Pages (7):    1 2 3 4 5 7   
mutaallim   05-10-2012, 12:49 PM
#21
20. Солиҳ кишининг қабри олдида Аллоҳга ибодат қилган кимсага қўполлик-(нафрат) билан муносабатда бўлмоқ борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб, энди унга-(қабрга тўғридан-тўғри) ибодат қилишлик қандай бўларкин?!

Саҳиҳ (ҳадис)да Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят: “Умму Салама (розияллоҳу анҳо) Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Ҳабашистонда кўрган каниса ҳақида сўз очди. Шунда у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Уларни орасида солиҳ киши ёки солиҳ қул вафот этса қабри устига масжид қурадилар. Ва унда (қурилган масжид ичида) ўша суратларни чизадилар. Улар Аллоҳнинг наздида махлуқотларнинг ёмонидир”,-дедилар”. (Бухорий (1/155), Муслим (1/375).
Улар икки фитна бўлмиш қабр ва тимсоллар фитнасини жамладилар.
Иккилари у киши (Оиша розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилдилар: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ўлим ҳозир бўлганда кўйлакларини юзларига ташлардилар. Оғриқ кучайиб, (нафаслари қайтса) уни олиб қўярдилар. Ана шундай ҳолатларида айтдиларки: “Яҳуд ва насороларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин. Пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олдилар”.
Уларнинг қилмишларидан огоҳлантирдилар. Агар шундай бўлмаганда-(демаганларида) қабрлари (уйларидан ташқарига) чиқариларди. Бироқ у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрлари) саждагоҳ қилиб олинишидан чўчидилар”. Иккилари ривоят қилди. (Бухорий (1/408), Муслим (1/376)).
Муслим Жундуб ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилди: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни вафот этишларидан беш кун олдин шундай деяётганларини эшитдим: “Дарҳақиқат мен сизлардан бирор киши менга холил-(севикли дўст) бўлишидан пок-(холи) эканимни эълон қиламан. Албатта Аллоҳ таоло Иброҳимни севикли дўст қилиб олганидек мени ҳам севикли дўст қилиб олди. Агар умматимдан севикли дўст танлаганимда, албатта, Абу Бакрни танлаган бўлардим. Огоҳ бўлингизким, сизларлардан олдингилар пайғамбарларининг қабрларини саждагоҳ қилиб олардилар. Огоҳ бўлингизким, қабрларни саждагоҳ қилиб олманглар. Дарҳақиқат, мен сизларни бундан қайтараман”. (Муслим (1/377)).
Дарҳақиқат, ҳаётларининг сўнгида ушбудан қайтардилар. Сўнг у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўлим тўшагида ушбу ишга қўл урган кимсаларни лаънатладилар. Қабрлар олдида намоз ўқиш ҳам ушбу бобдандир. Гарчи масжид бино қилинган бўлмаса-да. Ва у Оиша розияллоҳу анҳонинг ушбу: “Бироқ у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрлари) саждагоҳ қилиб олинишидан чўчидилар”, сўзларининг маъносидир. Дарҳақиқат, саҳобалар у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг қабрлари атрофига масжид қурмагандилар. Намоз ўқишлик қасд қилинган ҳар бир ўрин, дарҳақиқат, масжид дея этибор қилинади. Балки намоз ўқиладиган ҳар бир жой масжид деб аталади. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: “Ер юзи мен учун масжид ва пок қилиб берилди”. (Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят, Бухорий (1/126), Муслим (1/370)).
Аҳмад яхши-(ишончли) санад билан Ибн Масуд розияллоҳу анҳудан “Марфуъ” иснод ила ривоят қилди: “Қиёмат куни тирик бўлганлар ва қабрларни саждагоҳ қилиб олганлар одамларнинг ёмонларидандир”. Абу Ҳатим “Саҳиҳ”да ривоят қилди. (Имом Аҳмад “Муснад” (1/435), Ибн Абу Шайба “Мусаннаф” (3/345), Ибн Хузайма (789), Ибн Ҳиббон (340), Табароний “Кабир” (10413)).
Бобдаги масалалар:
1) Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, нияти тўғри бўлса-да солиҳ кишининг қабри олдида Аллоҳга ибодат қилинсин учун масжид қурган кимса ҳақида тилга олган сўзлари-(лаънат айтганликлари).
2) Суратлардан қайтарув ва ушбу ишнинг нафратланарли эканлиги.
3) У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ишга жиддий киришганликларидан ибратланишлик. Аввал ушбу қилмишни қандай баён қилганликлари. Сўнг вафот этишларидан беш кун олдин айтган сўзлари. Сўнг эса ўлим тўшагида бўлсалар-да, аввал огоҳлантиргандим дея кифояланиб қолмаганликлари.
4) Қабрлари мавжуд бўлишидан олдин у ерда қилинадиган иш-(саждагоҳ қилиб олиниши)дан қайтарганликлари.
5) Ушбу қилмиш яҳуд ва насороларнинг пайғамбарларининг қабрлари борасидаги одатларидан экани.
6) Уларни ушбу қилмишлари учун лаънатлашликлари.
7) Ушбу сўзлари билан у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизни ҳам қабрлари борасида (шундай йўл тутишимиздан) огоҳ этишни ирода қилганликлари.
8) Қабрлари ташқарига олиб чиқилмагани борасидаги сабаб.
9) Қабрларни саждагоҳ қилиб олишликнинг маъноси.
