Меҳмон   12-03-2011, 10:54 PM
#1
Assalamu aleykum va rohmatullohi va barokatuh
...
3.Necha kungacha musofir bo'ladi?
mutaallim   03-29-2012, 09:58 PM
#2
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ фатволари
Мусофир сафар муддати узайиб кетса-да намозини қаср ўқийверадими?

Савол: “Мусофирнинг сафар муддати узайиб, ҳатто бир неча йилларга чўзилса-да намозни қаср қилиши тўғрими? Ёки бу ўринда қаср муддати тугаганини чеклаб берадиган бирор замон борми? Илм олгани ёки ишлаш учун юртидан хорижга сафар қилаётган кишининг сафар ҳукми нима?, у илм ёки ишидан (юртига) қайтгунча қаср ўқишлиги тўғрими?”.
Жавоб: “Мусофир учун (сафар) масофаси таҳминан саксон км ёки кўпроқ бўлса, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг изларидан юриш ва у кишининг суннатларига амал қилиш жиҳатидан намозни қаср қилишлиги суннатдир. Мисол учун Саудиядан Америкага сафар қилса, модомики йўлда экан қаср ўқийди. Ёки Маккадан Мисрга ё бўлмаса Мисрдан Маккага сафар қилса, модомики йўлда экан қаср ўқийди. Шунингдек, бирор шаҳарга тушса, модомики ушбу шаҳарда тўрт ёки ундан озроқ кун турадиган бўлса қаср ўқийди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам видолашув ҳажида Маккага тушганларида қилганларидек, (ушбу киши ҳам) қаср ўқийди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Зул Ҳижжа ойининг тўртинчи кун тонгида Маккага тушдилар ва то Зул Ҳижжанинг саккизинчи куни Минога чиққунларигача қаср ўқидилар. Шунингдек, қўним топиши тўрт ёки ундан кўпроқ вақтда ниҳоя топишини билмайдиган муддатда яшашга азм-у қарор қилган киши, то ҳожати битгунича қаср ўқийди. Ёки тўрт кундан зиёд муддатда яшашга азм қилган киши ҳам аксар илм аҳли наздида (қаср ўқийди). Гарданидаги қарзни тўлаш лозим бўлган шахсни излаб-топиш ёки қачон ниҳоя топишини билмайдиган бирор келишмовчилик сабаб яшаётган ё шунга ўхшаш киши кабики, ушбу киши модомики ўша шаҳарда экан қаср ўқийди. Чунки унинг яшаши (бирор муддатга) чекланмаган. Ва у қачонгача яшашини ҳам билмайди. Ушбу кишига қаср ўқишлиги жоиздир ҳамда у мусофир деб қаралади. Қаср ўқийди, Рамазонда рўзасини очади, гарчи ушбу иш билан (бўлиб,) йиллар ўтиб кетса-да. Илм олиш ёки бошқа ишлар сабаб узоқ яшайдиган киши ёки узоқ муддат яшашликни азм-у қарор қилган кишига келсак, унга (намозларини) тўла адо этмоғи вожиб бўлади. Ана шу тўғри қовлдир. Тўрт имом ва улардан бошқа илм аҳлининг жумҳури ушбу қовлдадир. Чунки муқимнинг ҳаққидаги асл (намозларини) тўла адо этмоғидир. Илм олиш ёки бошқа сабаб билан тўрт кундан кўпроқ яшашни қарор қилса, унга (намозларини) тўла адо этмоғи вожиб бўлади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо, мусофир ўн тўққиз ёки ундан озроқ кун яшаса, бас, у қаср ўқийди. Агар бундан кўпроқ яшашликни ният қилса, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Макка фатҳи йили ўн тўққиз кун яшаб, у ерда қаср ўқиганларини ҳужжат қилган ҳолда унга (намозларини) тўла ўқишлиги вожиб бўлади деган фикрга бордилар. Бироқ ушбу (қовлларнинг) барчаси ичидаги таянишга арзигулик раъй, намозни қаср ўқишдан тўсадиган яшашлик (муддати) тўрт ёки ундан озроқ кун эканлигидир. Аксар (фуқаҳолар) ушбу қовлни олганлар ва бунда динни эҳтиёт қилиш ҳамда исломнинг устуни бўлган ушбу буюк ибодатга хатар (етишидан) узоқ бўлиш бордир. