Pages (13):    1 7 8 9 10 11 13   
Admin   09-15-2010, 07:47 PM
#81
Уламолар гўштини ейиш сабаблари

1 – Ҳавас ва ғайирлик
Ҳавас – мақтовга сазовор хислатлардан бўлиб, кишининг Аллоҳнинг дини ва ҳаром қилган нарсалари учун таъсирланишидир. Бироқ бу хислат эҳтиёткор бўлмаган одамни, сезмаган ҳолатида, аста-аста уламолар гўштини ейишга олиб бориши мумкин.
Ғайирлик эса мазамматли хислатлардан бўлиб, ҳасаднинг оғасидир. Бу ердаги ғайирликдан мақсад - (билим савияси яқин бўлган) уламоларнинг бир-бирлари ҳақида айтган сўзларидир. Саид ибн Жубайр роҳимаҳуллоҳ айтганлар: “Уламоларнинг илмига қулоқ солингиз. Бир-бирлари ҳақида айтган танқидий гапларини эса тасдиқламангиз. Жоним қўлида бўлган Зотнинг номига онт ичиб айтаманки, улар, қўтонларидаги эчкиларнинг бир-бирлари билан аралашиб кетишидан ҳам тезроқ ўзгарувчандирлар”. Яъни, уламоларнинг билимларидан фойдаланинглар, аммо савияси тенгдошларнинг бир-бирлари ҳақида айтган сўзларига ишонманглар.
Шунинг учун ҳам имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ: “Савияси тенгдош бўлганларнинг бир-бирлари ҳақида айтган гапларига эътибор берилмайди. Айниқса, у гаплар ҳасад ё мазҳаб ёки нафс-ҳаво сабабли айтилган бўлса” дейдилар.
2 – Ҳасад
Ҳасад – инсоннинг кўзини кўр, қулоғини кар қилиб қўяди. Обрў ва бойликка эришиш учун рақобатлашиш ҳам ҳасаднинг бир туридир. Баъзилар султонга ёқиш ёки обрў ва бойликка эришиш учун бир-бирларини қоралайдилар.
3 – Нафс-ҳаво (истак)
Уламолар гўштини (ғийбат билан) еяётган айрим кимсалар бу ишларини Аллоҳ учун холис қилмаяптилар, балки Уммат уламолари обрўсига путур етказиш учун нафс-ҳаволарига (кўр-кўрона) эргашмоқдалар. Нафс-ҳавога кўр-кўрона эргашиш эса, бандани яхшиликка олиб бормайди. Аллоҳ таоло айтди:
“Ҳавога эргашманг, сизни Аллоҳнинг йўлидан адаштиради” (Сод: 26);
“Улар Сизга ижобат қилмасалар, билингки, улар нафс-ҳаволарига эргашмоқдалар” (Қасас: 50).
Шайхулислом ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ: “Нафс-ҳаво эгасини кўр ва кар қилиб қўяди” - деганлар.
Салафи солиҳлар: “Икки тоифадан – нафс-ҳавосига эргашган одамдан ҳамда дунёдор одамдан эҳтиёт бўлингиз. Зеро, улардан биринчисини ҳавоси фитнага солган, иккинчисини эса дунё кўзини кўр қилгандир” – дердилар.
4 – Тақлид
Аллоҳ таоло мушрикларни залолатда аждодларига тақлид қилган, дея хабар берди:
“Балки улар (шундай) дедилар: Бизлар оталаримизни бир уммат узра топдик ва биз ҳам уларнинг изидан эргашамиз” (Зухруф: 22).
Барча тақлид ҳам мазамматли эмас. Уламолар тақлид ҳақида баъзи тафсилотларни айтиб ўтганлар. Бироқ мен бу ўринда, уламоларни айблашга олиб борадиган тақлид тури ҳақида тўхталмоқчиман. Гоҳо бирон бир олимнинг обрўсини тупроққа қориштираётган кимсага дуч келганингизда ундан: “Сиз шу олимнинг суҳбатида бўлганмисиз, ўзи?” - деб сўрасангиз: “Йўқ!”- деб жавоб беради. “Ундай бўлса, қандай қилиб у олимнинг гап-сўзларию, юриш-туришлари ҳақида бундай сўзларни айтаяпсиз?” - десангиз, у: “Менга фалончи айтди-да!” - деб жавоб беради. Демак, у, фалончининг сўзига кўр-кўрона тақлид қилиб, бир олимнинг шаънини осонлик билан булғаб юрган бўлиб чиқади.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Сизлардан бирингиз, динида бир одамга, у мўмин бўлса мўмин бўлиб, кофир бўлса кофир бўлиб, кўр-кўрона тақлид қилмасин. Зеро, ёмон ишларда ўрнак олинмас” - дедилар.
Имом Аъзам Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ: “Китобларимдан манбаъларимни билмай туриб фатво бериш, ҳеч бир кишига ҳалол эмасдир” - дедилар.
Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ: “Диний ишларда бошқаларга тақлид қилиш – кишининг диний билимининг саёзлигига далилдир” - дедилар.
5 – Мутаассиблик
Уламоларга тил теккизаётганларнинг, хусусан толиби илм ва баъзи даъватчиларнинг сўзларини чуқурроқ текшириб кўриб, уларни бунга ундаган нарса мутаассиблик эканини билдим. Мутаассибликка сабаб эса гуруҳбозлик, яъни мазҳаб, жамоат, қабила ёки ўлка учун тарафкашлик қилишдир. Ҳолбуки, бу тор маънодаги тарафкашлик мусулмонларни шунчалар парчалаб ташладики, уларга шоирнинг ушбу сўзлари мос тушади:
Ғузайя нима бўлса
Мен ҳам айни ўшаман.
У ҳақ бўлса мен ҳам ҳақ,
Адашса адашаман.
Айрим толиби илмлар баъзи олимлар ҳақида салбий гапларни айтиб юрадилар-да, бирдан мавқеъларини ўзгартириб, фалончи мақтагани учун мазкур олимни мақташ йўлига ўтадилар. Таассуб қилаётган одамлари адашса адашадилар, тўғри йўлда бўлса тўғри йўлда бўладилар. Бас, баъзи толиби илмлар ва даъватчилар ақлларини бошқалар қўлига топшириб, ўшаларнинг динларига тақлид қилмоқдалар.
Яқинда ўз ўлкаси уламоларини қўллаб, бошқа ўлка уламоларини қоралаган одамларни кўрдик. Во ажаб! Мусулмонларнинг ўлкаси алоҳидами?! Бу – мазмум мутаассиблик эмасми?! Шарқликлар шарқлик уламоларга, ғарбликлар ғарблик уламоларга ва улар ўртасидаги минтақада яшаётганлар ўша ерлик уламоларга таассуб қилишлари тарқоқлик-ҳизбчилик эмасми?!
Бу таассуб, “Ҳақиқатни, ким айтишидан қатъий назар, қабул қиламиз” деб даъват этганимиз соғлом манҳажга зиддир. Шунинг учун ҳам, Абу Ҳомид Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ мутаассибликни қоралар экан: “Мутаассиблик – кишиларни ҳақиқат мезони билан эмас, ҳақиқатни кишилар мезони билан танийдиган ақли заиф инсонларнинг одатидир” - деган эдилар.
6 – Ўзини олим қилиб кўрсатиш
Ҳозирги даврда ўзини олим сановчиларнинг сони кўпайган. Баъзи ёшлар кўр-кўрона қайсидир уламоларни танқид қилиш ёки аксинча, уларнинг сўзларига кўр-кўрона ёпишиб олиш йўлини тутишмоқда. Бу – ўта хатарли ишдир. Чунки, жоҳилларнинг жоҳили - ўз меъёрини билмаган ва ҳаддидан ошган одамдир.
7 – Мунофиқлик ва ҳақиқатни ёқтирмаслик
Аллоҳ таоло айтади:
“Уларнинг дилларида мараз бор эди, бас, Аллоҳ маразларини янада зиёда қилди” (Бақара: 10);
“Уларга: “Мана бу кишилардек иймон келтиринглар”, дейилса, “Шу пасткашларга ўхшаб мўмин бўламизми?” - дейдилар. Огоҳ бўлингизким, уларнинг ўзлари тубан кимсалардир, лекин буни билмайдилар” (Бақара: 13);
“Иймон келтирган зотларга йўлиққанларида: “Биз ҳам иймон келтирдик”, дейдилар. Ўзларининг шайтонлари (бошлиқлари) билан ҳоли қолганда эса: “Биз албатта сизлар билан биргамиз, фақат (уларнинг устидан) кулмоқдамиз, холос”, дейишади” (Бақара: 14).
Ҳақни суймаган илмоний, миллатчи, динни масхара қиладиган мунофиқ шоир ва бошқалар, қалбларидаги мараз ва ҳаққа ҳамда ҳақ аҳлига нисбатан нафратлари боис, уламоларга тил теккизишнинг катта сабабчиларидир.
Йиғилишларнинг бирида уламолар обрўсига тил узатган шундай мунофиқлардан бирининг сўзини эшитдим ва айни шу йиғилишда унинг сўзларини ўйламай-нетмай тасдиқлаб ўтирган солиҳ кишилардан бирини кўришим ачинарли ҳол эди. Бечорага ўша йиғилишнинг ўзида раддия берилди.
Илмонийлар уламоларимиз ҳақида қаламга олишга хижолат бўлинадиган сўзларни айтмоқдалар. Бу эса уларнинг қалбидаги ғализликка, пайғамбарларнинг меросхўрлари ва улар зиммасига олган ҳақиқатга нисбатан адоватга далолат қилади.
8 – Душманларнинг секуляризм (илмонийлик) ва шу каби режаларини ижро этиш
Уламолар ўз ўлкаларида обрўли ва ҳайбатли бўлар экан, бу ўлкаларда ўзлари учун таянч бўлмаслигини жуда яхши ҳис этган илмонийлар (Аллоҳ уларни расво қилсин) туҳмат, ифтиро ва ихтилофлар билан олимларни обрўсизлантириш ва уларнинг қадрларини туширишга киришдилар. Буларни тахмин билан эмас, балки ишончли илмонийларнинг бизларга нақл қилинган сўзларига асосланиб айтмоқдаман.
Иншааллоҳ, келгуси саҳифаларда бу мавзуда кенгроқ тўхталиб ўтамиз.
Admin   09-15-2010, 07:53 PM
#82
Уламоларни айблаш ортидан келадиган оқибатлар