10) У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрларни саждагоҳ қилиб оладиганлар билан қиёмат уларнинг устига қоим бўладиганларни бир ўринда зикр қилдилар. Натижаси бир бўлишини инобатга олган ҳолда рўй беришидан олдин ширкка олиб борадиган сабабни ҳам зикр қилдилар.
11) У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этишларидан беш кун олдин хутба давомида бидъат аҳлининг энг ярамасларидан бўлган икки тоифага раддия берганликлари. Балки илм аҳлининг баъзилари уларни етмиш икки фирқага ҳам киритишмаган. Улар Рофиза ва Жаҳмия тоифаларидир. Рофизалар сабабли ширк ва қабрларга ибодат қилишлик юз берди. Улар қабрлар устига масжид қурганларнинг аввалгисидир.
12) У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам жон беришдаги оғриқ билан синалишлари.
13) Аллоҳ таоло у кишини севикли дўст қилиши ила мукаррам айлаши.
14) Ушбу севикли дўст муҳаббатдан ҳам олийроқ даражададир.
15) Сиддиқ розияллоҳу анҳу саҳобаларнинг энг афзали эканликлари.
16) У кишининг халифа бўлишларига ишора.
mutaallim   05-16-2012, 02:52 AM
#22
21. Солиҳ зотларнинг қабрлари борасида ғулувга кетишлик, уни (натижада) Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган бутга айлантириб қўйишлиги борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб

Молик “Муватто”да Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганларини ривоят қилди: “Аллоҳим, қабримни ибодат қилинадиган бут-(санам) қилмагин. Пайғамбарларининг қабрларини саждагоҳ қилиб олган қавмларга Аллоҳ қаттиқ ғазаб қилди”. (Молик “Муватто” (1/172), Ибн Саъд “Тобақот” (2/240) Ато ибн Ясордан “Мурсал” иснод ила, Абдурраззоқ (1/106), Ибн Абу Шайба (3/345) Зайд ибн Асламдан “Мурсал” иснод ила ривоят қилди. Аҳмад (2/246) тўла иснод ила, Ҳумайдий 1025-рақам остида, Абу Наъим “Ҳиля” (6/283), (7/317)да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилди. Баззор ва Ибн Абдулбар “Танвир ал-Ҳавалик” (1/186) ва “Шарҳ Аз-Зарқоний” (1/351)да саҳиҳ деб билдилар).
Ибн Жарир ўзининг санади ила Суфёндан, у эса Мужоҳиддан (ривоят қилди): “(Эй мушриклар, ўзларингизча сиғинаётган санамларингиз) — «Лот», «Уззо», ва...” (Нажм/19) (ояти борасида) шундай деди: “У (Лот) уларга талқон қилиб берадиган бир киши эди. Вафот этгач қабри тепасида жамланиб-(эътикоф ўтириб) олдилар”.
Абул Жавза Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан қилган ривоятида ҳам шундай деди: “У ҳожиларга талқон тайёрлаб берарди”.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрларни зиёрат қиладиган аёлларни ҳамда уларни саждагоҳ қилиб, (уларга) чироқ-(шаъм, олов) ёқадиганларни лаънатладилар”. Аҳли сунан ривояти. (Тоялисий 2733-рақам остида, Аҳмад (1/229-287-324-337), Ибн Абу Шайба (3/344), Абу Довуд (3/558), Насоий (4/95), Термизий 320-рақам остида ривоят қилиб: “Ҳасан” даражасидаги ҳадис деди, Ибн Можжа 1575-рақам остида, Ибн Ҳиббон 788-рақам остида, Табароний “Кабир” (12725), Ҳоким (1/374) ва Байҳақий (4/278)).
Бобдаги масалалар:
1) Бут – санам, қабр ва бошқа нарсаларни ҳам ўз ичига олиши.
2) Ибодатнинг изоҳи.
3) У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам юз беришлиги хавфли бўлган нарсадангина паноҳ сўрайдилар.
4) Ушбу (Аллоҳнинг ғазаби) пайғамбарларнинг қабрларини саждагоҳ қилиб олишга боғлиқ экани.
5) Аллоҳнинг ғазаби нақадар қаттиқ-(шиддатли) эканининг зикри.
6) Энг муҳим масала шуки, бутларнинг энг катталаридан бўлган Лотга қай йўсинда ибодат қилина бошлаганлигини билмоқлик.
7) Лот солиҳ кишининг қабри эканини билмоқлик.
8) Лот ушбу қабр соҳибининг исми экани ва ушбу атаманинг маъносини ёдга олишлик.
9) У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрларни зиёрат қиладиган аёлларга лаънат айтишлари.
10) У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрларга чироқ(, шаъм ва олов) ёқадиганларга лаънат айтишлари.
mutaallim   05-16-2012, 02:57 AM
#23
22. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавҳид бобини ҳимоя қилишлари ва ширкка олиб борадиган ҳар бир йўлни тўсганликлари борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб

Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “(Эй инсонлар), ахир сизларга ўзларингиздан бўлган, сизларнинг кулфат-машаққат чекишингиздан қийналувчи, сизларнинг (тўғри йўл — ҳақ динга келишингизга) ҳарис – ташна бўлган ва барча мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган бир пайғамбар келди-ку!”. (Тавба/128).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Уйларингизни мақбара қилиб олманглар. Менинг қабримни (йиғилиб) маросим ўтказиладиган ўрин қилиб олманглар. Менга саловат айтинглар. Батаҳқиқ, (айтган) саловатларингиз менга қаерда бўлсангизлар ҳам етиб туради”. Абу Довуд “Ҳасан” даражадаги иснод билан ривоят қилди. Ровийлар ишончлидир. (Аҳмад (2/367), Абу Довуд (2/534), Нававий “Азкор” (93)да саҳиҳ деди).
