Abu Odil   01-22-2012, 06:37 PM
#1
بسم الله الرحمن الرحيم


Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфорлар айтиб, ундан нафсимизнинг шумлиги ва амалларимизнинг ёмонлигидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани тўғри йўлга солувчи зот йўқдир. Мен «Ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва расулидир» деб гувоҳлик бераман.
«Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» (Оли Имрон: 102).
«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).
«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70, 71).
Сўнг…
Дарҳақиқат, сўзларнинг рости - Аллоҳнинг Каломи, йўлларнинг яхшиси - Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмони - (динда) янги пайдо қилинганлари, (динда) янги пайдо қилинган барча нарса бидъат, барча бидъат - залолат, барча залолат эса жаҳаннамга элтувчидир.
Сўнг…
Кўпинча интернетда мусулмонлар Саудия қиролини ҳақорат қилишётганларига гувоҳ бўламан. Афсуслар бўлсинки бу ёмон амални мусулмонлардан кўпчилик касб қилиб олишди. Яъни ким Саудия қиролини ҳақорат қилса, одамлар наздида у инсон обидлардан, сиддиқлардан ҳисобланадиган бўлди, энди ким қиролни ёнини олса, у инсон давлат одамларидан, ёки тоғутга ёрдамчилардан деб ҳисобланадиган бўлди. Аксар мусулмонлар Аҳлус Сунна вал жамоанинг гуноҳ бўлмаган ишларда амирларга итоат этишини ва агарда амир фосиқ бўлса унга сабр қилишларини билишмаса керак ёки билишса ҳам қаттиқ аҳамият беришмаса керак. Қисқача итоат хақида:
Модомики, гуноҳ ишларга буюрмас эканлар, мусулмон амирларга итоат этиш «Аҳли суннат ва жамоат» эътиқодининг асосларидан биридир. Агар гуноҳ ишга буюрсалар уларнинг бу амрларига итоат қилинмайди. Бошқа, гуноҳсиз ишларда эса Аллоҳ таолонингқуйидаги сўзларига биноан уларга итоат қилинади:
«Эй мўъминлар, Аллоҳга итоат қилингиз, ва пай-
ғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) ҳокимларга бўйсунингиз! Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, - агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз - у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир»
(Нисо: 59).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу
сўзлари ҳам «аҳли суннат ва жамоат»нинг эътиқодини
қувватлайди:
«Менга итоат қилган киши Аллоҳга итоат қилибди. Менга осий бўлган киши Аллоҳга осий бўлибди. Амирга итоат қилган киши менга итоат қилибди. Амирга осий бўлган киши менга осий бўлибди» (Муттафақун алайҳи);
«Сизларга боши майиз каби ҳабаш қул амир бўлса
ҳам унга қулоқ солиб, итоат этинглар!»
(Имом Бухорий ривояти);
«Гарчи орқангга саваланса ҳам, молингни тортиб
олинса ҳам қулоқ солиб итоат этасан. Амирингга итоат эт!»
(Имом Муслим ривояти); «Амирининг бирон хулқини ёқтирмаган одам сабр
қилсин. Чунки амирига итоатдан бир қарич бўлса ҳам
чиқиб, шу холда ўлган одам фақат жоҳилият ўлими
билан ўлади»
(Имом Муслим ривояти).
Амирларга гуноҳ бўлмайдиган нарсаларда итоат
этиш «аҳли суннат ва жамоат» эътиқодининг асосларидан биридир. Шунинг учун салаф имомлари буни
эътиқод ичига қўшиб қўйдилар. Эътиқод ҳақидаги китобларнинг барчасида бунинг тақрири, шарҳи ва баёни бордир. Бу итоат ҳар бир мусулмон учун шаръан фарздир. Чунки у Ислом давлатида интизомнинг вужудга келишида асосий ишдир.
«Аҳли суннат ва жамоат» яхши бўлсинлар, ёмон
бўлсинлар халифалар орқасида кундалик, жума ва ҳайит намозларини ўқиш ва улар билан биргаликда амри маъруф, наҳий мункар, жиҳод ва ҳаж қилиш, зоҳирлари дуруст бўлса улар ҳаққига яхшилик билан
дуо қилиш жоиз, деб биладилар гуноҳларни қилсалар уларга қурол билан қарши чиқишни ҳаром қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва салламдан ривоят қилинган ҳадисга кўра, очиқ куфр содир бўлмагунича сабрли бўлиш, фитна вақтида ўзаро жанг қилмаслик ва насиҳат қилишгадаъват этадилар. ва куфр бўлмаган гуноҳларни қилсалар уларга қурол билан қарши чиқишни ҳаром қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган ҳадисга кўра, очиқ
куфр содир бўлмагунича сабрли бўлиш, фитна вақти-да ўзаро жанг қилмаслик ва насиҳат қилишга даъват этадилар.
Тўлиқ малумот учун Шайх Абдуллоҳ ибн Абдулҳамид ал-Асарийнинг Салафи солиҳ - аҳли суннат ва жамоат эътиқоди ҳақида мухтасар сайланма китобига мурожат этинг.
Abu Odil   01-22-2012, 07:00 PM
#2
Шайх Албоний: Саудия Қироллиги тавҳид давлати ва Қирол Фаҳднинг ҳаққига дуо.

Дуонинг асл нусҳаси
http://www.alalbany.net/misc004.php шу йерда
Abdulloh Salafiy   01-22-2012, 07:52 PM
#3
Jazakallohu hoyron!

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.