Pages (2): 1 2   
Admin   04-21-2011, 06:17 PM
#1
Ҳижрат – ширк диёридан ислом диёрига кўчиб ўтишликдир

Ҳижрат ширк диёридан ислом диёрига кўчиб ўтишликдир.
Ҳижрат луғатда бирор нарсани тарк этишликдир.
Ҳижратнинг шаръий маъносига келсак, у шайх раҳимаҳуллоҳ таъриф берганларидек: куфр диёридан ислом диёрига кўчиб ўтишликдир. Ана шу шаръий ҳижратдир. Ҳижрат улуғ бир амал бўлиб, Аллоҳ таоло кўплаб оятларда уни жиҳод билан бирга ёд этди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага ҳижрат қилгач, Ҳабашистондаги муҳожирлар ҳам Мадинага келишди ва мусулмонлар Мадинада жамланишди, барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Мадинада муҳожир ва ансорлардан иборат мусулмонларнинг давлати қад кўтарди. Ким исломга кирса уларнинг олдига келарди. Ана шу дамда Аллоҳ таоло диннинг қолган буйруқларини жорий қилди. У Зот Ўз Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳижратнинг иккинчи йили рўза ва закотни фарз қилди. Ҳажни эса саҳиҳ қовлга кўра ҳижратнинг тўққизинчи йили фарз қилди. Ана шу алфозда ислом рукнлари тўла бўлди. Ушбу рукнларнинг аввали икки шаҳодат калимаси, охиргиси эса Аллоҳнинг уйи сари ҳаж қилишликдир.
Булардан шу хулосани оламизки, Аллоҳ азза ва жалланинг йўлига даъват қилишдаги энг биринчи муҳим иш – тавҳид экани ва даъватчи намоз, рўза, закот ёки ҳаждан олдин тавҳиддан бошламоқлигини билиб олдик. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўн йил тавҳидга даъват қилиб, ширкдан қайтаришда давом этдилар. (Бу орада) на намозга, на закотга, на ҳажга ва на рўзага буюрилмаган эдилар. Балки ушбу фарзлар у кишига тавҳид қарор топгач фарз қилинди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам даъватчиларни (турли қабилаларга) жўнатадиган бўлсалар, уларга одамларни авваламбор тавҳидга даъват қилишни буюрардилар. Худди Муоз розияллоҳу анҳунинг ҳадисларида келганидек: «Сиз аҳли китобдан иборат бир қавм олдига кетяпсиз. Уларни даъват қиладиган аввалги (чақириғингиз) «Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ» (Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир), деб гувоҳлик бериш бўлсин. Агар буни ижобат қилсалар, Аллоҳ таоло уларга беш вақт намозни фарз қилганини билдиринг...» (Бухорий (1395), Муслим (19) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят).
Ушбу ҳадис тавҳид рўёбга чиқиб, вужудга келгандагина намоз, закот ва рўзага буюриш мумкинлигига далолат қиляпти. Кимда-ким (даъватини) тавҳиддан бошламас экан, унинг даъвати муваффаққиятсиз, манҳажи эса элчилар алайҳимуссалоту ва салламларнинг манҳажига хилоф бўлади.
Элчиларнинг бари авваламбор тавҳид ва ақидани ўнглашдан бошлашган. Ушбу йўл (даъват йўлидан) юраман деганларга билишлари лозим бўлган ўта муҳим дастурдир. Чунки бугунги кунда ушбу дастурни лойқалатиб, ўзгартираётганлар ва ўз ижтиҳоди ёки жоҳиллардан иборат ўзгалар ижтиҳодидан келиб чиққан бир дастурни танлаяпти. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам манҳаж-дастурига қайтишлик лозиму лобуддир. Ана шу Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишининг сийратларини билиш ва уни уч асос зимнига киритишдан ҳосил бўлган фойдадир. Тоинки ушбу йўлдан юриш учун у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларни қандай даъват қилганликлари ва даъватдаги манҳаж-дастурлари нима эканини билиб оласиз. Чунки у киши намунадирлар соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