Алий ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят: “У киши пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрларидаги дарчага келиб, у ерга кириб, дуо қилаётган кишини кўрди-да, уни (ушбу ишдан) қайтарди. Ва айтдики: сизларга отамдан, (у эса) бобомдан, (у эса) Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитган бир ҳадисни айтайми?: “Менинг қабримни (йиғилиб) маросим ўтказиладиган ўрин қилиб олманглар. Уйларингизни қабристон қилиб олманглар. Менга саловат айтинглар. Батаҳқиқ, саломларингиз менга қаерда бўлсангизлар ҳам етиб туради”. “Мухтароҳ”да ривоят қилинди. (Бухорий “Тарих ал-Кабир” (2/186), Абу Яъло “Мажмаъ аз-Заваид” (4/3)).
Бобдаги масалалар:
1) Тавба сурасидаги оятнинг изоҳи.
2) Умматларини ушбу жарликдан ниҳоятда узоқ бўлишларига интилишлари.
3) Бизга (яхшилик улашишга) ташна, меҳрибон ва раҳмли эканликлари (соллаллоҳу алайҳи ва саллам).
4) Хоссатан у кишининг қабрларини зиёрат қилиш учун (йўлга отланиш)дан қайтарганликлари. Ҳолбуки у кишининг қабрларини зиёрат қилишлик энг афзал амаллардандир.
5) Ҳадеб зиёрат қилаверишдан қайтарганликлари.
6) Нафл намозларни уйда ўқишга тарғиб қилишлари.
7) Мақбарада намоз ўқимаслик уларнинг зеҳниятида қарор топган қонун эди.
8) Ушбунинг сабаби, у кишига айтилган саловат ва салом гарчи узоқдан бўлса-да етиб туришлиги. (Қабрларига) яқинроқ бориш истагида турли ўй-гумонларга боришга ҳожат йўқ.
9) У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам Барзах оламида бўлиб, у кишига умматларининг саловат ва саломлари кўрсатиб борилади.
mutaallim   05-16-2012, 03:10 AM
#24
23. Ушбу уммат ичидаги айрим кимсаларнинг бут-(санам)ларга ибодат қилиши борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб

Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Китобдан насибадор бўлган кимсаларнинг бут ва санамларга сиғинаётганларини ... кўрмадингизми?”. (Нисо/51).
Ва ушбу қовли: “Айтинг: «Сизларга Аллоҳнинг ҳузурида бундан кўра ёмонроқ «савоб» (жазо оладиган кимсалар) ҳақида хабар берайми? Улар Аллоҳнинг лаънатига дучор бўлган, ғазабига гирифтор бўлган ва маймун, тўнғизларга айлантириб қўйилганлар ҳамда шайтонга қул бўлган кимсалардир”. (Моида/60).
Ва яна ушбу қовли: “Уларнинг устида ҳукмрон бўлган (подшоҳ ва сарой аъёнлари эса); «Албатта, сиз улар (яъни, Асҳобул-Каҳф) қабрининг устида бир масжид қуриб олурмиз», дейишди”. (Каҳф/21).
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Албатта ўзларингиздан олдингиларнинг йўлларига (камон ёйининг кетидаги) патлари (баб-баробар бўлгани) каби бар-баробар эргашиб кетасизлар. Ҳатто калтакесакнинг инига кирсалар, батаҳқиқ, сизлар ҳам унга кирасизлар”. Улар: “Эй Росулуллоҳ! Яҳуд ва насоролар(ни назарда тутяпсиз)ми?”,-дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Бўлмаса ким?”,-дедилар”. Иккилари ривоят қилди. (Бухорий (3/367), Муслим (4/2054)).
Муслим Савбон (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилди, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳ таоло ерни мен учун жамлади-(бирлаштирди). Унинг машриқ ва мағрибини кўрдим. Албатта, яқин келажакда умматимнинг мулки ернинг менга жамланган-(бирлаштирилган) жойларигача етади. Ва менга қизил ҳамда оқ (бўлмиш) икки хазина ато этилди. Ва дарҳақиқат, Раббимдан умматимни умумий ҳалокат (бўлмиш) қурғоқчилик билан ҳалок қилмаслигини, уларнинг устига ўзгалардан иборат душман қўлини баланд қилиб, натижада улар (душманлар) уларнинг ер-(мулки)ни эгаллаб олмасликларини сўрадим. Раббим шундай деди: эй Муҳаммад! Албатта Мен бирор (нарсани) ҳукм қилсам, бас, у рад этилмас. Ва Мен умматингизга уларни умумий ҳалокат (бўлмиш) қурғоқчилик билан ҳалок қилмаслик ҳамда то бир-бирларини қириб, асир олмагунларигача уларнинг устига ўзларидан бошқа душман қўли баланд келиб, натижада уларнинг ер-мулкини эгаллаб олмасликларини ато этдим. Гарчи (душман) уларнинг устига унинг (ернинг турли) бурчакларидан жамланиб-(ёпирилиб) келса-да”.
