muhojir   09-09-2010, 04:00 AM
#1
Аллох рози булсин!
Яна бир савол-фитр закотини пул билан адо килиб булмаслиги хакида олимларни фатволарини келтира оласизми?Чунки пул б-н хам максад хосил булади-ку?
Abu Solih   08-31-2011, 08:07 PM
#2
Фитр закотини пулда бериш жоиз эмас

بسم الله الرحمن الرحيم

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг …
Аҳли илмдан бўлган кўпчилик жумҳур уламоларнинг сўзларга кўра фитр закотини пулда бериш жоиз эмас. Булар жумласидан учта мазҳаб соҳиблари моликийлар, шофеъийлар ва ҳанбалийлар. Бу масалада фақатгина Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ хилоф қилдилар. Қуйида баъзи қавлларни келтирамиз.
Имом Молик айтдилар: «Киши фитр закоти ўрнига бирор мол-мулк (қийматини) беришлиги ўрнига ўтмайди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буйруқлари ҳам бундай эмас» (ал-Мудавванаҳ ал-Кубро, 2/385).
Имом аш-Шофеъий айтадилар: «Фитр закотини қийматини бериш ўрнига ўтмайди» (ал-Мажмуъ, 6/110, ал-Умм, 2/72).
Имом Нававий (шофеъий мазҳабининг машҳур олимларидан) айтдилар: «Омма (кўпчилик) уламолар (фитр закоти) қийматини беришни жоиз эмас дейишган» (Шарҳ Саҳиҳ Муслим, 7/60).
Имом Аҳмад айтдилар: «Унинг қиймати берилмайди». У кишига айтишди: «Умар ибн Абдулазиз унинг қийматини олардилар». (Аҳмад жавоб бердиSmile «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларини ташлаб, фалончи бундай деди дейишадими? Ибн Умар розияллоҳу анҳу: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фарз қилдилар, дедилар. Аллоҳ таъоло айтдики: «Аллоҳга итоат қилинглар ва Росулга итоат қилинглар». Шундан сўнг ҳам суннатларни рад қилувчи қавм фалончи айтди, пистончи айтди, дейишадими?!» (Ал-Муғний, 2/352).
Фазилатли шайх Муҳаммд Носируддин Албоний роҳимаҳуллоҳнинг фитр закоти тўғрисидаги фатволарида шундай дедилар: «Фитр садақасини пул билан бериш жоиз деётганлар хато қилаяптилар, чунки улар нассга хилофдир. Икки шайх (Бухорий ва Муслим) ўз саҳиҳ тўпламларида ривоят қилишган, Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган ҳадисда, айтдилар: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитр закоти учун бир соъ ҳурмо беришни, ёки бир соъ арпа беришни, ёки бир соъ пишлоқ беришни фарз қилдилар».
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу фарзни Роббиларининг буйруғига бўйсинган ҳолда пул эмас, ўша замонда шаҳар аҳли истеъмол қиладиган таом бўлишлигини белгилаб бердилар. Бу ҳадиснинг маъноси одамларнинг ҳаётига енгиллик киритиш, фақир ва мискинлар янги ва тоза кийимлар кийиши учун ва ҳоказолар учун эмас. Бундан мурод ўша кунлари ва ҳайитдан кейинги кунларда таом ва шаробда тўкис қилиш учун.
Бир киши айтсаки: Йўқ, биз қийматини берамиз, деб айтса у икки тарафдан хато қилди.
Биринчидан: У киши нассга хилоф қилди. Ҳукм эса таъаббудийдир (бу ибодат масаласи, нассга эргашиш вожибдир).
Иккинчидан: Катта хатар, у ҳам бўлса у киши айтмоқчики оламларнинг Роббиси бўлмиш Аллоҳ Пайғамбарига мана шу таомдан бир соъ таомни умматга фарз қилишни ваҳий қилганида, Аллоҳ таоло фақир ва мискинларга нима фойдали эканини билмаган экан. Қийматини бериш афзал деб ўйлайдиганлар билган нарсани Аллоҳ билмаган экан. Агар қийматини бериш афзал бўлганида у асл бўларди ва таом бериш уни бадали бўларди»
(Силсилатул Ҳуда ва Нур, 274-кассета).
Аллома Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ фитр закоти қийматини беришни жоиз эмаслиги ҳақида шундай дедилар: «Биз муҳим қоидани билишимиз лозим, Аллоҳ азза ва жалла таом ёки таомлантириш лафзи билан зикр қилган аҳкомлар таомда бўлиши вожиб. Аллоҳ таъоло рўза ҳақида айтди: «(Кексалик ёки заифлиги сабабли) рўза тутишга қийналадиган кишилар бир мискин бечоранинг (бир кунлик) таоми миқдорида эваз тўлашлари лозим» (Бақара: 184). Фитр садақасида эса Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир соъ таом бўлишини фарз қилдилар. Нусусларда (Қуръон ва ҳадисда) таом лафзи билан ёки таомлантириш лафзи билан келган ҳукмни ўрнига дирҳамлар (пуллар) ўтмайди» (Мажмуъ ал-Фатава, 19/116).
Валлоҳу аълам.
Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли-оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.
Mumtaazah   08-01-2013, 03:51 AM
#3

