muhammad   07-05-2012, 09:12 PM
#1
assalamu a'laykum
3 taloqni hukmi nima? 3 taloq qilganda 3 ta taloq tushadimi yoki 1 tami?
Abdulqodir   07-09-2012, 06:24 PM
#2
assalamu alaykum wa rohmatulloh! Iloji bo'sa shu mavzuni dalillari bilan kengro bayon qibersela.
assalamu alaykum wa rohmatulloh! Iloji bo'sa shu mavzuni dalillari bilan kengro bayon qibersela.
SALIHAN   07-24-2012, 01:09 PM
#3
Ассаламу алайкум! Бир биродар ҳомиладор аёлини бирданига уч талоқ қўйди. Шундай ҳолатда уч талоқ тушадими ёки бир талоқ? Хилофларнинг барчасини келтирсангизлар, илтимос! Ва қайси қавл кучли эканини ҳам.

Аллоҳ таъоло айтади: "Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир." (Моида, 44)
Admin   08-02-2012, 11:39 AM
#4
«Саҳифамизга келган савол» Wrote:Assalomu alaykum,men bir savol bilan sizlarga murojaat qilmoqdaman:ancha yil oldin bir tanishim hotiniga jahl ustida taloq qoydim deb 3 marta takrorlagan,lekin hozir ular bir-birlarini yaxshi korishib yashab kelmoqda,men namozhon bolganim uchun u mendan javob kutadi lekin bilmim bunga yetmaydi iltimos shu savolga javob berib masalaga oydinlik kiritib beringlar.
Меҳмон   12-23-2014, 01:58 PM
#5
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Талоқ калимасидан бошқа сўзни айтишлик Талоқ тушишига кифоя қиладими ёки бу ҳам бидъий талоқга кирадими ?

Масалан: Эр аёлига талоқсан деган сўздан бошқа "бор кет" ёки шунга ўхшаш сўзларни айтса талоқ тушишига кифоя қиладими?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
0662   01-13-2016, 08:11 PM
#6
Битта киши хотинига жахил устуда уч толак деп уч мартаба айтиб йубарган кейин имомлардан сураштирса бир вакитта бир толак тушади
Уч толакти болип болип уч махалда айтканда тушади деп айткан
Кийин бир огил бир кызли болишти
Хозир яна айрилип кетишкан бир йил болди
энди яна кошилса боладими?
Ярашип олса боладими
Е болмаса толак маузусуда толик молимот берип коесми
mutaallim   01-14-2016, 07:16 PM
#7
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Уч талоқ масаласи

Барча мақтовлар Аллоҳга хос. Унинг бандаси ва элчиси Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у кишининг аҳли оила ва барча саҳобаларига саловат-у саломлар бўлсин.
Сўнг:
Илм аҳли уч талоқни уч мартта тушиши борасида икки қавлга ихтилоф қилдилар:
Биринчи қавл: бир лафз билан уч талоқни уч мартта тушади дейдиганлар.
Тўрт имом: Абу Ҳанифа, Молик, Шофеъий, Аҳмад, Ибн Абу Лайло ва Авзоийлар шу қавлда.
Умар, Усмон, Алий ва Абдуллоҳлар: Ибн Аббос, Ибн Умар, Ибн Амр, Ибн Масъуд ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан иборат бошқалар ушбу қавлни олганлар.
Иккинчи қавл: уч талоқ бир мартта тушиши
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо, у кишидан саҳиҳ, собит ривоятда ушбу қавлни айтган. Саҳобалардан Зубайр ибн Аввом, Абдурраҳмон ибн Авф, Алий ибн Абу Толиб ва Абдуллоҳ ибн Масъуд, улардан ворид бўлган ривоятда шундай фатво берганлар. Тобеинлардан Икрима, Товус ва бошқалар шундай фатво берганлар. Муҳаммад ибн Исҳоқ, Мажд ибн Таймия, Шайхул Ислом Ибн Таймия ва у кишининг ўқувчиси Ибнул Қаййим шундай фатво берганлар.
Яна шундай фатво берганлардан Абдулазиз ибн Боз, Абдурраззоқ Афифий ва Абдуллоҳ Хайёт.
