«Кофир бўлган кимсалар тўда-тўда қилиниб жаҳаннамга ҳайдалди. То қачон улар (жаҳаннамга) келиб етганларида, унинг дарвозалари очилди ва унинг қўриқчилари (кофирларга): «Сизларга ўзларингиздан бўлган пайғамбарлар – Роббингизнинг оятларини сизларга тиловат қилган ҳолларида ва сизларни мана шу Кунингиздаги мулоқотдан огоҳлантирган ҳолларида келмаганмидилар», деганларида улар: «Ҳа, (келганлар), лекин азоб Сўзи кофирлар устига ҳақ бўлгандир, (бас, бизлар ҳам уларни ёлғончи қилганимиз сабабли мана шу азобга гирифтор бўлдик)», дедилар» (Зумар: 71).
У (Аллоҳ) махлуқларни яратди, ва уларга ғамхўр бўлиб (ризқ бериб), ва яна уларни бошқариб туради. Бандаларини ерда жам қилишлик машаққат бўлмагандай, Қиёмат майдонида яна бир бора уларни (бандаларни) жамлашлик Аллоҳ учун қийин эмасдир! Бироқ, ер устида бандалар мўмин ва кофирларга, тақводор ва гуноҳкорларга бўлинишган эди. Шунинг учун ҳам, Қиёматда Аллоҳ (бандалар ерда бўлинганлари учун) уларни гуруҳларга бўлиб қўяди. Кофир ва мушриклар шафқатсиз (жаҳаннам) соқчилари тарафидан Жаҳаннамга ҳайдалади. Улар (соқчилар) кофиру-мушрикларни даҳшатлик қамчилар билан қамчилаб, жаҳаннамнинг энг азоб ва бадбахт чуқурларига суришади. Уларга эса жаҳаннамда аламлик азоб ва улкан қабоҳат тайёрдир. У жиноятчилар энди ҳеч қачон хуррамлик ва енгиликка етиша олишмайди. Улар азобдан қочиб қутуламиз деб фаришталарга қаршилик кўрсатишади, аммо уларни (фаришталар) фақат ҳайдашади, шунга ҳам Аллоҳ Таоло айтади: “У Кунда улар жаҳаннам ўтига ҳайдалурлар!” (52:13). Уларнинг ҳар бири Жаҳаннамга албатта тушади, атрофларида эса ўзларига ўхшаб бошқа гуноҳкорлар бўлади. Улар бир-бирларига тескари қарашади ва хатто бир-бирларидан воз кечишади, хатто, Жаҳаннам дарвозаларига келишади. Ва қачонки Жаҳаннамга етишганда, унинг дарвозалари уларнинг олдида очилади, ва ана ўшанда шафқатсиз соқчилар жиноятчилардан сўрашади: “Биз сизларга шундай улкан ва аламлик азоб-уқубатни тайёрладикки, ундан абадул-абад қутула олмайсизлар. Биз сизларни бундай азоб-уқубатларга маҳкум қилмадик, ва лекин ўзларингиз бу азобларга, мараз амалларингиз билан лойиқ бўлдингиз. Ўзларингиздан бўлган элчилар келмаганмиди? Уларни яхши насаб ва ростгўйлардан эканини билмаганмидиз? Улар билан учрашишдан маҳрум эдингизми? Улар сизларга Аллоҳнинг оят-мўьжизаларини равшан қилиб кўрсатишган эди, ва у оят-мўьжизаларининг барчаси Жазо куни аниқлиги ва ҳисоб қилишингизга далолат қилар эди. Дарҳақиқат сизларга, у Элчиларга эргашиб мана шу Кунга тайёрланмоғингиз лозим эди. Агар тақво ва салоҳиятни афзал кўрганингизда, бу аламлик ҳолатга тушмаган бўлардингиз”.
Жиноятчилар қилган гуноҳларини билиб қилганликларини тан олишади. Улар айтишади: “Бизга Аллоҳнинг элчилари (даъват билан) келишган, улар инкор қилинмайдиган хужжат ва оятлар билан келишган, ва энг гўзал сифатда барча нарсани тушунтириб, бизни мана шу (Қиёмат) кунининг даҳшатидан огоҳ қилишган. Лекин куфр ва Аллоҳга осий бўлишлик бизни ману шу аламлик азобларга дучор қилди, ва бу азоблар Аллоҳнинг оятларини, элчиларини ва илмни хақлигини билиб инкор қилганларга олдиндан ҳозирландгандир”.
Абдурроҳман ас-Саъдий роҳимаҳуллоҳ
1307-376 ҳ.й.