Бурқоний ўз саҳиҳ тўпламида ривоят қилиб, (ушбуни) зиёда қилди: “Албатта умматим ҳақида йўлдан оздирувчи раҳнамолар(ни ўйлаб) қўрқаман. Агар уларнинг устига қилич тушса қиёмат кунигача кўтарилмайди. То умматимдан (бир) қабила мушрикларга қўшилиб кетмагунича ва то умматимдан тўп-тўп (одамлар) бут-санамларга ибодат қилмагунича қиёмат бўлмайди. Ва албатта, яқин келажакда умматим ичидан ўттизта каззоб чиқади. Бари пайғамбар эканини даъво қилади. Мен пайғамбарларнинг сўнггисиман. Мендан кейин пайғамбар йўқ. Умматим ичида бир тоифа ҳақ устида ғолиб бўлиб бораверади. То Аллоҳ табарока ва таолонинг амри келгунча уларга (ўзларининг ичидан) ёрдамсиз қўйиб кетганлар ҳам, (ташқаридан) хилоф чиққанлар ҳам зарар беролмайди”. (Ушбу зиёдаликни Абу Довуд (4/452)да ривоят қилди, Ибн Можжа 3952-рақам остида, Ҳоким “Мустадрок” (4/449)да икки шайх шартига кўра саҳиҳ деди, Абу Нуъайм “Ҳиля” (2/289) ва “Далаил” (469), Аҳмад “Муснад” (5/278-284)).
Бобдаги масалалар:
1) Нисо сурасидаги оят изоҳи.
2) Моида сурасидаги оят изоҳи.
3) Каҳф сурасидаги оят изоҳи.
4) Энг муҳим масала – бут-санам ва тоғутга иймон келтиришнинг маъноси. Ушбу қалб эътиқоди билан бўладими?, ёки улардан нафратланиб, ботил эканини билса-да, уларга мувофиқ бўлишлик биланми?
5) Аҳли китобнинг ушбу сўзлари: кофир кимсалар иймон эгалари бўлган мусулмонлардан кўра тўғрироқ йўлдалар.
6) Ушбу бобдан ирода қилинган маъно шуки, Абу Саъид (розияллоҳу анҳу)нинг ҳадисларида қайд этиб ўтилганидек ушбу уммат орасида ўшандай кимсалар топилиши муқаррардир.
7) У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг бут-санамларга ибодат қилишлик юз беришини очиқ айтишлари.
8) Энг ажабланарли ҳолат шуки, икки шаҳодат калимасини айтиб, Росул ва Қуръон ҳақ дейишига қарамай Мухтор каби пайғамбарликни даъво қиладиган кимсаларни чиқишлиги. Ҳолбуки Қуръонда Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) пайғамбарларнинг сўнггиси (эканлиги баён қилинган). Шундай бўлишига қарамай ушбу (каззоб) айтган барча гапни рост дейишди. Ҳолбуки (унинг сўзларида) очиқ-ойдин зиддият мавжуд. Дарҳақиқат, Мухтор саҳобалар асрининг охирларида чиқди ва унга кўплаб одамлар эргашиб кетди.
9) Олдиндан бўлиб келганидек, ҳақ тўлалигича йўқ бўлиб кетмаслигидаги хушхабар. Балки ҳақ устида бир тоифа бардавом бўлиб бораверади.
10) Энг буюк аломат шуки, улар оз бўлишларига қарамай уларга ёрдамсиз қўйиб кетаётганлар ҳам, қарши чиқаётганлар ҳам зарар беролмайди.
11) Ушбу тоифа қиёмат кунигача бўлиши муқаррар эканлиги.
12) Ҳадисдаги улкан оят-аломатлар. Шулардан: Аллоҳ таоло у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) учун ерни жамлаб-(бирлаштириб) берганлиги, у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ушбу маънодан бизни хабардор қилганлари ва у қандай хабар берган бўлсалар, жануб ва шимолга хилоф ўлароқ, (машриқ ва мағрибни умматлари бошқариши ила) шундай рўй берганлиги, у кишига икки хазина ато қилинганлиги, умматлари учун қилган дуоларининг иккиси ижобат қилиниб, учинчиси рад этилгани. Қилич-(қатл) рўй беришлиги ва у юз бергач кўтарилмаслиги. Умматлари бир-бирини қириб, асир олиши, у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) умматлари ҳақида йўлдан оздирувчи раҳнамолар(ни ўйлаб) хавфсирашлари, ушбу умматдан пайғамбарлик даъвоси билан чиқадиганларни хабар қилишлари ҳамда ғалаба қозонувчи тоифа боқий қолиши. Ушбуларнинг бари хабар берганларидек рўй берди. Ҳолбуки ушбуларнинг ҳар бирига ақл бовар қилмайди.
13) Умматлари ҳақида йўлдан оздирувчи раҳнамоларнигина ўйлаб хавфсирашликлари.
14) Бут-санамларга ибодат қилишнинг маъносига огоҳлантурив.
mutaallim   05-16-2012, 03:18 AM
#25
24. Сеҳр борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб

Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Ахир (Аллоҳнинг китоби ўрнига сеҳрни) алмашган кимсаларга охиратда ҳеч қандай насиба йўқ эканини билган эдилар-ку”. (Бақара/102).
Ва ушбу қовли: “Бут ва санамларга сиғинаётганлар...”. (Нисо/51).
Умар (розияллоҳу анҳу) шундай дедилар: “(Оятдаги) الجبت (Алжибт) – сеҳр, тоғут – шайтондир”. (Ибн Жарир “Тафсир” (3/13, 5/83), Ибн Ҳажар “Фатҳ” (8/252)).
