Pages (2):    1 2
Admin   05-03-2011, 09:20 PM
#11
Қуёш остида қолган сув ва бидонлардаги сувларни ишлатиш

Савол: Қуёш остида қолган сув ва бидонлардаги сувларни ишлатиш мумкинми?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Қуёш остида қолган сувларни истеъмол қилишга монеъ бўлган соғлом далилни кўрмадик.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Admin   06-28-2011, 02:11 PM
#12
Бадандан тушган сув – тозадир

Савол: Мисрлик Ҳусайн Маҳмуд Ақсар сўрамоқда: Одам яқинидаги бир идишдан сув олиб ғусл қилаётган бўлса ва баданидан сув қатралари ювинаётган ўша сувига тушса, сувнинг поклигини бузадими ёки йўқми?
Жавоб: Агар одам бир идишдан таҳорат ёки ғусл қилаётган бўлса ва сув ўша идишга тушса, бунинг зарари йўқ. Чунки бу қатралар сувни бузадиган нажас эмас. Модомики нажас эмас экан, сув поклигича қолади. Сув нажосат билан ўзгарсагина нажас бўлади. Бироқ, нажосат бўлмаган, балки, пок бўлган нарса билан ўзгарса ва сув номи билан қолса, у ҳам пок ва ҳам покловчи бўлади.

Pages (2):    1 2
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.