Уламоларни обрўсизлантириш, қадр-қимматларини пасайтириш ортидан ёмон оқибатлар ҳамда нохуш асоратлар вужудга келади. Дунёқараши кенгроқ одам воқеъга чуқурроқ назар солса, буни осонлик билан пайқаб олади. Биз ҳам сизга улардан баъзиларини кўрсатиб ўтмоқчимиз:
1 – Олимни қоралаш у айтаётган ҳақиқатни инкор этишга олиб боради
Олимнинг шахсини айблаш – оддий одамни айблашдек эмас. Балки, бу айблов унинг шахсияти доирасидан чиқиб, у айтаётган ҳақиқатларни рад қилишга ҳам ўтиб боради.
Шунинг учун ҳам Қурайш мушриклари айни шу усулдан фойдаланишган. Улар авваламбор Исломни эмас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шахсиятларини айблашди. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни одамлар кўз ўнгида обрўсизлантира олишса, одамлар у зот айтаётган ҳақиқатни қабул қилмаслигини жуда яхши билишар эди. Шунинг учун ҳам улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни жодугар, фолбин ва мажнун дея айбладилар. Шундай бўлсада, Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, мушриклар бу йўлда муваффақият қозона олишмади.
Ҳолбуки, пайғамбарликдан аввал Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни омонатдор, ростгўй, доно ва ишончли одам деб таърифлашар эди. Пайғамбарликдан сўнг нима нарса ўзгарди? Уни “жодугар, фолбин ва мажнун” бўлишига сабаб нима эди? Улар Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзини қасд қилишмаган эди. Чунки У ўша-ўша эди. Бироқ улар Уни пайғамбар деб қасд қилишар ва У олиб келган манҳаж-ҳаёт дастурига қарши курашар эдилар. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни одамлар қалбида обрўсизлантира олсалар, Уни ва У олиб келган йўлни тўса олишларини билишар эди. Бу – бугунги мунофиқларнинг мақсадларидан биридир.
2 – Олимни қоралаш – унинг илмини қоралаш, демакдир
Ҳолбуки, (шаръий) илм – пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг меросидир. Шунинг учун ҳам, олимни қоралаш – пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни қоралаш, демакдир. Шу маънода Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Фақиҳга озор берган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга озор берибди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга озор берган киши эса Аллоҳ азза ва жаллага озор берибди” - деганлар.
Демак, олимни айблаган одам (шаръий) илмни қоралаган бўлади. (Шаръий) илмни қоралаган одам эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг меросини қоралаган бўлади. Шунинг учун ҳам бундай одамлар, ўзлари сезмаган ҳолда Исломга тил теккизган бўладилар.
3 – Уламоларни қоралаш толиби илмларни Уммат уламоларидан узоқлаштиради-да, улар муршид-пешвосиз қоладилар. Натижада, хатар ва хатоларга йўлдош бўлиб, ҳақ йўлдан тойилишади
Биз эса, бугунги ёш авлодимизга буни раво кўрмаймиз.
4 – Уламоларни қоралаш – омма тасаввурида уларни камситиш, қалбларидан ҳайбат ва қадрларини кетказиш, демакдир
Бу – Аллоҳнинг душманларини масрур этиб, қувонтиради. Араб давлатларидан бирида яшайдиган ғаламис раҳбарлардан бири уламоларга ҳақаротомуз тил теккизиб: “Олими бўлсин, шайхи бўлсин, икки дона тухум бериб қўйсанг бас, истаганингдек фатво чиқариб беради!!” - деди.
Ислом Оламининг талайгина давлатларида омма қалбида уламоларнинг қадру-қиймати қолмади. Шу давлатларнинг бирига сафар қилганимда, маҳаллий уламолар ҳақида суриштириб кўрдим, одамлар улар ҳақида бирон маълумот айта олишмади. Улар уламоларга эътиборсиз бўлиб кетишибди. Чунки, секуляризм ўз заҳарларини уламоларга сочиб, уларнинг обрўларига путур етказибди. Натижада, уламолар одамлар назарида эътиборсиз қолмоқдалар.
5 – Душманлар режасини амалга ошириш
Қози, муҳтасиб (назоратчи) ва даъват эгаларини қоралаш – бунга яққол намунадир. Аксарият муҳтасиблар толиби илмлардан бўлиб, уларнинг обрўлари ва қонлари бир пул бўлиб қолмоқда. Авом халқ, мунофиқлар ва илмонийлар уларнинг обрўларига чанг солишмоқда. Ачинарлиси, айрим талабалар ҳам шу фикрларни қўлламоқдалар. Қай бир йиғилишда иштирок этманг, “Амри маъруф ва наҳйи мункар” уюшмаси аъзолари ҳақида ёмон фикрларни эшитасиз: “Уюшма аъзолари хато қилдилар. Улар ундай қилдилар, бундай қилмадилар!” Ажабо, фақат шу уюшма аъзоларигина хато қилаяптиларми?! Нега бошқаларнинг хатоларини тилга олмайсан?! Яқинда шайх Муҳаммад ибн Иброҳим роҳимаҳуллоҳнинг бир фатвосига кўзим тушди. У толиби илмларнинг обрўларига чанг солишнинг ёмон оқибатларидан огоҳлантиради. Хуллас, у давлат идорасидаги масъул одамлар устидан бўрттириб шикоят қилган толиби илмларнинг бир гуруҳи хўрлангани ва қамоққа олинганини нақл қилади.
Бироқ, сиз муҳтасиблардан бирортасини обрўсизлантирган кишининг қамалганини ҳеч эшитдингизми?!
Ҳузуримга келган муҳтасиблардан бири одамларнинг уларга нисбатан бўйиндарозлик қилаётганлари, уларни эса ҳимоя қиладиган бирон кимса қолмагани ва ҳатто уларнинг ўзлари айбдорга айланиб қолаётганидан нолиб гапирди.
Шундай бўлсада, баъзи даъватчи ва толиби илмларнинг мазкур уюшмага қарши курашиш ва уни тубдан йўқ қилиш пайида бўлган пўртанага ўзлари сезмаган ҳолда қўшилиб кетаётганларининг гувоҳи бўлмоқдамиз.
Агар уюшма аъзоларидан бошқа кишиларнинг хатоларини текшириб кўрсак, уларникидан бир неча баробар кўп экани маълум бўлади. Демак, бу айтилаётган сўзлар, уларга нисбатан кин сақлаган кимсалар ривожлантириб, ғофилларгина ёрдам бераётган фитнадан бошқа нарса эмас экан.
Қозилар ҳам қораланиш ва айбланишдан бенасиба қолмаяптилар. Кўпинча одамлардан: “Мана бу қози ундай қилди, анави қози ундай қилди. Фалончи қози ер сотиб олди. Фалончиси дабдабали машина олди. Анави қози ишларни кечиктирмоқда” деган сўзларни эшитасиз. Ҳатто яқинда: “Бизнинг қозиларга ва уларнинг ҳукмларига эҳтиёжимиз йўқ! Чунки, француз қонунлари бизга қозилардан кўра шафқатлироқ!” - деган гапни ҳам айтдилар.
Субҳоналлоҳ! Қозиларгина хато қилиб, бошқалар фариштага айландиларми!! Уларнинг айтаётган гаплари адашган кимсалар шариат қозиларини таг-томирлари билан йўқотиш мақсадида бошлаган ғаразли ҳамладан бошқа нарса эмас.
Мен бу сўзларни ҳаводан олиб гапирмаяпман. Менинг бунга воқеий ҳужжатларим бор. Бу мамлакатда француз қонунларини татбиқ қилишни хоҳлаган кимсалар бор. Алҳамдулиллаҳ, бекор қилинган даъво низоми бунинг яққол мисолидир. Унинг татбиқ қилинишига бир баҳя қолган эди. Биз, бу низомни бекор қилишга ҳисса қўшган ҳар бир кишига ўз миннатдорчилигимизни изҳор қиламиз.
Мазкур даъво низоми Миср қонунларидан, у эса ўз навбатида француз қонунларидан олинган эди.
Уламолар ва толиби илмларни буни тушуниб етишга ва масъул идора ходимларини ижобат қилишга муваффақ қилган Аллоҳга беадад ҳамду санолар бўлсин!
Даъват эгалари ҳақида нималар айтилмади дейсиз! Уларга шу пайтгача маълум бўлмаган хунук лақаблар қўйилди. Уларни обрўсизлантириш ва одамлар тасаввурида воқеъликларини бузиб кўрсатиш учун ғаразгўй кимсалар қомусларда уларни “ақидапарастлар”, “экстремистлар”... каби сифатлар билан сифатладилар.
Уламолар, толиби илмлар, қозилар, муҳтасиблар ва даъватчиларга қаратилаётган ушбу ғазабнок ҳужумлар душманнинг режа ва мақсадларини амалга оширишдан бошқа нарса эмас.
Бас, кўзингизни очинг! Ҳушёр бўлинг!
Admin   09-15-2010, 07:58 PM
#83
МУАММОНИ ҲАЛ ЭТИШНИНГ ТЎҒРИ ЙЎЛИ

Уламоларга тил теккизиш оқибатларини баён қилгандан сўнг, энди бу муаммони ҳал қилишнинг тўғри ва соғлом йўли ҳақидаги фикрларга ўтамиз. Бу борада учта нарсага эътибор берилиши керак:
1 – Бу хусусда уламолар қилишлари лозим бўлган ишлар;
2 – Уламоларга нисбатан бизнинг зиммамиздаги вазифалар;
3 – Уламоларни обрўсизлантирмаган ҳолда ҳақиқатни баён қилиш йўллари.

Биринчи: Уламолар зиммасидаги вазифалар

Уламолар ўзларини эҳтиёт қилиб, обрўларига путур етказадиган нарсалардан узоқ турсинлар. Бу борада Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўрнак олсинлар. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (тун қоронғусида у зотнинг ёнларида аёл кишини кўриб, ўзларини четга олаётган икки саҳобага): “Тўхтанглар, бу – Софийя!” - деб, ўзларини ва обрўларини ҳимоя қилган, қалблари ғаламисликдан пок бўлган саҳобалар бу сўздан ҳайратланиб: “Ё Расулуллоҳ, наҳотки, сиз ҳақингизда ёмон хаёлга борсак” деганларида, шайтон одамзотнинг қон томирларида юришини эслатган эдилар.
Уламоларнинг ўзларини ҳимоя қилиш кўринишларини қуйидагича кўрсатиб ўтишимиз мумкин:
1 – Илм ва амалда ўрнак бўлиш
Чунки, Қуръони Карим илм ва амал ўртасидаги ихтилофдан огоҳлантирди:
“Одамларни яхшиликка чорлаб, ўзларингизни унутасизларми? Ҳолбуки, ўзларингиз китоб (Таврот) тиловат қиласизлар. Ақлингизни юргизмайсизларми?” (Бақара: 44);
“Эй мўминлар, сизлар нега ўзларингиз қилмайдиган нарсани (қиламиз деб) айтасизлар?!” (Саф: 2).
Дўзахда худди тегирмон атрофида айланаётган эшакдек ичаклари атрофида айланаётган одам ҳақидаги ҳадис маълум ва машҳурдир.
Шоир айтади:
Бошқаларга ҳар нарсани ўргатган “олим”
Ўзингга ҳам бирозгина берсанг-чи таълим?
Бир ишни қилсанг-у, “Қилма!” деб айтсанг
Зиммангга катта айб ортибсан, билсанг!
2 – Фатвони мукаммал ўйлаб, шартларига кўра бериш
Олим фатво сўралганида чуқур ўйланиши, шошилмаслиги, фатво сўралиш сабабларини ва фатвоси ортидан келадиган натижаларни мулоҳаза қилиши, фатводан ирода қилинган нарса нима эканини ўзи яхши тушунган бўлиши, фиқҳнинг усул, фуруъ, воқеъ каби фатво шартларини ўзида мукаммал қилганидан кейингина фатво бериши лозим.
Олим киши бировнинг “Шундай, шундай иш” деган гапи билангина кифояланиб, масалани чуқурроқ ўрганмасдан, ўша эшитган гапи бўйича фатво бериб юбормасинки, охир-оқибат шошқалоқлиги сабабли одамларнинг маломатига қолиши мумкин.
3 – Алдаш, чалғитиш ва шубҳалантиришдан ҳушёр бўлиш
Баъзи одамлар ҳақиқатни яшириш учун уламоларни аврашга, чалғитишга ёки уларга баъзи нарсаларни билдирмасликка ҳаракат қиладилар. Шунинг учун олим киши ҳушёр ва огоҳ бўлиши лозим. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Мен фирибгар эмасман, фирибгар мени алдай ҳам олмайди!” - деган эдилар. Бу софдилликка ва зоҳирга қараб иш қилишга зид, дегани эмас. Фақат, ҳушёрликни назарда тутилаяпти, холос.
4 – Ҳақиқатни айтишдан қайтмаслик ва Аллоҳ йўлида маломатлардан қўрқмаслик
Ҳақиқатни айтишга жасоратли бўлиш – олим киши сифатланиши зарур бўлган сифатлардандир. У яхшиликка буюриб, ёмонликлардан қайтарсин, ёмонлик қилган одамга ким бўлишидан қатъий назар: “Сен ёмон иш қилдинг!” - деб айта олсин. Ҳозирги кунда яшаётган олимлар учун шонли тарихимизда яшаб ўтган уламоларимиз чиройли ўрнакдирлар. Биз улардан баъзиларини мисол тариқасида келтирмоқчимиз:
Биринчи мисол: Халифа Марвон ибн Ҳакам роҳимаҳуллоҳга нисбатан Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳунинг муносабати.
Марвон ибн Ҳакам ҳайит куни намозгоҳга келиб, намоз ўқишдан аввал (хутба ўқиш учун) минбар томон юра бошлади. Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу унинг кийимидан тортиб, норози оҳангда: “Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, сизлар (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар қилган ишни) ўзгартирдингиз!” - деди. Марвон ибн Ҳакам: “У даврдаги кўп нарсаларга амал қилинмай қолди” - деди.
Саҳоба Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу халифани қилмоқчи бўлган ишидан ошкора ман қилди. “Унинг хатосини бир вараққа ёзиб топширай, насиҳатим ўртамизда сир бўлиб қолсин”, демади.
Иккинчи мисол: Уламолар султони Изз ибн Абдуссалом роҳимаҳуллоҳнинг подшоҳ Солиҳ Айюбга муносабати.
Шоҳ Солиҳ Айюб Шом музофотининг ҳукмдори эди. Ўзи билан амакиваччалари ўртасидаги низо сабабли насороларга (христианларга) айрим қалъаларни бериб юборди. Изз ибн Абдуссалом роҳимаҳуллоҳ жума куни Дамашқ масжидларининг бирида хутба ўқиди. Унда жумладан: “Аллоҳим, бу Умматнинг ишини Ўзинг тўғрилик тарафига бургин. Сенга итоат қилганлар азиз, осий бўлганлар хор бўладиган, яхшиликларга буюрилиб, ёмонликдан қайтариладиган ҳолатни вужудга келтиргин!” - деган сўзларни айтди ва насороларга Дамашқда қурол-аслаҳа сотишни таъқиқлаган фатво чиқарди.
Подшо ғазабланиб, Изз ибн Абдуссаломни зиндонбанд қилди. Ундан аввал имом Аҳмад ва талайгина уламолар ҳам ҳибсга олинган эдилар:
“Одамлар: “Иймон келтирдик”, дейишлари билангина, имтиҳон қилинмаган ҳолларида, қўйиб қўйилишларини ўйладиларми?!” (Анкабут: 2).
Подшо зиндонга, Изз ибн Абдуссалом ёнига аъёнларидан бирини юборди. У: “Мен сиз билан подшо ўртасида воситачилик қилай. Бунинг учун сиздан бир нарсани сўрайман: подшодан кечирим сўраб, унинг бошини ўпсангиз” - деди (Бошни ўпиш арабларда ҳурмат рамзидир). Изз ибн Абдуссалом: “Мени тинч қўйинг. Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, подшонинг (пешонасини ўпиш у ёқда турсин), қўлларимни ўпишига ҳам рози эмасман. Аллоҳ Мени сизларни мубтало қилган мусибатдан сақласин! Мен бир водийда бўлсам, сизлар бутунлай бошқа водийдасизлар!” - деди.
Подшо насоролар билан учрашувга Изз ибн Абдуссаломни ҳам бирга олиб борди-да, чодирларнинг бирига банди қилиб қўйди. Подшо насоролар билан ўтирар экан, чодирдан Изз ибн Абдуссаломнинг Қуръон тиловати эшитила бошлади. Подшо: “Бу кимнинг товуши эканини биласизларми?” - деб савол берди.
Улар: “Йўқ” - дедилар.
– У бизнинг катта попларимиздан (уламоларимиздан демади) бири! Уни нега банди қилганимни биласизларми?.
– Йўқ.
– У сизларга қурол-аслаҳа сотмаслик ҳақида фатво чиқарди.
– Тангри номига онт ичиб айтамизки, агар роҳибларимиздан бири шундай фатво берса эди, биз унинг оёқларини ювар ва ювиндисини шўрва қилиб, ичар эдик!