Биринчи қавл далиллари:
Биринчи: Китоб далиллари:
1- Аллоҳ таолонинг қавли: “Эй Пайғамбар, қачон сизлар (яъни мўминлар) аёлларингизни талоқ қилсангизлар, уларнинг иддаларида (яъни поклик пайтларида) талоқ қилинглар ва идда сананглар! Парвардигорларингиз бўлмиш Аллоҳдан қўрқинглар! (То иддалари тугагунча) уларни (ўзлари яшаб турган) уйларидан ҳайдаб чиқарманглар ва улар ўзлари ҳам чиқиб кетмасинлар. Фақат улар очиқ фаҳш ишни (яъни бузуқлик ёки беҳаёлик каби қилиқларни) қилсаларгина, (яшаб турган уйларидан ҳайдаб чиқарилурлар). Бу Аллоҳнинг қонун-чегараларидир. Кимки Аллоҳ чегараларидан тажовуз қилиб ўтса, аниқки у ўзига зулм қилибди. Сиз билмассиз, эҳтимол Аллоҳ бу (талоқ)дан кейин бирон ишни пайдо қилар”. (Талоқ: 1).
Далил важҳи шуки, Аллоҳ жорий қилган талоқ, унинг ортидан идда юз берадиган нарса-(ҳукм)дир. Кимки мисол учун уч талоқ қилиш билан иддага биноан талоқ қилмаса, дарҳақиқат, ўзига зулм қилибди. Ушбу ўзига зулм қилган, Аллоҳнинг чегарасига тажовуз қилганнинг жазоси шуки, Аллоҳ таоло уч талоқ қилган кимсани, Аллоҳдан тақво қилмай, ўзига зулм қилиб, Аллоҳнинг ҳад-(чегара)ларига тажовуз қилгани учун унга уни (уч талоқни) ижро этиш ва унинг олдидаги чиқиш йўлларини тўсиш билан жазолади.
Иккинчи: Суннат далиллари:
1- “Саҳиҳайн”да Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Бир киши аёлини уч марта талоқ қилди. У аёл турмуш қурди ва талоқ қилинди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам у аёл биринчи (эри)га ҳалол бўладими, дея сўралдилар. У киши: “Йўқ, то у эр биринчиси тотиб кўрганидек аёлнинг асалчасидан тотиб кўрмагунча-(жимо қилгунча)”, дедилар.
Ҳадисдан далил важҳи очиқ-ойдин. У ҳам бўлса уч талоқ тушишидир. Шунинг учун Бухорий раҳимаҳуллоҳ уни ушбу сарлавҳа остида зикр қилдилар: “Уч талоқни жоиз дейдиганлар ҳақидаги боб”.
Ушбу истидлолга, у “Муслим”даги ривоятларнинг баъзисида ворид бўлган Рифоъа ибн Ваҳбнинг қиссасидан мухтасар бўлиб, унинг эри уч талоқнинг охиргисини талоқ қилган, яъни, талоқ бир лафз билан бўлмаган дея эътироз билдирилди.
Ҳофиз Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ ушбу эътирозга, Рифоъадан бошқасида ўз аёли билан худди Рифоъага ўхшаши юз берган дея раддия берди. Демак, бир неча ададдан монеълик йўқ. Рифоъа ал-Қуразий ва Рифоъа ан-Назрийларнинг ҳар иккисида аёлига талоқ тушди. Уларнинг иккисига Абдурраҳмон ибн Зубайр уйланди ва уларга қўл текказишдан олдин талоқ қилди. Сўнг (Ибн Ҳажар) деди: шу билан Рифоъа ибн Самул у Рифоъа ибн Ваҳб деган гумонда у иккисини бир киши деганларнинг хатоси маълум бўлади.
Учинчи: ақл:
1- Никоҳ бўлиб-бўлиб йўқ қилиш саҳиҳ бўладиган мулк. Демак, уни бошқа мулклар каби жамланган ҳолатда (йўқ қилиш) саҳиҳ бўлади. (“Муғний”).
