ali ali   05-06-2012, 10:05 AM
#1
asslomu alaekum silarga savolim bor idi taziya bulgan uyda nimaga 3 kungacha ovqat taeyorlash va xudoei qilish mumkinmas tushintirib bersangizlar iltimos.
AbuZaynab   05-09-2012, 12:05 AM
#2
Ваалайкумуссалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Маййит чиққан уйнинг қўни – қўшинлари ва яқин қариндош уруғлари уларга таом ҳозирлаб чиқаришлари чиройлик бир суннатдир.

Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳумадан ривоят қилинади: Жаъфар розияллоҳу анҳунининг вафоти ҳақида ҳабар келганда , Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “ Жаъфарнинг оиласи учун таом ҳозирланглар, дарҳақиқат уларга бу нарсадан машғул қилиб қўядиган мусибат етди “[Абу Довуд (3132), Термизий (998), Ибн Можа(1610). “Соҳийҳ Абу Довуд” да Албоний роҳимаҳуллоҳ ҳасан деганлар.]

Муборакфурий бу ҳадиснинг маъносини шарҳлаб шундай деганлар: “ Уларга ўзлари учун таом тайёрлашдан тўсиб қўядиган ҳафачилик келганки, бунинг натижасида уларга ўзлари сезмаган ҳолда ғам ва зарар етиб қолади”

Тийбий эса : “ Бу ҳадис маййитнинг аҳли учун қариндош ва қўшинларнинг таом тайёрлашларининг мустаҳаб эканлигига далолат қилади” деганлар.

Ибн Қудома “ Муғний”(3/496) да айтганлар: “ Аммо маййитнинг аҳли одамлар учун таом тайёрлашлари макруҳдир. Чунки бунда масибатлари устига зиёдалик ва машғулликлари устига яна машғуллик бор. Ва яна бу иш жоҳилият аҳлининг ишига ўхшашдир… Агар ҳожат шу нарсани тақозо қилса , унда жоиздир. Масалан узоқ жойлардан одамлар келиб, ўша ерда тунайдиган бўлишса ,ва ҳонадон аҳли уларни меҳмон қилишдан бошқа иложлари бўлмаса.” Манба Admin томонидан ўчирилди
Вa Аллоҳу аълам…
mutaallim   05-09-2012, 12:31 AM
#3
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ!
Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ фатволари
Маййит хонадони учун овқат қилишлик
Савол: “Маййит хонадони учун жонлиқ сўйиб, таомлантиришнинг ҳукми нима?”.
Жавоб: “Бунинг зарари йўқ. Улар (маййит хонадони) учун ушу ишни қўни-қўшни ва қариндош-уруғлар қилиб беришади. Чунки пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз аҳлларини Жаъфар ибн абу Толиб розияллоҳу анҳунинг Шом (диёри)да вафот этганлари хабари келгач, у кишининг хонадонларига овқат қилишни амр этиб, шундай дедилар: “Дарҳақиқат, уларнинг бошига машғул қилиб қўядиган бир иш тушди”.”.
Манба: http://binbaz.org.sa/mat/2774