Подшо қилган ишидан пушаймон бўлиб, Изз ибн Абдуссаломни озод қилиш фармонини берди.
Учинчи мисол: Азҳар Шайхи шайх Хазир Ҳусайннинг Муҳаммад Нажибга нисбатан муносабати.
Мисрда мустақиллик инқилоби бўлганидан сўнг (давлат арбоби) Муҳаммад Нажиб: “Миср қонунчилигида эркак билан аёлни тенг ҳуқуқли қиламиз!” деди. Шундан сўнг Хазир Ҳусайн Муҳаммад Нажибга қўнғироқ қилиб: “Ё сўзингизни қайтариб оласиз ёки эртага Азҳарнинг барча шайхлари билан кафан кийиб кўчаларга тўкиламиз! Ё ҳаёт, ё мамот!” - деди.
Муҳаммад Нажиб ҳам, вазирликдагилар ҳам шайх Хазир Ҳусайн олдига кетма-кет келиб: “Сиздан узр сўраймиз, айтилган гап хато эди” - дедилар. У эса: “Узрингизни менга айтманг, халқдан узр сўранг!” - дер эди.
- Халқ олдига чиқиб узр сўраш жуда ҳам оғир.
- Ҳой Муҳаммад Нажиб, ё одамлар олдида айтган сўзларинг сабабли узр сўраб, ундан воз кечасан ёки эртага кафанларимни кийиб, кўчаларни тўлдираман!

Муҳаммад Нажиб эртаси куни матбуот ўзига ёлғон гапларни нисбатлаганини, ўзининг эса бу мавзуда гапирмаганини эълон қилди.
Ҳа, илм ва иймон олимни ҳақ узра журъатли бўлишга ундайди. Бас, олим Аллоҳ йўлида ҳеч қандай маломатдан қўрқмасин. Ўз масъулиятини адо этсин. Ўз обрўсини одамларнинг ўқларига нишон қилиб қўймасин.
Зеро, фитнага тушиб қолишдан қўрқиш баҳонаси билан ҳақни очиқ айтмай журъатсизликка йўл қўйиш тўғри эмас.
Admin   09-15-2010, 08:34 PM
#84
Иккинчи: уламоларимизга нисбатан зиммамиздаги масъулиятлар

1 – Уламоларнинг Уммат йўлбошчилигидаги мавқеъ ва таъсирларини сақлаб қолиш
Салафи солиҳларимизнинг ўз уламоларига қилган муомалаларида бизлар учун ўрнак ва намуналар бор. Зеро, улар толиби илм одоблари ҳақида ёзиб қолдиришган сатрлар ёғдуси айрим беандиша талабаларнинг йўлларини ёритса, фойдадан ҳоли бўлмас эди.
Ироқий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Муҳаддис – ўзидан кўра билимдонроқ бўлган муҳаддис олдида сукут қилсин. Чунки, Иброҳим ва Шаъбий бир ерда бўлсалар, Иброҳим оғиз очмас эди” (Иброҳим ва Шаъбий роҳимаҳумаллоҳлар буюк муҳаддислардан ҳисобланади).
Имом Шофеийнинг ўғли айтади: “Отам мунозара қилганида ҳеч кимга товушини кўтармаган”.
Яҳё ибн Муин роҳимаҳуллоҳ айтади: “Бирон шаҳарда ҳадис ривоят қилишга ўзидан кўра лойиқроқ олим бўла туриб ҳадис айтган одам аҳмоқдир”.
Саълукий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Устозига масхаромуз: “Нега энди?” деган талабанинг юзи ёруғ бўлмайди”.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга нисбатан шу қадар одоб сақлаган эканки, илмий масалалардан бир масалани сўрайман деб, бир йил юриб, сўрай олмаган экан.
Товус ибн Кайсон роҳимаҳуллоҳ айтади: “Олимни ҳурмат қилиш – суннатдир”.
Зуҳрий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Салама Ибн Аббос билан тортишавергани сабабли кўп илмдан маҳрум бўлган”.
Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Муҳаддисларни Яҳё ибн Муин каби ҳурматлаган бошқа бирон кишини кўрмадим”.
Муғийра роҳимаҳуллоҳ айтади: “Иброҳимдан амирдан ҳайбатлангандек ҳайбатланар эдик”.
Ато ибн Рабоҳ роҳимаҳуллоҳ айтади: “Баъзилар менга ҳадис айтар эканлар, у ҳадисни биринчи марта эшитаётгандек тинглайман. Ҳолбуки, у ҳадисни у одам туғилишидан олдин эшитганман”.
Имом Шофеий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Ким билан мунозара қилган бўлсам, Аллоҳ таолодан унинг тилида ҳақиқатни сўзлатишини умид қилдим”.
Имом Аҳмад бетоб ётган ҳолида унинг ҳузурида уламолардан бири тилга олинди. Шунда у зудлик билан ўтириб олди-да: “Солиҳ кишилар тилга олинар экан, бизнинг ёнбошлаб олишимиз яхши эмас” - деди.
Жавзий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Тақводор одам ҳеч қачон жанжал кўтармайди”.
Шундай инсонлардангина намуна олса арзийди. Аллоҳ таоло айтади:
“Ана ўша (юқорида мазкур бўлган зотлар) Аллоҳ ҳидоят қилган кишилардир. Бас, ўшаларнинг йўлларигагина эргашинг!” (Анъом: 90).
2 – Аллоҳ сақлаган фаришта ва пайғамбарларгина гуноҳ ва хатолардан маъсум эканини билиш
Бинобарин, ҳар бир олим хато қилиши мумкин эканини назардан четлатмай, ижтиҳод қилганида хатога йўл қўйса кечиришимиз ва уламоларнинг хатоларини излаб, санаб юрмаслигимиз керак.
Салафи солиҳ бу нарсани жуда яхши билар ва бунга қатъий риоя қилар эди.
Имом Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Ҳеч бир киши хато қилишдан маъсум эмас”.
Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ айтади: “Хато ва ғалатдан ким ҳам қутула олади?!”
Термизий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Зеҳнлари кучли бўлишига қарамай катта-катта имомлар ҳам хатога йўл қўйганлар”.
Ибн Ҳиббон роҳимаҳуллоҳ айтади: “Адолатли экани маълум бўлган бир шайхнинг ҳадисини унинг ривоятидаги ноаниқликлар сабабли олмаслик инсофдан эмас. Агар шу мантиқ билан иш кўрсак Зуҳрий, ибн Журайж, Саврий ва Шуъба роҳимаҳумуллоҳларнинг ривоят қилган ҳадисларини олмаслигимиз керак бўлади. Ҳолбуки улар, ривоятлари соғлом ҳамда ўта зеҳнли ва ишончли бўлсалар-да, хатолардан маъсум эмаслар”.
3 – Ихтилоф саҳобалар даврида ҳам бўлган ва Қиёмат кунигача давом этишини унутмаслик
Шунинг учун ҳам, уламолар ўртасидаги ихтилофларга бағримизни кенгроқ қилсак яхши бўлади. Зеро уларнинг ҳар бирининг ўз нуқтаи назари бор. Улар ўртасида келишмовчиликлар бўлиши табиий. Бу ҳақда уламоларнинг ўзлари айтган сўзларга, масалан, шайхулислом ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳнинг “Рафъул-малом анил-аимматил-аълом” (Машҳур уламолардан маломатни кетказиш) китобига қаранг.
4 – Сезмаган ҳолда Ислом душманларининг режаларини ижро этиш ўрнига, аксинча, уларга фурсат бермаслик, уларнинг ғоя ва мақсадларини ўрганиб, уламоларимизни мудофаа қилиш
5 – Уламоларимизнинг сўзлари ва фикрларини тўғри маънода тушуниш, сўзларини олмасак-да, уларга ёмон гумонда бўлмаслик

