Pages (4):    1 2 3 4   
rinat80_09   07-28-2014, 01:33 AM
#21
Ассаламу алейкум!

мана бу хадис сахих ми?

Пайғамбар (алайҳис салоту вас салом) айтдиларки:
“Сизларнинг ичингларда еттита зот ҳаргиз узилмайди, улар борлиги учун Худо сизларга ризқ беради,
улар борлиги учун Худо сизларга нусрат беради, ўшалар борлиги учун Худо ёмғир ёғдиради...”

манбаси келтирилмаган, агар сахих булса уламолар бу хадисни кандай тушинишган шархини хам ёзсангизлар Аллох розилиги учун!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
rinat80_09   09-30-2014, 11:01 PM
#22
Ассаламу алейкум!

мана бу хадис сахих ми? ва унинг шархини ёзсангизлар!

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ t قَالَ: "جَاءَ ذِئْبٌ إِلَى رَاعِي غَنَمٍ فَأَخَذَ مِنْهَا شَاةً فَطَلَبَهُ الرَّاعِي حَتَّى انْتَزَعَهَا مِنْهُ قَالَ فَصَعِدَ الذِّئْبُ عَلَى تَلٍّ فَأَقْعَى وَاسْتَذْفَرَ فَقَالَ عَمَدْتَ إِلَى رِزْقٍ رَزَقَنِيهِ اللَّهُ انْتَزَعْتَهُ مِنِّي فَقَالَ الرَّجُلُ تَاللَّهِ إِنْ رَأَيْتُ كَالْيَوْمِ ذِئْبًا يَتَكَلَّمُ قَالَ الذِّئْبُ أَعْجَبُ مِنْ هَذَا رَجُلٌ فِي النَّخَلاَتِ بَيْنَ لْحَرَّتَيْنِ يُخْبِرُكُمْ بِمَا مَضَى وَبِمَا هُوَ كَائِنٌ بَعْدَكُمْ وَكَانَ الرَّجُلُ يَهُودِيًّا فَجَاءَ الرَّجُلُ إِلَى النَّبِيِّ r فَأَسْلَمَ وَخَبَّرَهُ فَصَدَّقَهُ النَّبِيُّ. ثُمَّ قَالَ النَّبِيُّ r: إِنَّهَا أَمَارَةٌ مِنْ أَمَارَاتٍ بَيْنَ يَدَيِ السَّاعَةِ قَدْ أَوْشَكَ الرَّجُلُ أَنْ يَخْرُجَ فَلاَ يَرْجِعَ حَتَّى تُحَدِّثَهُ نَعْلاَهُ وَسَوْطُهُ مَا أَحْدَثَ أَهْلُهُ بَعْدَهُ". (رواه أحمد

Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: «Бир бўри чўпоннинг олдига келди ва унинг қўйларидан бирини олиб қочди. Чўпон бўрининг орқасидан етиб олиб, қўйини тортиб олди. Шунда йиртқич жонивор (яъни, бўри) бир тепаликка чиқиб думини оёқлари орасига қисиб чўнқайиб ўтирди ва: “Сен Аллоҳ таоло берган ризқни мендан тортиб олдинг”, деди чўпонга қараб. “Аллоҳга қасам, мен бўрининг бундай гапирганини ҳеч эшитмаган эдим!”, деб ҳайратланди чўпон. “Бундан ҳам ажабланарлироқ нарса бор”, дея сўзлашда давом этди бўри: “Икки (вулқон ўчганидан кейин ҳосил бўлган) тошлоқ ер ўртасидаги хурмозорда бир одам сизларга бўлиб ўтган ва сизлардан кейин бўладиган ишлар ҳақида хабар бермоқда!”. Ҳалиги чўпон яҳудий эди. У Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига келиб, Исломни қабул қилди ва бўри билан бўлган воқеани айтиб берди. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уни тасдиқладилар ва: “Бу Қиёмат олдидан бўладиган аломатларнинг биридир”, дедилар. Биров (уйидан) чиқиб кетади. Қайтиб келса, у кетганидан сўнг оиласининг нима билан машғул бўлганини ҳатто оёқ кийимлари ва қамчиси сўзлаб беришига яқин қолади”, дедилар» (Имом Аҳмад).

Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
abu mus'ab   10-17-2014, 08:13 PM
#23
Assalamu alaykum! rosululloh sollalohu alayhi vassalamga kuniga 100 (yoki 1000) marta salovat etgan inson vafotidan oldin farishtalani ko'rishligi haqida hadis keganmi?

