Шатранж-(шахмат)
1-Шатранжнинг таърифи:
“Шатранж олтмиш тўрт катакдан иборат тахта устида ўйналадиган ўйин бўлиб, икки подшоҳ, икки вазир, отлар, руҳлар, филлар ва аскар-(пиёда)лар тимсолидаги ўттиз икки бўлакли икки ўзаро жанг қилаётган давлат тимсолида гавдаланадиган ўйиндир”. (“Мўъжамул Васит” (1/482)).
Зубайдий шундай деди:
“Шатранжга асос солган киши борасида ихтилоф қилинди. Айтилдики: Форс подшоҳларидан бўлган Ардшир ибн Бабак асос солгандир”. (“Тажул Арус” (9/219)).
Ва яна айтилдики:
“Аввалгилар дунё ишларига боқиб, уни икки услуб асосида деб билдилар. Бири: Иттифоқ қилинган ҳукмлар ила жорий бўлиб, инсонга дахли йўқдир. Натижада нардга асос солдилар. Иккинчиси эса: саъй-ҳаракат ва ҳийла ҳукми билан жорий бўладигани. Унга эса нафс ушбуни ҳис қилсин дея шатранжга асос солдилар”. (“Авжазул Масалик” (15/88)).
2- Шатранж нималардан ташкил топган?
1- Тахта-(доска): унда олтмиш тўрт катак бор.
2- Тошлар: ўттиз икки бўлак: икки подшоҳ, икки вазир, тўртта от, тўртта фил, тўртта руҳ, ўн олтита аскар-(пиёда). Ва у тенг иккига ажралгандир. Ҳар бир қисмни ўз бошқарувчиси бор.
3- Ўйналиш услуби:
Ўйналиш услубидаги диққат ҳар икки томон бир-бирини бартараф этишга қаратилган. Рақиб томон подшоҳини мот қила олган киши ғолибдир.
4- Шатранж ҳукми:
“Агар ўйин (ғолибга) эваз улашиш ёки намозни ўз вақтидан кечиктириш, унинг вожиботларини зое қилиш ёки вожиб бўлган фойдали ишларни тарк қилиш, ёлғон, зулм, фаҳш, норози оҳангда гапириш ёки тубан калималарни ўз ичига олса, бас, у мусулмонлар ижмоси билан ҳаромдир”. (“Матолиб Авлан Наҳйи” (3/702), Шайхул Ислом, “Мажмуъ Фатава” (3/216)).
Агар ушбулардан холий бўлса, бу борада ихтилоф мавжуд.
Уламоларнинг қовллари:
Биринчи қовл: ҳаром эканлиги. Ҳанбалий
(“Кашшафул Қонаъ” (4/39), “Матолиб Авлан Наҳйи” (3/702), “Муғний” (9/171), “Шарҳул Кабир” (6/262), “Мунтаҳа Ал-Идарот” (2/611)), моликий
(“Ал-Мудавванатул Кубро” (4/79), “Авжазул Масалик” (15/89)), ҳанафийларнинг
(“Фатава Ал-Ҳиндийя” (3/368), “Бадаиъ Ас-Саноиъ” (6/270) жумҳури ушбу (ҳаром эканлиги) раъйидадир ва ушбу (Саудия) диёрида ҳам шундай фатво берилади.
(“Фатава шайх Муҳаммад ибн Иброҳим” (8/122-128), “Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси” (2342-рақам 16/3/1399 ҳижрий йил, 4010-рақам 20/10/1401 ҳижрий йил, 3900-рақам 29/8/1401 ҳижрий йил фатволарига қаранг).
Иккинчи қовл: ҳаром эмаслиги. Ушбу қовлни шофеъийлар
(“Муғний Ал-Муҳтаж” (4/312), “Туҳфатул Муҳтаж” (9/399), “Задул Муҳтаж” (4/435)) айтишди ва баъзи асрдошларимиз уларга эргашишди
(Юсуф Қарзовий, “Ҳалал вал Ҳаром” (262).
