Zayd   01-23-2012, 09:49 PM
#1
Ассаламу алейкум ва Рахматуллоху ва баракотух бир биродар иш бошламокчи болган экан шу биродарга шерик болмокчи болган одамни кахвахоналари бор лекин у кахвахонада спиртлик ичимлик сотилади шу кахвахонадан топган пулидан шу биродарга музоробага пул бермокчи пулни олиб ишлатса боладими????? Жазак Аллоху хойрон
Муслим   01-24-2012, 06:43 PM
#2
(01-23-2012, 09:49 PM)Zayd Wrote: Ассаламу алейкум ва Рахматуллоху ва баракотух
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(01-23-2012, 09:49 PM)Zayd Wrote: бир биродар иш бошламокчи болган экан шу биродарга шерик болмокчи болган одамни кахвахоналари бор лекин у кахвахонада спиртлик ичимлик сотилади шу кахвахонадан топган пулидан шу биродарга музоробага пул бермокчи пулни олиб ишлатса боладими?????
Ҳаром мулк икки турли бўлиши мумкин:
1. Ҳаром касб орқали топилган мулк, масалан рибо ёки бошқа ҳаром қилинган савдо турлари орқали.
2. Мулкнинг ўзи ҳаром, масалан ўғирланган, зўравонлик билан тортиб олинган ва шунга ўхшаш.
Агар биринчи тури бўлса сиз бу одам билан ҳамкорлик қилишингиз мумкин. Сабаби бу мулк фақат уни ҳаром йўл билан топган одам учунгина ҳаром, сизга эса бу мулкдан фойдаланишингиз жоиз бўлади.
Агар ҳаром мулкнинг иккинчи тури бўлса, бундай мулкдан фойдаланиш мумкин эмас. Сабаби бу мулк уни ўғирлаган ёки тортиб олган кишига тегишли эмас, балки тортиб олинган (ўғирланган) мазлум кишига тегишли бўлади ва унга қайтарилиши лозим.
Шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Ҳаром йўл (рибо, ҳаром савдо) орқали топилган мулк фақатгина уни шу йўл билан топган одамгагина ҳаром. Агар рибохўр вафот этса, унинг мулкидан мерос олиш жоиз. Лекин мулкнинг ўзи ҳаром бўлса (масалан маст қилувчи ичимлик каби) бу мулк эгасига ҳам ундан кейин қолганларга ҳам ҳаромдир. Ўғирланган ёки зўравонлик билан тортиб олинган мулк ҳам ҳудди шундай ҳукмда. Демак, киши ўзидан сўнг ўғирланган мол-мулк қолдирса, бу мулк меросхўрлар учун ҳам харом. Агар меросхўрлар моли тортиб олинган (ўғирланган) мазлумнинг шахсини билсалар, унинг молини қайтариб беришлари керак. Акс ҳолда у мулкни хайр-эҳсон қилиб юборишлари лозим бўлади” (Лиқот ал-Бааб ал-Мафтуҳ, 10/27).
Валлоҳу аълам
(01-23-2012, 09:49 PM)Zayd Wrote: Жазак Аллоху хойрон
Ва ийякум!


عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Zayd   01-24-2012, 08:50 PM
#3
Ассаламу алейкум Аллох розий болсин илмиларни фойдалик килсин.
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.