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг ҳужжатларига жавоб шуки: у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ушбу (ўн тўққиз кунлик) муддатга қолишни қарор қилганлари собит бўлмаган. Балки маълум бир муддатни нийят қилмаган ҳолда Маккада ислом асосларини таъсис этиш ва ширк асоротларини йўқ қилиш учун қолдилар. Мусофир маълум бир муддатни ният қилмаса, унга қаср ўқишлиги жоиздир, гарчи юқорида ўтганидек муддат чўзилиб кетса-да. Илм олиш ёки бошқа нарса сабаб сафар қилган биродарларимга намозни тўла адо этишлари, қаср қилмасликлари ва Рамазон рўзасини тутиб, рўзани қолдирмасликларини насиҳат қиламан. Яшаш (муддати) тўрт ёки ундан озроқ кун бўлишлиги ёҳуд (ушбу муддат) қачон тугашини билмай, (маълум бир вақтга) чекланмаган бўлишлиги бундан мустаснодир. Чунки у бир ҳожат талабидаки, юқорида ўтганидек (ушбу ҳожати) қачон ниҳоя топишини билмайди. Ушбу киши мусофир ҳукмида ва ушбу қовл ана шу мавзуда айтилган энг яхши қовлдир. Аксар илм аҳли ушбу раъйдадир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзларига биноан динни эҳтиёт қилиш бўлгани учун ҳам ушбу қовлни (олиш) лозим бўлади: “Сени шубҳага солган нарсани қўйиб, сени шубҳага солмайдиган нарсани (ол)”. (Термизий (2442), Насоий (5615)). Ва у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовллари: “Кимки шубҳалардан сақланса, дини ва обрўсини (мазамматдан) сақлаб олибди”. (Бухорий (50), Муслим (2996)). У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Маккада ўн тўққиз кун қолишлари, у киши буни режаламаганликлари, балки дин ишларини ўнглаш, Маккада Аллоҳни (ибодатда) яккалашни таъсис этиш ва юқорида ўтганидек мусулмонларга, уларга нималар вожиб бўлиши борасида йўлланма бериш учун қолдилар деган қовлга йўйилади. Демак, бундан ушбу (ўн тўққиз кунга) қолиш учун қарор қилганликлари келиб чиқмайди. Балки у киши ушбу (муддатга) қарор қилмай қолганликлари, мусулмонларнинг ишларига назар ташлаш, ўнглашга эҳтиёж бўлган нарсаларни ўнглаш ва Макка-и мукаррамада дин шиорларини қоим қилиш билан (бўлиб,) бир неча кун ўтиб кетди (деган қовлга) йўйилади. Бу ўринда у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ушбу (ўн тўққиз кунни) қасд қилганликларига далолат қиладиган бирор нарса йўқки, Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан келганидек, қаср қилиш учун энг қисқа муддат ўн тўққиз кунга чекланади деб ҳужжат келтирилса. Шунингдек, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Табукда йигирма кун туришларида ҳам, алайҳиссалоту ва салламнинг ушбу (муддатни) қасд қилганликларига далолат қиладиган бирор нарса йўқ. Балки зоҳир-аниқ кўриниб тургани шуки, у киши жангга боғлиқ ишларни кузатиб, ҳолатга қараб турдилар. Бу борада у кишининг қатъий (қанча муддатга) қолиш нийятлари йўқ эди. Чунки асл муқим қолишга фақат далил билан қарор қилинмоғидир. У киши эса Румга қарши жиҳод ва жанг учун сафар қилиб, жиҳод ишини кузатиш учун ушбу муддат Табукда сафарда давом этиб, Рум сари юрайми ёки қайтиб кетайми деб қулай фурсатни кутиб қолдилар. Сўнг Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло у кишини Мадинага қайтишларини ихтиёр қилди ва ортга қайтдилар. Мақсад шуки, бу ўринда у киши Маккада ўн тўққиз кун, Табукда эса йигирма кун туришни ният қилганларига далолат қиладиган бирор нарса йўқки, ушбу муддат қаср учун энг оз муҳлат