Ҳужжат барпо қилмай туриб кофирга чиқариш мумкин эмаслиги
Куфрга тушган ҳар бир киши кофир бўлиб қолмайди. Унинг кофир бўлишлигидан тўсиб қоладиган монеъликлар бўлиши мумкин. Шунинг учун айтиладики: Баъзи мусулмон ҳокимларга қарши кўтарилган масалалар ҳақиқатда куфр масалаларидир. Аммо бирор кимса бу ҳокимга кофир ҳокимга қилинадиган муомалани қилиши мумкин эмас, токи унга ҳужжат барпо қилинмагунча. (Ҳужжат барпо қилишлик бу
Унда куфрнинг шартлари топилмагунича ва (куфрдан тўсадиган) монеъликлар кетмагунича (уни кофирга чиқариш мумкин эмас).
Айтган сўзларимга далиллар:
Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ дедилар:
«Ҳеч бир мусулмонни, ҳатто агар у хато қилса ёки адашса ҳам, унга ҳужжат барпо қилинмагунча, (ҳақ) йўл унга баён қилинмагунича кофирликда айблаш мумкин эмас. Кимнинг мусулмонлиги аниқ собит бўлса, шубҳа билан (ундан мусулмонлик) кетказилмайди. Фақатгина ҳужжат барпо қилинганидан кейин ва шубҳа кетказилганидан кейингина (кофирга ҳукм қилинади)» («Мажмуъ ул-фатава» 12/466).
Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ яна айтдилар:
«Улар ҳар сафар уларни кўрганларида: «Ким бундай деса у кофирдир», дейдилар. Эшитувчи одам, бу сўз ҳар бир (куфр сўзни) айтувчига тегишли деган эътиқодда бўлиб қолади. Муайян бир шахсни кофирликда айблашдан тўсиб турадиган шартлари ва монеъликлари борлиги ҳақида ўйлаб кўришмайди ҳам. Умумий айтилган кофир деган ҳукм муайян шахсни кофирликда айблашни лозим қилмайди, токи шартлар топилмагунича ва монеъликлар кетмагунича. Буни далили шуки: Умумий куфр ҳукмларини айтган имом Аҳмад ва омма-кўпчилик уламолар бу сўзларни айтган муайян кишиларнинг аксарини кофирга чиқаришмаган» (Фатволар 12/487).
Албоний роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
«Ўзи мўминлардан бўлиб, кейин куфрга тушиб қолган ҳар бир киши кофир бўлавермайди ва куфр уни қамраб олмайди» (Саҳиҳ ҳадислар силсиласи, 3048-ҳадис ҳақида).
Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
«Ҳар бир куфр амалини қилган киши ҳақиқатда кофир бўлиши учун монеъликлар кетишлиги зарур... Таъвил қилиш (бошқача маънода тушуниш) эҳтимоли бўлмаган очиқ куфр бўлиши шарт. Агар таъвил қилиш эҳтимоли бор бўлса, гарчи (бу ишни) биз куфр деб санасак ҳам, у ишни қилган одам кофир дейилмайди. Айтувчи билан айтилган нарсани ораси ажратилади, қилинган иш билан қилувчининг ораси ажратилади. Бир ишни қилиш фисқ ҳисобланади, аммо монеъликлар бўлгани учун у ишни қилган одам фосиқ бўлмаслиги мумкин. Бир ишни қилиш куфр ҳисобланади, аммо монеъликлар бўлгани учун у ишни қилган одам кофир бўлмаслиги мумкин. Фақат мана шу таъвил (шариат аҳкомларини нотўғри тушуниш) сабабидангина хаворижларнинг хуруж қилишлари (султонга қарши чиқишлари) умматга зарар етказди... Гоҳида киши ҳеч қандай шубҳасиз фисқ (гуноҳ) бўлган ишни қилиши мумкин, аммо буни билмаслиги мумкин. Унга айтсангиз: Эй биродар бу ҳаром! - десангиз, у: Аллоҳ ажрингизни берсин! – дейди. Шу билан тамом (уни фосиққа чиқариш шарт эмас). Шундай экан, қандай қилиб бирор кишига ҳужжатни барпо қилмасдан туриб, уни фосиқ дея оламан? Сен ишора қилган ўша араб ва мусулмон юртларининг раҳбарларининг баъзилари уларга ҳужжат етиб бормагани сабабидан узрли бўлишлари мумкин, ёки ҳужжат етган-у, аммо уларнинг олдида бу ҳужжатларни бошқача тушунтирган ва тўғри маъносидан бурадиганлар (дин арбоблари) бўлиши мумкин» (Ал-Бабул Мафтуҳ 3/125).