Жобир (ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумо) шундай дедилар: “Тоғутлар – фолбинлардир. Уларга (сўз ўғриси бўлган) шайтонлар келарди. Ҳар бир қабилада битта (шундай фолбин-тоғут мавжуд эди)”. (Ибн Ҳажар “Фатҳ” (8/252), Ибн Жарир “Тафсир” (3/13)).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Еттита ҳалок қилувчи гуноҳлардан четланинглар”. Улар: “Эй Росулуллоҳ! Улар қайси (гуноҳ)лар?”,-дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳга ширк келтириш, сеҳр, Аллоҳ ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдириш, рибо ейиш, етим молини ейиш, (душман билан) юзма-юз турган кунда орқа ўгириб қочиш, (зинодан) ғофил, мўмина иффатли аёлларга туҳмат қилиш”,-дедилар”. (Бухорий (5/393), Муслим (1/92)).
Жундубдан “Марфуъ” (иснод) ила ривоят қилинди: “Сеҳргарнинг ҳад-(жазоси бўйнига) қилич билан урилмоқлигидир”. (Яъни, боши танасидан жудо қилинишлигидир). Термизий ривояти: “Ушбу (ривоят) “Мавқуф” эканлиги саҳиҳ қовлдир”. (Термизий (5/156), Табароний “Кабир” 1665-рақам остида, Дорақутний (3/114), Ҳоким (4/360)да саҳиҳ деди ва Заҳабий ушбуга мувофиқ бўлди, Ибн Ҳажар “Фатҳ” (10/236)да заиф деди).
“Саҳиҳул Бухорий”да Бажала ибн Абададан ривоят қилинади: “Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: ҳар бир сеҳргар эркак ва аёлни қатл қилинглар, дея нома йўллади”. Айтдики: “Шунда учта сеҳргарни қатл қилдик”. (Шофеъий “Бадаиъ ал-Маннан” (1532)да нақл қилинганидек, Абдурраззоқ (10/179-180), Аҳмад “Муснад” (1/190-191), Абу Довуд (3/431), Байҳақий (8/136), Ибн Ҳазм (11/397) саҳиҳ деди).
Ҳафса розияллоҳу анҳодан саҳиҳ йўлга кўра ривоят қилинади: “У (Ҳафса розияллоҳу анҳо) ўзларини сеҳр қилган жорияни қатл қилишга амр қилдилар. Шунда у (жория) қатл қилинди”. (Молик “Муватто” (2/871), Байҳақий саҳиҳ санад ила (8/136) ривоят қилди). Шунингдек, Жундубдан саҳиҳ йўлга кўра ривоят қилинди. Аҳмад шундай деди: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан (иборат) уч кишидан (сеҳргарни қатл қилганликлари ривоят қилинди)”.
Бобдаги масалалар:
1) Бақара сурасидаги оятнинг изоҳи.
2) Нисо сурасидаги оятнинг изоҳи.
3) “Алжибт” ва “Тоғут”нинг изоҳи ҳамда иккиси орасидаги фарқ.
4) Тоғут гоҳида жин тоифасидан, гоҳида эса инсон тоифасидан бўлишлиги.
5) Хос қайтарув ворид бўлган еттита ҳалок қилувчи гуноҳларни билмоқлик.
6) Сеҳргарнинг кофир эканлиги.
7) Сеҳргар қатл қилиниб, тавба қилишлиги сўралмайди.
8) Умар розияллоҳу анҳу даврларида ушбу ҳолатнинг мусулмонлар орасида мавжуд эканлиги. Энди, ундан кейинги замонлар ҳақида нима дейиш мумкин?!
mutaallim   05-20-2012, 01:16 PM
#26
25. Сеҳр турларидан бўлган маълум бир нарсаларни баён қилиб беришлик ҳақидаги боб

Аҳмад шундай деди: “Муҳаммад ибн Жаъфар бизга шундай ҳадис айтди. Авф Ҳайён ибн Алодан бизга шундай ҳадис айтди. Қатон ибн Қобийса отасидан шундай ҳадис айтди. У пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деяётганларини эшитди: “Қуш (қайси томонга) учиши(га қараб фол очиш), ерга чизиқ чизиш (билан фол очиш) ва шумланишлик сеҳрдандир”. (Абдурразоқ (10/403), Аҳмад “Муснад” (3/477, 5/60), Ибн Саъд “Тобақот” (7/35), Абу Довуд (4/228), Насоий “Туҳфатул Ашроф” (8/275)да нақл қилинганидек “Кубро”да ривоят қилди, Ибн Ҳиббон (1426), Таҳовий “Шарҳ Маъонил Асар” (4/312), Байҳақий (8/139), Бағавий “Шарҳ ас-Сунна” (12/177)).
Авф шундай деди: “Қуш учириш (العيافة) – қуш (ўнг ёки чап ёки тўғрига) қараб учишига биноан фол очиш. Ерга чиқиқ чизиш (الطرق) - ерга чизиқ чизиш билан фол очишлик. Сеҳр (الجبت) - Ҳасан шундай деди: “Шайтоннинг инграшидир”. Исноди яхши.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимда-ким юлдузга оид илмдан бирор турни таълим олса, дарҳақиқат, сеҳрнинг бир турини таълим олибди. (Ҳар сафар юлдузга оид илми) зиёдалашса, (сеҳрнинг тури ҳам) зиёдалашиб боради”. Абу Довуд ривояти. Исноди саҳиҳ. (Аҳмад “Муснад” (1/227-311), Абу Довуд (4/226), Ибн Можжа (2/1228), Табароний “Кабир” (11278), Байҳақий (8/138)).