Ширк диёридан ислом диёрига ҳижрат қилишлик ушбу уммат гарданидаги фарздир. Ва у қиёмат қоим бўлгунга қадар боқий қолади.
Ҳижрат Аллоҳ йўлидаги жиҳод билан ўзаро боғлиқдир. Ва у мансух бўлмай, боқий қолади. Ҳижратга муҳтож бўлган ҳар бир мусулмонга ҳижрат қилишлиги вожибдир. Мусулмон кишига динини изҳор қилишга қодир бўлмаган ҳолатда куфр диёрида истиқомат қилишлиги жоиз эмас. Демак, унга мусулмонларнинг диёрларига ҳижрат қилиши вожиб бўлади. Ва у Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан боқий қолувчи фарз амалдир: «Тавба узилмагунча ҳижрат ҳам узилмайди. Тавба эса қуёш мағрибдан чиқмагунча узилмайди» (Абу Довуд (3479), Аҳмад 28/111 (16906) Муовия ибн абу Суфён розияллоҳу анҳумодан ривоят).
Далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: «Албатта мусулмонлар билан бирга ҳижрат қилмасдан кофирлар қўл остида яшашга рози бўлиш билан ўз жонларига жабр қилган қимсаларнинг жонларини олиш чоғида фаришталар уларга: «Қандай ҳолда яшадингиз?» — деганларида: «Биз бу ерда чорасиз бечоралар эдик», дедилар. (Шунда фаришталар): «Ҳижрат қилсанглар Аллоҳнинг ери кенг эди-ку?! (Нега дину иймонларингиз йўлида бу юртдан ҳижрат қилмадинглар?)» — дейишди. Бундайларнинг жойлари жаҳаннамдир. Кандай ёмон жойдир у! Фақат бирон чора топишга қодир бўлмай, ҳижрат йўлини истаб топа олмай чорасиз қолган кишилар, аёллар ва болалар борки, бундайларни шояд Аллоҳ авф этса. Зотан, Аллоҳ афв этгувчи, мағфират қилгувчи бўлган зотдир. Ким Аллоҳ йўлида ҳижрат қилса, ер юзида кўп паноҳ бўлгудек жойларни ва кенгчиликни топгай. Ким уйидан Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сари муҳожир бўлиб чиқиб, сўнг (шу йўлда) унга ўлим етса, муҳаққақки унинг ажри — мукофоти Аллоҳнинг зиммасига тушар. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон бўлган зотдир» (Нисо: 97-100).
Ушбу оятларда гарчи исломдан чиқиб кетмаса-да, ҳижратга қодир бўла туриб, уни тарк этган кимсага ваъид бўлиб, унинг борар жойи жаҳаннам эканлиги айтиляпти. Нақадар ёмон жойдир у. Бироқ бу ваъид оятларидандир. Агар ҳижратни тарк этса, дарҳақиқат, вожибни тарк этган бўлиб, осийлардан бўлади. Бироқ ҳижратни тарк этиш билан исломдан чиқиб кетмайди. Ва унга қаттиқ ваъид бор. Сўнг Аллоҳ таоло ҳижратнинг вожиблигини соқит қиладиган узрни баён қилиб, шундай деди: «Фақат бирон чора топишга қодир бўлмай, ҳижрат йўлини истаб топа олмай чорасиз қолган кишилар, аёллар ва болалар борки...», яъни, Мадина шаҳрига олиб борадиган йўлни билмайдилар. Чунки ҳижрат сафар қилишликка эҳтиёжлидир. Акс ҳолда инсон ҳижрат асносида қай бир йўлга юришни билмай ҳалок бўлади. Демак уларнинг узрлари икки ишдан иборатдир:
Бирон чора топишга қодир бўлмайдиганлар.
Ҳижрат йўлини истаб топа олмай чорасиз қолганлар. Уларнинг имкониятлари бўлса-да, бироқ улар қай йўлдан юришни ва уларга йўл-йўриқ кўрсатадиган кишини билмайдилар. Ана шу яроқли-арзигулик узрдир.
Имкониятга эга ва йўлни биладиган кимсага келсак, унинг учун бирор узр йўқдир.
Ва Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: «Эй иймон келтирган бандаларим, шак-шубҳа йўқки, Менинг ерим кенг, каттадир. Бас сизлар Менгагина ибодат қилингиз!» (Анкабут: 56).
Бағавий раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Ушбу оят Маккадан ҳижрат қилмаган мусулмонлар ҳақида нозил бўлган. Аллоҳ таоло уларга иймон исми ила нидо қилди».