2- Уч талоқ олган аёл бошқа эр билан турмуш қургунча талоқ қўйган кишига ҳалол бўлмайди. Никоҳ, (қул) озод қилиш ва қарорларда луғат ва шариат нуқтаи назаридан жамлангани ва ажратилгани ўртасида фарқ йўқ. Агар валий-(ҳомий) бир сўз билан: ана у уччаласини сенга никоҳладим, деса худди: буни, буни ва мана буни сенга никоҳладим, деганидек (никоҳ) битими тузилган бўлади.
3- Биттадан ортгани талоқ атамасидан чиқиб кетмайди. Балки у очиқ-ойдин. Уч (талоқ)ни бир (талоқ) деб эътибор қилиш баъзи ададни қўллаб, қолганини асоссиз ташлашдир.
Тўртинчи: у аксар саҳобаларнинг қавли
Уч талоқ билан уч марта талоқ тушиши қавли аксар саҳобаларнинг сўзидир. Дарҳақиқат, Умар, Усмон, Алий ва Абдуллоҳлар: Ибн Аббос, Ибн Умар, Ибн Амр, Ибн Масъуд ва улардан бошқа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари ушбу қавлни олганлар. Тўрт имом ҳам ушбу қавлни олганлар.
Ибн Ражаб деди: на саҳобалар, на тобеинлар ва на ҳалол ва ҳаром фатволарида сўзи эътиборга молик салаф имомларидан қўшилгандан кейин уч талоқ бир лафз билан айтилганда бир (талоқ) ҳисобига ўтиши борасида очиқ бирор нарса собит бўлмаган.
Иккинчи қавл эгаларининг далиллари:
Уч талоқ бир (талоқ) дея эътибор қилинади деган иккинчи қавл эгалари Китоб ва Суннатдан далил келтирдилар.
Биринчи: Китоб далиллари:
1- Аллоҳ таолонинг қавли: “(Эр хотинини қайта никоҳига олиши мумкин бўлган) талоқ икки мартадир. Сўнгра (оилани) яхшилик билан сақлаш ёки чиройли суратда ажрашиш (лозим)”. (Бақара: 229).
Далил важҳи шундайки, Аллоҳ жорий қилган талоқ бирин-кетиндир. Хоҳ у икки (талоқ)нинг ҳар бирида биттадан ёки жамлаб уч марттадан талоқ қилсин баробар. Чунки Аллоҳ таоло: “Икки мартадир”, деди. “Икки талоқ”, демади.
Сўнг Аллоҳ таоло ундан кейинг оятда шундай деди: “Энди агар уни (учинчи марта) талоқ қилса, у аёл то бошқа эр билан турмуш қурмагунича аввалги эрига ҳалол бўлмайди”. (Бақара: 230).
У Зот эр учинчи талоқни қўйиши билан аёли то бошқа эрга никоҳлангунча унга ҳаром бўлганини ҳукм қилди. Хоҳ учинчи мартасида бир талоқ ёки жамланган ҳолда уч талоқ десин баробардир. Бу эса талоқ уч мартада алоҳида-алоҳида жорий қилинганига далолат қилади. Агар бир лафзда уч талоқ деса бир марта бўлади ва бир (талоқ) деб эътибор қилинади.
Иккинчи: Суннат далиллари:
1- Муслим ўз “Саҳиҳ”ида Товуснинг (ривоят) йўлидан Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг шундай деганларини ривоят қилади: “Уч талоқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Абу Бакр замонида ҳамда Умар халифалигининг икки йилида уч талоқ бир (талоқ) эди. Умар розияллоҳу анҳу: “Одамлар дарҳақиқат, уларга унда чидам-(бардош) бўлган ишда шошқалоқлик қилмоқдалар. Агар уни уларга қўлласакчи”, деди ва уни уларга қўллади”.
2- Яна “Саҳиҳ Муслим”да Товусдан, (у) Ибн Аббосдан ривоят қилади: “Абу ас-Саҳбо Ибн Аббосга: “Сўзингиздан берингчи-(сўзлангчи), уч талоқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Абу Бакр замонида бир (талоқ) эмасмиди?”, деди. У киши: “Дарҳақиқат, шундай эди. Умар замони бўлганида одамлар талоқ борасида изма-из кетди. Ва у киши уларга имкон берди”, деди.