Дарҳақиқат, уламоларнинг ҳар бир сўзини олишга мажбур эмасмиз. Бироқ бир олимнинг сўзини (унинг зиддига далил бўлса) олмаслик билан уни айблаш ўртасида катта фарқ бор. Яъни, бир олимнинг сўзларига қаноат ҳосил қилмаслигимиз – унга тил теккизиб, обрўсини тўкишни тақозо этмайди.
Имом Шофеий роҳимаҳуллоҳ: “Агар ҳадис саҳиҳ бўлса, ўша менинг мазҳабимдир”, дер эди. Бу сўз бошқа талайгина уламолардан ҳам ривоят қилинган. Чунки улар бир олимнинг сўзи билангина Аллоҳ таолога ибодат қилинмаслигини, баъзида унинг сўзлари далилга хилоф келиши, яъни унга бу далил етиб келмаган бўлиши мумкинлигини идрок этишар, шундай бўлса-да, ўша олимнинг обрўси ва шарафи ҳимояланган ҳолатида қолар эди.
Умар розияллоҳу анҳу айтади: “Мусулмон биродарингизнинг оғзидан чиққан сўзга ёмон гумонда бўлманг. Уни яхшиликка йўйинг!”.
6 – Бошқаларнинг, хусусан уламоларнинг айбу-нуқсонлари ўрнига ўз айбу-нуқсонларимиз билан шуғулланиш
Ўзинг қилган ишни бошқада кўрсанг,
Айблаб, эй воиз, бўлма гуноҳкор.
Ширкдан сўнг биз билган энг катта гуноҳ
Ўзининг хатосин билмаслик зинҳор!
У гуноҳни таниди, бошқаларда излагач,
Нима қилсин бечора, ўзида ҳеч кўрмагач!
Уламолардаги айбу-нуқсонларни излаб, ўзидагиларни унутган одамнинг мисоли шоирнинг қуйидаги сўзларига ўхшайди:
Қояни парчалаш учун сузди-ю,
Шохини синдирди тоғнинг такаси...
Ёхуд ушбу шоирнинг сўзларига ўхшайди:
Осмонўпар тоғларни сузган, эй қўчқор,
Бошингга ҳушёр бўл, тоққамас зинҳор!
Гоҳида олим хатога йўл қўйиши мумкин. Бу – унинг билими ва қилган ишларини тарк этишни тақозо қилмайди.
Илмимга амал қилсам, амалда қилсам хато,
Мендаги хато сенга зарарсиздир мутлақо!
Admin   09-15-2010, 08:37 PM
#85
Учинчи: Уламоларга хатоларини баён қилиш учун обрўларини тўкмайдиган тўғри йўлни танлаш

Ҳозирда кўпчилик меъёр нималигини билмай қолган. Баъзилар уламоларни айблаб, обрўларини тўкаётган бўлса, бошқа баъзилар ҳақиқатни шаръий далиллар билан тушунтираётган олим ёки толиби илмларни уламоларни обрўсизлантириш ва фитналарга сабаб бўлишда айбламоқда.
Ҳар иккала тоифа ҳам бу хусусда тўғриликдан узоқдадир.
Шундай экан, шаръий далилга асосланган сўзларнигина айтган ҳолда, ҳам уламолар обрўсини тўкмасликни, ҳам ҳақиқатни баён қилишни ўзида жамлайдиган тўғри йўл қандай бўлиши мумкин?!
Бу йўлни қуйидагича изоҳлаш мумкин:
1 – Уламолар ҳақида айтилаётган сўзларнинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилиш
Уламолар ҳақида турли ғаразли мақсадлар йўлида ҳар хил миш-мишлар тарқатилади. Аввало, шу миш-мишларнинг тўғрими, нотўғри эканига ишонч ҳосил қилиш керак. Чунки, баъзан бундай гап-сўзлар асоссиз ва нотўғри бўлиб чиқади.
Катта уламоларимизга нисбатланган қанча сўзлар борки, бу ҳақда уларнинг ўзларидан сўраганимизда, улар бундай гапларни умуман айтмаганликлари маълум бўлган. Ҳозирда шундайлар кўпайиб кетганки, борган ҳар ерларида: “Фалон олим ҳақида фалон-фалон гаплар юрибди” дейди. “Нима учун?” деб сўрасангиз: “У фалон-фалон гапларни айтибди” деб жавоб беради. Сиз ўша олимнинг олдига бориб, шу ҳақда сўрасангиз: “Аллоҳга қасамки, мен у сўзларнинг биронтасини ҳам айтмаганман”, дейди.
Демак, олимга нисбатланаётган сўзларни текшириб кўриш, биз мақсад қилаётган тўғри йўл устидаги биринчи қадам саналади.
2 – Бир олимнинг сўзларини олмаслик, у билан мунозара қилиш ва унга ҳақиқатни баён қилиш уламоларни қоралашдан тубдан фарқ қилишини билиш
Бу икки нарса ўртасидаги фарқ жуда ҳам каттадир. Биз бирон бир фатвони далилларга мутаносиб келмагани учун олмаслигимиз жоиз бўлар, бироқ уламоларни қоралашимиз асло жоиз бўлмайди.
3 – Гапираётган одам Аллоҳ розилигини талаб қилиши
Гапираётган одам холислик билан гапирсин, нафс-ҳаво, интиқом олиш, ўзини кўрсатиш каби вақтинчалик шахсий ғаразларидан четлансин:
“Бас, ким Роббисига рўбарў бўлишидан умидвор бўлса, у ҳолда яхши амал қилсин ва Роббисига бандалик қилишда бирон кимсани (унга) шерик қилмасин! (Яъни, қиладиган барча амалларини ёлғиз Аллоҳ учун қилсин)(Каҳф: 110).
Шуни ҳам унутмаслик керакки, рад қилиш аслида холис ва Аллоҳ розилиги учун бўлган-у, бироқ кейинроқ шайтон унга ўзини кўрсатиш ва бошқа ниятни бузадиган офатларни ҳам васваса қилган бўлиши мумкин.
4 – Инсоф ва адолат
Айрим толиби илмлар ҳолига назар ташлаган одам, улар олим айтаётган сўзларни бирваракайига ҳаммасини қабул қилаётганини ёки аксинча, унинг ҳеч бир сўзини умуман қабул қилмаётганини кўради. Бу – Аллоҳ таоло буюрган адолат ва инсофга зиддир. Аллоҳ таоло айтади:
“Бирон қавмни ёмон кўришингиз сизларни адолат қилмасликка тортмасин! Адо¬лат қилингиз! Шу тақвога яқинроқдир. Аллоҳдан қўрқингиз!” (Моида: 8).
Адолатли ва инсофли бўлиш - аҳли суннат ва жамоат манҳажидир. Шайхулислом Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ: “Аҳли суннат бидъатчига, бидъатчиларнинг бир-бирларига қилган адолатидан ҳам адолатлироқдир!” - деганлар.
Олимлар ҳақида инсофли ва адолатли бўлишга қуйидагилар киради:
а) Олимга у муносиб бўлган даражада мақтов айтиш;
б) У йўл қўйган хатони тушунтиришда ҳаддан ошмаслик.
Уламолардан бири хато қилган бўлса ва сиз уни тушунтирмоқчи бўлсангиз, у қилган барча хатоларни санашга киришиб, обрўсини тўкишга шошилманг. Билъакс, ўзингиз баён қилмоқчи бўлган хатоси ҳақидагина айтинг, ундан нарига ўтманг! Бошқаларнинг ҳаддингиздан ошишга ундашларига қулоқ солманг!
5 – Кишиларга баҳо беришда муҳаддислар йўлидан юриш
Баъзи олимлар тарафидан йўл қўйилган хатоларни тушунтирмоқчи бўлган одам, муҳаддислар (Аллоҳ улардан рози бўлсин) чизиб берган инсофли манҳаж-йўлдан юриши лозим. Бу мавзуда ҳажми кичик бўлишига қарамай, бебаҳо бўлган бир рисола борки, у бу манҳажни тўлақонли акс эттирган. У шайх Аҳмад Сувайён қаламига мансуб: “Кишиларга ва уларнинг асарларига баҳо беришда аҳли суннат ва жамоат манҳажи” рисоласидир. Ўқувчиларга мазкур китобни ўқишни тавсия қиламан.
6 – Билмоқ керакки, олимнинг хатоси икки турли: фуруъ (шахобча) ва усул (ақида)да бўлади
а) Фаръий масалалар – ижтиҳодий масалалардан ҳисобланиб, унда ихтилофлар бўлиши табиий. Агар шундай масалада олимнинг хатоси бўлса, унинг обрўсига путур етмайдиган қилиб тузатиш мумкин.
б) Усул (ақида) масалаларида бўлса, бу ҳақда энг тўғри бўлган сўзни баён қилинади. Меъёрдан оширмаган ва камайтирмаган ҳолда, умумий равишда бидъатчилардан огоҳлантирилади. Бидъатига чорлаётган кимсанинг хатарлари ҳақида эслатилади.
Шайхулислом Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ: “Аҳли суннат бидъатчига бидъатчиларнинг бир-бирларига қилган адолатидан ҳам адолатлироқдирлар!” - деганлар. Яъни, бидъатчилар бир-бирларининг гўштини ейишади. Ҳар бир тоифа бошқаларининг ҳаққига тажовуз қилади. Аҳли суннат ва жамоат эса куфрга етиб бормаган хатоларга йўл қўйган одамлар у ёқда турсин, кофирларга ҳам инсоф билан қарайдилар.
Ҳозирги кунда одамлар бу масалада аҳли суннат ва жамоат йўлидан четланиб кетдилар. Яқинда бир гап эшитдим. Баъзи одамлар уламолардан бирининг ақида бобида йўл қўйган хатосини баён қилиш билан чекланмай, унинг оиласига – аёли, қизлари ва ўғиллари шаънига ҳам тил теккизганлар! Субҳаналлоҳ! Унинг хотини-ю, ўғил-қизларининг бу ишга нима алоқаси бор?! Унинг обрў-номусига чанг солишнинг нима ҳожати бор?! Унутмайликки, биз хато содир бўлганида сукут қилишга тарғиб қилмаяпмиз. Фақатгина, ҳақиқатни очиш ва тушунтириш учун тўғри йўлни танлашга чақирмоқдамиз.
7 – Хоҳ усул (эътиқод) ва хоҳ фуруъ масалаларида хато содир этган олим билан боғланиш имкони бўлса, шу энг тўғри йўл бўлса керак. Шояд хатоларидан воз кечиб, ҳақиқатга қайтар
Чунки мақсад - ҳақиқатга қайтишдир. Хато қилган одамнинг ўз хатосидан қайтишининг ва қилган хатосини ошкор эълон қилишининг одамлар учун катта манфаати бор. Чунки, унга хатоларини тушунтириб, ҳақиқатни баён қилсангиз, одамларнинг ярми қаноат ҳосил қилади. Агар насиҳат қилганингиздан ва Аллоҳдан қўрқишни ёдига солганингиздан сўнг, унинг ўзи ҳақиқатга қайтса, унга ишонган одамларнинг ҳаммаси қаноат ҳосил қилади.
Шу ерда бир воқеани эслатмоқчиман: уламолардан иккитаси бир масала ҳақида ихтилоф қилиб қолган эса-да, ҳар иккиси ҳам одамлар ўртасида қарши тарафни хатога нисбатлашга ҳаракат қилмади. Балки икковлон бир ерга келиб, мунозара қилдилар. Мунозара ниҳоясида ҳар иккиси ҳам бир-бирларининг сўзларини қабул қилдилар. Чунки уларнинг мақсадлари ҳақиқатга эришиш эди.
Admin   09-15-2010, 08:48 PM
#86
ХОТИМА