Анкабут сурасининг ушбу оятида ҳижратга буйруқ ва Аллоҳнинг ери кенг эканлиги хабар қилинди. Агар динингни изҳор қилишга имконият қила олмайдиган диёрда бўлсанг, Аллоҳнинг ери кенгдир. У ердан кўчиб ўт. Ушбу ярамас ўринда қолма, балки уни қўйиб Аллоҳнинг кенг ерига чиқ. Дарҳақиқат Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ерни кенг қилиб қўйди. Ҳижратга суннатдан далил Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларидир: «Тавба узилмагунча ҳижрат ҳам узилмайди. Тавба эса қуёш мағрибдан чиқмагунча узилмайди».
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Фатҳдан сўнг ҳижрат йўқдир», деган қовлларига келсак, ушбу ҳадиснинг зоҳири Макка фатҳидан сўнг ҳижрат интиҳо топди деган маънони ифодалаяпти. Ва баъзи одамлар ушбу икки ҳадис ўртасида ўзаро зиддият бор деб ўйлайди. Бироқ илм аҳли ушбу ҳадисга қуйидагича жавоб беришди, фатҳдан сўнг ҳижрат йўқдир, деганидан мурод, яъни, Маккадан (ҳижрат қилинмайди). Чунки у фатҳ қилиниши билан ислом диёрига айланди. Ва яна фатҳдан сўнг Маккадан ҳижрат қилишлик ҳам боқий қолади деб ўйлайдилар. Натижада ҳижратнинг савобини ҳосил қилишни хоҳлайдилар. Куфр диёридан ҳижрат қилишлик қиёмат қоим бўлгунча боқий қолади. Далил эса юқоридаги оят ва Пайғамбар ҳадисидир. Ушбу муаммога ана шу жавоб бўлади.

Admin   06-03-2012, 05:42 PM
#2
«Саҳифамизга келган савол» Wrote:Assalamu Alaykum ilm olgan edik urtoqlarimizni birin ketin qamalayotgani sababli yurtimizdan chiqib ketdik, lekin bir birodarimni eri uyga qaytishini talab qilayapti lekin shutriylar uyiga qidirib borishgan, Eri norozi bolsaham bu hijrat hisoblanadimi u boshqa yurtga balogatga etgan ogli bilan chiqayotganida eri rozi bolgan edi, endi qaytishin talab qilyapti ALLOH,TAVHIDINGIZNI DAVOMLI QILSIN!!!!
rabinya Allaha   06-21-2012, 01:50 PM
#3
Ассаламму алайкум! Савол куйидагича. Куфрга хизмат килаётган улкалардан хижрат килиш вожибми? жавоб ун олдиндан ташаккур!
mutaallim   06-22-2012, 03:15 AM
#4
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ!

Солиҳ ибн Фавзон Ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ жавоблари

[audio]http://www.alfawzan.af.org.sa/sites/default/files/3513.mp3[/audio]
Савол: “Фазилатли шайх, куфр диёрида яшашлик жоизми ёки йўқми?, ўқиш ёки иш юзасидан. Шу нарсани билмоқ лозимки, ушбу диёрда баъзи вақтларда намоз ўқиладиган масжид бор”.
Жавоб: “Куфр диёрларида яшашлик жоиз эмас. Ҳижратга қодир бўлмайдиган заиф-бечоралар бундан мустасно. Аллоҳ таоло шундай деди: “Албатта мусулмонлар билан бирга ҳижрат қилмасдан кофирлар қўл остида яшашга рози бўлиш билан ўз жонларига жабр қилган қимсаларнинг жонларини олиш чоғида фаришталар уларга: «Қандай ҳолда яшадингиз?» — деганларида: «Биз бу ерда чорасиз бечоралар эдик», дедилар. (Шунда фаришталар); «Ҳижрат қилсанглар Аллоҳнинг ери кенг эди-ку?! (Нега дину иймонларингиз йўлида бу юртдан ҳижрат қилмадинглар?)» — дейишди. Бундайларнинг жойлари жаҳаннамдир. Кандай ёмон жойдир у! Фақат бирон чора топишга қодир бўлмай, ҳижрат йўлини истаб топа олмай чорасиз қолган кишилар, аёллар ва болалар борки, бундайларни шояд Аллоҳ авф этса”. (Нисо/97-99). Ҳижратга қодир бўлмаган чорасиз киши зарурат юзасидан яшайди. Бироқ динини маҳкам тутади. Динини маҳкам тутиб, унга енгил муносабатда бўлмайди. Бу биринчидан.
Иккинчидан: илм олиш учун яшашлик жоиз бўлади. Агар ушбу илмга инсон эҳтиёж сезса ёки жамият эҳтиёж сезса ҳамда фақат куфр диёрларидагина мавжуд бўлса. Ушбу тиббиёт мутахассислиги ёки бошқасини таълим олиш миқдоричалик яшашлиги жоиз бўлади. Сўнг юртига қайтади. Фақат ҳожат миқдоричалик яшайди.
Учинчидан: агар куфр диёрларида яшашлиги Аллоҳнинг йўлига даъват қилиш, ўша ердаги мусулмонларга йўл-йўриқ кўрсатиш, кофирларни исломга даъват қилиш учун бўлса, Аллоҳ азза ва жалланинг йўлига даъват қилишлик важидан яшашлик жоиз бўлади. Ана шу ҳолатларда у ерда яшашлик жоиз бўлади. Ё зарурат ёки ҳожат бўлгани учун. Шундай”.

