Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ғойиб жаноза ўқишлик ҳукми
Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг …
Саҳиҳайнда шу нарса собит бўлганки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳабашистон подшоси Нажоший раҳимаҳуллоҳ вафот этган куни саҳобалари олдига чиқиб, уларга унинг вафотини эълон қилдилар ва уларни саф тортишга амр этиб, унга (Нажошийга) жаноза намози ўқидилар.
Ушбу ҳадиса ғойибга жаноза намози ўқишлик жорий қилинганига далилдир. Бироқ ҳанафий ва моликийлар каби баъзи уламолар: ушбу Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламгагина хосдир. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан ўзгаси учун жорий қилинмаган, дедилар.
Дарҳақиқат, жумҳур уламолар ушбу қовлга хослашлик фақат саҳиҳ далил ила собит бўлади дея раддия берди. Асл – уммат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга иқтидо қилиш ва у кишининг излари бўйлаб юришга маъмур эканлигидир.
Дарҳақиқат, ғойибга жаноза намози ўқишлик жорий қилинган деювчи уламолар, ҳар бир ғойибга жаноза намози ўқишлик жорий қилинганми ёки йўқми, дея ихтилофга боришди. Ва ҳар бирлари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Нажошийга жаноза намози ўқиганликларини далил сифатида ёд этди.
Шофеъий ва Ҳанбалийлар шаҳридан ғойиб-(узоқ)да бўлган ҳар бир кишига жаноза намози ўқишлик жорий қилинган деган раъйга бордилар. Гарчи вафот этган ўрнида унга жаноза намози ўқилса-да.
Иккинчи қовл: ғойибга жаноза намози ўқишлик жорий қилинган, агар ушбу киши-(маййит)нинг мусулмонларга (ҳаётлик чоғида) манфаат етган бўлса. Мисол: олим, мужоҳид ёки одамлар мол-дунёсидан фойда кўрган бадавлат киши ва шунга ўхшашлар.
Ушбу қовл имом Аҳмаддан ривоят қилинган ва шайх Саъдий ушбу раъйни ихтиёр қилган, ҳамда Доимий Қўмита ҳам шундай деб фатво берган.
Учинчи қовл: ғойибга вафот этган ўрнида жаноза намози ўқилмаганлик шарти билан унга жаноза намози ўқишлик жорий қилинган. Агар унга жаноза намози ўқилган бўлса, бас, ғойиб жаноза ўқилмайди.
Ушбу қовл имом Аҳмадда ворид бўлган бошқа ривоятдир. Шуни Шайхулислом Ибн Таймийя ва унинг шогирди Ибнул Қоййим ихтиёр қилган. Кейингилардан шайх Ибн Усаймин ушбу қовлга мойил бўлган.
Қуйида эса ушбу масаладаги баъзи уламоларнинг сўзлари нақл қилинади:
Хорший (Моликий) шундай деди: «У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Нажошийга жаноза намози ўқишликлари у кишининг хос хусусиятларидандир». Сўзлари тугади. Шунга ўхшаш қовл Косоний (Ҳанафий)нинг «Бадаъиус Сонаъи» (1/312)да ҳам нақл қилинган.
Нававий раҳимаҳуллоҳ «Мажмуъ» (5/211)да шундай деди:
«Бизнинг мазҳабимиз шаҳридан ғойибда бўлган кишига жаноза намози ўқишликнинг жоиз эканлигидир. Абу Ҳанифа бундан маън қилди. Бизнинг далилимиз Нажоший ҳақидаги ҳадис ва у саҳиҳ бўлиб, унга (ҳадис санадига) бирор таъна етмаган. Уларнинг эса ушбу ҳадис борасида тўғри жавоблари йўқ».
Шофеъий ғойибга жаноза намози ўқилишликни ажойиб бир қайдлов билан қайдлаб қўйди. У ҳам бўлса ғойибга жаноза намози ўқувчи киши ушбу маййит вафот этган куни эътиборига кўра унга жаноза намози ўқишга ҳақли бўлмоғидир.
Закарийё ал-Насорий раҳимаҳуллоҳ «Аснал Матолиб» (1/322)да шундай деди:
«Шаҳридан ғойибда бўлган кишига жаноза намози ўқишлик ушбу маййитнинг вафот этган куни унга намоз ўқишлик фарзлиги лойиқ бўлган киши учун жоиз бўлади».
Шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ шундай деди:
«Баъзи уламолар буни ажойиб бир қайдлов билан қайдлаб қўйди. Айтишдики: дафн қилинадиган маййит шундай вақтда вафот этган бўлиши шартки, унга жаноза намози ўқувчи ўша вақтда намозга лойиқ бўлганлардан бўлиши лозим.
Бир мисол келтирсак: бир киши йигирма йил аввал вафот этди. Ёши ўттизда бўлган бир инсон чиқиб унга жаноза намози ўқиди. Бу саҳиҳдир. Чунки маййит вафот этганда ушбу киши ўн ёшда бўлган. Демак, у маййитга жаноза намози ўқишга ҳақлилардандир.
Бошқа бир мисол: бир киши ўттиз йил аввал вафот этди. Ёши йигирмада бўлган бир инсон чиқиб унга жаноза намози ўқимоқчи. Бу саҳиҳ эмас. Чунки маййит вафот этганда ушбу киши йўқ эди. Демак, унга жаноза намози ўқишликка ҳақли эмас.
Шунингдек, бизга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрлари тепасида туриб (у кишига) жаноза намози ўқишлигимиз жорий қилинмаган. Бирор кишини: мусулмонга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёки саҳобалари қабрлари тепасида туриб жаноза намози ўқишлиги жорий қилинган, деб айтганини билмаймиз. Бироқ, туриб, (уларнинг ҳаққига) дуо қилади» («Шарҳ Мумтиъ»).
Ибн Қудома раҳимаҳуллоҳ «Муғний» (2/195)да шундай деди:
«Ғойибга бошқа шаҳардан туриб ният қилгач, қиблага юзланиб жаноза намози ўқишлиги жоиздир. Олдида маййит тургандаги намози каби жаноза намози ўқийди. Маййит қибла ёки бошқа томонда бўлишлиги баб-баробардир. Ва яна икки шаҳар ораси қаср намози масофасида бўлишлиги ёки бўлмаслиги ҳам баб-баробардир. Шофеъий ҳам шундай дедилар».
Мардавий «Инсоф» (2/533)да шундай деди:
«Ғойибга ният қилингач жаноза намози ўқилади. Бу бизнинг мутлақ мазҳабимиздир. Яъни, унга жаноза намози ўқилган ёки ўқилмаганлиги баб-баробардир. Ва унинг (ҳаётлик чоғида) мусулмонларга манфаати теккан ёки тегмаганлиги ҳам баб-баробардир. Асҳобларимизнинг жумҳурлари ушбу қовлда бўлиб, қатъий шундай деганлар. У кишидан (яъни, имом Аҳмаддан) шундай нақл қилинган: унга жаноза намози ўқилишлиги жоиз эмас.
Ва яна айтилдики: агар (шаҳрида) унга жаноза намози ўқилмаган бўлса (ғойибона) ўқиб қўйилади, акс ҳолда эса йўқ. Шайх Тақийюддин (Ибн Таймийя) ва Ибн Абдулқовий шуни ихтиёр қилдилар». Сўзлари тугади.
Шайх Бассом раҳимаҳуллоҳ «Найлул Маариб» (1/324)да шундай деди:
«Уламолар ғойибга жаноза намози ўқишликда ихтилофга борди. Абу Ҳанифа ва Молик ҳамда уларнинг издошлари жорий қилинмаган деган раъйга борди. Уларнинг Нажоший ҳамда унга ғойибона жаноза намози ўқилгани қиссасига берган жавоблари шундайки, ушбу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хос хусусиятларидандир.
Шофеъий, Аҳмад ва уларнинг издошлари эса жорий қилинган деган раъйга борди. Дарҳақиқат, ушбу саҳиҳайндаги икки ҳадис ила собит бўлган. (Ушбу ишни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга хос) хусусиятдир деб айтишлик эса далилга эҳтиёж сезади. Бунга эса бирор далил йўқ. Шайхулислом ушбу масалада ўрта йўл тутиб, айтдики: агар ғойибга Нажоший каби жаноза намози ўқилмаган бўлса, унга жаноза намози ўқилади. Ва агар унга жанози намози ўқилган бўлса, бас фарзи кифоя (қолган) мусулмонлардан соқит бўлди.
