abu Huzayfa   08-21-2012, 10:20 PM
#1
Абу Бакр “ас-Сиддиқ”

Бу саҳобанинг тўлиқ исмлари – Абу Бакр Абдуллоҳ ибн Усмон ибн Амир ал-Қуройший.
Насллари Бану Тайм ибн Мурродандир. Еттинчи бўғиндаги боболари Мурро ибн Каъб, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам аждодларидан. Отларанининг таниқли кунялари – Абу Қухофадир. Оналари – Умм ал-Хойр Салма бинт Сохр – оталарининг қариндошлари бўлган. Абу Бакр розияллоҳу анҳу ота-оналари иккаласи ҳам Исломга киришган ва саҳобалардан ҳисобланишади розияллоҳу анхумо.

Абу Бакр розияллоҳу анҳу, Абрахонинг Маккага қилган юришидан кейин, икки йил ва олти ойдан сўнг туғилганлар. Жоҳилият даврлари Абу Бакр розияллоҳу анҳу исмлари Абдул Каъба эди, аммо Исломга келганларидан сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдуллоҳ деб исмлаганлар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу, озод эркаклар ичида энг биринчи бўлиб Исломга келган ва тамоман Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга Макка даврида кўмакдош бўлганлар. Абу Довуд роҳимаҳуллоҳ ўзларингнг “Зуҳд”ларида, Ҳишом ибн Урвадан, у киши эса ўзларининг оталаридан ривоят қилади: “Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) Исломни қабул қилганларида қирқ минг дирҳамга эга эдилар. Оиша (розияллоҳу анҳо) менга айтдиларки, Абу Бакр ўлаётганларида на бир динор ва на бир дирҳам қолдирмадилар”. Ибн Ҳожар роҳимаҳуллоҳ ўзларининг “Исоба”ларида (4/171) бу ривоятни сахих дедилар. Ва ҳудди шу китобларида яна саҳиҳ ривоятлар келтириб айтадиларки, Абу Бакр розияллоҳу анҳу Исломни қабул қилганларида қирқ минг дирҳамлари бор эди ва ана шу молидан талайгинасини Маккадаги қулликдаги мусулмонларни озод қилишга сарф қилганлар. Ҳатто ҳижрат йили беш минг дирҳам билан қолганлар ва натижада уларни ҳам эзгу амалларга сарф этдилар. Аллоҳ у кишидан рози бўлсин.

Абу Бакр розияллоҳу анҳу, ўзининг юмшоқ феъли ва халимликлари билан биринчи бўлиб Исломга даъват қилишни бошлаганлар. Даъватларидан Аллоҳнинг изни билан Исломни қабул қилган улуғ саҳобалардан: Усмон ибн Аффон, Талҳа ибн Убайдуллоҳ, Зубайр ибн Аввом, Саъд ибн Абу Ваққос, Абдурроҳман ибн Авф ва Усмон ибн Маъзун ризвануллоҳи алайҳим. Абу Бакр розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ҳижратларида бирга бўлдилар ва натижада кофирларга қарши бўлган барча жангларда қатнашдилар. Бу зот Табук жангида туғдор бўлдилар ва тўққизинчи ҳижрий йилда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинада қолганларида Ҳаж мавсумида ҳожиларга бошлиқ бўлдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан кейин Абу Бакр розияллоҳу анҳу халифа бўлдилар ва бутун мусулмонлар у кишини “Росулуллоҳнинг меросхўри (халифаси)деб номлаша бошлашди.

У киши ўзининг Исломга бўлган аниқ эътиқоди ва фидокорликлари учун “ас-Сиддиқ” деб номланди. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу қасам ичиб айтадиларки: “Абу Бакрга бу ном Аллоҳ тарафидан тушурилган”. Бу ривоятни ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ “Фатҳул Борий”да (7/12) Табаронийдан келтиради ва бу ривоятни ровийлари ишончлик деб ҳисоблаган.

Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг афзалликларига яна бир гувоҳлик қилиб бу киши ҳақида тушган оятни айтсак бўлади. Муфассирлар ижмоъ қилишганларки, Қуръондаги Соур тоғидаги ғорнинг ичида айнан Абу Бакр розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга бўлганлиги ҳақида:

Аллоҳ Таоло айтади:
“Агар сизлар унга (пайғамбарга) ёрдам қилмасангиз (Аллоҳнинг Ўзи унга ёрдам қилур). Уни кофирлар икки кишининг бири бўлган ҳолида (яъни, бир ҳамроҳи билан Маккадан) ҳайдаб чиқарганларида, унга Аллоҳ ёрдам берди-ку. Ўшанда икковлон ғорда бўлган пайтларида ҳамроҳига: «Ғамгин бўлма, шубҳасиз, Аллоҳ биз билан биргадир», дер экан, Аллоҳ унинг устига хотиржамлик туширди” (Тавба сураси, 40-оят).