Манба: http://www.alfawzan.af.org.sa/node/3071
[audio]http://www.alfawzan.af.org.sa/sites/default/files/11166.mp3[/audio]
Савол: “Фазилатли шайх, Аллоҳ сизларни муваффақ қилсин. Мен одамлар томонидан тузилган қонунлар билан ҳукм юритадиган ва динига амал қилувчилар таъқибга учрайдиган диёрда яшайман. У ердан ҳижрат қилишлик вожибми?”.
Жавоб: “Агар ҳижратга қодир бўлсанг, бас, ҳижрат қил. Агар қодир бўлмасанг Аллоҳ таоло нафсга тоқатидан ташқари нарсани таклиф қилмайди. “Фақат бирон чора топишга қодир бўлмай, ҳижрат йўлини истаб топа олмай чорасиз қолган кишилар, аёллар ва болалар борки, бундайларни шояд Аллоҳ авф этса. Зотан, Аллоҳ афв этгувчи, мағфират қилгувчи бўлган зотдир”. (Нисо/98-99). Ҳижратга қодир бўлган ҳижрат қилади. Қодир бўлмаган эса динларини маҳкам тутган кишилар билан бирга бўлади. Шундай”.
Манба: http://www.alfawzan.af.org.sa/node/8217
[audio]http://www.alfawzan.af.org.sa/sites/default/files/5548.mp3[/audio]
Савол: “Аллоҳ сизларга яхшилик берсин эй фазилат эгаси. Ушбу савол берувчи айтадики: маъсият ва мункар ишлар ошкора рўй бериб, ушбулардан яширинолмаётган диёрдан ҳижрат қилишлик ҳукми нима?”.
Жавоб: “Ҳа, ҳижрат қайси шаҳарда бўлмасин яқиндир. (Ҳижрат) инсонга яқин бўлиб, киши динини олиб қочади. Ҳатто ёмон жойдан яхши жойга ҳижрат қилади. Ҳижрат турличадир. Одамлари фасод, фисқ ва мункар иш қиладиган макондан одамлари яхши, намозларга ҳозир бўладиган шаҳарга ҳижрат қилади. Шундай”.
Манба: http://www.alfawzan.af.org.sa/node/4091
[audio]http://www.alfawzan.af.org.sa/sites/default/files/98.mp3[/audio]
Савол: “Аллоҳ таоло сизларни муваффақ қилсин фазилатли шайх (ушбу киши) айтадики: агар инсон ўз шаҳрида ислоҳот олиб боришга қодир бўлмаса, унга (ушбу диёрдан) чиқиб, бошқа диёрларни даъват қилишни адо этадими? Хоссатан у ўз шаҳрида даъвати сабаб кўп азиятларга дуч келади ва шу сабаб ўзи учун хавфсирайди”.
Жавоб: “Агар шу сабабли ўзи учун қўрқадиган бўлса ҳижрат қилади. Бошқа диёрларда даъватни олиб боради. Бошқа диёрларда исломни тарқатади. Худди пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Иброҳим алайҳиссалом қилганларидек. Бобилдан Шомга ҳижрат қилдилар. Шомда, Фаластинда зурриётлари даъватини ўрнатдилар. Бошқа жиҳатдан эса Маккада (даъватга асос солдилар) алайҳиссалоту ва саллам. Ҳижрат пайғамбарлар динидандир. Агар маълум бир диёрда динни қоим қилишлик қийин бўлса, бошқа диёрга бориб, уларни Аллоҳнинг динига даъват қилади. Шундай”.
Манба: http://www.alfawzan.af.org.sa/node/4071
Муслим   10-21-2012, 11:38 AM
#5
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Ҳукмдор кофир бўлса, нима қилиш керак?



