shahzodbek01   07-21-2012, 03:33 PM
#1
Ассалому алейкум ва рохматуллох рузадор киши кон босими кутарилганда дори ичса буладими?
Abu Solih   07-21-2012, 05:25 PM
#2

Ва алайкумус салам ва роҳматуллоҳ.

Рўзанинг шариатдаги маъноси: "Ният билан фажрдан то Қуёш ботгунига қадар ейиш, ичиш ва жимоъдан тийилишликдир.
Шундай экан ошқозонга бирор нарса тушишлиги рўзани бекор қилади.

Касаллик сабабли дори ичишга мажбур бўлган инсон рўзасини очади ва Рамазондан кейин, тузалганида рўза тутиб беради.
Аллоҳ таоло Қуронда айтади: «Энди сизлардан бирор киши ҳаста ёки мусофир бўлса, у ҳолда (рўза тутолмаган кунларининг) саноғини бошқа кунларда тутади.» (Бақара: 184).

Аллоҳу Та’ала а’лам. Аллоҳума солли васаллим ала Муҳаммад.

muhojir   07-23-2012, 02:25 PM
#3
Ассаламу алайкум!
Рузадор одам кузига дори томизса буладими?
Admin   07-24-2012, 10:37 AM
#4
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Қулоқ ва кўзларга дори томизиш

Савол: Рўзадорнинг қулоқ ва кўзларига дори томчилатишининг ҳукми нима?
Жавоб: Кўз ва қулоқ ошқозонга олиб борадиган аслий йўллардан эмасдир. Яъни, қулоқ ва кўз ейиш, ичиш ва озиқланиш йўли эмасдир. Шунинг учун ҳам, эҳтиёж туғилиб қолганида кўз ва қулоқларга дори томчилатишнинг зарари йўқдир. Гарчи таъмини томоғида ҳис этсада, кўзни хина ва малҳамлар қўйиш билан даволашнинг зарари йўқдир. Бироқ, ўта қаттиқ эҳтиёж бўлмаган пайтда бундай даволаниш макруҳдир. Сабаби, хина, дори ва томчиларнинг асари одатда ҳалқумгача етиб келиши ва сўлакка аралашиб қолиши мумкин. Шунинг учун ҳам зарурат туғилганидагина бундай даволаниш мумкин. Зеро Сунан китобларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Исмид номли хинани ухлаш олдидан қўйишга буюрганлари ва: «Рўзадор одам ундан сақлансин!» деганлари вориддир (Абу Довуд 2029). Бу ҳадис заифдир ва ҳатто айрим саҳобалар ёки улардан кейингиларнинг сўзларидан бўлиши ҳам мумкин.

Admin   07-24-2012, 11:19 AM
#5
«Саҳифамизга келган савол» Wrote:Assalomu Alaykum
Mening bu savollim fatvolar bo'limiga tegishli bo'lib, agar iloji bo'lsa savolimga javobni qayerdan olishim mumkinligi haqida ma'lumot yuborsangiz.
Savol: Ma'lum bir kasallik sababli, muntazam aniq bir paytda dori istemol qilishi shart bo'lgan bemor saharlik qilganidan so'ng dorisini ichsa ro'zasi buziladimi? Bunday holatga qanday tavsiya berasiz?

Avvaldan raxmat. Alloh Sizdan rozi bo'lsin.
Муслим   07-24-2012, 11:47 AM
#6
Рўзадор ва ғарғара қилинадиган дорилар

Савол: Ғарғара қилинадиган дориларни истеъмол қилиш билан рўза очиладими?
Жавоб: Агар уни ютиб юбормаса рўзаси очилмайди. Шунинг учун ҳам ундай дориларни зарурат бўлсагина истеъмол қилинг. Томоғингиздан унинг бирон томчиси ўтмас экан, рўзангизни бузмайди.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн
Фатво ва мақолалар девони, Рўза китоби, 19 жилд. Фатво № 262.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
rinat80_09   06-09-2015, 02:24 AM
#7
Ассаламу алейкум!

1) Рузадор кишининг кон босими ошиб ёки бошка сабаб билан боши огриса, "но-шпа" ёки "анальгин димедрол" ва шунга ухшаган огрикни вактинча (3-4 соатга колдириб туради) колдирувчи дорини кулининг томирдан олса руза бузиладими? 3-4 соатга огрик билинмай турса огиз очиш пайти хам келади, огзини очгандан кейин дории истеъмол килмаса хам яхши булиб кетади (буни амалда куп синаган) бу киши кандай йул тутади! Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.