3- Далил важҳи, бир лафз билан уч талоқ бир талоқ деб эътибор қилиниши, Абу Бакр замонида ва Умар халифалигининг икки йилида унга амал қилингани у насх қилинмаганида очиқ-ойдиндир. Чунки Умар саҳобалар билан уни уч (талоқ) сифатида ўтказиш борасида машварат қилди. Умар ўз соҳиблари билан ўзи билган ҳадисдан воз кечиши ёки у унга мансух бўлиб зоҳир бўлиши мумкин эмас.
4- Имом Аҳмад “Муснад”да Ибн Аббоснинг озод қилган қули Икримадан, (у) Ибн Аббосдан ривоят қилади: “Ракона ибн Абдуязид –Бану Мутталлибнинг исини- аёлини бир ўринда уч марта талоқ қилди ва бунга қаттиқ маҳзун бўлди”. (Ибн Аббос): “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан: “Уни қандай талоқ қилдинг?”, деб сўрадилар. У: уч талоқ қилдим, деди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Бир ўринда?”, дедилар. У: ҳа, деди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва салам): “Балки у бир (талоқ). Хоҳласанг уни (аёлни) қайтар”, дедилар. У (ровий): уни (аёлни) қайтарди, деди. Ибн Аббос талоқ ҳар покланиш даврида деб билар эди, деди.
Ибнул Қаййим “Иълам ал-Муваққиъин” китобида: “Дарҳақиқат, имом Аҳмад ушбу иснодни саҳиҳ ва “ҳасан” деб билди”, деди.
Учинчи: ижмоъ
Дарҳақиқат, Ибн Таймия, Ибнул Қаййим ва бошқалар ушбу иш Абу Бакр даврида ва Умарнинг халифалигида икки ёки уч йил бир лафз билан уч талоқ қўйиш бир талоқ деб эътибор қилинишда давом этганини зикр қилдилар. Саҳобалардан бунга хилоф фатво ривоят қилингани эса одамлар унда улар учун чидам-(бардош) бўлган ишда шошқалоқлик қилганлари боис Умар таъзир бериш ва жазолаш учун уч (талоқ) дея қўллаганидан кейин баъзи (саҳоба)лар томонидан бўлди. Умар уч (талоқ) қўллаш билан буни тўлиқ, доимий шариат қилишни ирода қилмади. Худди Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Табук ғазотидан ортда қолган уч кишини, аёллари (никоҳдан) умид узмаганларига қарамай ғазотдан ортда қолганлари учун уларга жазо тариқасида маълум бир замон муддатича аёллари(га яқинлик қилиш)дан маън қилганлари каби. Ва маст қилувчи ичимлик ичиш жазосидаги зиёдалик ҳамда тижоратчилар қиммат нарҳ қўйганда нархларни чеклаш каби.
Тўртинчи: қиёс
Уч талоқни “Лиъан” гувоҳлигига қиёс қилиш. Эрнинг лаънатлашда: уни (аёлини) зино қилаётганини кўрганим ҳақида Аллоҳ номи билан тўрт марта гувоҳлик бераман, деган сўзи фақат бир гувоҳликка ўтади, тўрттага эмас. Шунингдек, агар аёлига: сен уч талоқсан, деса бу фақат бир талоқ деб эътибор қилинади, уч (талоқ) эмас. Агар: зино қилганига тўрт марта иқрор бўламан, дея иқрор бўлганини такрорламай ададни эслаш билан кифояланса, иқрор бўлишда такрор айтишни эътиборга оладиганлар наздида фақат биттага эътибор қилинади. Шунингдек, агар аёлига: сен уч талоқсан, деса талоқни такрорламай адад билан кифояланса, бу фақат биттага эътибор қилинади. Худди шундай фарз намозларидан кейин тасбиҳ, таҳмид ва такбир кабиларда такрор (айтиш) ўрнига ададни зикр қилиш билан кифояланмагфни каби.
Муноқаша:
Биринчи қавл эгаларининг далилларини муноқаша қилиш:
1- Аллоҳ таолонинг ушбу: “Эй Пайғамбар, қачон сизлар (яъни мўминлар) аёлларингизни талоқ қилсангизлар, уларнинг иддаларида (яъни поклик пайтларида) талоқ қилинглар”. (Талоқ: 1), қавлини далил қилишингизга келсак, унда далил йўқ. Балки у сизларга қарши ҳужжат. Чунки идда талоқлар ўртасида бўлади агар аёлини қайтаришни хоҳласа.
