Меҳмон   09-05-2010, 11:46 PM
#11
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аввало, таровеҳ намозини бошидан охиригача имом билан бирга ўқишликни тавсия қиламан. Чунки шу сабабли туни билан намозда қоим бўлганлик ажрига эришишингиз мумкин. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кимки (Рамазонда) имоми тугатгунича у билан бирга намоз ўқиса, унга кечанинг ҳаммасида намоз ўқиганнинг савоби ёзилади» (Сунан соҳиблари ривоят қилган).
Шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ айтади: "Ҳар бир киши таровеҳнинг савобидан маҳрум бўлиб қолмаслик учун уни масжидда ўқишдан қолмасин. Агар таровиҳни имом билан бошлаган бўлса, то имом витрни ўқиб тугатмагунича кетиб колмасин. Чунки, имоми билан таровиҳнинг охиригача бирга бўлган киши кечанинг ҳаммасида намоз ўқиганлик ажрига эга бўлади" (Мажалис шаҳри рамазон: 18, 19-с).
Витр намозини икки ташаҳҳуд билан ўқилса, иншааллоҳ бу намоз қабул бўлади.
Шайх Ибн Жибрийн раҳимаҳуллоҳ бу ҳақида шундай дейдилар:
"Дарҳақиқат, уламолар витрни беш ракъат қилиб, битта салом билан ўқишни, етти ракъат қилиб, битта салом билан ўқишни жоиз санаганлар. Баъзи уламолар уч ракъатни бирин-кетин (ташаҳҳудга ўтирмасдан) ўқишни жоиз деганлар. Кўпчилик уламолар (уч ракъатли) витрни худди шом намозидек икки ташаҳҳуд билан ўқишни макруҳ санаганлар, бироқ бу кароҳат билан бўлса-да жоиздир, валлоҳу аълам" (Мин фатава аимматил-ислам: 520-с).
Демак, витрни икки ташаҳҳуд билан ўқилса, бу витр намози қабул бўлмайди дегани эмас. Яъни витрда имомга эргашсангиз иншааллоҳ намозингиз қабул бўлади. Қолаверса Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда айтилишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
"Сизларга имомлар намоз ўқиб берадилар. Агар тўғри ўқисалар, сизлар ҳам намозингизнинг савобини оласизлар, улар ҳам. Агар хато ўқисалар, сизлар савоб оласизлар, гуноҳни улар олади” (Имом Бухорий ривояти).
Валлоҳу аълам.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.