Admin   04-08-2013, 11:05 PM
#1
«Саҳифамизда қолдирилган савол» Wrote:assalamu alaikum rovatib namozlarni 4 rakat lisi bolmidi deyishadi yani 2 rakatdan boladi chunki nafl namozlar 2 rakatdan oshmaydi deyishdi shu togrimi iltimos batafsil javob berin
http://tavhid.com/mehmonxona#comment-1456
mutaallim   04-15-2013, 12:01 AM
#2
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ!
Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир.
Жумҳур уламолар кеча ва кундузги нафл борасида афзали икки ракъат-икки ракъат ўқилмоқлигидир деган раъйга борди. Балки имом Аҳмад каби баъзи уламолар ушбуни вожиб ва уни бир салом билан икки ракъатдан кўп ўқиса саҳиҳ бўлмайди. Саҳиҳ суннат шундай ворид бўлгани боис витр бундан мустаснодир деган раъйни илгари сурди.
Бунга Ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг ҳадисларини далил сифатида келтиришди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кеча ва кундуз намози икки-икки”. (Термизий (597), Абу Довуд (1295), Насоий (1666), Ибн Можжа (1322), ушбу ҳадисни шайх Албоний “Тамамул Миннаҳ” (240)да саҳиҳ санадилар).
“Икки-икки”нинг маъноси: икки ракъат-икки ракъат. Ибн Умар розияллоҳу анҳумо шундай изоҳладилар.
Муслимнинг саҳиҳида Уқба ибн Ҳурайсдан ривоят: Ибн Умарга “Икки-икки”нинг маъноси нима дедим? У: ҳар икки ракъатда салом берасан, деди.
Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар:
“Икки-икки деб айтганларига келсак, яъни, икки ракъат-икки ракъат бўлиб, тўрт ракъатли ўқимайди. Балки икки ракъат-икки ракъатдан ўқийди. Бухорий ва Муслимнинг саҳиҳида Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)нинг ҳадисларида собит бўлганига кўра бир киши пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга савол йўллаб, шундай деди: тунги намоз ҳақида нима дейсиз? У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Икки (ракъат)-икки (ракъат). Агар сизлардан бирингиз тонг отишидан чўчиса бир (ракъат) ўқиб, ўқиган намозларини тоқ қилиб якунласин”.
“Кундуз”га келсак, дарҳақиқат, уни сунан аҳли ривоят қилдилар. Уламолар уни саҳиҳ деб айтишда ихтилофга боришди:
Тўғриси шуки: Бухорий саҳиҳ деб айтганларидек у собитдир. Шунга кўра кеча ва кундуз намозининг бари икки ракъат-икки ракъат бўлиб, ҳар икки ракъатда салом беради. Салом бермаслик очиқ айтилмаган тўрт ракъат лафзи ила ворид бўлган ҳар бир ҳадис ушбу қоидага қурилади. Яъни, сизга тўрт ракъат дея бирор ҳадис ворид бўлиб, салом беришлик очиқ айтилмаган бўлса, батаҳқиқ, у ҳар икки ракъатда салом берилишига йўйилиши вожиб бўлади. Чунки ушбу қоида: жузъиётлар ушбу қоидага йўйилади. Оиша (розияллоҳу анҳо)нинг пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Рамазондаги намозлари ҳақида сўралганда: “На Рамазонда ва на бошқасида ўн бир ракъатдан зиёда қилмасдилар. Тўрт ракъатдан ўқирдилар. Унинг гўзаллиги ва узунлиги ҳақида асти сўраманг”- деб айтган сўзларига келсак, унинг зоҳири: тўрт ракъат бир салом билан (ўқилган). Бироқ ушбу зоҳир умумий қоидага йўйилади. У тунги намоз икки ракъат-икки ракъатдан эканлигидир. Шунингдек бу Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан собит бўлган. Айтиладики: у (Оиша розияллоҳу анҳо) тўрт ракъатни ёлғиз зикр қилдилар. Сўнг (яна) тўрт ракъатни ёлғиз зикр қилдилар. Чунки у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тўрт ракъат ўқирдилар, сўнг дам олардилар. Далил эса (ҳадисдаги) тартиб ва муҳлатга (далолат қиладиган) “Сўнг” (лафзидир)”.
(“Шарҳ ал-Мумтиъ” (4/76-77)).
Ибн Хузайма роҳимаҳуллоҳ ўз саҳиҳларида (2/214) Ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг ҳадисларига асосланиб шундай боб очдилар: “Фарз бўлмаган кеча ва кундузги намозларнинг барида ҳар икки ракъатда салом беришлик ҳақидаги боб”. Кетидан эса шундай боб очдилар: “Кундуздаги фарз бўлмаган намозлар тўрт ракъатдандир, икки ракъатдан эмас деб даъво қиладиган киши қовлининг хилофига далолат қилувчи ва ҳужжат бўлган хабарларни зикр қилиш ҳақида боб”. Ва кундузги фарз бўлмаган намозлар икки ракъатдан ўқилиши ҳақида кўплаб далилларни келтирдилар.
Ушбу: “Аллоҳ асрдан олдин тўрт ракъат намоз ўқиган кишини Ўз раҳматига олсин” ҳадиси юқорида ўтгандек икки ракъатдан ўқилишига йўйилади.
Ибн Ҳиббон роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Тўрт ракъатдан” деган қовллари билан икки мартта салом беришликни ирода қилдилар. Чунки Яъло ибн Аъто Алий ибн Абдуллоҳ ал-Аздийдан, у эса Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Кеча ва кундуз намозлари икки ракъатдандир”-дедилар”. (“Соҳиҳ Ибн Ҳиббон” (6/206). Жумъа намозидан кейинги тўрт ракъат борасида ҳам (6/231)да шунга ўхшаш сўз айтдилар.

Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ

Нафл намоз икки ракъатдандир

Савол: Пешин(нинг фарз) намозидан олдинги белгиланган-(равотиб) суннатини бир салом билан тўрт ракъат ўқишни ният қилган ҳолда адо этиш учун такбир айтдим. Биринчи ракъатни адо этганимдан кейин намозга такбир айтилди. Ниятни ўзгартириб, уни икки ракъат ўқийманми ёки уни (намозни) бўламанми? Бизга фатво берсангиз, жазакумуллоҳу хойрон!
Жавоб: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай деганликлари собит бўлган: “Намозга такбир айтилганда фарздан ўзга намоз йўқдир”. (Аҳмад (9563), Муслим (710) ва Абу Довуд (1266)). Муслим ўз саҳиҳларида ривоят қилдилар. Нафл намозда бўлган ҳолингизда намозга такбир айтилса сиз учун уни бўлишлик машруъдир. Ушбу ҳадиси шарифга биноан. Шунингдек, мусулмонга пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан кеча ва кундузги нафл намозларни икки ракъатдан ўқишлиги машруъдир: “Кечки намоз икки ракъатдандир”. Муттафақун алайҳ. Яна бир саҳиҳ ривоятда эса: “Кеча ва кундуз намозлари икки ракъатдандир”. Имом Аҳмад ва сунан аҳли саҳиҳ иснод билан ривоят қилдилар. Бироқ нафл намознинг охирги рукуъ ёки охирги саждасида бўлган ҳолида намозга такбир айтилса, афзали уни тўла ўқиб қўйишликдир. Чунки у ракъатнинг озгинаси қолди холос. Намознинг энг ози эса бир ракъат. Аллоҳ тавфиқ берувчидир. (“Мажмуъул Фатава” Шайх Ибн Боз (11/390)).
Манба: http://www.binbaz.org.sa/mat/1079/print

Йўлдаги ёғду фатволаридан

Пешин(нинг фарзи)дан олдинги кетма-кет тўрт ракъат намознинг ҳукми

Савол: Пешиннинг суннати борасида, унинг ўртасида ташаҳҳуд-(саловот) борми ёки тўрт ракъат қўшилган бўладими? Бизни (шундан) хабардор қилсангиз, Аллоҳ сизларни хабардор қилсин!
Жавоб: Суннат икки ракъат-икки ракъатдандир. Икки ракъат ўқиб, сўнг салом беради. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан: “Кеча ва кундуз намози икки ракъат-икки ракъатдан”. (Аҳмад “Муснад” (4791), Абу Довуд (1295), Термизий (597), Насоий (1666) ва Ибн Можжа (1322) Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумодан ривоят). Пешин(нинг фарзи)дан олдинги тўрт ракъат икки салом билан, ундан (фарзидан) кейинги тўрт ракъат (ҳам) икки салом билан ўқилади. Агар ундан (фарзидан) кейин фақат икки ракат белгиланган-(роватиб)ни ўқиса ҳам ҳечқиси йўқ. Агар зиёда қилиб ундан (фарзидан) кейин тўрт ракъат ўқиса, бас, у афзал. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан: “Кимда-ким пешин(нинг фазри)дан олдинги тўрт ракат ва ундан кейинги тўрт ракъатга риоя қилса, Аллоҳ уни дўзахга ҳаром қилади”. (Аҳмад (26232), Абу Довуд (1269), Термизий (428), Насоий (1816)). У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан (пешиннинг фарзидан) олдин тўрт ракъат ва ундан кейин икки ракъат ўқирдилар. Бу белгиланган-(ротиба)дир. Кимки зиёда қилиб, ундан (фарзидан )олдин ва кейин тўрт ракъат ўқиса саккиз ракъат бўлади. Олдидан тўрт ракъат ва кейинидан тўрт ракъат. Бу афзал бўлганидир. Ва унга ушбу яхшилик бўлади. Кимда-ким пешиндан олдин ва кейин тўрт ракъатга риоя қилса, Аллоҳ таоло уни дўзахга ҳаром қилади. Шунда икки ракъат-икки ракъатдан бўлади. Ҳар икки ракъатда салом беради. Ана шу суннатдир.
(373-кассета, 33-савол), (10/300)
Манба: http://www.alifta.net/Fatawa/FatawaChapt...1&BookID=5
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.