Admin   08-22-2012, 12:05 PM
#1
«Саҳифамизга келган савол» Wrote:Assalamu alaykum xurmatli birodarlar meni bir savolim bor edi:yani issiq sovuq qilingan odam o’zining kimdir tarafidan sexrlanganini biladimi,endi bu musibatdan qandoq forig’ bo’lsa bo’ladi?
http://tavhid.com/mehmonxona#comment-952
Муслим   08-22-2012, 03:00 PM
#2
Quote:Assalamu alaykum xurmatli birodarlar
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Quote:meni bir savolim bor edi:yani issiq sovuq qilingan odam o’zining kimdir tarafidan sexrlanganini biladimi,
Инсон аниқ сеҳрланганини саноқли ҳолатлардагина аниқлаш мумкин. Масалан:
- Сеҳргарга мурожаат қилган одам иқрор бўлса;
- Гувоҳлар иқрор бўлишса, агар ўша ерда ҳозир бўлган бўлишса албатта;
- Сеҳргарнинг ўзи иқрор бўлса.

Қолган ҳолатларда сеҳр ҳақида унинг аломатларидан аниқлаб олиш мумкин. Шундай бўлсада бу аниқ деб ҳисобланмайди. Чунки сеҳрнинг аломати кўз тегиши ёки жин кириб қолиш аломатлари билан деярли бир хил.

Инсон сеҳрланганини ажратиб турадиган баъзи аломатлари қуйидагилар:

- Уйга киришда кучли оғирлик хис қилиш;
- Инсон уйида ва кўчада бўлгандаги ҳолати мутлақо бир-бирига қарама-қарши бўлиши. Уйидан ташқарида бўлганида уйи ва яқинларини соғинади. Уйига қайтганида эса уларга нисбатан жуда кучли совуқликни хис қилади;
- Сабабсиз, беихтиёр йиғи ёки кулги;
- Ички аъзоларнинг касаллигига боғлиқ бўлмаган ҳолда қорин кучли санчиши ёки оғриши, қайт қилиш ҳолатлари;
- Аллоҳнинг зикри ва ибодатидан совуш, нафратланиш;
- Ибодатгўйлардан бўлган одам маъсиятлар қила бошлаши;
- Турмуш ўртоғидан ҳеч қандай сабабсиз қаттиқ совуш;
- Турмуш ўртоғини ҳақиқатга мувофиқ бўлмаган хунук ҳолатда кўриш;
- Кўр-кўрона бўйсуниш ва кутилмаганда кимнидир ҳаддан ташқари яхши кўриб қолиш;
- Сеҳрнинг хабарини берувчи оятларга бошқа Қуръон оятларига қараганда очиқчасига ёки ортиқча амалий таъсирланиш;
- Ўзини тутиши ва хулқининг кескин ўзгариши. Аввал яхши кўрган нарсаси энди унда нафрат ва совуқликни уйғотади. Аввал хушчақчақ ва қувноқ бўлган, ғамгин ва ташвишлик бўлиб қолган. Аввал тавозели бўлган, ҳаддан ташқари жиззаки ва жаҳлдор бўлиб қолган;
- Одатда касалга дучор бўлмаган, касал бўладиган бўлиб қолган;
- Тез-тез ва узлуксиз бола тушиб қолиши;
- Ҳақиқатда мавжуд бўлмаган нарса ва ҳолатларни ҳақиқат сифатида қабул қилиш;
ва шу каби сеҳр оқибатлари санаб ўтиш мумкин.

Юқорида зикр қилиб ўтилган аломатлар тажриба ва кузатувлар натижаси, ҳамда уламоларнинг сеҳр ҳақидаги турли асарларида эслаб ўтилган аломатларига асосланган (Қаранг: «Далил ал-Муалижийн», «ал-Манҳаж ар-Рабаний фи иляж ас-Сиҳр вал-Айн вал-Масс аш-Шайтаний»).
Аммо шуни эътиборга олиш керакки, бирор кимда баъзи аломатларнинг топилиши ўша одам албатта сеҳрланган ёки жин кирган деган маънони англатмайди. Чунки зикр қилиб ўтилган аломатларнинг баъзилари инсонда топилишига тана ёки руҳий хасталиклар сабаб бўлиши мумкин.
Quote:endi bu musibatdan qandoq forig’ bo’lsa bo’ladi?
Сеҳр, иссиқ-совуқ ва кўз тегишни даволаш ва ундан ҳимояланиш йўллари

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Abu Solih   08-22-2012, 08:52 PM
#3
Bismillahir Rohmanir Rohiym.

Yuqorida Muslim birodarizmiz yozgan ba'zi kasallik alomatlariga o'zimning tajribam orqali bilganlarimni ulashmoqchiman.
1. Kasallangan inson Asr vaqtidan so'ng ko'ksida siqilish his qiladi, bosh og'riq va yurak atroflarini og'riqlari tez-tez bezovta qilib turadi.
2. Allohni zikr qilganda, Quron tilovat qilganda, yoki tinglaganda kasallangan odam qalbi siqilib ketadi. O'zini qo'yarga joy topolmaydi. Zikr majlislarida o'tirolmaydi.
3. Sehr turlari turlicha bo'lgani uchun har bir sehrlangan insonda alohida kasallik alomatlari zohir bo'ladi.
4. O'ldirish uchun sehrlangan inson yuqori qavatli binolarga chiqqanda o'zini pastga tashlagisi keldi.
5. Erni xotindan ajratish uchun sehr qilingan bo'lsa, biror sababsiz er xotin doimiy urushib ketvurishadi.

Vallohu a'lam.
Sollallohu ala xoyri xolqihi Muhammad, va ala alihi va sohbihi vasallim.
abu Huzayfa   12-16-2012, 07:23 PM
#4
Шайх Аҳмад ибн Яҳё ан-Нажмий раҳимаҳуллоҳ
Сеҳрдан халос бўлганимни қандай билсам бўлади?



Сўровчи: Мен бир одамга руқя қилдирдим. Лекин менда сеҳр қолдими ёки йўқлигини қандай биламан?
Шайх: Яъни унда сеҳр борми ёки йўқлигини билмоқчими?
Сўровчи: Ҳа.
Шайх: Агарда сеҳрланган устидан сеҳр ҳақидаги оятлар ўқилса ва у бақирса, демак у ҳали ҳам сеҳрланган бўлади. Ҳа (шундай).

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.