Далиллар:
1- Маън қилинган дейдиганларнинг далили:
Ушбу ҳадис:
“Шатранж ўйнаган кимса малъундир. Унга назар ташловчи эса чўчқа гўштини еювчи кабидир”. (“Канзул Уммол”да зикр қилиб, шундай деди: “Ушбу ҳадисни Абдан, Абу Мусо ва Ибн Ҳазм Ҳаббат ибн Муслимдан ривоят қилди”. Ҳофиз “Лисонул Мезон” (2/166)да шундай деди: “Ҳаббат ибн Муслим пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан “Мурсал” (тобеъин санаддаги ўзи билан пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўртасидаги саҳобани тушириб ривоят қилиши) ҳолда ривоят қилди: “Шатранж малъундир. Уни ўйнаган кимса ҳам малъундир”. Қаттон деди: “(У) мажҳул-(номалумдир)”. Ана шу ерда ҳадис икки иллат сабабли заиф экани маълум бўляпти: 1- Мурсал. 2- Ҳаббат ибн Муслим мажҳул-(номалумдир)). Ушбу бобда кўплаб ҳадислар бўлиб, бари уйдирма ёки заифдир. Шу сабабли уларни ёдга олиб ўтирмаймиз.
- Алий ибн абу Толиб розияллоҳу анҳу шатранж ўйнаётган қавм олдидан ўтиб, шундай дедилар:
“Сизлар унинг атрофида эътикоф ўтириб олган ушбу тимсоллар ахир нимаси?!!”. (Байҳақий (10/212), Ибн Ҳазм (9/75), имом Аҳмад шундай дедилар:
“Ушбу (асар) ана шу бобдаги энг саҳиҳидир”. (“Муғний” (9/171)).
Чунки у Аллоҳни зикр қилиш ва намоздан тўсади. Шу сабабли нард ўйнашга ўхшашдир.
2- Жоиз дейдиганларнинг далиллари:
Шаъбий
(Омир ибн Шурайҳил Аш-Шаъбий. Ироқдаги илм пешволаридандир. 103 ҳижрий йили вафот этди. (“Таҳзиб Ат-Таҳзиб” (5/65)) шатранж ўйнар эди.
(Абдурраззоқ, “Мусоннаф” (10/467) Қимор боби, Байҳақий (10/211)).
- Модомики ҳаром эканлигига ҳужжат йўқ экан, асл мубоҳ эканлигидир. У ҳақда ҳужжат йўқ экан, демак, мубоҳлигича қолади.
Икки қовлнинг қай бири рожиҳ:
Мени наздимда эваз берилмаслик шарти билан шатранж ўйнашлик мубоҳ эканлиги рожиҳ бўлиб кўриняпти.
- Аслни лозим тутган ҳолдаки, у мубоҳ эканлигидир.
- Ушбу бобда бирор ҳадис собит бўлмаган.
- Менга икки важҳга кўра ушбу бобда ҳужжат йўқ эканлиги зоҳир бўляпти:
1- У киши (Алий розияллоҳу анҳу) уларга инкор қилмадилар. Балки шатранж ҳақида сўрадилар чунки у киши бундан олдин уни билмасдилар.
2- Инкор қилдилар ҳам дейлик. У кишининг инкорлари вожиботлардан бўлган бирор нарсани адо этмасликка сабаб бўладиган узоқ ўтиришликка қаратилган эди. Ушбу маънога мана бу қовллари далолат қиляпти:
“Сизлар унинг атрофида эътикоф ўтириб олган...”.
- Шатранжни нардга қиёс қилишлик икки важҳга кўра мардуддир:
1- Шатранж ҳарбий тайёргарлик, зеҳнни чархлаш ва фаҳмдаги закийликни оширишга хизмат қилади. Ушбу ўйин жанг, ўқ узиш ва от мусобақасига ўхшашдир.
