(03-14-2012, 05:42 PM)abu_bilal Wrote: Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва баракатух.
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(03-14-2012, 05:42 PM)abu_bilal Wrote: Аёлларни тилла зира, тилла занжир (трос) такишлиги хакида суннатдаги хукми кандайлигини айтсангиз. Аллох сизларга билдирсин ва сизлар бизга етказилар.
Тилла тақинчоқлар хотинларга ҳам ҳаром–ми?
Савол: Айрим уламолар тилла тақинчоқларнинг истеъмоли эркаклар ва аёлларнинг барчасига ҳаром эканини ифодалаган фатволар беришибди. Аллоҳ таоло устингиздан савоблар ёғдирсин, шариатнинг бу ҳақдаги ҳукми нима?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Тилла – хотин–қизлар учун ҳалол бўлиб, эркакларгагина ҳаромдир. Чунки имом Аҳмад, Насоий, Абу Довуд, Термизий ва Ибн Ҳиббонлар (бу иккиси саҳиҳ, деган) Абу Мусо Ашъарий разияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг:
«Тилла ва ипак умматимнинг хотинларига ҳалол, эркакларига ҳаром қилинди» деганларини (Термизий 1720, Насоий 5148), имом Аҳмад, Абу Довуд, Насоий ва Ибн Можалар Алий ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳудан:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ипакни олиб ўнг томонларига, тиллани олиб чап тарафларига қўйдилар ва: «Бу иккиси умматимнинг эркакларига ҳаромдир (Насоий 5144, Абу Довуд 4057, Ибн Можа 3595) – Ибн Можанинг иловасига кўра:
«Хотинларига ҳалолдир» – дедилар»– деганини ривоят қилдилар (Имом Аҳмад 1/96, 115; Абу Довуд 4057; Насоий 5144 – 5147; Ибн Можа 3595; Ибн Аби Шайба 8/163; Таҳовий «Шарҳул маъоний» 4/250; Абу Яъло 272, 325; Баззор «ал–Баҳрул заххор» 886, 887; Ибн Ҳиббон 5434; Байҳақий 2/425).
Насоий раҳимаҳуллоҳ Зайд ибн Абу Ҳубайбга бўлган ихтилофни баён қилди. Ҳофиз раҳимаҳуллоҳ:
Бу – зарар қилмайдиган ихтилофдир, – деди. Буни бошқа йўллардан ҳам нақл қилинди.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 2441–3.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён
(03-14-2012, 05:42 PM)abu_bilal Wrote: Жазакумуллоху хойрон! Уа барак Аллоху фикум!
Ва ийякум!