Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Ўзини портлатиш жоизми?
Савол: Ўзини портлатишлик жоизми? Ушбу амал жоиз бўлиши учун бирор шарт борми?
Жавоб: Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ. Яшагинг келмаяптими?! Нега ўзингни портлатасан?! Аллоҳ жалла ва аъла айтадики: «Ўзингизни ўзингиз ўлдирмангиз! Албатта Аллоҳ сизларга меҳрибон бўлган зотдир. Ким ҳаддан ошиб, зўравонлик билан шундай ишларни қилса, биз уни дўзахга киритажакмиз. Бу Аллоҳ учун осон бўлган ишдир» (Нисо: 29-30). Инсонга ўзини ўзи ўлдириши жоиз эмас. Аксинча, у ўзини ҳаддан ташқари сақлашлик билан сақлаши керак. Бунда унинг Аллоҳ йўлида жиҳод, ёки Аллоҳ йўлида жанг қилишига монелик йўқ. Агар у ўлдирилса, ёки шаҳидликка интилиб ўлса, бу яхши. Ўзини ўлдиришни қасд қилишликка келсак - бу жоиз эмас.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида бир жасур одам бўлган. У Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга Аллоҳ йўлида жанг қилди, сўнг ўлдирилди. Одамлар уни мақтаб айтишдики: «Орамизда фалончи каби жасур ва ғайратлиги йўқ». Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «У дўзахда» дедилар. У ярадорлигида одамлар: «Орамизда фалончи каби жасур ва ғайратлиги йўқ» дейишди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса: «У дўзахда» дедилар. Бу сўзлар саҳобалар учун оғир келди. Қандай қилиб жанг қилаётган ва бирорта кофирни қувиб етмай ва уни ўлдирмай қолдирмаган одам дўзахда бўлиши мумкин?! Сўнг бир киши уни изидан юрди ва уни кузата бошлади. У ярадор бўлганида унинг изидан борди. Сўнг у ўша одам қилични ерга қўйганини, яъни қилич дастагини ерга ва учини юқорига қилиб қўйганини кўрди. Сўнг у қилични ўзига қадади ва қилич кўкрагига кириб белидан чиқди ва у одам ўлди. Ўша саҳобий айтдики: «Росулуллоҳ ҳақиқатни айтдилар» соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Улар Росул ҳавои нафсидан гапирмаслигини англадилар. Шундай экан, нега ўша одам бундай амаллари билан дўзахга тушди? Чунки у ўзини ўлдирди ва сабр қилмади. Чунки инсон ўзини ўлдириши жоиз эмас. Ҳа (шундай).