Фазилатли Шайҳ Фалаҳ ибн Исмоил Мундакар Фитр закоти ҳақида


Шайх сизга саволим бор Саволим шуки, фитр закотини мол, яъни, пул кўринишида берса бўладими ёки таом бўлиши шартми? Жазакумуллоҳ хойрон..
Жавоб: Аллоҳга қасамки - бу вожибдир! Таом бўлиши шарт! Роббимиз субҳанаҳу ва таола тоат, ибодат ва садақотларни бир неча турли қилди.Мана шу асл-асосдир.
Биздан эса шу турларга риоя қилишимиз талаб қилинган. Яъни, экин эгаси экинидан чиқаради, қўй эгаси қўйларидан, туялар соҳиби эса туясидан закот чиқаради ва ҳоказо.. Роббимиз азза ва жалла фитр закотини таом бўлишини ҳукм қилди ва шу шаклда қолиши вожибдир. Биламан одамлар айтишади: "Эй шайх, биз учун пул берганимиз осонроқ, енгилроқ ва фақирларнинг ҳам фойдасигадир.. Чунки, фақир бўлса, таом керак бўлса, таом оладилар, кийим керак бўлса, кийим сотиб оладилар" , деб айтадилар. Лекин буларни барчаси ФАЛСАФА! Мол закоти пулнинг закоти пул билан берилади. Ўша пулга муҳтож одам ҳохлаганини сотиб олади. Аммо фитр закотини эса Роббимиз азза ва жалла таом бўлишини ҳоxлади. Шуниг учун жумҳур фақиҳларнинг барчаси фитр закотини таом бўлишини вожиб этдилар. Сиз ўзингиз турган шаҳрингизни таомидан бўлади. Еганингиздан едирасиз. Лекин ҳозирги кунда, баъзи одамлар, мен қандай қилиб таомни кўтариб бораман, у бу, деб, ҳар хил узрлар топадилар ва бу Одам боласидаги сифатдир... Доимо бир неча баҳоналар қилишади. Ҳаттоки, Аллоҳнинг амрини ўзгартириб юборишади. Мен қандай қилиб таомни сумкага солиб, орқамга кўтариб олиб бораман. Бу қийин.. Пулни эса шундоққина чўнтагимда олиб бораман, осон ва енгил, дейдилар. Лекин, алҳамдулиллаҳ, ҳозир анча енгиллашган. Мана ташкилотлар бор. Сиз уларга машинангизда таомни олиб бориб берасиз ва улар муҳтожларга тарқатишади. Тамом. Ҳаттоки, машинангиздан тушмасангиз ҳам, кондиционерда ўтирган ҳолингизда олиб бориб берасиз, улар олиб кириб кетиб фақирларга элтиб беришади. Шунинг учун ҳам, таомни уларга осонгина олиб бориб беринг ва улар жойларга тарқатадилар. Уларга пул берган тақдирингизда ҳам, пулни бериб, жимгина кетманг. Чунки, пулни беришнгиз билан сиз уларни вакил қилган бўласиз. Сиз вакилга у пулни нима қилиши кераклигини айтишингиз керак. Аллоҳни ҳаққида вожиб бўладиган нарсани айтишингиз керак. У пулга нима олишини, у пулга таом сотиб олиб, уни фақир муҳтожларга етказиб беришини айтасиз. Шаҳарни хоҳ ичида бўлсин, хоҳ ташқарисида, буни фарқи йўқ. Яъни, тайинлаб айтасизки, бу пуллар фақирга таом бўлиб борсин. Таом чиқарсин, бу суннат ўлиб кетаётган суннатдир. Биз уни тирилтиришимиз, бу суннатни ўлиб кетиши ва дафн қилинишига кўмакдош бўлмаслигимиз керак.
Admin   07-15-2015, 07:43 AM
#4
Аввал фитр закотини, фидяни пулда берган бўлса қайтадан берадими?

Савол: Мен неча йиллардан бери (узрим сабабли) рўза тута олмадим ва ҳар йили (фидя сифатида мискинларга) пул жўнатардим, буни мумкин деб билардим. Қилган садақам ўтмайдими? Қайтадан бунинг учун, яъни тутолмаган рўзаларим учун қайтадан (фидя) берилиши керакми?
Биз чет элда турамиз. Бир Туркиядаги биродар қийналиб қолганлар, 4 та фарзандлари бор. Ўша инсонга пул жўнатиб сотиб олинг деб, кейин бу сизга фитр садақаси демоқчи эдик. Бошқа одам топиб ўша қийналган биродарга бериб қўяр деб ҳам ўйладик, лекин таниш одам чиқмади. Бундай ҳолатда унда қандай йўл тутилади?
Ўктам Абу Абдирраҳман жавоби:
[audio]https://tavhid.com/downloads/maruza/oktam/savol_javob/avval_fitr_zakotini_fidyani_pulda_bergan_bolsa_qaytadan_beradimi.mp3[/audio]
Юклаб олиш
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.