Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!
1) Имом Дора Қутний Тамим ад-Дорийдан келтирган ривоятда:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳар бир оққан қондан тоҳарат», деганлар.
2) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимга намозида қайъ, бурун қонаш, қусқи ёки мазий етса, чиқиб тоҳарат қилиб келсин ва гапирмаган бўлса, келган жойидан давом эттирсин», – дедилар».
Ибн Можа ривоят қилган.
3) Имом Дора Қутний Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда:
«Бир қатра, икки қатра қондан тоҳарат қилиш йўқ. Илло, оққан қон бўлса, бор»,
Биродарлар бу хадислар сахих ми? шу хакида батафсил маълумот берсангизлар, уламолар бу хадислар шархида нима деганлар?
Аллох рози булсин!
«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)