Маййит хонадонига таом чиқаришлик ҳукми
[mp3]http://binbaz.org.sa/audio/noor/037907.mp3[/mp3]
Савол: “Баъзи одамларда кузатамизки, яқинлари вафот этса бир уйга тўпланадилар. Яъни, ака-ука, опа-сингил, амаки ва холалардан иборат оила аъзолари. Ва уларнинг қариндош-уруғ ва таниш-билишлари уч кун муддатда таом чиқаришларини кўрамиз. Гоҳида эса ушбу иш уч кундан кўпроққа ҳам чўзилади. Бу борада бирор нарса-(монелик) борми?”.
Жавоб: “Бу бора бирор нарса-(монелик) йўқ. Суннат шуки, маййитнинг қариндош-уруғ ва қўни-қўшнилари овқат чиқарадилар, жўнатадилар. Дарҳақиқат, уларнинг бошига (ушбу ишга қўл уришларидан) машғул қилиб қўядиган бир иш тушди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Жаъфар (розияллоҳу анҳу) вафот этганларида, Жаъфар ибн абу Толиб (розияллоҳу анҳу) Шом (диёри)да “Мўта” (жанги)да қатл қилингач, аҳли байтларига шундай дедилар: “Жаъфар хонадонига таом чиқаринглар”. Аҳлларига шундай дедилар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Жаъфар хонадонига таом чиқаринглар. Дарҳақиқат, уларнинг бошига машғул қилиб қўядиган бир иш тушди”. Демак, уларнинг қўни-қўшни ва қариндош-уруғлари учун суннат амал – уларга овқат чиқаришликларидир. Ҳафагарчилик кунлари уч ёки (ундан) кўпроқдир. Улардан бошқалар уларни (хонадон эгаларини) зиёрат қилиб, таъзия билдиришса, ушбу таъзия билдириш суннатидаги афзалидир. Маййит хонадонига келсак, улар бирор нарса қилиш ҳолатида эмаслар. Бироқ, уларга таъзия билдириб, зиёрат қилишлик суннатдир”.
Манба: http://binbaz.org.sa/mat/20796
ali ali   05-10-2012, 08:00 PM
#4
assalomu alaykum javob uchun katta raxmat .Yana bir narsani tushintirib bersalaring taziyali uyda demak boshka odamlar ovkat pishirsa buladimi,bu masala biz uchun juda muxum chunki mahallamizdagi imom taziyali uylarda 3 kungacha ovkat pishirish va xudoyi kilmaslikga buyirayapdi,xattoki man xam imomni shu gapidan kiein 3 kun bulmasdan kilingan xudoyini oshini emaganman.Yana shunisi xam borki uzbeklarni taziyasida juda odam kup buladi va ular taziyachini uyida 3 kungacha saf tortishib xamdard bulib turishadi ularni 3 kungacha bokishni uzuga ikki xudoyini puli ketib koladi . Bunday xolatda nima kilish k.k yoki qushni xovlida xudoyini utkazsa buladimi masalani yoritib bersalaring yana bir bor silarga kup raxmat borlaringga shukir "tavhid.cam"
Муслим   05-12-2012, 04:18 PM
#5
(05-10-2012, 08:00 PM)ali ali Wrote: assalomu alaykum
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Ўлимнинг еттинчи ва қирқинчи кунлари эҳсон қилиш

Савол: Серфарзанд ота вафот этди. Фарзандларнинг молу мулки кўп. Улар мусулмонларни ўлимининг еттинчи ва қирқинчи кунлари чақириб, қўй сўйиб, нон пишириб, савобини оталарига бағишлашса бўладими?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Маййит номидан садақа қилиш машруъ ишдир. Фақиру фуқаронинг қорнини тўйдириш, уларга бирон нарсаларни бериш, қўшниларга ҳамдардлик ва мусулмонларни турли йўллар билан ҳурматини ерига келтириш шариат рағбатлантиргна ишлардандир. Бироқ, маййит учун ўлим кунлари ёки ўлимидан сўнгра муайян кунлар, масалан, еттинчи ёки қирқинчи кунлари қўй ёки мол ёхуд туя ёда бирон паррандани бўғизлаш, бидъатдир. Шунингдек, ўлимдан кейинги еттинчи ёки қирқинчи кунлар каби муайян кунларда, ёки пайшанба ёхуд жума кунлари ёки кечалари нон қилиб тарқатиш ҳам, бидъат ва янги пайдо одатлардан ҳисобланиб, на Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва на салаф солиҳ замонида бўлмагандир. Шунинг учун бу бидъатларни қилмаслик керак. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
«Ким бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани пайдо қилса, у (иш қилган одамнинг ўзига) қайтарилгандир» (Имом Бухорий 2550; Имом Муслим 1718; Абу Довуд 4606; Ибн Можа «Муқаддима» 14; Имом Аҳмад 6/270);
«Янги пайдо бўлган нарсалардан узоқ турингиз! Чунки барча янги пайдо бўлган – бидъат, ва барча бидъат – залолатдир» (Абу Довуд 4607; Доримий «Муқаддима» 95).
Ворисларнинг ўз маййитлари учун кунларини белгиламай ва шариатда белгиланган услубдагина садақанинг фойдаси бўлади деган эътиқод билан садақа қилишлари машруъдир. Масалан, замонининг фазилати ва савобларининг кўпайиши каби рамазон ойи ва зулҳжжа ойининг биринчи ўн кунида садақа қилиш каби.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 1275-2.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.