muhammad   05-14-2012, 12:35 AM
#1
assalamu alaykum va rohmatullohi va barakatuh, duoni qur'oniy ohang bilan o'qishlik mumkinmi, ko'p arab qorilari shunday qiladi, bu haqida ulamolarni fikri qanday?
mutaallim   05-16-2012, 06:00 AM
#2
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Савол: “Биз томонда бир имом бўлиб, Аллоҳ таоло уни Қуръони Каримни ёд олиш ва гўзал овоз билан мукаррам айлаган. Шу сабабли кўпчилик унинг ортида намоз ўқишга ошиқманддир. Бироқ Рамазон қиёми-(таровиҳ)да, витр намозида унда (ушбу имомда) шундай бир ҳолат кузатилдики, шу борадаги шаръий ҳукмни билиш мақсадида ушбу ҳолатни сизларга кўндаланг қилишни лозим топдик. Ушбу ҳолат – у (имом) дуони оҳангга солади ва Қуръон қироатидаги овозга ўхшаш овоз билан дуо қилади. Шунингдек, дуоларининг аксари саж-(қофияли) оҳангдадир. Дуони шундай узун қиладики, ҳатто дуо қилиш вақти ярим соат ёки ундан кўпроқ ё камроққача етади. Ушбу мавзуда унга гапирилганда, бу кунлар Рамазоннинг охирги ўн кунлиги бўлмиш фазилатли кечалардир. Ҳамда баъзи касалманд ва бошига мусибат тушганлар ундан Аллоҳ таолонинг ҳузурида мақбул бўлиш умидида дуо қилишни талаб қилганликларини айтиб ўз узрини маълум қилди”.
Жавоб: “Дуо қилувчига жорий қилингани шуки, дуода саж-(қофияга солиш) оҳанги ва сертакаллуф бўлишликдан четланмоғлиги ҳамда дуо қилишлик ҳолатида бўйин эгиб, хокисор бўлишлиги, Аллоҳ субҳанаҳуга ҳожатманд ва муҳтож эканини зоҳир қилишлиги лозим бўлади. Ана шу дуоси ижобат қилинишликка чорловчироқ ва дуоси тингланишига яқинроқдир. Яна дуо қилувчига дуони Қуръон (қироатига) ўхшатиб, тажвид қоидалари ва Қуръонни оҳангга солишлик (каби) қоидаларини лозим тутмаслиги вожиб бўлади. Чунки ушбу ҳолат на пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва на саҳобалари розияллоҳу анҳумларнинг йўлларида маъруф бўлгандир. Ва яна дуо қилувчига (намозда) саф тортиб турганларга машаққат бўлар даражада дуони чўзмаслиги лозим бўлади. Балки енгил қилиб, умумий-(серқирра, пурмаъно) дуоларга ҳарис бўлишлиги ва суннат далолат қилганидек ушбулардан бошқасини тарк қилишлиги вожиб бўлади”.
Илмий изланиш ва фатво бериш доимий қўмитаси
Раис: Абдулазиз Ибн Абдуллоҳ Оли Шайх
Аъзо: Солиҳ ал-Фавзон
Аъзо: Бакр Абу Зайд
Манба: http://alifta.net/Fatawa/FatawaDetails.a...okID=3#P76
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.