abu Huzayfa   05-27-2012, 09:57 AM
#1



Шайх Албоний роҳимаҳуллоҳ
Албатта, яхши амаллар ёмонлик-гуноҳларни кетказур.

(Ҳуд сураси, 114-оят)

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадислари ёдимга тушди,
бир киши келиб айтди:
Эй Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мен бир ўралган боғга кирдим
ва у ерда бир аёлни кўрдим . Ва мен у билан, жимодан бошқа эркак ўз аёллари билан қиладиган барча ишни қилдим.

Ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишига дедилар:
Шайх йиғлаяптилар...
Сен биз билан намоз ўқидингми?
У киши: Ҳа, деди.
Ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
Албатта яхши амаллар ёмонлик-гуноҳларни кетказур. (Ҳуд сураси, 114-оят)
Шу сабабдан, агар сиз ароқ ичувчи одам билан гаплашсангиз, айтинг унга:
Эй биродар намоз ўқинг! Дарҳақиқат яхши амаллар гуноҳларни ювади.
Шу услуб шаръий услубдир, ва лекин айрим сиз айтган бидъий услублардан эмас.

Ва шу мавзуга лойиқ бўлган нарсани айтиб ўтаман...
Бир ёш йигит Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдига келиб айтди:
Эй Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам),
менга зино қилгани изн беринг.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
Агар сени онанг билан шуни (зинони) қилишса рози бўласанми?
У: Йўқ, деди.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
Худди шундай одамлар ҳам оналари учун у (зино) билан рози эмас.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедеилар:
Агар сени опанг билан шуни (зинони) қилишса рози бўласанми?
У: Йўқ, деди.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
Худди шундай одамлар ҳам опалари учун у (зино) билан рози эмас.
Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлларини у йигитнинг кўкракига қўйиб дедилар:
Роббим уни ақлли-хушли қил ва қалбини пок қилгин.

Аллоҳ Ўзинг Шайх Албонийни раҳмат қилгин, ва фардаус жаннатларига дохил қил, албатта Сен солиҳ бандаларингни мукофатлайдиган Зотдирсан!

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.