Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ!
Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир.
“Никоҳда мол бўлишлиги шартдир. Аллоҳ таолонинг ушбу қовлига биноан: “Мана шулардан бошқа аёлларга зино қилувчи бўлмаган ҳолингизда молларингизни маҳр қилиб бериш билан уйланишга ҳаракат қилиш сизлар учун ҳалол қилинди. Улар билан никоҳ орқали яқинлик қилишингиз билан белгиланган маҳрларини берингиз!”. (Нисо/24).
Ҳамда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга ўзини бағишлаган аёлга совчи қўйган саҳоба ҳақидаги саҳиҳлигига иттифоқ қилинган Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳунинг ҳадисларидаги пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовллари: “Гарчи темирдан бўлган узук бўлса-да изла!”.
Қачонки инсон маҳрсиз турмуш қурар экан аёлга маҳрул мисл-(аёлнинг қариндошлари ичида мол-мулк, ҳусни-жамол, ақл-фаросат, одоб-ахлоқ, ёши ва бокира бўлиш ёки бўлмаслигида баробар бўлган аёлнинг маҳри каби маҳр) бериши вожиб бўлади.
Киши аёлга Қуръондан ёки ҳадисдан ёҳуд фойдали илмлардан маълум бир нарсани таълим беришлиги эвазига уйланиши ҳам жоиздир. Чунки пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам юқорида зикр қилинган, ўзини бағшида этган аёлга совчи қўйган кишини бирор нарса топа олмагач Қуръондан таълим бериши эвазига уйлантириб қўйдилар.
Маҳр аёлнинг ҳаққидир. Қачон ундан эс-ҳуши жойида бўлган ҳолда кечиб юборса-(ўтиб берса) бу саҳиҳдир. Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қовлига биноан: “Хотинларингизга маҳрларини ҳадя каби (яъни чин кўнгилдан, мамнунлик билан) берингиз! Агар ўзлари сизлар учун у маҳрдан бирон нарсани ихтиёрий равишда кечсалар, сизлар уни пок ва муборак билиб еяверинглар”. (Нисо/4)”. Сўзлари тугади.
(Шайх Абдулазиз ибн Боз роҳимаҳуллоҳ “Китаб Ад-Даъва” (2/210)).
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси уламолари шундай дейишди:
Никоҳда маҳрни ёдга олиш никоҳ рукнларидан эмас. Агар аёлга маҳр тилга олинмай (никоҳ) ақди тузилса ушбу ақд саҳиҳдир. Ва унга маҳрул мисл беришлик вожиб бўлади. Унинг энг оз миқдорига чеклов йўқ. Балки пул бўлишлиги мумкин бўлган барча нарса уламоларнинг саҳиҳ қовлига биноан маҳр бўлишлиги жоиздир. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳунинг ҳадисларида ворид бўлганидек. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
“Гарчи темирдан бўлган узук бўлса-да изла!”. (Бухорий (5149), Муслим (1425)).
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, аҳли оила ва саҳобаларига саловат-у саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
Фатво: 19/54, рақам: 10934
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Манба: http://alifta.net/Fatawa/FatawaDetails.a...1&BookID=3