muttabi'   08-24-2012, 08:55 PM
#1
Assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuhu, hurmatli birodarlar, iltimos ahli kalomlar haqida ham yozsangizlar, yani salaflar ahli kalomlar haqida nima deyishgan, qandoq raddiyalar berishgan, jazaakallohu xoyron
Меҳмон   08-25-2012, 07:01 PM
#2
va alaykumussalam va rohmatullohi va barokatuhu.
Меҳмон   08-25-2012, 07:11 PM
#3
بسم الله الرحمن الرحيم
إن الحمد لله ، نحمده ، و نستعينه ، و نستغفره ، و نعوذ بالله من شرور أنفسنا و من سيئات أعمالنا، من يهده الله فلا مضل له ، و من يضلل فلا هادي له ، و أشهد أن لا إله إلا الله وحده لا شريك له ، و أشهد أن محمدا عبده و رسوله، صلى الله عليه و على آله و أصحابه أجمعين.
أما بعد:

Аллохга хамдлар ва мактовлар бўлсин. Ундан ёрдам сўраймиз. Нафсларимиз ёмонлиги ва амалларимиз хатоликларидан Аллохнинг панохига ўтамиз. Аллох кимни хидоят килса, уни хеч ким адаштира олмас ва Ул зот адаштириб кўйган кишини бирор кимса хидоят кила олмас. Ёлгиз Аллохдан бошка ибодатга хакли бирор илох йўклигига гувохлик бераман. Унинг шериги йўк. Ва Мухаммад Ул зотнинг кули ва элчиси эканлигига гувохлик бераман.


"يا أيها الذين آمنوا اتقوا الله حق تقاته ولا تموتن إلا وأنتم مسلمون
".

“Эй иймон келтирган зотлар, Аллохдан хакикий кўркув билан кўркинглар ва факат мусулмон бўлган холларингизда дунёдан ўтинглар!” (Оли Имрон сураси, 102-оят).

"
يا أيها الناس اتقوا ربكم الذي خلقكم من نفس واحدة وخلق منها زوجها وبث منهما رجالا كثيرا ونساء، و اتقوا الله الذي تساءلون به و الأرحام، إن الله كان عليكم رقيبا".

“Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (яъни Одам алайхиссаломдан) яратган ва ундан жуфтини (Хавво алайхассаломни) яратган хамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни таркатган Роббингиздан кўркингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллохдан кўркингиз ва кариндошларингиз (билан ажралиб кетишдан сакланингиз)! Албатта Аллох устингизда кузатгувчи бўлган зотдир”. (Нисо сураси, 1-оят).

"
يا أيها الذين آمنوا اتقوا الله و قولوا قولا سديدا، يصلح لكم أعمالكم و يغفر لكم ذنوبكم، و من يطع الله و رسوله فقد فاز فوزا عظيما"

“Эй мўминлар, Аллохдан кўркинглар ва тўгри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллох) ишларингизни ўнглар ва гунохларингизни магфират килар. Ким Аллохга ва Унинг элчисига итоат этса, улуг бахтга эришибди”. (Ахзоб сураси, 71-оят).

Аммо баъд:

Сўзларнинг энг тўгриси Аллохнинг китоби ва йўлларнинг энг яхшиси Мухаммад صلى الله عليه و سلم йўлларидир. Ишларнинг энг ёмони динда пайдо килинган янгиликлар бўлади. Хар бир пайдо килинган янгилик бидъат, хар бир бидъат залолат-адашиш ва хар бир залолат дўзахдадир.

Ашъарийлар хамда Мотуридийлар Илмул Каломга берилиб кетганлари сабаб Аллохнинг Сифатлари борасида адашиб кетдилар. Келинглар, Ислом Уммати яхшиликларига гувох булган уламоларимизнинг Илмул-Калом(фалсафа) хакида нима деганлари билан танишиб чикайлик.

Ханафий мазхабининг етук олими имом Абу Юсуф рахимахуллох айтадиларки: “Калом-фалсафа илмини билиш жахолатдир. Фалсафани тўгримас деб, ундан юз ўгириш эса, илмдир. Кимда-ким илмни фалсафа йўли билан талаб килса зиндик-мунофик бўлади”.


Нух ал-Жами ривоят киладилар: Абу Ханифага шундай дедим: Инсонларни араз ва жисмлар хакида айтганларига нима дейсан? У шундай деди: Булар фалсафачиларнинг фикрларидир. Сен асарга (аввалгиларни тутган йули) ва салафларнинг йулига эргашишга диккат кил. Кейин пайдо булган, хамма нарсадан эхтиёт бул. Чунки у бидъатдир.

Ал-Хатиб «ал-Факих вал-Мутафакких»


”Агар калом бир илм булганида эди, сахоба ва тобеин ахком хакида гаплашганлари каби калом хакида хам гаплашган булар эдилар. У эса, бир ботилга далолат килувчи ботилдир.”