Ушбу қовл имом Аҳмаддан нақл қилинган саҳиҳ ривоятдир. Ибнул Қоййим шуни «Ҳадй»да саҳиҳ деди. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида саҳобалардан иборат кўплаб кишилар ғойиб-(узоқ ўлкалар)да вафот этди. У кишининг улардан бирортасига ғойибона жаноза намози ўқиганликлари собит бўлмаган.
Шайхулислом имом Аҳмаднинг шундай деганларини нақл қилди: агар солиҳ киши вафот этса унга (ғойибона) жаноза ўқилади. Ва Нажошийнинг қиссасини ҳужжат қилдилар.
Ушбу тафсилотни шайхимиз Абдурроҳман ас-Саъдий раҳимаҳуллоҳ рожиҳ деб билдилар. Ва Наждда шундай амал қилинади. Улар (Наждликлар) фазилатли ҳамда (кўплаб яхшиликларда қолган) мусулмонлардан ўзиб кетган кишиларга (ғойибона) жаноза ўқийдилар, улардан бошқаларга эса ўқимайдилар. Бу ўринда жаноза ўқишлик мустаҳабдир». Сўзлари тугади.
Хаттобий шундай деди:
«Маййит жаноза намози ўқилмаган бир ерда вафот этгандагина унга ғойибона жаноза ўқилади. Шофеъийлардан бўлган Ровяний ушбуни тўғри деб билди. Абу Довуд “Сунан”да шундай деди: “Бошқа бир шаҳарда, ширк аҳли орасида (вафот этган) мусулмонга жаноза ўқишлик ҳақидаги боб”. Ҳофиз шундай деди: шундай бўлиш эҳтимоли йўқ эмас» («Фатҳул Борий»).
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитасига савол берилди: «Ғойиб маййитга жаноза намози ўқишлик саҳиҳ эмас. Балки у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам Нажошийга ўқидирлар. Чунки Аллоҳ таоло Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам рўбарўларига Нажошийнинг суратини, унга икром ўлароқ акс эттирдими?»
Жавоб: «Ғойибга жаноза намози ўқишлик жоиздир. Агар маййитнинг исломдаги қадри баланд бўлса. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳабашистон подшоси Нажошийнинг вафот этгани ҳақидаги хабар келганда саҳобалари розияллоҳу анҳум саф тортдилар ва у киши улар билан жаноза намози ўқидирлар. Асл – (ғойибона) жаноза намози ўқишлик Нажоший розияллоҳу анҳугагина хос эмас. Ундан бошқа Исломда ўз қадрига эга бўлган кишига ҳам (ғойибона) жаноза ўқилади. Ушбу маййит Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам наздиларидаги Нажоший кабидир, деб айтган устозингнинг сўзи ботил бўлиб, бирор саҳиҳ асосга эга эмас.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, аҳли оилалари ва саҳобаларига саловат-у саломлар йўлласин».
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 17882.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Ғудайён, Солиҳ ал-Фавзон
Абдулазиз Оли Шайх, Бакр Абу Зайд
Манба: http://alifta.net/Fatawa/FatawaSubjects....esID=34320
Савол: Биз томонларда кўпинча автоулов ҳодисаси натижасида автоуловдаги барча йўловчи-(пассажир)лар вафот этиб, этлари бурдаланиб кетади ва автоуловдан ажратиб олинади ҳатто гўш темирга аралашиб кетади. Ана шу ҳақда полиция биздан фатво сўраб савол йўллайди ва автоуловни ичидаги гўшт парчалари билан дафн қилишга изн сўраяпти. Ушбу тана аъзоларини ўликнинг ҳурмати (поймол) бўлмасин учун ажратиб олишлик имконияти бўлмаяпти. Гоҳида автоулов ўғирланган бўлади ва гоҳида эса кимдан ўғирлангани ва тана парчалари орасидан ўғри ким экани номаълумлигича қолади. Автоуловни шу ҳолатда дафн қилишлик ўғирлаб кетилган шахс ҳаққини зое қилишликдир. Сиз ҳазратларидан бизга фавқулотда ҳодисалар зобитларини зикр қилинган автоуловни дафн қилишлик бўйича сўраётган изни борасида йўл-йўриқ кўрсатишимиз имконини берадиган бир фатво беришингизни умид қилиб қоламиз. Аллоҳ таоло силзларини Ўз ҳифзу ҳимоясига олсин. Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ.