Хулоса сифатида қуйидагиларни айтишимиз мумкин:
Биринчи: Биз шахсларни муқаддаслаштиришга, хатолардан кўз юмишга ёки ҳақиқатни айтишдан сукут қилишга чақирмаймиз. Балки уламолар обрўсига путур етказмай, меъёрдан оширмай ёки камайтирмай, ғулувга берилмай ҳақни баён қилишнинг соғлом йўлига чақирамиз.
Иккинчи: Кейинги пайтларда ижмоъ давоси кўпайди. Менга “Фалончи уламоларнинг ижмоъсига қарши чиқиб, фитна бошлаяпти!” - деган хатлар кўплаб келмоқда. Мен уларга шундай жавоб бермоқчиман: Аввало, ижмоъ оддий иш эмас. Шунинг учун биз ижмоъ билан ижтимоъ (тўпланиш) ўртасини ажратиб олишимиз керак.
Ижмоъ – уламолар таърифлаганидек, қайсидир бир асрда бирон масала юзасидан уммат ишонган уламоларнинг берган қароридир. Агар бу уламолардан биронтасининг фикри хилоф бўлса, у ижмоъ - қарор ҳисобланмайди.
Ижмоъ – бир ўлканинг эмас, балки бутун ислом умматининг ишончли уламолари тарафидан олинган қарордир.
Демак, ижмоъ оддий иш эмас, балки унниг асослари ва шартлари бордир. Шунинг учун ҳам, баъзи олимлар: “Саҳобалардан сўнг ижмоъ чиқмади” - деб айтганлар.
Бас, ижмоъни даъво қилаётган одамлар шошилмасинлар! Қандайдир сўзни айтаётган одамларнинг кўплигига эмас, соғлом далил билан айтилишига эътибор берсинлар!
Учинчи: Баъзи уламолар сабаблари қоим бўлган фатволарни берадилар. Бошқа олимлар ва толиби илмлар эса уларга қарши чиқиб, уларни мухолифлик, фитналарни қўзғаш, ўзини кўрсатиш, билимларни ўғирлаш, илмсизлик ва бошқа сифатлар билан айблайдилар.
Бу тўғри эмас. Биз бу мавзуда, қуйидаги сабабларга кўра, ҳушёр бўлишимиз керак:
а) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган ваҳий ва У Зотнинг сўзларидан бошқа барчанинг сўзини олинади ҳам, рад қилинади ҳам.
б) Бир-бирига мухолиф бўлганлар - уламолардир. Шундай экан, мухолифларни қадрлаш ва уларнинг обрўларини тўкмаслик, уларни айбламаслик керак.
в) Одамлар ҳақиқат билан танилади, ҳақиқат одамлар билан эмас.
г) Ким тарафидан бўлмасин, чиқарилган фатвонинг тўғрилиги ва шартларининг тўлалигини текшириш лозим. Мухолиф тарафнинг фикрларидан қатъий назар, фатвонинг соғломлиги ва шартларининг тўлалиги муҳимдир.
д) Ижтиҳодий масалаларда ихтилофлар бўлиши табиий. Ҳатто саҳобалар ўртасида ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: ”Ҳар бирингиз аср намозини Қурайза қабиласи (ерлари)да ўқингиз!” (Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ривояти) - деб айтган сўзларини фарқлича тушунганлар бўлди.
Улар ўртасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан кейин ҳам баъзи келишмовчиликлар рўй берди. Бироқ бу келишмовчиликлар, уларни фитна қўзғаш ва бировларни қоралашга олиб бормади. Шунинг учун ҳам, ижтиҳодий масалалардаги ихтилофлар учун юрагимизни кенгроқ қилсак мақсадга мувофиқ бўлади.
е) Мухолифлик хато ҳисобланмайди. Ибрат ёшнинг катта ёки кичиклигида эмас, балки фатво шартларининг тўлалигидадир. Зотан, уламоларнинг кичиклари катталарининг айрим фатволарига қарши чиқиш ҳоллари тарихда ҳам бўлган, ҳозирда ҳам бор. Чунки, гоҳида ҳақиқат кичикларда ҳам бўлиши мумкин.
Буннинг яққол мисоли шайхулислом Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳдир. У ҳақиқат унинг тарафида бўлгани боис ўз давридаги ватандош уламоларига мухолиф бўлган.
Яна шундай бир мисол, шайх Абдулазиз ибн Боз роҳимаҳуллоҳ шайх Муҳаммад ибн Иброҳим роҳимаҳуллоҳнинг берган фатвосига у киши ҳали тирик пайтида қарши чиққан эди. Шундай бўлишига қарамай шайх Муҳаммад ибн Иброҳим роҳимаҳуллоҳ: “Сен ким бўлибсанки, менга қарши чиқаяпсан?!” - демади. Бу - шайх Муҳаммад ибн Иброҳим роҳимаҳуллоҳ билимининг чуқурлигига далилдир. Зеро, шайх Абдулазиз ибн Боз роҳимаҳуллоҳнинг далиллари кучлироқ эди.
Тўртинчи: Нега уламоларнинг хатолари бошқаларникидан кўра кўпроқ тилга олинади?!
Сабаби, уламолар бу умматнинг сараси, пешвоси ва мақтовга сазоворидир. Улардан содир бўлган битта-яримта хато тезда кўриниб, билиниб қолади. Чунки бу хато сутдек оппоқ варақдаги қора нуқтага ўхшайди. Шунинг учун ҳам: “Олимнинг хатоси оламга ноғора” деб бежиз айтмаганлар.
Олимнинг мисоли оппоқ кийимга ўхшайди. Унга бирон бир доғ тегса, қанчалар кичик бўлса ҳам, кўриниб тураверади.
Инчунун, уламолар буни яхши билишлари, ўзларини доимо назорат қилишлари, ҳаракатлари ва сўзларига диққат этишлари керак. Одамлар ҳам уламолар ҳақида айтилган гапларни бўрттирмасликлари шарт.
Бешинчи: Мақтовсимон мазаммат қилишдан қочингиз!
Айрим одамлар уламолардан бирига мақтовлар ёғдирар экан, унинг фазилатларини икир-чикиригача санагач, сўнг: “Ҳар ҳолда, шайх яхши одамлардан!” ёки “Нима бўлганда ҳам, ўзи юраги соф одам!” каби камчиликларни ифодалаган оҳангда гапириб қўяди ва бу сўзи билан унинг ғофил эканини қасд қилади. Бундай услубларни қўллаган одамларга шу сўзларни айтамиз: “Аллоҳдан қўрқиб, Ундан тақво қилингиз! Айтаётган гапларингизнинг нақадар хатарли эканини билиб, Аллоҳга тавба қилиб, истиғфорлар айтинг! Камситган одамингиздан кечирим сўранг!”.
Олтинчи: Олимларга нисбатан одобсизлик қилган одам ўз жазосини бу дунёда ёки охиратда, албатта, кўради. Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ ибн Ҳазм роҳимаҳуллоҳнинг таржимаи ҳолида ўшандай одамлардан бири ҳақида мана бу сатрларни ёзган: “У кўп китоблар ёзди. Мунозара қилар экан, тили ва қўлига эрк берди. Уламоларга нисбатан одобсизлик қилиб, уларга қўпол сўзларни ишлатди, таҳқирлади, сўкди. “Қилмиш қидирмиш” деганларидек, жазоси ҳам ўз қилмишининг жинсидан бўлди. Унинг асарларидан баъзи уламолар юз ўгирдилар, ундан воз кечдилар, нафратландилар. Унинг китоблари тириклик пайтидаёқ ёқиб юборилди”.
Уламоларни ҳақоратлаган ва уларга нисбатан журъатли бўлган одамнинг одамлар эътиборидан четда қолганига воқеълик гувоҳ бўлмоқда.
Ҳофиз Ибн Ражаб роҳимаҳуллоҳ айтади: “... Воқеъ бунга шоҳиддир. Одамлар ҳақидаги маълумотларни ва олам тарихини чуқур ўрганган кишилар, ўз биродарига макр қилган кишининг макри ўзига қайтгани, макр қилинган кишининг эса қутулиб, шу макр сабабли нажот топганини жуда яхши билади”.
Еттинчи: Одамларнинг қоралашлари ва ёмон сўзлари билан юзма-юз қолган олим ва толиби илмлар сабр қилиб, Аллоҳдан тақво қилсинлар. Ва унутмасинларки, улар пайғамбарлар ва расуллардан афзал эмаслар. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам қораландилар, ҳатто рафиқаларини машҳур “Туҳмат” воқеъасида (зино қилишда) айбланди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уламолар учун намунадир. Бас, у зотдан ўрнак олсинлар ва унутмасинларки, оқибат тақводорларникидир! Аллоҳ таоло айтди:
“Улар: “Сен Юсуфмисан?” деб сўрадилар. “Ҳа, мен Юсуфман, бу эса биродаримдир. Аллоҳ бизга марҳамат кўрсатди (яъни шунча йиллик айрилиқ азобидан кейин бизни яна бирлаштирди). Дарҳақиқат, кимда-ким Аллоҳдан қўрқиб, сабру қаноат қилса, албатта Аллоҳ бундай чиройли амалларни қилувчи кишиларнинг ажру мукофотини зое қилмас”, деди у” (Юсуф: 90);
(Фиръавннинг сўзларидан даҳшатга тушиб кетганларида) Мусо қавмига деди: “Аллоҳдан мадад тилаб, сабр-тоқат қилингиз! Бу Ер шак-шубҳасиз Аллоҳникидир. Уни Ўзи хоҳлаган бандаларига мерос қилиб берар. Оқибат-натижа эса тақводорларники (Аллоҳдан қўрққанларники) бўлар” (Аъроф: 128);
“Ёмон макр-ҳийла эса фақат ўз эгаларини ўраб ҳалок қилур” (Фотир: 43).
Шоир деди:
Таънагўйнинг сўзидан қутулмоғинг кўп душвор,
Гарчи бўлса масканинг тоғ устида пинҳон ғор.
Одамларнинг тилидан ким ҳам қолур саломат?!
Йиртқичга ем бўлсанг ҳам, ортдан қолмас маломат.
Саккизинчи: Масалани умумлаштиришдан сақланинг!
Талайгина одамлар ҳукмларни умумлаштиришга ҳаракат қилмоқдалар ва бу ўта хатарлидир. Бундай қилиш онг савиясининг пастлиги ва инсофсизликка далолат қилади. Масалан, шундай одамлардан бирининг: “Уламолар ундай қилди, уламолар бундай деди, уламолар калтафаҳмлик қилди, уламолар хатога йўл қўйди”, - деб умумийликни ифодалайдиган иборалар истеъмол қилаётганининг шоҳиди бўласиз. Тўғриси эса, яхши ишларда умумий лафзларни, ёмон ишларда эса шу ишни қилганларни ифодалайдиган сўзларни истеъмол қилишдир. Аллоҳнинг раҳмати, масалан, ёмғир ҳамма учун умумийдир, жазо эса жазога лойиқ бўлган кишининг ўзига хосдир: “Уларнинг ҳар бирини қилган осийликларига биноан жазоладик”.
Яхшилар билан бирга бўлганларга ҳам раҳматнинг ёғилиши Аллоҳнинг марҳаматидандир: “Улар – ўзлари билан бирга ўтирган кишилар бахтиқаро бўлмайдиган одамлардир!”
Аллоҳ таоло Бадр жангида иштирок этган саҳобаларга: ”Кечирилган ҳолатингизда кетинглар!” - деди (Муттафақун алайҳ). Жазога келсак:
“Ҳеч бир кўтаргувчи (яъни гуноҳкор жон) ўзга жоннинг юкини (яъни гуноҳини) кўтармас” (Анъом: 164).
Тўққизинчи: Уламолар ҳақида сўз юритаётганларга шундай демоқчиман: “Аллоҳдан қўрқиб, Унга тавба қилинг! Аллоҳга қайтинг! Уламоларни ғийбат қилганингиз миқдорича мақтанг! Йўқса, зарар кўрган СИЗ бўласиз! Оқибат тақводорларникидир. Сизнинг мисолингиз қуйидаги байтларда тилга олинган кишиникидан фарқли эмасдир:
Қояни парчалаш учун сузди-ю,
Шохини синдирди тоғнинг такаси...
Ёхуд ушбу шоирнинг сўзларига ўхшайди:
Осмон ўпар тоғларни сузган, эй қўчқор,
Бошингга ҳушёр бўл, тоққамас зинҳор!
Ҳушёр бўлинг! Йўлингизни тузатинг! Оқибатларга назар ташланг! Аллоҳнинг ҳурматларини сақланг, Аллоҳ сизни ўз ҳимоясида сақлаб, гуноҳларингизни мағфират қилсин!”
Аллоҳ таолодан Ўзи берган илмини бизга манфаатли қилишини, сўз ва амал фитналаридан сақлашини сўраймиз. Аллоҳ энг яхши билувчи Зотдир.
Аллоҳ таоло пайғамбаримиз, Унинг оиласи ва бутун саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Admin   09-17-2010, 09:17 PM
#87
Раббоний бўлинг, рамазоний эмас

كن ربانيا ولا تكن رمضانيا

Шайх Муҳаммад Ҳассон

الشيخ محمد حسان

Ислом Нури таржимаси

Барча ҳамду санолар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфор айтамиз, Ундан ёрдам ва ҳидоят сўраймиз, нафсимизнинг шумлигидан ва амалларимизнинг ёмонлигидан Унинг Ўзидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи йўқдир.
Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчисидир деб гувоҳлик бераман.
«Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» (Оли Имрон: 102).
«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).
«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70, 71).
Сўзларнинг рости Аллоҳнинг Китоби, йўлларнинг яхшиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўллари, ишларнинг ёмони (динда) янги пайдо қилинганлари, (динда) янги пайдо қилинган барча нарса бидъат, барча бидъат залолат, барча залолат эса жаҳаннамга элтгувчидир.
Аммо баъд..
Аллоҳ йўлидаги дўстларим! Бугун сиз билан ўта муҳим мавзулардан бири ҳақида суҳбатлашамиз. Суҳбатимиз «Раббоний бўлинг, рамазоний эмас» деб аталади.
Одатимизга кўра, уни қуйидаги бир неча моддаларга бўлиб оламиз:
Биринчи: Ўзгармас иймоний омиллар.
Иккинчи: Билдингми, маҳкам тут.
Учинчи: Аллоҳдан мадад сўра ва сустлашма.

