Admin   10-27-2011, 04:10 PM
#1
«Саҳифамизга келган савол» Wrote:Assalamu alaykum varohmatullohi vabarokatuhu sizlarda bir savolim bor edi ishorayu sabbobani hukumini bilmoqchidim . Xatola uchun uzur!
rinat80_09   08-13-2012, 05:31 AM
#2
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

1) Намозда ташахудда утирганда "ишораи саббоба" килишлик суннатда бор буни хаммамиз биламиз, шу амалга аник сахих далилларни келтирсангизлар?

2) Ташахудга утирганда айнан каерига келганда бармок кутрилади ва канак килиб харакатланади, иложи булса видеоролик сифатида курсатсангизлар яхши булар эди.

Ханафий мазхабидаги Кайдонийдан бошка уламолар хам харомга чикаришган ми? Абу ханифанинг узи хам ташахудда бармокларни харакат килган ми?

Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Инсон   06-15-2014, 06:03 PM
#3
Бармоқни ташаҳҳудда қимирлатиш


“Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам чап кафтларини чап тиззаларига ёзардилар, ўнг кафтнинг ҳамма бармоқларини муштга йиғардилар, бош бармоқдан кейин келадиган бармоқ (яъни кўрсаткич бармоқ) билан қиблага кўрсатардилар (ишора қилардилар) ва унга (кўрсаткич бармоққа) қарардилар”.[503]

“Ишора қилганларида бош бармоқларини ўрта бармоқларига қўярдилар”[504], гоҳо эса “уларни (бош ва ўрта бармоқни) ҳалқага боғлардилар”.[505]

“Бармоқларини кўтариб уни ҳаракатлантирардилар ва у билан дуо қилардилар”.[506]

Айтардиларки: “У шайтонга темирдан ҳам қаттиқроқ. Яъни: кўрсаткич бармоқ”.[507]

“Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари баъзиларидан баъзилари шуни ўрганишарди, яъни дуода бармоқ билан ишора қилишни”.[508]

“Буни набий соллаллоҳу иккала ташаҳҳудда ҳам қилардилар”.[509]

“Иккала кўрсаткич бармоқлари билан дуо қилган одамни кўриб: “Битта қил [битта қил], [у бир бармоғи билан ишора қилди]”.[510]

Изоҳ:
[503] Муслим, Абу Авона, Ибн Ҳузайма. Ал-Ҳумайдий ўз “Муснад”ида (1/131), ҳамда Абу Яъло саҳиҳ санад билан (1/175) Ибн Умардан қўшимча қилди: “Бу шайтонни урадиган таёқдир, ҳеч ким уни аҳамиятсиз ташламасин” ва Ал-Ҳумайди бармоғини кўтарди. У шунингдек айтди: “Муслим ибн Марям айтди: “Бир киши менга Шом черковларида шундай қилиб намоз ўқиётган пайғамбарларнинг суратини кўрганини айтди” ва Ал-Ҳумайдий бармоғини кўтарди. Мен айтаман (Албоний): бу кўрсатмада фойда бор, ровий сиқотдир.
[504] Муслим, Абу Авона.
[505] Абу Довуд, Насоий, Ибн Жаруд “Мунтақо”да (208), Ибн Ҳузайма (2-1/86/1), Ибн Ҳиббон “Саҳиҳ”ида (485) саҳиҳ санад билан. Ибнул-Мулқин саҳиҳ деган (2/228), бунга Ибн Адийда гувоҳлик бор (1/287). “У (бармоғи) билан дуо қилардилар” сўзи ҳақида Таҳовий: “Бунда мазкур амални намознинг охирида ҳам қилганликларига далил бор” деганлар. Мен айтаман (Албоний): саломгача доимий равишда ишора қилиб бармоқни қимирлатиш суннатдир, чунки дуо саломгача (ёки ташуҳҳуднинг охиригача) қилинади. Бу Имом Молик ва бошқаларнинг мазҳаби. Имом Аҳмаддан: “Намозда бармоқ билан ишора қилиш керакми?” деб сўрашганларида, у: “Ҳа, албатта” деди. Ибн Ҳоний Имом Аҳмаддан ривоят қилди (80/1).
Бармоқ билан ишора қилиш Пайғамбар соллалоҳу алайҳи васаллам жорий қилган суннатларидир. Аҳмад ва бошқа суннат имомлари шунга мувофиқ иш тутишган. Буни ўйин ва намозда бундай қилмаслик керак деб ўйлаганлар Аллоҳдан қўрқсин. Шу билан улар суннатни билиб туриб тарк қилишмоқда. Улар араб тилининг асослари ва имомлар тушунчасига зид келадиган таъвил қилишади.
Таажубки, баъзилар суннатга зид келса ҳам, имомининг фикрини қўллашади. Улар имомнинг хатосини тан олиш уни камситиш ва унга хурматсизлик деб ўйлашади! Шу билан улар суннатни унутиб, уни тарк қилиб суннатга мувофиқ иш тутганларга ғазаб қилишади. Улар, билиб ёки билмай туриб, фикрлари суннатга тўғри келган имомларга ғазаб қилишмоқда, бошқаларнинг хатоларини эса ўзларининг ботил далиллар билан оқлашга уринадилар! Бунинг устига уларнинг ғазаби Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга тегишли, чунки бу суннатни ул зот олиб келдилар. Суннатдан норози бўлиш – ул зотдан норози бўлиш: “Сизлардан фақатгина ... қилаётганларга жазо-мукофот бўлади”.
Намозда бармоқни кўтарганидан сўнг тушириш, уни “Ла илааҳа иллаллоҳ” сўзи билан боғлашга суннатда асос йўқ, улар, аксинча, суннатга зиддир.
Ул зот бармоқларини қимирлатмаганлар деган ривоят носаҳиҳ санад билан ривоят қилинган. Қаранг, “Заиф Аби Давуд” (175). Гарчи ҳадис саҳиҳ деб фараз қилсак ҳам, унда бармоқнинг ҳаракати инкор қилинмоқда. Бошқа ҳадисда ҳаракат собит бўлмоқда. Ҳадис илмидаги қабул қилинган қоида бўйича собит қилувчи инкор қилувчини рад этади. Бу олимлар ичида машҳурдир.
[506] Абу Довуд, Ибн Ҳиббон “Саҳиҳ”ида. Олдинги изоҳга қаранг.
[507] Аҳмад, Баззор, Абу Жаъфар, Бухорий “Ал-амалий” (1/60) китобида, Абдулғаний Мақдисий “Сунан”да жаййид санад билан (2/12), Руяний “Муснад”ида (2/249), Байҳақий.
[508] Ибн Аби Шайба ҳасан санад билан (2/123/2).
[509] Насоий ва Байҳақий саҳиҳ санад билан.
[510] Ибн Аби Шайба (1/40/12), Насоий (2/123/2). Ҳоким ва Заҳабий саҳиҳ дейишди.


Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозларининг сифати
(Муҳаммад Носируддин Албоний) китобларидан иқтибос

«Эй инсон, албатта сен меҳнат-машаққат чекиб Роббингга боргувчисан, бас, У зотга йўлиққувчисан» (Иншиқоқ: 6).
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.