rinat80_09   01-25-2012, 08:07 AM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

1) Онаси оламдан утгандан кейин, Отаси бошка аёлга уйланди ва у аёл узи билан бирга битта бола билан келди (бола 4 ёшда). уйда эса оламдан утган аёлдан 4 та киз ва 1 та угил бор хаммаси вояга етиб турибди. Уша аёлга (Угай онага ) уйдаги угил (оламдан утган аёлдан колган бола) махрам була оладими.

2) Угай онанинг изида эргашиб келган бола уйдаги колган кизларга махрам буладими? бемалол хижобсиз ва дастурхон атрофида аралашиб утирса буладими?

Аллох рози булсин!
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!


«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Муслим   01-25-2012, 02:44 PM
#2
(01-25-2012, 08:07 AM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(01-25-2012, 08:07 AM)beruni2008 Wrote: 1) Онаси оламдан утгандан кейин, Отаси бошка аёлга уйланди ва у аёл узи билан бирга битта бола билан келди (бола 4 ёшда). уйда эса оламдан утган аёлдан 4 та киз ва 1 та угил бор хаммаси вояга етиб турибди. Уша аёлга (Угай онага ) уйдаги угил (оламдан утган аёлдан колган бола) махрам була оладими.
Ўгай ўғил маҳрамимми?

Савол: Мен бир кишига турмушга чиқдим ва ундан фарзандлар кўрдим. Унинг мендан бошқа хотини ҳам бор эди, бироқ фарзанд кўрмаганди. Мени талоқ қўйганидан кейин у хотини ҳам фарзанд кўрди. Эримнинг фарзандлари олдида юзимни очсам бўладими?
Жавоб: Агар эркак киши бирон хотинга уйланса, у кишинниг ўғиллари, набиралари ва бошқа қуйи насллари турмуш қуришидан илгари ёки талоқ бўлганидан кейин туғилишган бўлсада, ўгай оналари учун мангу маҳрам ҳисобланадилар. Чунки Аллоҳ таоло:
«Оталарингиз уйланган хотинларни никоҳингизга олманг! Магар илгари ўтган бўлса, (уйланган бўлсангиз, Аллоҳ афв этар). Албатта бу хунук ва жирканч бўлган ёмон қилиқдир» – деган (Нисо: 22).
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 2284.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён
(01-25-2012, 08:07 AM)beruni2008 Wrote: 2) Угай онанинг изида эргашиб келган бола уйдаги колган кизларга махрам буладими? бемалол хижобсиз ва дастурхон атрофида аралашиб утирса буладими?
Уламолар бундай ҳолатдаги қизга уйланиш жоиз деб фатво беришган. Шундай келиб чиқадики, улар бир-бирларига маҳрам ҳисобланмайдилар.

Ўгай сингилга уйланиш

Савол: Отам бир ёшга тўлмаган ўғли бўлган жувонга уйланди. У хотин отамдан иккита ўғил кўргач оламдан ўтди. Кейин, отам бошқа жувонга уйланиб, ундан ҳам ўғиллар ва қизлар кўрди. Отамнинг биринчи хотини билан бирга келган ўгай ўғли отамнинг хонадонида улғайиб, вояга етди. Айтингларчи, шу йигит ўгай сингилларидан биронтасига уйланиши мумкинми? У, отамдан мерос олиш ҳаққига эгами?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Агар ҳолат айтилганидек бўлса, у йигитнинг ўгай оналаридан туғилган отангизнинг қизларидан бирига уйланиши жоиздир. Бироқ, унинг отангиздан мерос олиш ҳаққи йўқдир.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 6279-3.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён
(01-25-2012, 08:07 AM)beruni2008 Wrote: Аллох рози булсин!
Амин!
(01-25-2012, 08:07 AM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.