Багавий «Шархус-Сунна»

Имом Шофеий рахимахуллох: Китоб ва суннатни куйиб, уз аклларига толиб кетганлар хакида шундай дейдилар: Каломчилар хакидаги хукмим шундайдир, уларни хурмо шохлари билан савалаш, туяларига миндириб кабилалар орасида айлантириш лозим. Китоб ва сунатни тарк килиб, каломга йуналган одамларнинг жазоси шудир.

Имом Багавий «Шархус-сунна»

Ибни Батто, Абу Бакр ал-Марвазийдан накл килади. Абу Абдуллохни (имом Ахмад) шундай деганини эшитдим: ким калом билан машгул булса, нажот топмайди. Ким калом билан машгул булса, ЖАХМИЯГА КУШИЛИБ КЕТИШИ АНИКДИР.

ал-Ибана, 2 том, 538 бет.

Ибни Жавзий, Муоз бин Абдуллох ат-Тарсусийдан накл килади: Ахмад бин Ханбал шундай деганини эшитдим: Каломчилар билан утирманглар, суннатни химоя килаверинглар.

Манакибул имом Ахмад – 205

Ибни Батто, Убайдуллох бин Ахмаддан ривоят килади: Отам (имом Ахмад) бизга шундай насихат килдилар: Суннатни тарк этмангиз, хадис билан Аллох сизга куп хайрлар беради. Сиз сиз булинг ва эхтиёт булинг! жадал ва тортишишлар килманглар. Чунки каломчи нажот топмайди. Чунки калом хайрга дават килмайди. Мен на каломни ва на жадални севаман. СУННАТГА ЁПИШИНГ, САХОБАНИНГ СУЗЛАРИГА ЭРГАШИНГ, УЗИНГИЗ ФОЙДАЛАНАДИГАН ФИКХНИ УРГАНИНГ, КАЛБЛАРИНГИЗНИ РИЁКОРЛАР ВА АДАШГАНЛАРНИ КАЛОМИДАН УЗОК КИЛИНГ, жадаллашманглар. Биз, биздан аввалгиларни бундай сузлар билан хеч алокалари булмаганлигини курдик. Улар каломчилардан кочардилар. Каломчиликни охири хайр эмасдир. Аллох бизни ва сизни фитналардан узи асрасин. Бизни хам, сизни хам халок булишдан узок килсин.

Ал-Ибана – 4 том, 539 бет

амирал муъминин Али бин Аби Толиб : Агар дин аклга мос булса эди, махсини таг тарафни масх килиш, уст тарафини масх килишдан тугрирок булар эди. Лекин мен Росулулох ни махсиларини уст тарафига масх килаётганларини курдим (ибни Аби Шайба «ал-Мусаннаф»).
Allohumma solli va sallim 'ala nabiyyina muhammad
Abdulloh Salafiy   08-26-2012, 11:24 AM
#4
Калом - бу диний-фалсафий бир оқимки, уларнинг намояндалари ақлий-фалсафий маъноларга жуда кўп эътибор беришади . Ўз қарашларини Қуръон ва суннатдан кўра ақлий далиллар асосида қуришади.
Ақлий фикр, мулоҳаза, далиллар шубҳа туғдирмайди деб бу қарашларини оқлайдилар. Қурьон ва суннатдаги далилларни ислом душманлари билан бахсда иштатиб бўлмайди, шунинг учун ақлий далилларга мурожаат қилиш лозим дейдилар. Аммо бу ёндашув саҳобаларнинг амалига тескаридир, чунки улар ҳоҳлаган ақлий мулохаза ва фикрлардан кўра Қуръон ва суннатни устун қўяр эдилар.
Мутакаллимларнинг бу услублари саҳобаларнинг манҳажларига тўғри келмагани учун саҳобаларни дин асосларини чуқур билмаган, улар дин ҳимояси, Аллоҳнинг йўлидаги жанглар билан машғул бўлган дейишади.
Мутакаллим(Калом билан шуғулланадиган)лар ўз йўлларини саҳобаларнинг йўлидан кўра анча чуқур ва мукаммалроқ деб билишади. Бу билан улар саҳобаларнинг дин асосларидаги илмларини чала, бу йўлдаги харакатлари эса тўлиқ бўлмаганликда айблашади.
Бундай ёндашув, саҳобаларнинг йўлини энг тўғри, энг мукаммал йўл деб тушунадиган суннат аҳлининг "Ахли сунна ва жамоа"нинг ёндашувига, қарашига зиддир. Ахли Суннат тарафдорлари ва бу йўлда бирлашадиган жамоа саҳобаларнинг қарашлари тўғри ва ҳақиқат деб билишади. Саҳобаларнинг қарашига, манҳажига мос бўлмаган тарафлар эса адашган деб билишади.
Юқоридагиларда мутакаллимларнинг Ахли Суннат вал Жамоатга тегишли эканини такидлаши хато ва адолатсиздир.
http://forum.tavhid.com/showthread.php?t...661#pid661

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.