Admin   06-07-2012, 03:20 PM
#1
Масжидни бирор кимса номи билан номлашлик

Савол: Биз томонда яхши, солиҳ, толиби илм, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарувчи бир йигит вафот этди. У ҳақидаги фикримиз шундай. Аллоҳга бирор кишини покдомон эди демаймиз. У турмуш қурмаганди. Аллоҳ таоло уни Ўз Раҳматига олсин, мударрис бўлиб ишларди. Дўстларидан бири унинг номидан хайрли иш юриб турсин дея мусулмонлардан мол жамлашга қарор қилди. Садақа бераётган одамга: фалончини номидан ният қилиб (бер), деб айтади. Яъни, фалончини номидан дея ният қилиб адо қилинглар. Мол жамлангач Сўмали давлатида ушбу вафот этган (йигит)нинг исми билан садақаи жория дея эътибор қилинсин деб бир масжид бино қилинади. Дарҳақиқат, баъзи мусулмонлар ушбу амалга ана шу ердаги баъзи мусулмонлар ширкка тушиб қолишлигидан хавфсираяпмиз деган ҳужжат билан эътироз билдиришди. Ушбу (вафот этган йигит) борасида ғулувга кетиб, у ҳақда ботил эътиқодга бориб қолишликлари сабабли. Нимага унинг учун (унинг номига атаб) масжид бино қилинди? Ва шунга ўхшаш (сўзлар айтишяпти).
Савол шуки: Маййит номидан мол жамланиб, ниятни унга (ушбу маййит номидан) қилиб, садақа берилиши ёки хайрли шаръий йўлларга сарфланиши жоизми ёки йўқми?
Жавоб: Маййитнинг яқинлари ёки дўстлари закотдан бошқа садақаи жория бўлиб қолсин дея мол чиқаришлари шаръий амаллардандир. Ва масжидга ушбу киши борасида ғулув кетиб қолинишидан эҳтиёт бўлиб ва риёдан хавфсираган ҳолатда унинг номидан ушбу масжид қурилди дея ёзиб қўйилмаслиги авлороқдир.
Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, аҳли оилалари ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.

  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.