ёки ушбу муддат муқим қолишдаги энг қисқа муддат деб айтилса. Балки бу жумҳур айтгандек ўзга қовлга йўйилади. Муқим қолишдаги чеклов тўрт ёки ундан озроқ кун бўлиб, ушбудан кўпроқ кунни ният қилса (намозларини) тўла адо этади. (Бу эса) у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Маккада, видолашув ҳажида, ҳаждан олдин тўрт кун турганликларидан олингандир. Албатта у киши тўрт кун турдилар. (Зул Ҳижжанинг) тўртинчи кунидан (бошлаб) то Минога чиқиб кетгунларигача ҳаж учун (ушбу тўрт кун) туришга қарор қилганликларида шак-шубҳа йўқдир. Илм аҳлидан иборат бир жамоа эса муқим туришдаги чеклов ўн кун деб айтишди. Чунки у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккада, видолашув ҳажида ўн кун турдилар. Ва ушбу (ўн кунга) у кишининг Мино ва Арафада турганларини ҳам киргазишди. Ва бу борада (ўн кун борасида), ушбу кунлар (ададича) қолишга азм-у қарор қилгандилар дейишди. Натижада қаср ўқиш жоиз бўлган муддат ўн ёки ундан озроқ кун бўлади. Чунки у киши ушбу (ўн кун қолишга) қарор қилгандилар. Ушбу қовл қувват ва асосга эга. Бироқ жумҳур у кишининг Маккадан Минога йўналишларини сафарга киришиш деб айтди. Чунки у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаж ибодатларини адо этиш учун Минога йўналдилар, сўнг Мадинага сафар қилдилар. Қандай бўлганда ҳам ушбу мақом илм аҳли ўртасида ихтилофли мақомдир. Ва бу борада илм аҳлининг бир қанча қовллари мавжуд. Бироқ бу борадаги энг яхши қовл ва ушбу ўриндаги энг эҳтиётли (йўл), у юқорида ўтганидек жумҳурнинг сўзидир: мусофир бирор шаҳарда ёки бирор маконда тўрт кундан кўпроқ қолишни ният қилса (намозларини) тўла адо этади. Агар (тўрт кун ёки ундан озроқ) туришни ният қилса қаср ўқийди. Маълум бир чекловга қайдланмаган нияти бўлса, эртага ёки иннинга сафар қиламан деб айтса, яъни, талаб қилиб юрган бир ҳожати борки, (ушбу ҳожати) қачон тугашини билмайди, ушбу киши сафар ҳукмидадир, гарчи муддат чўзилиб кетса-да. Аллоҳ барчага тавфиқ берсин”.
Манба: http://binbaz.org.sa/mat/1271
Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ фатволари

Савол: “Жазакумуллоҳу хойрон фазилатли шайх, дастурдаги савол берувчи ушбу саволда айтадики: фазилатли шайх ушбу мамлакатга келган дорилфунун талабалари борасида (намозни) қаср (ўқиш) масаласидаги рожиҳ сўзни билишга ошиқмандман. (Ушбу талабалар) ҳар (ўқув) йилидан кейин татилда ўз диёрларига сафар қиладилар. Ўқув муддати тугагунча шундай давом этади. Шуни билмоқ лозимки, биз баъзи уламолардан уларга (ушбу талабаларга) қаср ўқиш лозимлигини айтишганини, бошқа баъзи уламолар эса ушбу райни айтмаслигини эшитамиз. Эй фазилатли шайх Муҳаммад ушбу иш борасида бизга фатво берсангиз, жазакумуллоҳу хойрон!”.
Жавоб: “Ушбу масала ихтилофли масалалардандир. Бу билан сафар рухсатларидан фойдаланишни маън қиладиган (даражадаги) яшашликдаги сафар муддати чекланганми ёки чекланмаганми деган масалани назарда тутяпман. Бу борада илм аҳли ўртасидаги ихтилоф йигирмадан зиёд қовлга етади. Ихтилоф вақтидаги қайтиладиган (асос) эса Аллоҳнинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва алиҳи ва салламнинг Суннатларидир. Ушбу масалада биз тўғри деб биладиган раъй шуки, модомики киши (сафар қилиб борган) диёрни ватан тутмаган ёки мутлақ-турғун яшаб қолишга қарор қилмаган экан, бас, у мусофирдир. Гарчи муддат