(01-23-2012, 10:00 PM)Zayd Wrote: Ассаламу алейкум
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(01-23-2012, 10:00 PM)Zayd Wrote: махр ни кечворган аелга махр бериладими?бир никохда махрини кечди аел
Маҳрсиз қиз узатса бўладими?
Савол: Мўъмин ва муваҳҳид бўлган одам ўзининг гўзал қизларини мол ёки кийим ёки бирон бошқа нарса олмай, Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун маҳрсиз турмушга узатиши мумкинми? Бундай никоҳ раво бўладими?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Қуръон, суннат ва ижмоъ фарз эканига далолат қилгани учун, маҳрни бериш зарурдир. Буни «садоқ» ва «ажр» деб ҳам аталади. Аллоҳ таоло бу ҳақда: «Хотинларингизга маҳрларини ҳадя каби берингиз!» – деган (Нисо: 4). Яъни, хотинларга уйланишингиз учун Аллоҳ фарз қилган маҳрни чин кўнгилдан, мамнунлик билан берингиз. Аллоҳ таоло яна айтди: «Мана шулардан бошқа аёлларга зино қилувчи бўлмаган ҳолингизда молларингизни маҳр қилиб бериш билан уйланишга ҳаракат қилиш сизлар учун ҳалол қилинди. Улар билан никоҳ орқали яқинлик қилишингиз билан белгиланган маҳрларини берингиз! Маҳр белгиланганидан кейин ўзларингиз келишиб олишингизда (яъни улар ўз ихтиёрлари билан ҳаққи-маҳрларидан кечиб юборишларида) сизлар учун гуноҳ йўқдир» (Нисо: 24).
Ривоят қилинишича «Бир хотин ўзини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳадя этди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг эса унга эҳтиёжи йўқ эди. Шунинг учун саҳобалардан бири у хотинга уйланмоқчи бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам маҳрни талаб қилдилар. Бироқ у саҳоба камбағаллиги сабабли узрини айтди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Темир узук бўлса ҳам топиб кел!» – дедилар» (Имом Бухорий (Фатҳул Борий) 5149; Имом Муслим 1425; Имом Аҳмад 5/336. Саҳл ибн Саъд ривояти).
У одам бирон нарса топа олмади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга бирон нарса сарф этиб уйланишини талаб қилди. Бунда хотин кишининиг манфаатлари ётибди. Охири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у хотинни ўша одамдаги Қуръонни ўргатиши бадалига турмушга узатдилар. Ислом уммати ҳам никоҳнинг маҳр билан бўлиши шарт эканига ижмоъ қилган. Валийси тарафидан маҳрсиз узатилган қизнинг никоҳи ботил бўлади, деганлар ҳам бор. Баъзи уламолар эса: Маҳрсиз никоҳ раво бўлсада, шарти бекордир. У қиз билан жинсий алоқа қилиниши ёки эр вафот этиши биланоқ маҳри мисл берилиши керак, – дейишган. Бунинг ҳозиргина айтиб ўтилган ва ўзини бағишлаган хотинга ўхшашлиги бор. Иккинчиси қувватлироқдир (яъни, маҳри мисл берилиши). Бироқ бирон хотинга уйланган ва маҳрининг миқдорини айтмаган одамнинг никоҳи раводир. У одам жинсий алоқа қилганидан ёки вафот этганидан кейин хотинга маҳри мисл берилиши керак. Аллоҳ таоло айтди: «Агар хотинларингизни уларга қўл текизмай туриб ёки улар учун маҳр белгиламай туриб талоқ қилсангиз (ҳам) сизлар учун гуноҳ йўқдир. Ва (бу ҳолда) уларни бой борича, йўқ ҳолича яхшилик қилиш билан фойдалантиринг!» (Бақара: 236).
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 1275–3.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
(01-23-2012, 10:00 PM)Zayd Wrote: лекин имом энг кичик микдорни беришни куевга буюрди кичик микдор эса 2000 акш долллар деб белгилади имом шунга курон ва суннатда кандей хужжатлар бор ва салаф олимларини хукмлари болса максадга муофик болар эди
Маҳрнинг энг оз миқдори қанча?
(01-23-2012, 10:00 PM)Zayd Wrote: Жазак Аллоху хойрон!
Ва ийякум!