rabinya Allaha   06-21-2012, 05:02 PM
#1
Ассаламму алайкум ва рохматулохи ва баракатух! Динимиз ун киляткан хизматларилардан Аллох рози булсин! Саволим куйидагича. Биламизки уйда юрган аёл сочига румол ураб юриши жоиздур. Расулуллох с.а.в. уйга фаришта кирмаслиги хакида айтканлар. Мен эшиткандимки аёл сочини уриб юрса (яъни йигиштириб юрса) румол уралмаслиги жоиз экан. Шунга аник жавоб айтсангиз. Жавоб ун ташаккур. Ассаламму алайкум.
Муслим   06-21-2012, 07:26 PM
#2
(06-21-2012, 05:02 PM)rabinya Allaha Wrote: Ассаламму алайкум ва рохматулохи ва баракатух!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(06-21-2012, 05:02 PM)rabinya Allaha Wrote: Саволим куйидагича. Биламизки уйда юрган аёл сочига румол ураб юриши жоиздур. Расулуллох с.а.в. уйга фаришта кирмаслиги хакида айтканлар. Мен эшиткандимки аёл сочини уриб юрса (яъни йигиштириб юрса) румол уралмаслиги жоиз экан. Шунга аник жавоб айтсангиз.

عن خديجة قالت:
قلت يارسول الله يا بن عمي هل تستطيع إذا جاءك الذي يأتيك أن تخبرني به فقال لي رسول الله صلى الله عليه و سلم نعم يا خديجة قالت خديجة فجاءه جبريل ذات يوم وأنا عنده فقال رسول الله صلى الله عليه و سلم ياخديجة هذا صاحبي الذي يأتيني قد جاء فقلت له قم فاجلس على فخدي الأيمن فقام [ ص 288 ] فجلس على فخذي الأيمن فقلت له هل تراه قال نعم فقلت له تحول فاجلس على فخذي الأيسر فجلس فقلت هل تراه قال نعم فقلت له فتحول فأجلس في حجري فجلس فقلت له هل تراه قال نعم قالت خديجة فتحسرت وطرحت خماري وقلت له هل تراه قال لا فقلت له هذا والله ملك كريم لا والله ما هذا شيطان قالت خديجة فقلت لورقة بن نوفل بن أسد بن عبدالعزي بن قصي ذلك كما أخبرني به محمد رسول الله فقال ورقة حقا ياخديجة حديثك

Ҳадича розияллоҳу анҳо мана бундай деганлари ривоят қилинади:
“Мен айтдим: “Эй Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)! Эй амакимнинг ўғли! Одатда олдингизга келадиган (киши) келганида бу ҳақида мени хабардор қила оласизми?” Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга: “Ҳа, эй Ҳадича” дедилар”.
Ҳадича розияллоҳу анҳо дедилар: “Бир куни мен ул зотнинг олдида эканимда олдиларига Жибрил келди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Ҳадича! Менинг олдимга келадиган биродарим келди” дедилар. Шунда мен уларга: “Туринг ва менинг ўнг сонимга ўтиринг” дедим. (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам) туриб, ўнг сонимга ўтирдилар. У зотга: “Уни кўрябсизми?” дедим. У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ҳа” деб жавоб бердилар. Мен ул зотга айтдим: “Ўгирилиб, чап сонимга ўтиринг”. У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) чап сонимга ўтирдилар. Мен сўрадим: “Уни кўрябсизми?” У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ҳа” деб жавоб бердилар. Мен у зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га: “Ўгирилиб, бағримга ўтиринг” дедим. (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўтирдилар, мен эса: “Уни кўрябсизми?” деб сўрадим. “Ҳа” деб жавоб бердилар”.
Ҳадича розияллоҳу анҳо дедилар: “Шунда мен (устимдагини) очиб юбордим ва (бошимдаги) ёпинчиғимни олиб ташладим. Сўнг у зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан: “Уни кўрябсизми?” деб сўрадим. У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Йўқ” деб жавоб бердилар. Шунда мен уларга: “Аллоҳга қасамки, у пок фариштадир. Йўқ, Аллоҳга қасамки, у шайтон эмас” дедим”.
Ҳадича розияллоҳу анҳо дедилар: “Мен Варақа ибн Навфал ибн Асад ибн Абдулуззо ибн Қосийга: “Менга бу ҳақида Муҳаммад – Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хабар берди” дедим. Варақа: “Эй Ҳадича, сенинг айтганинг – ҳақиқат” деди”.

Ушбу ривоятни Табароний «Мўъжам ал-Авсат» (6435)да ривоят қилади.
Шайх Албоний "Силсила аз-Заифа" (6097)да ушбу ривоятни заиф деганлар.

Шунга биноан бу каби ривоятларга суяниб бирор ҳукм чиқарилмайди. Агар бундан бошқа бу амалга саҳиҳ ҳужжатингиз бўлса келтиринг.
Валлоҳу аълам.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.