узайиб кетса ҳам. Чунки у ушбу диёрни ватан тутмади ва у ерда мутлақ-турғун яшаб қолишни ҳам ният қилмади. Балки бирор замон ё бирор ишга қайдланган муқимликни ният қилди. Замонга қайдланганга мисол: ушбу диёрда ўн кун, йигирма кун, бир ой, икки ой қоламан деб айтишига ўхшаш. Ушбулар замонга қайдлангандир. Бирор ишга қайдлангани эса: ушбу диёрда тижорат мавсуми тугагунча қоламан деб айтишига ўхшаш. Ҳолбуки у ушбу (мавсум) қачон тугашини билмайди. Ёки: ушбу шаҳарда модомики мана бу олим дарс берар экан ёки ушбу шаҳарда модомики муолажа олаётган эканман яшаб қоламан деб айтишига ўхшаш. Бу ҳам яшаш (муддатини) бирор амалга чеклади. Иккинчи масала шуки -яшаб қолишни бирор амалга чеклашни назарда тутяпман- фуқаҳоларнинг барчалари модомики ушбу киши мутлақ-турғун яшашни қарор қилмаган экан, унга намозни қаср ўқиши жоиз бўлади деб айтишди. Ушбу (қовл) мухтасар матнлар ва катта китобларда мавжуддир. Ушбу киши қаср ўқийди, гарчи бир неча йилга қолиб кетса ҳам доим қаср ўқийди. Фараз қилинсаки, ушбу киши муолажа учун яшаяпти ва муолажаси бир неча йилга чўзилиб кетди, шунда унга қаср ўқиши жоиздир. Чунки у мутлақ-турғун яшашни ният қилмади. Балки ушбу амалга ё ушбу мақсадга қайдланган яшашликни ният қилди. Шунингдек, модомики ушбу олим мавжуд экан яшаб қоладиган бўлса, эҳтимол ушбу олим эллик ёки олтмиш йил яшаса-да қаср ўқийди. Бирор муддатга чекланган ҳолда истиқомат қилиш борасида уламолардан ушбу (истиқомат)ни бирор ишга чекланган истиқомат ҳукмини олади деганлари ва ушбу ҳукмни олмайди деганлари бор. Сўнг ушбу ҳукмни олмайди деганларнинг баъзилари айтишдики: истиқомат тўрт кундан ошиб кетса, қачон тўрт кундан зиёд истиқомат қилишни ният қилса, унга (намозларини) тўла адо этишлиги вожиб бўлади. Ва у сафар рухсатларидан фойдаланолмайди. Шу билан бирга у муқим-турғун яшовчи ёки маҳаллий халқдандир деган ҳукмни ҳам беришмади. Балки: унга жума жорий бўлмайди, ушбу шаҳарда имом бўлишлиги саҳиҳ эмас, чунки у маҳаллий халқдан эмас деб айтишди. Уламолар ичида ушбуни (шаҳарга) етиб келиш ва жўнаб кетиш кунларини ҳисобга олмаган ҳолатда тўрт кунга қайд этганлари бўлди. Ва яна уламолардан ушбуни ўн беш кунга қайдлаганлари бўлди. Ва яна улар орасида ушбуни ўн тўққиз кунга қайдлаганлари бўлди. Ушбуларнинг бари истинбот қилинган қовллардир. Мен тўғри деб билишим бўйича шаръий далиллар далолат қилгани шуки, модомики мутлақ-турғун истиқоматни ёки ватан тутишни қарор қилмаган экан, у мусофир ҳукмидадир. Чунки мисол учун дорилфунундаги ушбу талаба: агар бугун шаҳодат-дипломни қўлга киритсам, албатта сафар қиламан. Мен ушбу диёр аҳлидан эмасман. Ва ушбу диёрда истиқомат қилиб қолишни ҳам хоҳламайман. Мен илм мақсадида келдим. Бироқ ушбу ўқув (муддати) тўрт йилга ёки кўпроқ муҳлатга чекланган. Модомики (дорилфунунни) битирмаган эканман, бас, ушбу шаҳарда истиқомат қиламан, дейди. Мана бу одамнинг сўзи ҳам шунга ўхшаш: шифо топгунимча ёки мен уни ҳузурида дарс қиладиган ушбу олим вафотига қадар ушбу шаҳарда қоламан. Бу билам мен зикр қилган (мисолларим) ўртасида фарқ йўқдир. Ва бу шайхул ислом Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳнинг ихтиёрларидир. Фатволар (тўпламининг) “Жума намози ҳақидаги боб”да узундан-узун изланиш олиб борганлар. Бу борада зиёда (малумот) олмоқчи бўлганлар ўшанга мурожаат қилсин”.
