rabinya Allaha   06-21-2012, 10:12 AM
#1
Ассаламу алайкум. Саволим куйдагича. Кабристони ейиш хукми кандай ? жавоб ун олдиндан ташаккур.
Ассаламу алайкум . Саволим иштибох бн кетиб кобти. Кабристондаги меваларни ейиш хукми кандай. Уларни ейиш жоизми.
mutaallim   06-24-2012, 03:47 AM
#2
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ!

Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ фатволари

[audio]http://www.binbaz.org.sa/audio/noor/013806.mp3[/audio]
Савол: “Биз қабристонга қўшни уйда яшаймиз. Ушбу қабристон узоқ вақтдан бери, таҳминан ўттиз йиллардан бери йўқолиб бораяпти. Ушбу мақбарада боғ-бўстонлар пайдо бўлиб, дарахтлар мевага кирган. Ва биз унинг меваларидан едик. Ушбу еганимиз бизга жоизми ёки йўқми?”.
Жавоб: “Қабристонларни боғ-(парк) ва бўстонларга айлантиришлик жоиз эмас. Балки мусулмонларники бўладиган бўлса уларнинг ҳурматини жойига қўйишлик вожиб бўлади. Уларнинг ҳурматини жойига қўйишлик, атрофи ўралиб, ҳимояланиши ва оёқости қилинмаслиги вожиб бўлади. Мусулмонларга мақбараларини ҳимоя қилишликлари ва уни пиёда сайргоҳ ёки устидан автоуловлар ўтадиган ёки уларнинг устида ўтирадиган ёки у ерларга ахлатларни улоқтирадиган ёки боғларга айлантиришлик ва шуларга ўхшашлар билан оёқости қилмасликлари вожибдир. Бироқ ушбу иш Аллоҳнинг амрига аҳамиятсиз бўлган кимсадан содир бўлган бўлиб, у ерни чопиқ қилиб, қабрлар изини йўқотиб, уни бўстонга айлантирган бўлса, дарҳақиқат, гуноҳкор бўлибди ва ушбу амал унга ҳаром бўлиб, ёмон иш қилибди. Бироқ у ерда ўсиб ётган палма ва (бошқа) дарахтларнинг мевалари, уларни ейдиган киши учун ҳалолдир. Чунки қабрларни оёқости қилинмаган ҳолатдаги дарахт меваларига келсак, у сув, ер ва ҳаводандир. Уни ўликларга бирор алоқаси йўқ. Хулоса шуки, қабрларни оёқости қилишлик, уларни боғ-(парк)ларга айлантиришлик жоиз бўлмайди. Уларни ҳимоя қилишлик, атрофини ўрашлик ва ўликларга азият берадиган нарсалардан қўриқлашлик вожиб бўлади. Мусулмон хоҳ тирик, хоҳ ўлик бўлсин ҳурматлидир. Унинг қабрини дебсиб ўтишлик, устига ўтиришлик ва бавл қилишлик, ахлат улоқтиришлик билан оёқости қилишлик жоиз эмас. Бироқ қачонки Аллоҳнинг амрига беписанд қарайдиган кимса ушбу ишга қўл урса ва қабр изларини йўқотиб, маъсият қилса... Ушбу ерларда мевали дарахтлар бўлиб, мевасини ейишликда бирор монелик бор эканлигини билмаймиз. Бироқ анавиларга насиҳат қилинмоқлиги, қилган ишларида хатога тушиб, ёмон иш қилганликлари баён қилинмоқлиги ва ушбулар мақбара ҳолатича қолишлик вожиб эканлиги ҳамда оёқости қилинмаслиги учун ундаги озорлар йўқ қилиниб, қўриқланмоқлиги ва атрофи ўралмоқлиги вожиб бўлади. Қабр кавланмаган ҳолатда ундаги дарахтларни йўқотиш вожиб бўлади. Агар вақф қилинган ер ёки қабристон эски бўлса, демак, мақбара бўлиб қолишлиги вожибдир, агар у ерда қабрга қўйиладиган қолган (ер) бўлса, ёки кавланиб, қабр излари йўқотилса. Вожиб шуки, (ушбу жой) қабристон бўлиб қолсин, тоинки янгиттан дафн қилинмоғи учун. Чунки уни қадимда вақф қилиб, қабристон қилганлар, ушбу иш билан мусулмонларга фойда етказишни ирода қилганлар. Бирор кишига у ердаги қабрларни йўқотиши ва ўз ҳожати йўлида фойдаланиши мумкин эмас. Ҳукмдорлар шаръий қарашдан келиб чиқиб, ушбуни йўқотишлик ёки уни қабр ва ўлик жасадлар йўқ бўлиб, улардан бирор асорат қолмагач, ушбу ердан фойдаланишликни тўғри деб билиб, шаръий уламолар ҳукмдорларга ушбу қабристонни ана шу дамда бошқа ўринга кўчиришликка фатво беришлиги бундан мустаснодир. Мусулмонлар учун ушбу мақбара ўрнига бошқа қабристон кўриб чиқилади, агар мусулмонлар учун ушбу ишда фойда бўлса. Чунки у аҳоли яшаш жойи ўртасига тушган бўлиб, одамларга (йўлни) торайтириб қўйиб, у ерга дафн қилишлик қийин кечар ёки бошқа сабаблар бордурки шаръий уламо ва ҳокимлар ушбуни тўғри деб биларлар. Ушбу ердан фойдаланишлик, у ердаги қабрларни кавлашлик, оёқости қилиниш ва азиятдан узоқ, бошқа қабристонга кўчиришлик, ушбу ишлар шаръий уламоларга ҳаволадир. Аммо бирор шаръий фатвосиз одамлар уни оёқости қилишликлари, бирор шаръий кўрсатмасиз қабрларни кавлашликлари жоиз эмас ва у мункар ишдир”.

  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.