Савол: Бизнинг юртимизда мусулмон ҳукмдор йўқ ва турли диний гуруҳлар бор. Агар давлат ҳукмдори мусулмон бўлмаса биз нима қилишимиз керак?
Жавоб: (Диндан) қодир бўлганингизни қилинг, қодир бўлганингизни қилинг ва динингизни маҳкам ушланг, динингизни маҳкам ушланг ва қодир бўлганингизни қилинг. Қилишга қодир бўлмаган нарса ҳақида эса Аллоҳ сизни сўроқ қилмайди. “Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмайди” (Бақара: 286). Лекин агар сиз динингизга очиқчасига амал қила оладиган юртга ҳижрат қилишга қодир бўлсангиз, унда сизга ҳижрат вожиб бўлади. Агар қодир бўлмасангиз, динингизни маҳкам ушланг ва қодир бўлганингизни қилинг, ҳатто Аллоҳ сизга ҳижратни енгил қилмагунича.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
abu Huzayfa   12-08-2012, 05:28 PM
#6

(06-22-2012, 03:15 AM)mutaallim Wrote: [audio]http://www.alfawzan.af.org.sa/sites/default/files/3513.mp3[/audio]
Савол: “Фазилатли шайх, куфр диёрида яшашлик жоизми ёки йўқми?, ўқиш ёки иш юзасидан. Шу нарсани билмоқ лозимки, ушбу диёрда баъзи вақтларда намоз ўқиладиган масжид бор”.
Жавоб: “Куфр диёрларида яшашлик жоиз эмас. Ҳижратга қодир бўлмайдиган заиф-бечоралар бундан мустасно. Аллоҳ таоло шундай деди: “Албатта мусулмонлар билан бирга ҳижрат қилмасдан кофирлар қўл остида яшашга рози бўлиш билан ўз жонларига жабр қилган қимсаларнинг жонларини олиш чоғида фаришталар уларга: «Қандай ҳолда яшадингиз?» — деганларида: «Биз бу ерда чорасиз бечоралар эдик», дедилар. (Шунда фаришталар); «Ҳижрат қилсанглар Аллоҳнинг ери кенг эди-ку?! (Нега дину иймонларингиз йўлида бу юртдан ҳижрат қилмадинглар?)» — дейишди. Бундайларнинг жойлари жаҳаннамдир. Кандай ёмон жойдир у! Фақат бирон чора топишга қодир бўлмай, ҳижрат йўлини истаб топа олмай чорасиз қолган кишилар, аёллар ва болалар борки, бундайларни шояд Аллоҳ авф этса”. (Нисо/97-99). Ҳижратга қодир бўлмаган чорасиз киши зарурат юзасидан яшайди. Бироқ динини маҳкам тутади. Динини маҳкам тутиб, унга енгил муносабатда бўлмайди. Бу биринчидан.
Иккинчидан: илм олиш учун яшашлик жоиз бўлади. Агар ушбу илмга инсон эҳтиёж сезса ёки жамият эҳтиёж сезса ҳамда фақат куфр диёрларидагина мавжуд бўлса. Ушбу тиббиёт мутахассислиги ёки бошқасини таълим олиш миқдоричалик яшашлиги жоиз бўлади. Сўнг юртига қайтади. Фақат ҳожат миқдоричалик яшайди.
Учинчидан: агар куфр диёрларида яшашлиги Аллоҳнинг йўлига даъват қилиш, ўша ердаги мусулмонларга йўл-йўриқ кўрсатиш, кофирларни исломга даъват қилиш учун бўлса, Аллоҳ азза ва жалланинг йўлига даъват қилишлик важидан яшашлик жоиз бўлади. Ана шу ҳолатларда у ерда яшашлик жоиз бўлади. Ё зарурат ёки ҳожат бўлгани учун. Шундай”.