Насоий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилди: “Кимда-ким тугун тугиб сўнг унга дам солса, дарҳақиқат, сеҳр қилибди. Кимда-ким сеҳр қилса, дарҳақиқат, ширк келтирибди. Ва кимда-ким бирор нарса тақиб-(илиб, боғлаб, осиб) олса, ўша нарсага ташлаб-(топшириб) қўйилади”. (Насоий (7/112), Миззий “Таҳзиб Ал-Камал” (2/654), Мунзирий “Тарғиб” (4/32)).
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Сизларга “Адҳ” нима экани ҳақида хабар берайми? У – чақимчилик, одамлар орасида гап ташувчилик қилишдир”. (Муслим (4/2012)).
Иккилари Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилди, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Сўзамоллик сеҳрдир”. (Бухорий (3/374), Муслим (2/594) Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилди).
Бобдаги масалалар:
1) Қуш (қайси томонга) учиши(га қараб фол очиш), ерга чизиқ чизиш (билан фол очиш) ва шумланишлик сеҳрдандир.
2) Қуш (қайси томонга) учиши(га қараб фол очиш) ва ерга чизиқ чизиш (билан фол очиш)нинг изоҳи.
3) Юлдузга оид илм сеҳрнинг бир туридир.
4) Тугунга дам солишлик ҳам шу жумладандир.
5) Чақимчилик ҳам шу жумладандир.
6) Гапга чечанликнинг баъзиси ушбу турга дахлдордир.
mutaallim   05-20-2012, 01:23 PM
#27
26. Коҳин-(фолбин) ва шуларга ўхшашлар борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб

Муслим “Саҳиҳ”да пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг баъзи аёлларидан ривоят қилди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимда-ким фолбинга бориб, ундан бирор нарса ҳақида сўраса ва (фолбин) айтган сўзини тасдиқласа қирқ кун намози қабул бўлмайди”. (Муслим (4/1751), Имом Аҳмад “Муснад” (4/68), (5/380)).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимда-ким фолбинга бориб, (фолбин) айтган сўзини тасдиқласа, дарҳақиқат, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га нозил бўлган нарсага куфр келтирибди”. Абу Довуд ривояти. (Аҳмад (2/408-476), Бухорий “Тарих Ал-Кабир” (3/16-17), Абу Довуд (4/225), Албоний “Ирва” (7/68)да саҳиҳ санади).
Тўртталовлари ва Ҳоким -иккиларининг шартига кўра саҳиҳдир- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилдилар: “Кимда-ким фолбин ёки коҳинга бориб, (фолбин ё коҳин) айтган сўзини тасдиқласа, дарҳақиқат, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га нозил бўлган нарсага куфр келтирибди”. (Имом Аҳмад (2/429), Ҳоким “Мустадрок” (1/8)да иккиларининг шартига кўра саҳиҳ санади, Байҳақий (8/135)).
Абу Яъло яхши санад билан Ибн Масуд розияллоҳу анҳудан “Мавқуф” иснод ила шунга ўхшашини ривоят қилди. (Табароний “Кабир” (10005), Баззор “Кашф Ал-Астар ан Заваид Ал-Баззар” (2/443)да нақл қилинганидек).
Имрон ибн Ҳусойн (розияллоҳу анҳу)дан “Марфуъ” иснод ила ривоят қилинади: “Шумланган ёки (бировдан ўзи учун фол очишни сўраб, ушбу фол натижасида) шумланган, фолбинлик қилган ёки ўзи учун фол очиб берилишни сўраб борган, сеҳр қилган ёки сеҳргарга (ўзидаги сеҳрни сеҳр ёрдамида даф қилишни) сўраб борган кимса биздан эмас. Кимда-ким фолбинга бориб, (фолбин) айтган сўзини тасдиқласа, дарҳақиқат, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га нозил бўлган нарсага куфр келтирибди”. Баззор яхши иснод ила ривоят қилди. (Баззор “Тарғиб” (4/33), Ҳайсамий “Мажмаъ Аз-Заваид” (5/117)).
Табароний “Авсат”да яхши иснод ила Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан “Кимда-ким фолбинга бориб...”, қовлисиз ривоят қилди.
Бағавий (роҳимаҳуллоҳ) шундай деди: “Фолбин – ишларнинг муқаддам (қандай рўй берганлиги) билимини даъво қиладиган кимса бўлиб, ушбу сўзи билан ўғирланган ва (маълум бир ашёнинг) йўқолиб қолган ўрни ва шунга ўхшашларга далолат қилинади”.
Айтилдики: “У коҳиндир. Коҳин – келажакдаги ғайб ҳақида хабар берадиган кимса”. “Ва яна яширин-(қалбдаги) нарса ҳақида хабар берадиган кимса”, деб ҳам айтилган.
Абул Аббос Ибн Таймийя (роҳимаҳуллоҳ) шундай дедилар: “Фолбин – коҳин, мунажжим, қумга чиқиз чизиш билан фол очадиган ва ушбу услублар ила (ғайб) ишларини билишлиги ҳақида сўз очадиганлардан иборат ана шундай кимсалар(га умумий қўлланадиган) исмдир”.