2- Нардда ҳал қилувчи омил икки тош кўрсатган сонлардир. Шу сабабли у фол очишга ўхшайди. У тасодифий нарсага асосланган, бошқа нарса эмас.
Шатранждаги ҳал қилувчи омил эса уддабуронлик, бошқара билишликдир. Шу сабабли у мусобақага ўхшашдир.
Шулардан келиб чиқиб, икки шарт билан мен шатранж ўйнашни жоиз деб биламан:
1- Қимор, фаҳш, бузуқ сўзлар, зулм ёки ёлғонни ўз ичига олмаслиги лозим.
2- Намозни ўз вақтидан кечиктиришлик, вожиботларни зое қилишлик, аҳли оила борасида вожиб бўлган фойдаларни тарк қилишликка ўхшаш бирор вожиб ишни тарк қилмоқликни ўз ичига олмаган бўлмоғи лозим.
Агар ушбу икки шартнинг бири топилмаса, бас, у ҳаромдир. Валлоҳу Аълам.
(Доктор Саъд ибн Носир ибн Абдулазиз Аш-Шасрий, “Мусобақалар ва уларнинг ислом шариатидаги ҳукми” (224-228)).
Шайхул Ислом Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар:
“Шатранж ботиний ёки зоҳирий вожиб бўлган бирор нарсадан машғул қилгани маҳал уламоларнинг иттифоқи билан ҳаром бўлади. Агар намоз ёки нафс ва оилага оид вожиб бўлган фойдалар, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш, қариндошлик алоқаларини боғлаш ва ота-онага яхшилик қилиш ёки ҳукмдорлик ва бошқарув ишларини юритиш ва шунга ўхшаш вожиботлардан машғул қилса мусулмонларнинг ижмоси билан ҳаромдир. Шунингдек, ёлғон, ёлғон қасам, хиёнат, зулм, зулмга кўмаклашиш ёки шулардан бошқа ҳаром ишни ўз ичига олгани маҳал мусулмонларнинг ижмоси билан ҳаромдир”. (“Мажмуъ ал-Фатава” (32/218, 240)).
Аллоҳ таоло шундай деди:
“Эй мўминлар, ароқ (маст қиладиган ичкилик ичиш), қимор (ўйнаш), бутлар (яъни уларга сиғиниш) ва чўплар (яъни чўплар билан фолбинлик қилиш) шайтон амалидан бўлган ҳаром ишдир. Бас, нажот топишингиз учун уларнинг хар биридан узоқ бўлингиз! Ичкилик, қимор сабабли шайтон ўрталарингизга буғзу адоват солишни ҳамда сизларни Аллоҳни зикр қилишдан ва намоз ўқишдан тўсишни истайди, холос! Энди тўхтарсизлар!”. (Моида/90-91).
Қуртубий роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар:
“Ушбу оят қимор ёки қимор аралашмаган бўладими нард ва шатранж ўйнашнинг ҳаром эканига далолат қилади. Чунки Аллоҳ таоло маст қилувчи ичимликни ҳаром қилганида ундаги маънони хабар бериб айтдики: “Ичкилик, қимор сабабли шайтон ўрталарингизга буғзу адоват солишни ҳамда сизларни Аллоҳни зикр қилишдан ва намоз ўқишдан тўсишни истайди, холос!” Унинг бари лағв бўлиб, ози кўпини чорлайди. Ва унинг тепасида мук тушиб ўтирганларни орасига адоват ва нафрат солиб, Аллоҳнинг зикри ва намоздан тўсади. Демак, у (шатранж) маст қилувчи ичимлик ичиш кабидир. Ҳамда у (маст қилувчи ичимлик ичиш) каби ҳаром эканлигини вожиб қилиб қўяди”. (“Жомеъ Ал-Аҳком Ал-Қуръон” (6/291)).