Сўзларимга диққат билан қулоқ тутишингизни умид қиламан. Аллоҳ таолодан бизларни сўзга қулоқ тутиб, унинг яхшисига эргашадиган кишилардан қилишини сўрайман.
«Ана ўшалар Аллоҳ ҳидоят қилган зотлардир. Ва ана ўшаларгина ақл эгаларидир» (Зумар: 18).

Биринчи: Ўзгармас иймоний омиллар
Аллоҳ йўлидаги дўстларим! Мана, Рамазон ҳам кўз очиб юмгунча ўтиб кетди. Ким Рамазонга ибодат қилган бўлса, у ўтди. Ким Аллоҳга ибодат қилса, Аллоҳ абадий ўлмас, Барҳаёт зотдир. Рўза ойи ниҳоясига етди, таровиҳ ва тиловати Қуръон ойи ўтиб кетди, эзгулик, саховат, инъому эҳсон ойи ўтди. Унда фойда қилган фойда қилиб қолди, зиён қилган эса зиён қилиб қолаверди.
Эй кўзим, ёш тўк надоматлар қилиб,
Нур ёғилган кечалар ўтди елиб.
Барча бирдек маъсиятлардан қочиб,
Бағрини тоат-ибодатға очиб,
Бир бировдан ортиқ эрмасди ҳамма,
Ким намозда, ким тиловатда яна...
Фозил биродарлар!
Шубҳасиз, Аллоҳ таоло Рамазон ойини бошқа ой-у кунлардан афзал қилган, уни Ўзининг мўл-кўл раҳмат-у баракотлари билан хослаган, унда бандаларини тоат-ибодатларга муяссар этган.
Рамазон ойи киргач, мусулмонлар ўзгача бир шукуҳ ва интиқлик билан Аллоҳ жалла ва аълонинг тоат-ибодатига берилишларига гувоҳ бўласиз. Тўғрида, ахир, нега ҳам ундай бўлмасин?! Жаҳаннам қопқалари ёпилган, жаннат дарвозалари очиб қўйилган, жин-шайтонларнинг ашаддийлари кишанга солинган бўлса!!
Одамлар ажиб бир соғинч ва иштиёқ билан ибодатлар сари ошиқадилар.. Бироқ... Рамазон чиқиши билан дилни оғритадиган, кўнгилни хира қиладиган ҳолат вужудга келади.. Рамазонда пок нафаслари билан масжидларни муаттар этган кишилардан кўплари Рамазон чиқиши билан оламлар Парвардигори тоатидан юз ўгириб кетадилар.. Худди Рамазонда бошқа бир Парвардигорга ибодат қилишгандек!!
Иймоннинг ҳар қандай ҳолатда ҳам, ҳеч қачон ўзгармайдиган собит асослари ва ўзгармас омиллари мавжуд.
Масалан, намоз.. Қайси бир ҳақиқий мўмин Рамазондан кейин намоздан беҳожат бўлиши мумкин?! Рамазон чиқди, энди намоз ўқимасам ҳам бўлаверади, деган фикр қайси бир ҳақиқий мўминнинг кўнглига келиши мумкин?!
Масжидларнинг Рамазондаги кўринишига ва Рамазондан кейиги кўринишига бир назар солинг..
Мўмин биродар! Иймонида содиқ бўлган ҳеч бир мўмин диннинг иккинчи рукни бўлмиш ушбу асл-асосдан ҳеч қачон ўзини беҳожат санамайди! Зотан, Аллоҳ таоло айтганки:
«Барча намозларни ва хусусан ўрта намозни (аср намозини) сақланглар — ўз вақтларида адо қилинглар! Ва Аллоҳ учун бўйинсунган ҳолда туринглар!» (Бақара: 238).
Аллоҳ таоло айтади:
«Эй мўминлар, рукуъ қилингиз, сажда қилингиз ва Парвардигорингизга ибодат қилиб, яхшилик қилингиз, шоядки нажот топсангизлар» (Ҳаж: 77).
Аллоҳ таоло хоҳ Рамазонда, хоҳ Рамазондан кейин бўлсин, намозни зое қилиш ва тарк қилишдан огоҳлантирган.
Аллоҳ таоло айтади:
«Сўнг уларнинг ортидан намозни зое қиладиган ва шаҳватларга бериладиган кимсалар ўринбосар бўлдилар. Энди у (ўринбосарлар) албатта ёмонликка (яъни ёмон жазога) йўлиқурлар» (Марям: 59).
Аллоҳ таоло айтади:
«Ҳар бир жон ўзи (ҳаёти-дунёда) касб қилган амали сабабли (дўзахда) ушланувчидир. Фақат ўнг қўл эгаларигина (яъни ҳаёти-дунёда иймон келтирганлари ва эзгу амаллар қилганлари сабабли Қиёмат Кунида номаи аъмоллари ўнг қўлларидан берилгаи саодатманд зотларгина дўзахдан) нажот топувчидирлар. Улар жаннатларда бир-бирлари билан (дўзахга ташланган) жиноятчи-кофир ҳақида савол-жавоб қилишурлар. (Улар дўзах аҳлига): «Сизларни нима Сақарга киритди?» (деганларида,) Улар айтурлар: «Бизлар намоз ўқувчилардан бўлмадик»» (Муддассир: 38-43).
Эй Рамазон рўзасига мушарраф бўлган мусулмон биродар, намозни асло зое қилмагин! Зеро, намоз Аллоҳ билан сенинг ўртангдаги алоқадир, сени гуноҳу маъсиятлардан покловчи чашмадир.
«Саҳиҳайн»да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Ким эрта-кеч масжидга бориб-келиб юрса, ҳар бориб келгани сайин Аллоҳ унга жаннатдан бўлган ўрнини ҳозирлайверади» (Бухорий: №662, Муслим: №669).
«Саҳиҳ Муслим»да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ у билан хатоларни ўчирадиган ва даражаларни кўтарадиган нарсага сизларни йўллаб қўяйми?», дедилар. Саҳобалар: «Ҳа, йўлланг, ё Расулуллоҳ», дейишди. «Қийин пайтларда таҳоратни комил қилиш, масжидларга қадамни кўпайтириш ва бир намоздан сўнг кейинги намозни кутиш. Мана шу риботдир (Аллоҳ йўлига ўзни боғлашдир), мана шу риботдир, мана шу риботдир», дедилар (Муслим: №251, Муватто: 1/161, Термизий: №51, Насоий: 1/89,90).
Аллоҳ таоло мўминларга намозни фарз қилди ва барча замону маконларда уни Ўзига сиғиниладиган ибодат қилди. Банда қиёмат куни энг биринчи бўлиб айни шу амалидан – намозидан сўралади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Қиёмат куни банданинг энг биринчи ҳисоб қилинадиган амали намоздир. Агар намози яхши бўлса, зафарга эришади ва нажот топади. Намози ёмон бўлса, зиёнкор ва номурод бўлади» (Термизий: №413, Насоий: 1/232, Ҳоким: 1/263, Аҳмад: 5/72, Саҳиҳул-жомиъ: №2573).
Муваҳҳид биродарлар! Собит-ўзгармас иймоний омиллардан яна бири Қуръондир.
Қуръон қалблар ва руҳлар ҳаётидир. Руҳдан беҳожат мўмин бўладими?! Ҳаётининг асл-асосидан беҳожат мўмин бўладими?!
Қуръон энг тўғри йўлга йўллайди. Ушбу йўлни зое қилмангиз, ундан бурилиб кетмангиз!
Қуръон – бир томони Аллоҳнинг қўлида, иккинчи томони сизнинг қўлингизда бўлган арқондир. Агар бу мустаҳкам арқонни маҳкам ушласангиз , ҳаргиз адашмайсиз ва асло ҳалокат гирдобига отилмайсиз! Ҳар куни бир неча марта Аллоҳ унга хитоб қилишидан беҳожат инсон борми дунёда?! Кимда ким Аллоҳга хитоб қилишни истаса, намозга кирсин! Ким Аллоҳ унга сўзлашини истаса, Қуръон ўқисин! Парвардигорингдан беҳожат бўла оласанми, эй муваҳҳид?!
Рамазондан кейин ҳам Қуръон ўқишни зое қилманг. Билингки, Аллоҳ таоло Рамазонда сизни Қуръон ўқиш бахтига муяссар қилди ва сиз ўзингизга Қуръон ўқишни кундалик вазифага айлантириб олдингиз. Нега энди мана шу кундалик вазифангизни тарк этмоқдасиз ва Қуръонни сизга Рамазондан бошқа ойларда керак бўлмайдигандек жавонга солиб қўймоқдасиз?!
Севикли биродарим! Қуръонни ўқинг ва унга амал қилинг. Зеро, Қуръон қиёмат куни ўз эгаларига шафоатчи бўлиб келади. «Саҳиҳ Муслим»да Абу Умома ал-Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Қуръон ўқинглар, зеро у қиёмат куни ўз эгаларига (яъни, уни ўқиганларга) шафоатчи бўлиб келади, икки нур сочувчини - «Бақара» ва «Оли Имрон»ни ўқинглар. Чунки, у иккаласи қиёмат куни иккита булутдек ёки саф тортиб келувчи икки гала қушлар каби ўз эгаларини ҳимоя қилиб келади. «Бақара» сурасини ўқинглар, чунки уни олиш барака, тарк қилиш ҳасратдир, унга сеҳргарлар қодир бўлмайди» (Муслим: №804, Термизий: №2886).
«Саҳиҳайн»да Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Фақат икки нарсага ҳасад (ҳавас) қилса бўлади: Бир кишига Аллоҳ Қуръон ато қилган ва у кеча-ю кундуз уни ўқийди. Яна бир кишига Аллоҳ мол-дунё ато этган, у кеча-ю кундуз уни инфоқ-эҳсон қилади» (Бухорий: №5026, Муслим: №815).
«Бир кишига Аллоҳ Қуръон ато қилган ва у кеча-ю кундуз уни ўқийди» дегани уни йил давомида ўқийди, демакдир. Шундай экан, Қуръонни Рамазон чиққанидан кейин ташлаб қўйманг, эй Ислом уммати!
Муҳтарам дўстим! Рамазондан кейин ҳам ўзгармас иймоний омиллардан яна бири Аллоҳнинг зикридир.
Агар Рамазонда зикру истиғфорни муҳофаза қилган бўлсангиз, энди йилнинг қолган ойларида ўзингизни ундан беҳожат биласизми?!
Зикр дардларга шифо, Раҳмоннинг розилигига ва шайтоннинг қувилишига сабабдир. Шундай экан, тилингиз мудом Раҳим ва Раҳмон Зотнинг зикри билан намланиб турсин.
Муҳамммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу ҳақда айтган сўзларига қулоқ тутинг. Имом Аҳмад ва Термизийлар Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилган, Албоний саҳиҳ санаган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизларга амалларингиз ичида энг яхшисини, Хожаларингиз ҳузурида энг покизасини, даражаларингизни кўтарувчисини, олтину кумуш эҳсон қилишдан ҳам яхшироғини ва душманларингизга рўпара бўлиб, сизлар уларни, улар сизларни бўйинларингизга уришларидан ҳам хайрлироғини хабарини берайми?», дедилар. «Ҳа», дейишди (асҳоблар). «Аллоҳни зикр қилиш!», дедилар (Аҳмад: 5/239, 6/447, Термизий: №3374, Ибн Можа: №3790).
Зикрнинг фазлини кўринг, зокир Аллоҳ билан бирга бўлади. «Саҳиҳайн»да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Аллоҳ таоло айтади: Мен бандамнинг Мен ҳақидаги ўйидаман. Мени эслаган чоғида у билан биргаман. Агар у мени ичида зикр қилса, Мен ҳам ичимда зикр қиламан. Агар бир жамоатда зикр қилса, Мен уни улардан яхшироқ жамоатда зикр қиламан. Агар менга бир қарич яқинлашса, Мен унга бир газ яқинлашаман. Агар менга бир газ яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. Агар у Мен томон юриб келса, Мен у томон югуриб бораман!» (Бухорий: №7405, Муслим: №2675).
Аллоҳни доим ёдда тутинг, шунда У сиз билан бирга бўлади.
Аллоҳнинг биргалиги икки хил – умумий биргалик ва хос биргалик бўлади.
Умумий биргалик – билиш, муроқаба-назорат қилиб туриш биргалигидир.
Хос биргалик эса сақлаш, ёрдам бериш, мадад кўрсатиш, қўллаб-қувватлаш биргалигидир.
Аллоҳ жалла ва аълонинг ана шундай биргалигидан беҳожат биласизми ўзингизни?!
Агар Аллоҳ сиз билан бирга бўлишини истасангиз, зикрдан ғофил бўлманг ва бу нурни зое қилманг. Аҳмад ва Термизий Ҳорис ал-Ашъарийдан ривоят қилган узун ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: «Сизларни Аллоҳни зикр қилишга буюраман. Зеро, бунинг мисоли ортидан душман тез қувиб бораётган кишининг мисолига ўхшайдики, у бир мустаҳкам қалъага етиб бориб, ўзини улардан қутқариб қолди. Худди шунга ўхшаш, банда ҳам ўзини шайтондан фақат Аллоҳнинг зикри билангина қутқариб қолади» (Термизий: №2867, Ҳоким (1\117) ривоят қилиб: Муслим шартига кўра саҳиҳ деган).
Демак, ушбу озуқа сиз учун жуда ҳам зарурдир, унда кўп яхшиликлар бордир. Зикр Рамазонда ҳам, Рамазондан бошқа пайтлар ҳам мўмин киши асло беҳожат бўлмайдиган иймоний асослардан биридир.
Собит ва ўзгармас иймоний омиллардан яна бири одамларга эҳсон – яхшилик қилишдир.
Кўпчилик одамларни кўрамизки, хайру эҳсон, саховат ва карам кўринишлари уларда фақат Рамазонда зоҳир бўлади. Рамазон чиққанидан кейин эса уларни фақир-мискинларга қовоқ уйган, вужудларини бахиллик ва хасислик эгаллаб олган ҳолда кўрасиз.
Аллоҳ таоло сизга Рамазон ойида фақир-фуқаро ва мискинларга хайр-эҳсон қилиш ва бошқа яхши ишларга муяссар қилиб қўйган экан, энди сиз ўзингизни Рамазондан кейин ҳам оз бўлса-да инфоқ-эҳсонга одатлантириб ололмайсизми?!
«Саҳиҳайн»да Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Сизлардан ҳар бирингиз билан Парвардигори қиёмат кунида ўртада таржимон бўлмаган ҳолда гаплашади. У (банда) ўнг томонига қараб, фақат ўзи қилиб ўтган ишларни кўради, чап томонига қараб ҳам фақат ўзи қилиб ўтган ишларни кўради, олди томонига қараб, рўпарасида дўзахдан бошқа нарсани кўрмайди. Бас, шундай экан, яримта хурмо билан бўлса-да дўзахдан сақланингиз!» (Бухорий (№6539), Муслим (№1016) ривоятлари).
Собит ва ўзгармас иймоний омиллардан яна бири тунги намоздир.
Аллоҳнинг фазлу марҳамати билан Рамазонда таровиҳ ва тунги намоз-таҳажжудга муваффақ бўлдингиз. Нега энди ана шу йўсинда давом эттиролмайсиз?! Нима учун тунги намозларни зое қиласиз?!
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзларига қулоқ солинг.. Ҳоким, Ибн Хузайма ва Термизий ривоят қилган ҳадисда у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Қиёмул-лайлни (яъни тунги намозни) ўзингизга лозим тутинг. Зеро, у сизлардан олдинги солиҳлар одатидир, Аллоҳ таолога қурбат (яқинлик)дир, гуноҳдан тийилиш сабабидир, гуноҳларга каффоратдир» (Термизий: №3543, 3544, Албоний саҳиҳ санаган: «Саҳиҳул-жомиъ: №4079).
Мусулмон биродар! Бир ракъат билан бўлса-да, тунги намоз ўқувчилар қаторига кириб қолишга ҳаракат қилинг, қуйидаги оятда айтилган кишилардан бўлишга қизиқинг:
«Уларнинг ёнбошлари ўрин-жойларидан йироқ бўлур (яъни тунларини ибодат билан ўтказишиб, оз ухлайдилар). Улар Парвардигорларига қўрқув ва умидворлик билан дуо-илтижо қилурлар ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилурлар» (Сажда: 16).
Собит ва ўзгармас иймоний омиллардан яна бири тавбадир.
Рамазонда тавба қилмаган ва Аллоҳга қайтмаган одам қолмайди деярли. Бироқ, бу дегани Рамазондан кейин тавба вақти ўтди, энди Аллоҳга тавба қилиш ва қайтишга эҳтиёжимиз йўқ, деган маънони билдирадими?!
Жуда кўп мусулмонларнинг аҳволини кузатсангиз, ийд (ҳайит) куни ҳар хил маъсиятлар ва нафс шаҳватлари сари ошиқишларини кўрасиз. Гўёки, улар қамоқда эдилар-у, Рамазоннинг сўнгги оқшоми келиши билан озодликка чиқиб келишди ва қаттиқ оч қолган одам емакка ўзини ташлагани каби гуноҳу маъсиятларга ўзларини уришди!!.. Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ..
Ҳақиқий мўминнинг ҳоли бундай бўлмайди. Чунки, мўмин ва муваҳҳид инсон бир ибодатдан иккинчи ибодатга, бир тоатдан бошқа бир тоатга, бир яхшиликдан бошқа бир яхшиликка кўчиб юради. Бинобарин, бир умр ибодат ичида ўтиши мумкин бўлади.
«Саҳиҳул-Бухорий»да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Аллоҳга қасамки, мен бир кунда Аллоҳга етмиш мартадан зиёдроқ истиғфор айтиб, тавбалар қиламан» (Бухорий: №6307).
Имом Муслим Ағар ибн Ясор ал-Музаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Эй инсонлар! Аллоҳга тавба қилингиз ва истиғфор айтингиз! Албатта, мен бир кунда юз маротаба тавба қиламан» (Муслим: №2702).
Демак, тавба ҳам мўмин киши Рамазондан кейин ҳам асло беҳожат бўлмайдиган асл-асослардан бири экан.
Юқорида санаб ўтганларим аксарият кишилар Рамазонда муҳофаза қилиб, Рамазон чиққанидан кейин эътиборсиз ташлаб қўядиган амаллардан баъзилари эди.

