rinat80_09   08-03-2012, 08:18 PM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

Рамазон ойида инсонларга ейиш ичишга талукли нарсаларни (яхна ичимликлар Кола ва шунга ухшашлар) эхсон ёки хадя килса буладими? бошкалар кундузи руза булса, лекин баъзилар чидолмиман деб бахоналар килиб руза тутмаган булса у одамга хадя ёки эхсон килса булади ми?
Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
mutaallim   08-13-2012, 02:26 PM
#2
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Рамазон ойида инсон қўлидан келганича ўзгаларга яхшилик қилиши борасида Росулулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сийратлари бизга намунадир. Бироқ ушбу муборак рамазон ойида Аллоҳнинг фарзини шаръий узрсиз тарк этган кимса ушбу яхшиликка ҳақли эмас. Балки унга насиҳат қилинади. Агар шунда ҳам насиҳатга қулоқ солмаса ўзига яраша муомала қилинади. Биз бундай кимсаларга ҳадя улашишимиз унинг маъсиятини қўллаб қувватлаш бўлиб қолиши мумкин. Бошқа бир жиҳатдан эса ушбу оятга зид қилган бўлиб қоламиз: "Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз!". (Моида/2).Шайх Усаймин роҳимаҳуллоҳ ана шу сингари кимсалар ҳақидаги нима деганларига аҳамият қаратайлик:

Рамазонда узрсиз оғиз очишлик ҳукми


131-савол: “Фазилатли шайх, рамазонда кундузи узрсиз оғиз очишлик ҳукми нима?”.
Жавоб: “Рамазонда кундузи узрсиз оғиз очишлик гуноҳи кабираларнинг энг катталаридандир. Инсон бу билан фосиқ бўлади. Унга Аллоҳ таолога тавба қилишлиги ва ушбу оғиз очган кунининг қазосини ўтаб беришлиги вожиб бўлади. Яъни, у рўза тутиб, кун давомида узрсиз оғзини очди. Бас, унга ушбу оғиз очган кунининг қазосини ўтаб беришлик вожиб бўлади. Чунки у ушбу(кун рўзаси)ни бошлаб, лозим тутиб, унга фарз дея киришган экан, бас, унга комил суратда қазосини ўтаб беришлик лозим бўлади. Энди, рўзани батамом узрсиз қасддан тарк этган бўлса, рожиҳ қовл шуки, унга қазосини ўтаб беришлик лозим бўлмайди. Чунки у ушбудан ҳаргиз бирор фойдага эришмайди. Ва у ундан қабул ҳам қилинмайди. Қоида шуки: ҳар бир ибодат ўзининг муайян вақти билан белгилаб қўйилган. Ушбу ибодат ана шу муайян кундан бирор узрсиз кечиктирилса, у ҳаргиз ўз соҳибидан қабул қилинмайди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан: “Кимда-ким бизни буйруғимиз бўлмаган бирор амални қилса, бас, у мардуддир”. Чунки бу Аллоҳ азза ва жалланинг ҳудудларига тажовуз қилишликдир. Аллоҳ таолонинг ҳудудларига тажовуз қилишлик эса зулмдир. Золимдан асло қабул қилинмайди. Аллоҳ таоло шундай деди: “Ким Аллоҳ чегараларидан тажовуз қилиб ўтса, ана ўшалар золимлардир”. (Бақара/229). Чунки у ушбу ибодатни ўзининг вақтидан аввал адо этса, яъни, вақти киришидан олдин қилса ундан қабул қилинмайди. Шунингдек, агар ушбуни ўз вақтидан кейин қилса ҳам бу ундан ҳаргиз қабул қилинмайди. Узрли бўлишлиги бундан мустасно”.
Манба: http://www.ibnothaimeen.com/all/books/ar...8158.shtml
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.