Ибн Қудома роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар:
“Шатранжга келсак, у ҳаром эканлигида нард кабидир”. (“Муғний” (14/155).
Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар:
“Шатранжнинг фасоди нарднинг фасодидан-да улканроқдир. Нардни ҳаром эканига далолат қиладиган ҳар бир нарса-(ҳужжат) шатранжнинг ҳаром эканига далолат қилиши авлороқ бобдандир... Ушбу Молик ва унинг издошлари, Абу Ҳанифа ва унинг издошлари, Аҳмад ва унинг издошлари ҳамда жумҳур тобеинларнинг қовлидир... Саҳобалардан бирортаси уни ҳалол дегани ёки ўйнагани маълум эмас. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло уларни ушбудан сақлади ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу каби улардан бирортасига ушбуни ўйнади дея нисбат берилган барча хабарлар ёлғон ва саҳобаларга туҳматдир. Ушбуни саҳобаларнинг ҳолати ва асарларни билган ҳар бир киши инкор қилади. Ахир қандай қилиб асрларнинг яхшиси ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейинги халқларнинг яхшилари агар ўйновчиси берилиб кетадиган бўлса маст қилувчи ичимликни тўсишдан-да улканроқ бўлган намоз ва Аллоҳнинг зикридан тўсадиган бирор нарсани ўйнашликни ҳалол қилиб беришади?! Воқелик ушбуга гувоҳдир. Ахир қандай қилиб шариат нардни ҳаром қилиб, шатранжни ҳалол қилиб берсин. Ҳолбуки у (шатранж) ундан (нарддан) зарари бир неча баробар зиёда бўлса...”. (“Ал-Фурусийя” (303, 305, 311)).
Заҳабий роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар:
“Шатранжга келсак, аксар уламолар уни ўйнашликни ҳаром дедилар. Эваз ёки ўзга нарса бўлишлиги баб-баробардир. Эваз билан бўлса, бас, у бирор ихтилофсиз қимордир. Эваз беришликдан холий бўлса, бас, у аксар уламолар наздида барибир қимордир... Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ шатранж ўйнашлик ҳақида у ҳаромми ёки жоизми?, дея сўралдилар. Роҳимаҳуллоҳ шундай жавоб бердилар: “Агар у сабабли намозни ўз вақтидан ўтказиб юборса ёки уни эваз учун ўйнаса, бас, у ҳаромдир. Акс ҳолда эса шофеъийлар наздида макруҳ, у кишидан ўзгалар наздида эса ҳаромдир...”. (“Кабоир” (89-90)).
Шатранжни ҳақиқий ўзи ёки компютер жиҳозларида ўйнашлик ўртасида фарқ йўқдир. Бари ҳаром эканини тақозо қиладиган маъно мавжуд эканига кўра ҳаромдир.
“Кимда-ким шатранжни ақл-заковатга фойдаси бор деб даъво қилса, ушбу сўзга эътибор берилмайди. Зеро, у ҳақиқат бўлмай балки хаёлга асослангандир. Валлоҳу Аълам”. (Шайх Фаҳд ибн Абдурроҳман Яҳё. Қусайм университети тадрис ҳайъати аъзоси).
Савол: “Шатранжнинг ҳукми нима? Агар уни ўйнашликдан мақсад вақтичоғлик қилиш ва зеҳнни чархлашлик бўлса?”.
Жавоб: “Қандай мақсадда бўлишидан қатъий назар шатранж ўйнашлик жоиз эмас. Хоҳ эваз учун ёки эвазсиз бўлсин. Сабаби унинг кетидан кўплаб фасодлар келади.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, аҳли оилалари ва саҳобаларига саловат-у саломлар йўлласин”.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
Фатво рақами: 3900-3
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис Ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Ғудаён
Абдуллоҳ ибн Қоъуд
Манба: http://www.alifta.net/Fatawa/FatawaSubje...9%86%d8%ac