Манба: http://www.ibnothaimeen.com/all/noor/article_4022.shtml
Кўриб турганингиздек масала ихтилофли. Биз жумҳурнинг қайдловлари истинбот бўлиб, очиқ далилни кўрмаганимиз сабабли шайх Усаймин роҳимаҳуллоҳнинг фатволари рожиҳ бўлса керак деган фикрдамиз. Валлоҳу Аълам ва Аъла.
abu mus'ab   08-27-2013, 10:18 AM
#3
Assalamu alaykum! Safarga chiqqan inson qan4a muddatdan söng muqim xisoblanadi? (ya'ni ishlash u-n safar qilgan inson borgan joyida uzoq muddat qolishi ma'lum bölsa ham namozlarini qasr qilib, rözasini iftor qilib yuradimi? Buxoriyda rosululloh sollallohu alayhi vassallam 19 kun makkada namozlarini qasr qilganlari haqida asar kelgan. Bu qasr öqiw va uning muddati haqidagi hadislar tög'risidagi bobda kevotti) va qancha masofadan söng safar bowlanadi? (buxoriyda ibn umardan rosululloh alayhisalam 4 burudlik (16 farsah- 36 km) yölga 4iqsalar qasr qilardilar degan ma'noda) buxoriydagi asarlani qanaqa tuwuniw kere?

Имом Молик раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Ушбу умматнинг охири аввали ислоҳ бўлган нарса билан ислоҳ бўлади. У кунда дин бўлмаган нарса бугун дин бўлмас” (Қозий Иёз: “аш-Шифа”: 2/ 88).
TALABA   12-26-2013, 10:00 AM
#4
Assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuh!Alloh qiladigan say-harakatlaringizga barakotlar bersin! Bir musulmon kishi yashab turgan yurtida dinini izhor qila olmaganligi uchun boshqa yurtga safar qildi.Va safar qilgan yurtida "yurtimga qachon dinda kengchilik bo'lsa qaytaman " degan niyyat bilan musofir bo'la oladimi.Va u kishiga shariatdagi musofirning hukmlari joriy bo'ladimi?masalan namozlarini qasr qilib o'qish.Jazakallohu xoyron!

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ислоҳ қилади ва гуноҳларингизни кечиради. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70-71).
Меҳмон   11-13-2017, 02:59 PM
#5
(03-29-2012, 09:58 PM)mutaallim Wrote:
Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ фатволари

Савол: “Жазакумуллоҳу хойрон фазилатли шайх, дастурдаги савол берувчи ушбу саволда айтадики: фазилатли шайх ушбу мамлакатга келган дорилфунун талабалари борасида (намозни) қаср (ўқиш) масаласидаги рожиҳ сўзни билишга ошиқмандман. (Ушбу талабалар) ҳар (ўқув) йилидан кейин татилда ўз диёрларига сафар қиладилар. Ўқув муддати тугагунча шундай давом этади. Шуни билмоқ лозимки, биз баъзи уламолардан уларга (ушбу талабаларга) қаср ўқиш лозимлигини айтишганини, бошқа баъзи уламолар эса ушбу райни айтмаслигини эшитамиз. Эй фазилатли шайх Муҳаммад ушбу иш борасида бизга фатво берсангиз, жазакумуллоҳу хойрон!”.
Жавоб: “Ушбу масала ихтилофли масалалардандир. Бу билан сафар рухсатларидан фойдаланишни маън қиладиган (даражадаги) яшашликдаги сафар муддати чекланганми ёки чекланмаганми деган масалани назарда тутяпман. Бу борада илм аҳли ўртасидаги ихтилоф йигирмадан зиёд қовлга етади. Ихтилоф вақтидаги қайтиладиган (асос) эса Аллоҳнинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва алиҳи ва салламнинг Суннатларидир. Ушбу масалада биз тўғри деб биладиган раъй шуки, модомики киши (сафар қилиб борган) диёрни ватан тутмаган ёки мутлақ-турғун яшаб қолишга қарор қилмаган экан, бас, у мусофирдир. Гарчи муддат узайиб кетса ҳам. Чунки у ушбу диёрни ватан тутмади ва у ерда мутлақ-турғун яшаб қолишни ҳам ният қилмади. Балки бирор замон ё бирор ишга қайдланган муқимликни ният қилди. Замонга қайдланганга мисол: ушбу диёрда ўн кун, йигирма кун, бир ой, икки ой қоламан деб айтишига ўхшаш. Ушбулар замонга қайдлангандир. Бирор ишга қайдлангани эса: ушбу диёрда тижорат мавсуми тугагунча қоламан