rinat80_09   05-09-2012, 04:53 PM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

“Саҳиҳи Муслим”да Саъд ибн Абу Ваққос розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қуръондаги бир неча оят мен ҳақимда нозил бўлди. Мен ансорларнинг олдига борган эдим, улар: “Кел, сени таомлантириб, хамр қуйиб берамиз”, дейишди. Бу воқеа хамр ҳаром қилинмасидан олдин юз берган эди. Бас, мен бир боғга кирдим. У ерда семиз туянинг қовурилган боши ва бир идишда хамр турар эди. Мен улар билан еб-ичдим. Ўша мажлисда мен муҳожир ва ансорларни эслай туриб: “Муҳожирлар ансорлардан яхшироқ!” – деб юборибман. Шунда ансорлардан бир киши туянинг жағ суягини олиб, у билан мени урди ва бурнимни яралади. Кейин мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига бориб, ўша воқеа ҳақида хабар бердим. Шунда Аллоҳ таоло “Эй иймон келтирган, албатта хамр, қимор...” оятини нозил қилди.

Ушбу хадис сахих ми? аник манбасини келтириб берсангизлар? Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Abu Solih   05-14-2012, 03:01 PM
#2

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ала Росулиллаҳ, ва ба'д,

Ассалам алайкум ва роҳматуллоҳ.

Бу ҳадисни Имом Муслим ўз саҳиҳларида ривоят қилганлар. Саҳиҳ Муслим китобининг Саҳобаларнинг фазилатлари ҳақидаги китоб, Са'д ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг фазилатлари ҳақидаги бобда ривоят қилинган. (Саҳиҳ Муслим 4/1877).

Тафсир уламолари бу ҳадисни ўз китобларида "хамр"ни ҳаром қилиниши сабабларидан келтиришади. Ибн Касир ва Қуртубийда Моида сураси 90-оятининг тафсирига қаранг.

Валҳамдулиллаҳи роббил 'аламин.
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.