2- Оиша розияллоҳу анҳонинг: “Бир киши аёлини уч мартта талоқ қилди. У аёл турмуш қурди ва талоқ қилинди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам у аёл биринчи (эри)га ҳалол бўладими, дея сўралдилар. У киши: “Йўқ, то у эр биринчиси тотиб кўрганидек аёлнинг асалчасидан тотиб кўрмагунча-(жимо қилгунча)”, дедилар”, ҳадисини далил қилишингиз.
Бунга кўнамиз. Ва ушбу ҳадис “Муслим”даги ривоятларнинг баъзисида ворид бўлган Рифоъа ибн Ваҳбнинг қиссасидан мухтасар бўлиб, унинг эри уч талоқнинг охиргисини талоқ қилган, яъни, талоқ бир лафз билан бўлмаган.
Ҳофиз Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ ушбу эътирозга, Рифоъадан бошқасида ўз аёли билан худди Рифоъага ўхшаши юз берган дея раддия берди. Демак, бир неча ададдан монеълик йўқ. Рифоъа ал-Қуразий ва Рифоъа ан-Назрийларнинг ҳар иккисида аёлига талоқ тушди. Уларнинг иккисига Абдурраҳмон ибн Зубайр уйланди ва уларга қўл текказишдан олдин талоқ қилди. Сўнг (Ибн Ҳажар) деди: шу билан Рифоъа ибн Самул у Рифоъа ибн Ваҳб деган гумонда у иккисини бир киши деганларнинг хатоси маълум бўлади.
Иккинчи қавл эгаларининг далилларини муноқаша қилиш:
Биринчи қавл эгалари иккинчи қавл эгалари келтирган далилга эътироз билдирди. У ҳам бўлса Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг ҳадиси: “Уч талоқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Абу Бакр замонида ҳамда Умар халифалигининг икки йилида уч талоқ бир (талоқ) эди…”.
1- Ҳадис санад ва матн жиҳатидан “Музтараб”. (“Музтараб” ҳадис – бир ёки кўпроқ ровий томонидан ўзаро баробар, турли кўринишларда ривоят қилинган ҳадис бўлиб, улар ўртасида рожиҳ қилувчи йўқ ва жамлаш мумкин эмас).
Санаддаги “Музтараб”ликка келсак, гоҳида у Товусдан, (у) Ибн Аббосдан, гоҳида эса Товусдан, (у) Абу Саҳбодан, (у) Ибн Аббосдан ва гоҳида Абул Жавзодан, (у) Ибн Аббосдан ривоят қилинган.
Матндаги “Музтараб”ликка келсак, Абу Саҳбо гоҳида шундай дейди: “Киши агар аёлини унга қўшилишдан олдин уч талоқ қилса, уни бир талоқ деганларини билмайсанми?”. Гоҳида эса бундай дейди: “Уч талоқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Абу Бакр замонида ҳамда Умар халифалигининг бошида бир (талоқ) бўлганини билмайсанми?”.
2- Ҳадисни Ибн Аббосдан Товуснинг ёлғиз ўзи ривоят қилган. Товус ҳақида эса турли гаплар айтилган. Қози Исмоил “Аҳкам ал-Қуръан” китобида шундай деди: “Товус фазл ва салоҳиятли эканига қарамай “мункар” нарсаларни ривоят қилади. Шу жумладан ушбу ҳадис”.
3- Ибн Аббоснинг ҳадиси асрдошларининг жумҳурига маълум бўлган ҳамда турли йўллар билан уни нақл қилишга сабаблар кўп бўлиши фараз қилинадиган ижтимоий ҳолат ҳақида сўзлаяпти. Бу эса ихтилоф қилинадиган ўрин бўлиши ярашмайди. Шунга қарамай у фақат Ибн Аббосдан “Оҳадий” (бир) йўлдан нақл қилиняпти. Уни Ибн Аббосдан фақат у ҳақда “Мункарлар”ни ривоят қилади дейилган Товусдан бошқа ҳеч ким ривоят қилмади. Жумҳур уламоларнинг йўли махфий эмаски, асос – “Оҳад” хабар агар уни нақл қилишга сабаблар кўп бўлиб, уни фақат бир ва шунга ўхшаш (ровий) ривоят қилса, бу унинг саҳиҳ эмаслигига далолат қилади.
4- Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг тақво, салоҳият, илм, тўғри-(устивор)лик, иқтидо қилишга чекланиш, ўзи тўғри деб билган сўзни ижро этишдаги қуввати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Абу Бакр замонида уч талоқ ҳукмини билиши ҳамда Умар халифалигининг бошида у киши бир (талоқ) қилгани(ни билиши) ҳолатида экан, бу сўз уни Умар розияллоҳу анҳу уч (талоқ) дея ижро этилсин деган амрига бўйсунишдан маън қилган.
У киши розияллоҳу анҳунинг ўзи тўғри деб билган сўзни ижро этишдаги куч-қувватига Умар билан “Мутъа ҳажи” борасида ихтилоф қилганидаги машҳур сўзи ишора қилади: “Устингизга осмондан тош ёғишига оз қолди. Мен: Расулуллоҳ шундай дедилар, десам сизлар: Абу Бакр ва Умар бундай деди, дейсизлар”.
5- Ибн Аббоснинг ҳадиси саҳиҳ дея фараз қилинганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларининг тақво, салоҳият, тўғри-(устивор)лик, эргашишдаги мукаммаллик ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Абу Бакр замони ҳамда Умар халифалигининг бошида шаръан эътиборга молик ҳолатнинг тўкислиги уларни Умар розияллоҳу анҳу уч (талоқ)ни қўллашдаги амрларига бўйсунишдан маън қилади.
6- Ибн Аббос ўз ҳадисида зикр қилишига кўра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Абу Бакр замонида ҳамда Умар халифалигининг бошидаги амр талаби билан саҳобаларнинг бирортаси фатво бергани саҳиҳ санад билан собит бўлмаган.
7- Ибн Аббоснинг ҳадисида Умар уч (талоқ)ни одамларга жазо тариқасида қўллаганига далолат бор. Чунки улар унда улар учун чидам-(бардош) бўлган ишда шошқалоқлик қилдилар. Бу эса тушунарсиз. Тушунмовчилик важҳи шуки, Умар розияллоҳу анҳу –у киши тақводор, солиҳ, олим ва фақиҳ бўлган ҳолда- унинг салбий таъсири унга ҳақли бўлганларга чекланмайдиган шунга ўхшаш жазони қандай амалга оширганлар? Балки унинг (салбий таъсири) гуноҳда улуши йўқ бўлган бошқа йўлларга ўтади. Бошқа йўллар дея аёлларни назарда тутяпмиз. Чунки унинг ортидан учинчи тарафга ҳаром бўлган фаржни ҳалол қилиб беришлик ҳамда никоҳ ақди ва (аёлни) қайтариш ҳуқуқи талабига биноан ҳалол фаржни ҳаром қилишлик бор. Бу эса Товуснинг Ибн Аббосдан (ривоят қилган) ҳадисида гап бор эканига далолат қилади.
Қай бири рожиҳ?
Рожиҳ бўлиб кўринаётгани, тўғрисини Аллоҳ билади, у уч талоқ билан бир талоқ тушади деган қавлдир. Бунинг сабаби қуйидагилар:
1- Аллоҳ таолонинг қавли: “(Эр хотинини қайта никоҳига олиши мумкин бўлган) талоқ икки мартадир. Сўнгра (оилани) яхшилик билан сақлаш ёки чиройли суратда ажрашиш (лозим)”. (Бақара: 229).
Икки марта фақат бирин-кетин бўлади.
2- Ушбу қавл Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида мавжуд эди ҳамда Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо халифалигининг бошида саҳобалар унга ижмоъ қилди.
3- Ушбу қавл аҳмоқона тасарруфотларга сабаб бўлаётган оилавий муаммоларнинг кўпини ечишда умматга энг юмшоғидир.
“Уммул Қуро” олийгоҳи
Манба: https://uqu.edu.sa/page/ar/195279
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.