деб айтишига ўхшаш. Ҳолбуки у ушбу (мавсум) қачон тугашини билмайди. Ёки: ушбу шаҳарда модомики мана бу олим дарс берар экан ёки ушбу шаҳарда модомики муолажа олаётган эканман яшаб қоламан деб айтишига ўхшаш. Бу ҳам яшаш (муддатини) бирор амалга чеклади. Иккинчи масала шуки -яшаб қолишни бирор амалга чеклашни назарда тутяпман- фуқаҳоларнинг барчалари модомики ушбу киши мутлақ-турғун яшашни қарор қилмаган экан, унга намозни қаср ўқиши жоиз бўлади деб айтишди. Ушбу (қовл) мухтасар матнлар ва катта китобларда мавжуддир. Ушбу киши қаср ўқийди, гарчи бир неча йилга қолиб кетса ҳам доим қаср ўқийди. Фараз қилинсаки, ушбу киши муолажа учун яшаяпти ва муолажаси бир неча йилга чўзилиб кетди, шунда унга қаср ўқиши жоиздир. Чунки у мутлақ-турғун яшашни ният қилмади. Балки ушбу амалга ё ушбу мақсадга қайдланган яшашликни ният қилди. Шунингдек, модомики ушбу олим мавжуд экан яшаб қоладиган бўлса, эҳтимол ушбу олим эллик ёки олтмиш йил яшаса-да қаср ўқийди. Бирор муддатга чекланган ҳолда истиқомат қилиш борасида уламолардан ушбу (истиқомат)ни бирор ишга чекланган истиқомат ҳукмини олади деганлари ва ушбу ҳукмни олмайди деганлари бор. Сўнг ушбу ҳукмни олмайди деганларнинг баъзилари айтишдики: истиқомат тўрт кундан ошиб кетса, қачон тўрт кундан зиёд истиқомат қилишни ният қилса, унга (намозларини) тўла адо этишлиги вожиб бўлади. Ва у сафар рухсатларидан фойдаланолмайди. Шу билан бирга у муқим-турғун яшовчи ёки маҳаллий халқдандир деган ҳукмни ҳам беришмади. Балки: унга жума жорий бўлмайди, ушбу шаҳарда имом бўлишлиги саҳиҳ эмас, чунки у маҳаллий халқдан эмас деб айтишди. Уламолар ичида ушбуни (шаҳарга) етиб келиш ва жўнаб кетиш кунларини ҳисобга олмаган ҳолатда тўрт кунга қайд этганлари бўлди. Ва яна уламолардан ушбуни ўн беш кунга қайдлаганлари бўлди. Ва яна улар орасида ушбуни ўн тўққиз кунга қайдлаганлари бўлди. Ушбуларнинг бари истинбот қилинган қовллардир. Мен тўғри деб билишим бўйича шаръий далиллар далолат қилгани шуки, модомики мутлақ-турғун истиқоматни ёки ватан тутишни қарор қилмаган экан, у мусофир ҳукмидадир. Чунки мисол учун дорилфунундаги ушбу талаба: агар бугун шаҳодат-дипломни қўлга киритсам, албатта сафар қиламан. Мен ушбу диёр аҳлидан эмасман. Ва ушбу диёрда истиқомат қилиб қолишни ҳам хоҳламайман. Мен илм мақсадида келдим. Бироқ ушбу ўқув (муддати) тўрт йилга ёки кўпроқ муҳлатга чекланган. Модомики (дорилфунунни) битирмаган эканман, бас, ушбу шаҳарда истиқомат қиламан, дейди. Мана бу одамнинг сўзи ҳам шунга ўхшаш: шифо топгунимча ёки мен уни ҳузурида дарс қиладиган ушбу олим вафотига қадар ушбу шаҳарда қоламан. Бу билам мен зикр қилган (мисолларим) ўртасида фарқ йўқдир. Ва бу шайхул ислом Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳнинг ихтиёрларидир. Фатволар (тўпламининг) “Жума намози ҳақидаги боб”да узундан-узун изланиш олиб борганлар. Бу борада зиёда (малумот) олмоқчи бўлганлар ўшанга мурожаат қилсин”.

Савол: Россия каби бошқа давлатда ишлашга борган баъзи биродарлар сафар масаласида Ибн Усаймин фатволарини ўқиб, сафарни муддати чекланмаган экан, мен бу ерда мусофирман деб йиллаб намозни қаср қилиб ўқилаётган ҳолатлар ршй бераётган экан. Мана шу бобда биродарларимизга насиҳат қилсангиз.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Дилмурод Абу Муҳаммад   11-13-2017, 04:15 PM
#6
Чет элда ишлаётган одам намозни қаср ўқийдими?

Дилмурод Абу Муҳаммад


[audio]https://tavhid.com/downloads/maruza/dilmurod/savol_javob/chet_elda_ishlayotgan_odam_namozni_qasr_oqiydimi.mp3[/audio]
Юклаб олиш
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.