Инсон   10-01-2012, 10:30 PM
#1
Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва баракатух
Бемор еш болаларнинг сийдиги билан даволаниши мумкинми? Купчилик бунга Расулуллох салаллохи алайхи вассалламнинг касал одамларга туяни сийдигини ичишга буюрганликларини хужжат сифатида айтадилар?

«Эй инсон, албатта сен меҳнат-машаққат чекиб Роббингга боргувчисан, бас, У зотга йўлиққувчисан» (Иншиқоқ: 6).
mutaallim   10-16-2012, 05:30 PM
#2
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир.
Саволда ишора қилинган ҳадис саҳиҳ ҳадисдир. Ушбу ҳадисда ворид бўладики, бир қавм Мадинага келиб, касалга чалинадилар. Шунда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни туянинг сут ва сийдгини ичишга йўллайдилар. Натижада тузалиб, уларга эт ҳам битади. Қиссада келишича улар муртад бўлиб, туя боқувчини қатл қиладилар. Сўнг мусулмонлар уларни қувиб етиб, ўлдирадилар. (Бухорий (2855), Муслим (1671)).
Одам боласининг сийдигига келсак, у уламолар ижмоси билан нажасдир. Нажосат билан даволанишлик маън қилинганлиги иттифоқ қилинган асосдир. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳ таоло дард ва давони нозил қилди ва ҳар бир дардга давони тайин қилди. Бас, даволанинглар. (Бироқ) ҳаром билан даволанманглар”. Абу Довуд (3874). “Мавсуъа Фиқҳийя” (11/119).

Нажосат билан даволанишнинг ҳукми
Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ фатволари
[mp3]http://binbaz.org.sa/audio/noor/046304.mp3[/mp3]
Савол: “Баъзи кишилар сизларнинг минтақангизда (қандайдир касалликка) даво бор эканлиги ҳақида гапиришяпти. Бироқ у (даво) нажас экан. Баъзилар ундан фойдаланиб, тузалиб кетишибди. Айниқса ўша юзларида тошма бўлганлар. Марҳамат қилиб бу борада кўрсатма (беришингиз) сўралган?”.
Жавоб: “Бу жоиз эмас. Ҳаром ва нажосат билан даволаниш мункар иш бўлиб, жоиз эмас. Чунки Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳнинг бандалари, даволанинглар. Ҳаром билан даволанманглар”. Яна шундай дедилар: “Аллоҳ таоло шифо топишингизни сизларга ҳаром қилган нарсаларига жо қилмади”. Бир киши ўзи тайёрлаган маст қилувчи ичимликни даво учун (истемол қилиш) ҳақида сўради. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдиларки: “Албатта у даво эмас. Бироқ у дарддир”. Мусулмон эркак ва аёлга ҳаром билан даволанишлиги жоиз эмас. На сийдик, на чиқинди, на қон ва на бошқа нажосатлар. Даволанишлик ҳалол ва пок нарсалар билан бўлади. Бирор дард етган одам тажрибали ва мутахассис табиблардан сўрайди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек Аллоҳ жалла ва ала бирор дард туширган бўлса албатта унинг шифосини ҳам нозил қилди. Унинг дардини биладиган табибларни излайди, тоинки унга муносиб давони берсинлар. Умидсизликка тушмасин ва Аллоҳ жалла ва алани ғазаблантирадиган ишларга қўл урмасин. Бироқ Аллоҳ таоло унга шифо бергунга қадар сабр қилиб, дардни кўтара билсин. Одамларнинг енгил-елпи сўзларига учиб, улар айтаётган ботил рухсатларни олишга келсак, бунга асос йўқдир. Бу жоиз эмас. Омма ушбу ишларда етакчи эмас. Агар тубан, нажас, ҳаром даво тайёрлаган бўлсалар. Улар пешво эмас. Уларга бу борада тақлид қилмоқ ва эргашишлик жоиз эмас. Аллоҳул Мустаъан”.
Манба: http://binbaz.org.sa/mat/11182
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.