Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ!
Баъзи эмланганларда ҳосил бўладиган зарарга келсак, мисол учун ҳарорат кўтарилиши ва баъзи вақтинчалик аломат-(симптом)лар, бунга ўхшаш зарарлар ундан-да катта зарар қаршисида кўз юмиладиганлар сирасидандир. Чунки ушбу касалликлар инсон соғлиғи ёки аъзолар ўз вазифасини бажаришида катта зарар етишига сабаб бўлиши мумкин.
Шариатда бунга ўхшашлар болаларни хатна қилишда терисидан бир қисми кесиб ташланиши ҳамда ушбу кичик болада кечадиган қаттиқ оғриққа ўхшаш бўлиб, бу, у сабабли ҳосил бўладиган поклик ва ундан бошқаларига оид диний ва дунёвий бир қанча фойдалар рўбарўсида кўз юмилади.
Бу борадаги умумий шаръий қоида шуки, икки зарардан бирига қўл уришдан ўзга чора бўлмаганда, каттароғини дафъ қилиш учун кичикроғига қўл урилади. (Субкий “Ал-Ашбаҳ ва ан-Назоир” (1/45)).
Аммо тиббиёт муайян эмлашлар инсон жисмига зарар бўлишини ёки унинг зарарли таъсирининг нисбати, у сабабли дафъ қилинадиган касалликлар нисбатидан кўпроқ эканини исбот қилса, шу дамда уни истеъмол қилишлик жоиз бўлмайди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига биноан: “(Қасддан) зарар бериш ҳам, (қасдсиз) зарар бериш ҳам йўқ”.
Валлоҳу аълам.