Жавоб: Қўмита саволни тўлиқ кўриб чиқиб шундай жавоб беради: Темир орасидан ўликларнинг гўштларини ажратиб олишлик ва уларни ўраладиган нарсага жамлашлик, ҳамда уларга жаноза ўқилиб, дафн қилишлик вожибдир. Темирга аралашиб кетгани боис ажратиб олишлик имкони бўлмаган (тана аъзолари) афв қилинадиганлар (сирасидан)дир. Аллоҳ таолонинг ушбу қовлига биноан: «Бас, кучларингиз етганича Аллоҳдан қўрқинглар» (Тағобун: 16). Автоулов эса ўз эгасига қайтарилади.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, аҳли оилалари ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин».
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 20763.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдулазиз Оли Шайх
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Ғудайён, Солиҳ ал-Фавзонб, Бакр Абу Зайд
Манба: http://alifta.net/Fatawa/FatawaSubjects....esID=34377
[audio]http://www.ibnbaz.org.sa/audio/noor/042906.mp3[/audio]
Ибн Боз раҳимаҳуллоҳга савол берилди: «Бир киши бошқа бир шаҳарда эканлигида яқин қариндошининг вафот этганини билса ва маййит бошқа шаҳарда бўлса унга жаноза намози ўқийдими?»
Шайх раҳимаҳуллоҳ жавоб бердилар:
«Йўқ. Унинг ҳаққига мағфират сўраб дуо қилади. Чунки Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ғойиб кишиларга жаноза намози ўқимасдилар. Нажошийга жаноза намози ўқиганликларидаги ҳолат бундан мустаснодир. Чунки унинг Аллоҳ йўлига даъват қилишда ўзига хос ўрни бор эди. Ва у унинг ҳузурига ҳижрат қилиб борганларни икром қилди. Агар маййитнинг солиҳ ҳукмдор ёки олим ва шунга ўхшаш ўзига хос қадри бўлса унга ғойибона жаноза ўқиб қўйилса зарар йўқ. Омма одамларга келсак, уларга ғойибона жаноза ўқилмайди. Чунки Макка ва бошқа ерларда катта сонни ташкил қиладиган кўпчилик вафот этди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга ғойибона жаноза намози ўқимадилар».
Манба: http://www.ibnbaz.org.sa/mat/14067
Шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳга қуйидагича савол берилди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Нажошийга жаноза ўқиганликлари собит бўлган. Бунинг сабаби, у ерда унга жаноза ўқийдиган бирор мусулмон бўлмаган. Ҳозирда мусулмонларнинг воқелиги, таъкид билан айтишим мумкинки жамоавий вафот этадилар. Уларга жаноза ўқилмайди. Мана ҳозирги вақтимизда юз бераётганидек. Яъни, таъкид билан айтаман уларга жаноза ўқилмаган?»
Шайх шундай жавоб бердилар:
«Уларга жаноза ўқилмаганини таъкид билан билсанг, бас, уларга жаноза намози ўқиб қўй. Чунки жаноза намози фарзи кифоядир. Бироқ ушбу макон аҳли уларга жаноза намози ўқигандир. Чунки маййитга жаноза намози ўқишлик бир киши билан ҳам адо этилади. Қандай бўлганда ҳам агар таъкидан бирор шахсга жаноза ўқилмаганини билсанг, бас, сенга унга жаноза намози ўқиб қўйишинг вожиб бўлади. Чунки у фарзи кифоядир. Уни албатта адо этиш лозим» («Мажму фатава Шайх Ибн Усаймин» (17/149)).
Юқоридагилардан маълум бўлдики, ғойибона жаноза ўқишлик жорий қилингандир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Нажошийга жаноза ўқиганликларига биноан. Ва бунинг у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга хос эканига далил қоим бўлмади.
Бироқ ушбу масаладаги энг адолатли сўз ушбу икки қовлдир:
Биринчи: жаноза намози ўқилмаган кишигагина ғойибона жаноза ўқилади.
Иккинчи: мусулмонларга нафи теккан кишигагина ғойибона жаноза ўқилади. Илми билан одамларга нафи теккан олим, моли билан инсонларга нафи теккан тижоратчи, жиҳоди билан одамларга нафи теккан мужоҳид ва шунга ўхшашлар каби.
Валлоҳу Аълам.