Меҳмон   03-09-2012, 07:31 PM
#1
Assalamu aleykum va rohmatullohi va barokatuhu
Ba'zilar Qur'on o'qiyotganda faqat tizza cho'kib o'tirish kerak deyishadi.
Qur'on o'qilganda qanday o'tirgan afzal? Biror joyga suyanib yoki oyoqni uzatib yoki chordana qurib yoki boshqacha o'tirib tilovat qilsa bo'ladimi?

Barokallohu fiykum.
mutaallim   03-10-2012, 08:50 PM
#2
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ жавоблари

[audio]http://www.binbaz.org.sa/audio/noor/055701.mp3[/audio]
Савол: “Қуръон ўқиётганимда мукаммал таҳорат қилиб, ўтириб оламан. Бироқ баъзи вақтларда, ўтиришдан чарчоқ ҳис қилганимда тўшакка ётиб, чалқанча (юз ва қорнимни осмонга қилиб) ётган ҳолатда қироат қиламан. Менга шу иш учун гуноҳ бўладими? (Ўз жавобингиз билан) фойда улашсангиз, жазакумуллоҳу хойрон!”.
Жавоб: “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Росулуллоҳга, оилаларига, саҳобаларига ва у кишининг йўлларидан юрганларга Аллоҳнинг салавоти-ю саломлари бўлсин. Сўнг:
Қуръонни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолатда қироат қилишдан бирор монелик йўқ. Аллоҳ жалла ва ала ўзининг Китобида айтганидек:
“Улар турганда ҳам, ўтирганда ҳам, ётганда ҳам Аллоҳни эслайдилар”. (Оли Имрон/191). Аллоҳни эслаш-зикр қилишга Қуръон қироати ҳам дохил бўлади. Балки у энг афзал зикрдир. Қуръон қироат қилиш учун таҳорат олиш мустаҳаб ишдир, фарз эмас. Таҳоратсиз одамга ёддан (зеҳнидан) Қуръон қироат қилишлиги жоиздир. Жунуб киши бундан мустасно. Жунуб ғусл қилмагунича қироат қилмайди. Ўтирган, тикка турган, ён бошлаган, чалқанча (юзи ва қорнини осмонга қилиб) ётган ва ҳаказо ҳолатларда Қуръон ўқишдан монелик йўқ. Юриб кета туриб қироат қилишликда ҳам зиён-ҳараж йўқ. Ушбу ҳолатларнинг барида ҳараж-танглик йўқ. Мусҳафни қўлига олиб фақат таҳоратли кишигина қироат қилади. Демак, мусҳафдан фақат таҳорати бор одамгина қироат қилади. Амр ибн Ҳазм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисга биноан: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Яман аҳлига, Қуръонни фақат пок-таҳоратли кишигина ушласин, дея нома йўлладилар”. Ушбу (масала) илм аҳли ўртасида ижмо кабидир. Чунки Қуръонни мусҳафдан ўқишни хоҳлаган киши пок-таҳоратли бўлиши лозим-у лобуддир. (Яъни, кичик таҳоратсизликдан) пок бўлиши лозим. Жунубга келсак, то ғусл қилмагунича мутлақо қироат қилмайди. На мусҳафдан ва на ёддан (зеҳндан). Ҳайз кўрган аёлга келсак, (Қуръон) ўқийдими ёки йўқми деган масалада уламолар ихтилофга боришди. Баъзи илм аҳллари уни (ҳайз кўрган аёлни) жунуб киши кабидир, то ғусл қилмагунича қироат қилишлиги жоиз эмас. Чунки у (ҳайз) катта (таҳоратсизликдир), ғусл қилиш, яъни покланишдан ўзга чора йўқ дейишди. Илм аҳлларидан иборат бошқа бир жамоат эса: ёддан қироат қилишлигида ҳараж-танглик йўқ. Чунки унинг (ҳайз кўрган аёлнинг) поксизлиги жунуб каби эмас, балки муддати узунроқдир, нифосдаги аёллар ҳам худди шундай, жунубга қиёс қилиниши жоиз эмас дейишди. Ана шу тўғри раъйдир. Демак, (ҳайз ва нифосдаги) аёлга ёддан қироат қилишлиги жоиз. Чунки у (ҳайз ёки нифос) муддати узун бўлиши сабаб жунуб каби эмас. Ва у аёлга ҳожат тушганда Қуръонни қўлқоп каби бирор тўсиқ-нарса билан оятларни такрорлаш ва шунга ўхшаш ишлар учун ушлашлиги жоиз. Аллоҳ барчага тавфиқ берсин”. (Ибн Боз фатволари).
Манба: http://www.binbaz.org.sa/mat/11351
Ўриндиққа ўтириб ёки суянган ёки ёнбошлаган ёки чалқанча ётган... ва шунга ўхшаш кўринишларда Қуръон қироат қилиш ва Аллоҳ таолони зикр қилиш жоиздир.
Ушбу ишни жоиз эканига мўминларнинг онаси Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилган ҳадис далолат қилади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳайз кўрганимга қарамай қўйнимга суянардилар сўнг Қуръон ўқирдилар”. (Бухорий (297) ва Муслим (301)).
Ибн Ражаб “Фатҳул Борий” (1/406)да шундай дедилар:
“Ушбу ҳадисда Қуръонни суянган ва ёнбошлаган ҳолатда қироат қилишликни жоиз эканига далолат бор. Ва бу Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қовли остига дохил бўлади: “Улар турганда ҳам, ўтирганда ҳам, ётганда ҳам Аллоҳни эслайдилар”. (Оли Имрон/191)”.
Валлоҳу Аълам.
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.