Манба: http://www.alfawzan.af.org.sa/node/3071

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
abu Huzayfa   12-13-2012, 09:11 PM
#7

(06-22-2012, 03:15 AM)mutaallim Wrote:
Солиҳ ибн Фавзон Ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ жавоблари

[audio]http://www.alfawzan.af.org.sa/sites/default/files/5548.mp3[/audio]
Савол: “Аллоҳ сизларга яхшилик берсин эй фазилат эгаси. Ушбу савол берувчи айтадики: маъсият ва мункар ишлар ошкора рўй бериб, ушбулардан яширинолмаётган диёрдан ҳижрат қилишлик ҳукми нима?”.
Жавоб: “Ҳа, ҳижрат қайси шаҳарда бўлмасин яқиндир. (Ҳижрат) инсонга яқин бўлиб, киши динини олиб қочади. Ҳатто ёмон жойдан яхши жойга ҳижрат қилади. Ҳижрат турличадир. Одамлари фасод, фисқ ва мункар иш қиладиган макондан одамлари яхши, намозларга ҳозир бўладиган шаҳарга ҳижрат қилади. Шундай”.
Манба: http://www.alfawzan.af.org.sa/node/4091

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
abu Huzayfa   12-15-2012, 01:52 PM
#8

(06-22-2012, 03:15 AM)mutaallim Wrote:
Солиҳ ибн Фавзон Ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ жавоблари

[audio]http://www.alfawzan.af.org.sa/sites/default/files/98.mp3[/audio]
Савол: “Аллоҳ таоло сизларни муваффақ қилсин фазилатли шайх (ушбу киши) айтадики: агар инсон ўз шаҳрида ислоҳот олиб боришга қодир бўлмаса, унга (ушбу диёрдан) чиқиб, бошқа диёрларни даъват қилишни адо этадими? Хоссатан у ўз шаҳрида даъвати сабаб кўп азиятларга дуч келади ва шу сабаб ўзи учун хавфсирайди”.
Жавоб: “Агар шу сабабли ўзи учун қўрқадиган бўлса ҳижрат қилади. Бошқа диёрларда даъватни олиб боради. Бошқа диёрларда исломни тарқатади. Худди пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Иброҳим алайҳиссалом қилганларидек. Бобилдан Шомга ҳижрат қилдилар. Шомда, Фаластинда зурриётлари даъватини ўрнатдилар. Бошқа жиҳатдан эса Маккада (даъватга асос солдилар) алайҳиссалоту ва саллам. Ҳижрат пайғамбарлар динидандир. Агар маълум бир диёрда динни қоим қилишлик қийин бўлса, бошқа диёрга бориб, уларни Аллоҳнинг динига даъват қилади. Шундай”.
Манба: http://www.alfawzan.af.org.sa/node/4071

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
abu Huzayfa   12-16-2012, 08:13 AM
#9

(06-22-2012, 03:15 AM)mutaallim Wrote:
Солиҳ ибн Фавзон Ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ жавоблари

[audio]http://www.alfawzan.af.org.sa/sites/default/files/11166.mp3[/audio]
Савол: “Фазилатли шайх, Аллоҳ сизларни муваффақ қилсин. Мен одамлар томонидан тузилган қонунлар билан ҳукм юритадиган ва динига амал қилувчилар таъқибга учрайдиган диёрда яшайман. У ердан ҳижрат қилишлик вожибми?”.
Жавоб: “Агар ҳижратга қодир бўлсанг, бас, ҳижрат қил. Агар қодир бўлмасанг Аллоҳ таоло нафсга тоқатидан ташқари нарсани таклиф қилмайди. “Фақат бирон чора топишга қодир бўлмай, ҳижрат йўлини истаб топа олмай чорасиз қолган кишилар, аёллар ва болалар борки, бундайларни шояд Аллоҳ авф этса. Зотан, Аллоҳ афв этгувчи, мағфират қилгувчи бўлган зотдир”. (Нисо/98-99). Ҳижратга қодир бўлган ҳижрат қилади. Қодир бўлмаган эса динларини маҳкам тутган кишилар билан бирга бўлади. Шундай”.
Манба: http://www.alfawzan.af.org.sa/node/8217

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
Admin   11-30-2013, 10:32 AM
#10
Дилмурод Абу Муҳаммад

Манҳажга оид турли мавзулар

Ҳижрат масаласи ҳақида

[audio]https://tavhid.com/downloads/maruza/dilmurod/manhaj/manhaj-turli/hijrat_masalasi_haqida.mp3[/audio]
Юклаб олиш
Pages (2): 1 2   
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.