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) юлдузларга қараган ҳолда турли сон ва ҳарфларни ёзиб (ғайб ҳақида хабар берадиган) қавм ҳақида шундай дедилар: “Ушбу ишга қўл урган кимса Аллоҳнинг ҳузурида бирор насиба-(улуш)га эга деб билмайман”.
Бобдаги масалалар:
1) Фолбинни тасдиқлашлик билан Қуръонга иймон келтиришлик (бир қалбда) жам бўлмайди.
2) Ушбуни куфр эканлиги аниқ-равшандир.
3) Ўзи учун фол очиб берилишини сўраган кимсанинг зикри.
4) Бировдан ўзи учун фол очишни сўраб, ушбу фол натижасида шумланган кимсанинг зикри.
5) Сеҳргарга (ўзидаги сеҳрни сеҳр ёрдамида даф қилишни) сўраб борган кимсанинг зикри.
6) Сирли-(яширин) белгиларни таълим олган кимсанинг зикри.
7) Коҳин билан фолбин-(башоратчи) ўртасидаги фарқни ёдга олиниши.
mutaallim   05-20-2012, 01:27 PM
#28
27. Сеҳрни сеҳргар ёрдамида ечиш ҳақидаги боб

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сеҳрланган кишидан сеҳрни ечишлик (النشرة) ҳақида сўралдилар”. Шунда: “У шайтон амалидандир”, дедилар". Аҳмад яхши санад ила ва Абу Довуд ривоят қилди. Ва шундай деди: “Аҳмад бу ҳақда сўралганда шундай деди: Ибн Масуд (розияллоҳу анҳу) ушбунинг барини кариҳ кўрарди”.
“Бухорий”да Қатодадан шундай ривоят қилинади: “Ибн Мусайябга айтдимки: сеҳрланган ёки аёлига қўшила олмаётган кишидан сеҳр ечиладими ёки сеҳр ёрдамида ечиладими?”. У эса: “Бундан монелик йўқ. Чунки улар бу билан ислоҳ-(сеҳрни кетказишлик)ни хоҳлаяптилар. Нафи тегадиганига келсак, ундан қайтарилмаган”. (Бухорий (4/48) жазм сийғасида таълиқ ўлароқ ривоят қилди. “Фатҳул Борий” (10/232)га қаранг).
Ҳасандан шундай деганлиги ривоят қилинади: “Сеҳрни фақатгина сеҳргар ечади”.
Ибнул Қоййим шундай деди: “النشرة (Ан-Нушро) - сеҳрланган одамдан сеҳрни ечишлик. Ва у икки турлидир. Биринчиси: уни (сеҳрни) ўзига ўхшаш сеҳр билан ечишлик. Ана шу шайтон амалидандир. Ҳасаннинг қовли ушбу (маъно)га йўйилади. Сеҳргар ва сеҳрланган киши шайтонга, у (шайтон) яхши кўрган нарса-(амал) билан қурбат ҳосил қиладилар ва натижада шайтон унинг (сеҳрнинг) амали-(таъсири, оғриғи)ни сеҳрланган кимсадан кетказади. Иккинчиси: сеҳрни руқя, (Аллоҳдан) паноҳ сўраладиган (оятлар), дори-дармонлар ва мубоҳ-(ҳалол) дуолар ила ечишлик. Ушбу жоиздир”.
Бобдаги масалалар:
1) Сеҳрни сеҳр билан ечишликдан қайтарув.
2) Ушбунинг қайтарилгани ва рухсат берилгани орасини ажратиб олишлик. Тоинки бу борадаги муаммо-(англашилмовчилик) арисин.
mutaallim   05-20-2012, 01:36 PM
#29
28. Шумланишлик борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб

Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Огоҳ бўлсинларки, албатта уларнинг ризқу насибалари фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир. Лекин уларнинг кўплари (буни) билмайдилар”. (Аъроф/131).
Ва ушбу қовли: “(Элчилар) айтдилар: «Бадгумонингиз ўзларингиз биландир (яъни бизлардан эмас, балки ўзларингизнинг куфрларингиздан бадгумон қилинглар)...”. (Ясин/19).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Касаллик юқиши йўқ. Шумланишлик-(бадгумон қилишлик) йўқ. Бойўғли (сабабли шумланишлик) йўқ. Ва Сафар ойи (кириши билан шумланишлик) йўқ”. Иккилари ривоят қилди. (Бухорий (4/47), Муслим (4/1743)).
Муслим (ушбуни) зиёда қилди: “Юлдузлар (билан шумланишлик) йўқ. Ва ажина-(турли тусга кирадиган шайтонлардан шумланишлик) йўқдир”. (Муслим (4/1743)).
Иккилари Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Касаллик юқиши йўқ. Шумланишлик-(бадгумон қилишлик) йўқ. Менга некбинлик манзур келади”. Улар: “Некбинлик нима у?”, дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Хуш-(ёқимли) сўздир”, дедилар". (Бухорий (4/46), Муслим (4/1745-1746)).
Абу Довуд саҳиҳ санад ила Уқба ибн Омирдан ривоят қилди. У айтдики: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида шумланишлик-(бадгумонлик) ёдга олинди. Шунда: “Энг яхшиси некбинликдир. Мусулмонни (қасд қилган ишидан ортга) қайтармайди. Агар сизлардан бирингиз ёмон кўрган нарсасини кўрса шундай деб айтсин: Аллоҳим, яхшиликларни фақатгина Сен ато этасан. Ёмонликларни фақатгина Сен даф этасан. Куч-қувватнинг бари фақатгина Сендадир”., дедилар". (“Аллоҳумма, ла яътий бил ҳасанаати илла анта. Ва ла ядфаъус саййиаати илла анта. Ва ла ҳавла ва ла қуввата илла бика”). (Абу Довуд (4/235), Насоий (294), Байҳақий (8/139)).