Иккинчи: Билдингми, маҳкам тут
Аллоҳ йўлидаги дўстларим! Қай бир киши Рамазонда рўза тутган ва тунги намозлар ўқиган бўлса, бунинг мазасини – кўнгил ёришиши ва қалб шодликка тўлиши лаззатини ҳис қилган бўлади. Шуни билган бўлсангиз, энди маҳкам тутинг ва бу лаззатни қўлдан берманг, Тўғри Йўлда устивор бўлинг.
«Саҳиҳайн»да Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Қурбингиз етадиган ишларни ўзингизга лозим тутингиз! Аллоҳга қасамки, то сизлар (амал қилишдан) малолланмагунча Аллоҳ (ажр-савоб беришдан) малолланмайди. Дин (амаллари)нинг Аллоҳга энг суюмли бўлгани – эгаси унда давомли бўлганидир» (Бухорий: №6462, Муслим: №782).
«Саҳиҳ Муслим»да Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам агар бир амални қилсалар уни сабот билан (давомли) қилардилар» (Муслим: №746).
«Саҳиҳ Муслим»да Абу Амра Суфён ибн Абдуллоҳ ас-Сақафийдан ривоят қилинади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Менга Ислом ҳақида шундай бир сўзни айтингки, уни сиздан кейин бошқа бировдан сўрамай», деган эдим, у зот: «Аллоҳга иймон келтирдим, деб айт, сўнгра устувор бўл», дедилар» (Муслим: №38, Термизий: №2412).
Яъни, иймон йўлида мустаҳкам бўл, тавба йўлида маҳкам бўл, истиғфор йўлида, тунги намозда, инфоқ-эҳсонда, умуман, Аллоҳ сени Рамазонда муваффақ этган иймоний асл-асосларда устувор бўл, деганларидир бу.
Аллоҳ таоло айтади:
«Албатта: «Парвардигоримиз Аллоҳдир», деб, сўнгра (ёлғиз Аллоҳга тоат-ибодат қилишда) тўғри — устивор бўлган зотларнинг олдиларига (ўлим пайтида) фаришталар тушиб, (дерлар): «Қўрқманглар ва ғамгин бўлманглар. Сизларга ваъда қилинган жаннат хушхабари билан шодланинглар! Бизлар ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам сизларнинг дўстларингиздирмиз. Сизлар учун (жаннатда) кўнгилларингиз тилаган нарсаларингиз бордир ва сизлар учун у жойда истаган нарсаларингиз бордир. (Бу) мағфиратли ва меҳрибон зот томонидан бўлган зиёфатдир»» (Фуссилат: 30-32).
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир куни минбарда туриб ушбу оятни ўқидилар, сўнг: «Аллоҳнинг манҳажида устувор турдилар ва тулкилар каби айёрлик йўлини тутмадилар», дедилар.
Азиз биродарим! Билдингизми, маҳкам тутинг! Ушбу йўлни маҳкам ушланг ва ундан бурилманг!

Иккинчи хутба:

Барча ҳамду санолар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфор айтамиз, Ундан ёрдам ва ҳидоят сўраймиз, нафсимизнинг шумлигидан ва амалларимизнинг ёмонлигидан Унинг Ўзидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи йўқдир.
Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчисидир деб гувоҳлик бераман.
Аллоҳим, Ўзинг у зотга, аҳли ва асҳобига, то қиёмат у зотни севган ва йўлларига йўлланиб, суннатларини тутган ҳар бир кишига кўпдан-кўп саловоту саломлар йўллагин.