Аллоҳ Таоло мўминларни Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳар бир ишда кўмак бўлишликка чақирди ва хабар бердики Абу Бакр розияллоҳу анҳу ҳатто ана шу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга оғир бўлган дамларда ҳам бирга бўлган деб. Жалолиддин ас-Суютий ўзининг тафсирларида Суфён ибн Уяйнанинг мана шу сўзларини келтиради: “Аллоҳ Таоло Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган барча мусулмонларни муносабатини маломат қилди, илло Абу Бакр (розияллоҳу анҳуни маломат қилмади)”. Бунга Али розияллоҳу анҳу сўзларини келтирди: “Аллоҳ Таоло барча мусулмонларни маломат қилиб ва Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)ни мақтади” ва ўтган оятни ўқиди.

Абу Бакр розияллоҳу анҳу хавотирларининг сабаби, уларни кетларидан из-изма келаётган мушриклар улар беркинган ғорга яқин келганлари ва уларни мушриклар топиб олиши мумкинлиги эди. Икки “Саҳиҳ”да Анас розияллоҳу анҳудан Абу Бакр розияллоҳу анҳу дедилар: “Қачонки биз ғорда беркиниб олганимизда, мен мушрикларнинг тавонларини ўз бошларимиз устида кўриб ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга дедим: “Эй Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), агар буларнинг биронтаси ўз оёқлари остига қараса бизни топиб олади”. Шунда Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Эй Абу Бакр, нима дейсиз агар икки киши билан Аллоҳ бўлса?

Абу Бакр розияллоҳу анҳу ҳақида яна мана бу оят нозил бўлган:

“Рост хабарни олиб келган зот ва уни тасдиқ этган – ана ўшалар тақводор зотлардир” (Зумар сураси, 33-оят). Ибн Жарир Али розияллоҳу анҳудан айтадиларки: “Рост билан билан келган бу Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), тасдиқ қилган эса Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)”.

Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг устунлиги ҳақида кўп ҳадисларда ҳам айтилади.
Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ “Муснад”ларида ва икки “Саҳиҳ”да Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан: “Мен Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан, сўрадим: “Сиз учун одамларнинг ичида энг суюклиси ким?”, у зот: “Оиша” дедилар. Мен: “Эркакларданчи?” (десам, у зот) “Унинг (Оишанинг) дадаси” дедилар. Мен: “Кейинчи?” “Кейин Умарни” дедилар. Ундан кейин яна бир неча одамни айтдилар”.

Имом Аҳмад, Бухорий ва Муслим роҳимаҳумуллоҳ тўпламларида Оиша розияллоҳу анҳодан келган ҳадисда, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга дедилар: “Мени хузуримга отангиз ва акангизни чақиринг, мен уларга васиятни ёздириб берай. Мендан кейин мулкни (халифаликни) хоҳлайдиганлар кўпайишидан қўрқаман. Ваҳоланки Аллоҳ ва мўминлар Абу Бакрдан бошқасини (халифа бўлишлгини) рад қилишади”.

Абу Бакр розияллоҳу анҳу халифалик даври икки йил ва уч ойдан иборат. Аммо бу қисқа вақт ичида халифа катта фитналар эшигини ёпишликка сазовор бўлди. Маълумки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан кейин кўплаб одамлар Исломдан қайтишиб каззобларга эргашишди. Яна айримлари Закот тўлашликдан бош тортишди. Аммо халифанинг маҳкамлиги ва унинг доно сиёсати бутун арабларнинг бирлашишига олиб келди. Ўзининг жанубий ҳудудларида бирлашган мамлакатнинг ҳудудларини кўришликни хоҳламаган форс ва византияга мусулмонлар лойиқ жавоб беришди.

Абу Бакр розияллоҳу анҳу, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан кейин мусулмонларнинг энг яхшисилиги ҳақида уламолар орасида ҳеч қандай ихтилоф йўқ. Имом Шофиъий роҳимаҳуллоҳ дедидар: “Саҳобалар ва тобеинлар, саҳобаларнинг энг яхшилари Абу Бакр ва Умарлигини инкор қилишмагандир”. Бу хабарни Байҳақий “Эътиқод”да келтиради (369-б).

Абу Бакр розияллоҳу анҳу, ҳижрий 13 йилда жумадул охир ойида вафот этганлар ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрлари олдига дафн қилиндилар.

Аллоҳ Таоло Абу Бакр ва барча саҳобалардан рози бўлсин!

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.