Ибн Масуд (розияллоҳу анҳу)дан “Марфуъ” иснод ила ривоят қилинади: “Шумланишлик ширкдандир, шумланишлик ширкдандир. Бирортамиз... (шумланишликдан омонда эмасмиз). Бироқ Аллоҳ таоло уни таваккул билан кетказади”. Абу Довуд ва Термизий ривояти. Термизий саҳиҳ санади ва охир(ги жумла)ни Ибн Масуднинг сўзи деди. (Термизий (5/337), “Ат-Тарғиб” (4/64), Ибнул Қоййим “Мифтаҳ Дарус Саъадаҳ” (2/234), “Фатҳул Борий” (10/213)).
Аҳмад (Абдуллоҳ) ибн Амр (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилди: “Кимники шумланишлик ўз ҳожатидан-(мақсадидан ортга) қайтарса, батаҳқиқ, ширк келтирибди”. Улар: “Ушбунинг каффороти нима”, дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Бундай деб айтишларингиз: Аллоҳим, яхшиликни бари Сени Қўлингдадир. Шумланишликнинг бари Сени ҳузурингдандир. Ва Сендан ўзга ҳақ илоҳ йўқдир”, дедилар”. (“Аллоҳумма, ла хойро илла хойрук. Ва ла тойро илла тойрук. Ва ла илаҳа ғойрук”). (Аҳмад “Муснад” (2/220), Ибн Ваҳб “Жомиъ” (110), Табароний “Мажмаъ” (5/105)).
У киши (Аҳмад) Фазл ибн Аббосдан ривоят қилди: “Шумланишлик – сени (бирор иш қилишингга) ундаган ёки (бирор мақсадингдан ортга) қайтарган нарсадир”. (Аҳмад (1/213)).
Бобдаги масалалар:
1) Аллоҳ таолонинг ушбу икки қовли борасида огоҳ бўлишлик: “Огоҳ бўлсинларки, албатта уларнинг ризқу насибалари фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир”. (Аъроф/131). “Бадгумонингиз ўзларингиз биландир (яъни бизлардан эмас, балки ўзларингизнинг куфрларингиздан бадгумон қилинглар)...”. (Ясин/19).
2) Касаллик юқиши инкор қилингани.
3) Шумланишлик инкор қилингани.
4) Бойўғли (сабабли шумланишлик) инкор қилингани.
5) Сафар (ойи кириши билан шумланишлик) инкор қилингани.
6) Некбинлик ушбу турдан эмаслиги, балки мустаҳаб эканлиги.
7) Некбинликнинг изоҳи.
8) Қалбингизда кечадиган шумланишлик-(бадгумонлик)ни, ҳолбуки сиз уни ёмон кўрасиз, Аллоҳ таоло уни таваккул сабабли кетказади.
9) Ўзида ушбу (шумланишлик)ни туйган киши нима деб айтишлигининг зикри.
10) Шумланишлик ширкдан эканлигини очиқ баён қилишлик.
11) Мазамматланган шумланишликнинг изоҳи.
mutaallim   05-20-2012, 01:39 PM
#30
29. Мунажжимлик борасида келган (ҳужжатлар) ҳақидаги боб

Бухорий (роҳимаҳуллоҳ) “Саҳиҳ”да шундай деди: “Қатода айтдики: “Аллоҳ таоло ушбу юлдузларни уч нарса учун яратди: самога зийнат бўлсин учун, шайтонларга отиш учун ва улар воситасида йўл топиладиган аломатлар бўлсин учун. Бас, кимда-ким ушбу (юлдуз)лар борасида ана шундан ўзга нарса (дея) изоҳласа хато қилибди, ўз улушини чиппакка чиқарибди ва илми етмайдиган нарсани (гарданига) юклабди”. Сўзи тугади. (Бухорий (2/420)).
Қатода ой ҳолатларини таълим олишликни кариҳ кўрарди.
Ибн Уяйна ушбуга рухсат бермади. Ҳарб у иккисидан ушбуни зикр қилди. Аҳмад ва Исҳоқ (ой) ҳолатларини таълим олишликка рухсат берди.
Абу Мусо (розияллоҳу анҳу)дан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Уч тоифа жаннатга кирмайди: маст қилувчи ичимликка муккасидан кетувчи, қариндошлик алоқаларини узувчи ва сеҳрни тасдиқловчи”. (Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ўз “Саҳиҳ”ида ривоят қилди. (Аҳмад (4/339), Ибн Ҳиббон (1380-1381), Абу Яъло, Табароний “Ал-Мажмаъ” (5/74)).
Бобдаги масалалар:
1) Юлдузларни яратилишлигидаги ҳикмат.
2) Ушбу (ҳикматлардан) ўзга нарсаларни даъво қилган кимсага раддия.
3) Ой ҳолатларини таълим олишликдаги ихтилоф ёдга олинишлиги.
4) Сеҳрдан бўлган бирор нарсани бўлса-да тасдиқ этган кимсага ваъид-(қўрқитув) бор эканлиги. Гарчи уни ботил эканлигини билса-да.
Pages (7):    1 2 3 4 5 7   
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.