Имом Молик раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Ушбу умматнинг охири аввали ислоҳ бўлган нарса билан ислоҳ бўлади. У кунда дин бўлмаган нарса бугун дин бўлмас” (Қозий Иёз: “аш-Шифа”: 2/ 88).
rinat80_09   02-17-2015, 06:28 PM
#24
Ассаламу алейкум!

1) "Киёматдаги умматлар Тахорат билан дуони купайтирадилар" деган маънода хадис бор ми?

Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
rinat80_09   07-12-2015, 07:52 PM
#25
Ассаламу алейкум!

мана бу ковл канчалик сахих?

“Руҳул баён” китобида Муқотил роҳимаҳуллоҳ тарафидан жаннатга кирувчи ҳайвонлар ўнталиги айтиб ўтилган. Улар :

1. Солиҳ алайҳиссаломнинг туяси.

2. Иброҳим алайҳиссаломнинг бузоғи.

3. Исмоил алайҳиссаломнинг қўчқори.

4. Мусо алайҳиссаломнинг сигири.

5. Юнус алайҳиссаломнинг балиғи.

6. Узайр алайҳиссаломнинг эшаги.

7. Сулаймон алайҳиссаломнинг чумолиси.

8. Билқис(Сулаймон алайҳиссалом аёли)нинг пўпишаги.

9. Каҳф асҳобларининг ити.

10. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туялари. Валлоҳу аълам.

Аллох рози булин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
rinat80_09   07-14-2015, 11:57 PM
#26
Ассаламу алейкум!

Мана бу хадис сахих ми? шархини хам ёзиб юборсангизлар! Аллох рози булсин!

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимнинг Аллоҳга ва бани одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилсин, сўнгра икки ракат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтсин. Сўнгра:
«Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Роббиси Аллоҳ покдир. Оламларнинг Роббиси Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни ва ҳар бир яхшиликдан ғаниматни, ҳар бир ёмонликдан саломатликни сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай, албатта, чиқаргин. Эй Арҳамар Роҳимийн», десин», дедилар».
Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
abdullohmuslim   09-13-2015, 11:16 PM
#27
عن عبدالله بن بشر الغنوي عن أبيه أنه سمع النبي صلى الله عليه وسلم يقول: ( لتفتحن القسطنطينية فلنعم الأمير أميرها ولنعم الجيش ذلك الجيش ) . قال فدعاني مسلمة بن عبدالملك فسألني فحدثته فغزا القسطنطينيةروى أحمد في المسند (18189) والبخاري في التاريخ الكبير (1760) والحاكمفي المستدرك (8300)
1210   01-09-2016, 12:05 PM
#28
Ассалому алайкум.
Кечаси ётишдан аввал 1соат дарс килиб ётса, кечаси билан илм ўқиганни савоби берилади деган мазмунда хадис борми?
davr11   01-18-2016, 11:10 PM
#29
Бир юз етмиш саккизинчи ҳадис
Абу Ҳанифа (раҳматуллоҳи алайҳ) Муҳорибдан, у Ибн
Умардан (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилади. Ибн Умар
(розияллоҳу анҳумо) айтди: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу
алай ҳи ва саллам): “Ким хуфтон намозидан кейин тўрт ра­
кат (намоз) ўқиса, унинг биринчи ракатида Фотиҳа билан
Танзил – Сажда сурасини, иккинчи ракатида Фотиҳа би­
лан Ҳа, мим – Духон сурасини, учинчи ракатида Фотиҳа
билан Ёсин сурасини, тўртинчи ракатида Фотиҳа ила Мулк
су расини қироат қилса, унга Қадр кечаси ухламай ибодат
қилганнинг савоби ёзилади, оила аъзоларидан дўзахда
ёнишга лойиқ бўлганларнинг ҳаммаси шафоат қилина ди,
қабр азобидан қутулади”, дея марҳамат қилдилар».
Ибн Умардан (розияллоҳу анҳумо) мавқуф (саҳобийдан
ривоят қилинган ҳадис) ҳолда ривоят этилган.
Iltimos shu hadis haqida batafsil malumot bersangiz?
абу довуд   10-10-2016, 10:50 PM
#30
ассалому алейкум ва рохматуллохи ва барокатух. Савол. Пайгамбар саллолоху алейхи васалламдан хадис келган. Юришиларда кийинишиларда таомланишиларда бир хил болилар чунки неъматлар хар доим бир хил болавермайди. шу хадис сахихми?
Pages (4):    1 2 3 4   
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.