Учинчи: Аллоҳдан мадад сўра ва сустлашма
Аллоҳ кимни тоатга муяссар этган бўлса, у Аллоҳнинг мададига эришибди. Аллоҳ кимни тоатдан мосуво қилган бўлса, у Аллоҳнинг ёрдамидан маҳрум бўлибди. Аллоҳнинг тоат-ибодатига муваффақ бўлиш фақат Унинг мадади билангина амалга ошади. Шундай экан, Аллоҳдан мадад сўранг ва сустлашманг.. Имкон қадар Аллоҳдан тақво қилинг.. Ўзининг тоати йўлида бардавом қилишини, Пайғамбарининг йўлидан айирмаслигини сўраб дуо қилинг..
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Муоз ибн Жабалга қилган васиятларини эсга олинг..
Абу Довуд, Насоий ва бошқалар ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуга шундай дедилар: «Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, мен сизни яхши кўраман. Сиз ҳар бир намоздан кейин: «Эй Аллоҳ, менга Сени зикр қилишимга, Сенга шукр қилишимга ва Сенга чиройли ибодат қилишимга ёрдам бергин» деб айтишни асло қўйманг» (Абу Довуд: №1522, Насоий: 3/53, Ҳоким: 3/273,274, Саҳиҳул-жомиъ: №7969).
Ҳа, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан Унга ибодат қилишда мадад ва ёрдам сўранг. Модомики, шу йўлни тутар экансиз, Аллоҳ сизни асло ёрдамсиз қўймайди. Аллоҳ таоло айтади:
«Бизнинг (йўлимиз)да жиҳод қилган — курашган зотларни албатта Ўз йўлларимизга ҳидоят қилурмиз. Аниқки, Аллоҳ чиройли амал қилувчи зотлар билан биргадир» (Анкабут: 69).
Эътибор беринг, кимнинг ваъдаси бу?! Оламлар Парвардигорининг ваъдаси! Каъбанинг Роббига қасамки, Аллоҳ сизнинг кўзингизни ҳаромдан буриб қўяди, қалбингизни шаҳват-у шубҳалардан буриб қўяди, авратингизни ҳаромдан асрайди, қўлингизни ҳаромга узатишдан, оёғингизни ҳаромга қадам босишдан сақлайди!
Хайру эҳсон қилинг эй мўмин-муваҳҳид, Аллоҳ сиз билан бирга бўлади.. Ким Аллоҳга таваккул қилса, Аллоҳ унга кифоя қилади.. Аллоҳ таоло айтганидек:
«Аллоҳ Ўз бандасига (уни барча бало-қазодан асраш учун) етарли эмасми?!» (Зумар: 36).
Дилингизни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога боғланг! У бандаларидан беҳожат Зотдир, тоат-ибодатлар Унга ҳеч қандай фойда етказмайди, маъсиятлар Унга зарар етказмайди. Шундай бўлса-да, агар фақир ва ҳақир бандаси Унга тавба қилса, У унинг тавбасидан хурсанд бўлади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«Аллоҳ мўмин банданинг тавбасидан (қуйида ҳикоя қилинадиган) киши(нинг хурсандлиги)дан ҳам хурсандроқ бўладики, у киши (оғир сафарга чиққан ва йўлда саҳрода) хатарли жойда дам олиш учун тўхтаганди. Озиқ-овқати ва суви юкланган туяси бирга эди. У бир дарахт соясида ётиб ухлаб қолди. Уйғониб қараса, туяси йўқ. Излашга тушди. Жазирама ва чанқоқ ғолиб келганда: «Яхшиси, дам олган жойимга бориб, ўлгунимга ўша ерда ётаман», деди. Сўнг бошини билагига қўйганича ухлаб қолди. Уйғониб, қараса, туяси ёнида турибди. Озиқ-овқат ва сувлари жойида эди. Мўмин банданинг тавбасидан Аллоҳ ўша кишиниг туяси ва озиқ-овқатини топиб олиб хурсанд бўлгандан ҳам кўпроқ хурсанд бўлади» (Бухорий: №6308, Муслим: №2744, Термизий: №2499, 2500).
«Саҳиҳул Бухорий»да Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига асирлар келтирилди. Шунда асирлар ичидан бир аёл кўкрагини соғиб, (гўдакларга) сут бера бошлади. У асирлар ичидан бир гўдакни олиб, бағрига босиб эмиза бошлади. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Нима дейсизлар, шу аёл боласини ўтга ташлайдими?!», деб сўрадилар. Биз: «Йўқ, ташламасликка қодир экан (асло ташламайди)», дедик. У зот дедилар: «Қасамки, Аллоҳ бандаларига мана шу аёлнинг боласига меҳрибонлигидан кўра ҳам меҳрибонроқдир» (Бухорий: №5999, Муслим: №2754).
Ушбу ҳадисни яхшилаб тадаббур қилиб кўрсангиз, жуда ажойиб ҳолатга тушасиз. Шунинг учун ҳам салафлардан бири дуосида айтган экан: «Эй Аллоҳ, Сен яхши биласанки, онам мен учун одамларнинг энг раҳмлироғидир. Мен биламанки, Сен менга онамдан ҳам раҳмлироқсан. Онам менинг ҳалок бўлишимга рози бўлмайди. Сен раҳмлиларнинг раҳмлироғи бўла туриб бунга рози бўласанми?!».
Ҳа, Аллоҳ жалла ва аъло ана шундоқ меҳрибон Зот, У бандаларига шундай нидо қилади:
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Менинг (турли гуноҳ-маъсиятлар қилиш билан) ўз жонларига жиноят қилган бандаларимга айтинг: «Аллоҳнинг раҳмат-марҳаматидан ноумид бўлмангиз! Албатта Аллоҳ (Ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гуноҳларини мағфират қилур. Албатта Унинг Ўзигина мағфиратли, меҳрибондир» (Зумар: 53).
Ҳа, бу Аллоҳнинг ҳамма нарсани ўз ичига сиғдирадиган кенг-мўл раҳматидир. Шундай экан, сиз Аллоҳдан мадад сўранг ва сустлашманг.. Агар қадамингиз тойилса, дарҳол қайтинг. Яна тойилса, яна қайтинг. Агар минг бор тойилса, минг бор қайтинг. Билингки, сиз билан биз малолланмас эканмиз, Аллоҳ малолланмайди. Биз унинг қулларимиз, У бизни яратган ва бизнинг ожизлигимизни, заифлигимизни, муҳтожлигимизни Ўзи яхши билади. У бизнинг ўз қуллигимизни эътироф этишимизни истайди, холос.
Тоат-ибодатингиз ўзингиз учун, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога сизнинг тоатингиз фойда келтирмаганидек, маъсиятингиз зарар ҳам етказолмайди. «Саҳиҳ Муслим»да Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: «Аллоҳ таоло айтади: ... Эй бандаларим, агар аввалингиз-у охирингиз, инсу жинларингиз орангиздаги бир энг тақводор инсоннинг қалбидек бўлса ҳам бу Менинг мулкимга ҳеч нарса зиёда қилмайди. Эй бандаларим, агар аввалингиз-у охирингиз, инсу жинларингиз энг фожир инсоннинг қалбидек бўлса ҳам бу Менинг мулкимдан бирон нарсани камайтира олмайди...» (Муслим: №2577, Термизий: №2497).
Эй муваҳҳид! Тоат учун Аллоҳдан мадад сўранг, Аллоҳдан сизни шу йўлда мустаҳкам қилишини сўранг. Билингки, бандага Аллоҳнинг тоатида сабот билан туришига ёрдам берувчи энг катта сабаблардан бири – Парвардигорига тоатида мўътадил бўлишидир. Исломда ғулув ва чуқур кетиш йўқдир. Ишларнинг энг яхшиси ўртачасидир, ҳаддан ошиш ҳам, сусткашлик ҳам эмас. Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Албатта, дин енгилдир. Кимда-ким уни (ўзи учун) оғирлаштирса, дин уни албатта мағлуб қилгай. Шундай экан, (амалда) ўртача бўлинглар, (имкон қадар мукаммалликка) яқинлашинглар, (ажр-савоблар билан) хушнуд бўлинглар, эртаю кеч ва туннинг бир қисмида (ибодатлар ила) мададланинглар» (Имом Бухорий (8/122, 123) ва Имом Муслим (4/2169) Абу Ҳурайра ва Оиша розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар, Бухорий лафзи).
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидга кириб, икки устун орасига тортилган арқонни кўрдилар ва: «Бу қандай арқон?» деб сўрадилар. «Бу Зайнабнинг арқони, толиқиб қолганида шунга осилиб олади», дейишди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уни ечиб ташланглар. Сизлардан бирингиз тетик ҳолида намоз ўқисин. Толиқса, ухлаб олсин», дедилар (Муттафақун алайҳ, Бухорий: №1150, Муслим: №784).
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хонадон аҳлларидан у зотнинг амаллари ҳақида сўраб келган жамоа ҳақидаги ҳадисни кўпчилигингиз билсангиз керак. «Саҳиҳайн»да Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ушбу ҳадисда айтилишича, уч киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хонадонига келиб, пайғамбаримизнинг ибодатлари ҳақида сўрадилар. Уларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ибодатларини айтиб берилганида, гўёки улар зикр қилинган амалларни кам санагандек бўлдилар ва: «Биз қаерда-ю, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қаердалар? У зотнинг аввалги-ю, охирги гуноҳлари кечирилган бўлса?» дедилар. Уларнинг бири: «Мен тоабад тунларни намоз билан ўтказаман», деди. Иккинчиси: «Мен умрбод кундузлари рўзадор бўлиб, оғзимни очмайман», деди. Учинчиси эса: «Мен аёллардан узлат қиламан ва ҳеч ҳам уйланмайман», деди. (Бу гаплардан хабар топгач) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг олдиларига келдилар ва: «Шундай-шундай гапларни айтганлар сизларми?! Аллоҳ номига қасам ичиб айтаманки, албатта мен сизлардан кўра Аллоҳдан қўрқувчироқ ва тақволироғингизман! Лекин, мен рўза ҳам тутаман, оғзим очиқ ҳам бўлади. Намоз ҳам ўқийман, ухлайман ҳам ва аёлларга ҳам уйланаман. Бас, ким менинг суннатимдан юз ўгирса, у Мендан эмас», дедилар (Муттафақун алайҳ, Бухорий: №5063, Муслим: №1401).
Ҳа, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу мўътадил ва ўртачалик манҳажини жамлаганлар ва уни мана бу ажойиб дуоларида ер воқелигидаги амалий манҳажга айлантирганлар: «Аллоҳим, мен учун ишимнинг тутқичи бўлган динимни, тирикчилигим бўлган дунё ҳаётимни, оқибатим бўладиган охиратимни ислоҳ этгайсан! Ҳаётни мен учун барча яхшиликларнинг зиёдаланиши, ўлимни мен учун барча ёмонликлардан роҳат қилгайсан!» (Муслим: №3427, 3428).
Ўрта йўл мана шудир, мўътадиллик йўлидир бу. Дарҳақиқат, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу сўзлари билан дунё ва охират яхшилигини жамладилар. Чунки, ким солиҳ амал билан дунё топса, Аллоҳнинг изни билан охиратни ҳам топади. Ким ёмон амал билан дунёсини зое қилса, охиратини ҳам қўлдан беради. Ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ.

2010 йил 10-сентябр

Admin   09-17-2010, 10:04 PM
#88
Кечир, Рамазон!

Муаллиф: Шайх Холид ар-Рошид

Араб тилидан Муҳаммад Исмоил таржимаси

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин! Унга ҳамд айтамиз, Ундан ёрдам сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз. Нафсларимиз ёмонлиги ва амалларимиз ёмонларидан Аллоҳнинг паноҳига ўтамиз. Аллоҳ кимни ҳидоят қилса, уни ҳеч ким адаштира олмас ва Ул зот адаштириб қўйган кишини бирон кимса ҳидоят қила олмас. Ёлғиз Аллоҳдан бошқа ибодатга ҳақли бирон илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад Ул зотнинг қули ва элчиси эканлигига гувоҳлик бераман.
«Эй иймон келтирганлар, Аллоҳдан ҳақиқий қўрқув билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингизда дунёдан ўтинглар!» (Оли-Имрон: 102)
«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (яъни Одам алайҳиссаломдан) яратган ва ундан жуфтини (Ҳавво алайҳассаломни) яратган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндошларингиз (билан ажралиб кетишдан сақланингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатгувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).
«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг элчисига итоат этса, улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70,71).
Сўзларнинг энг тўғриси Аллоҳнинг китоби ва йўлларнинг энг яхшиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларидир. Ишларнинг энг ёмони динда пайдо қилинган янгиликлардир. Динда пайдо қилинган ҳар бир янгилик бидъат, ҳар бир бидъат залолат ва ҳар бир залолат дўзахдадир.
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Азиз биродарлар, опа-сингиллар!
Улуғ Аршнинг Робби бўлмиш Аллоҳ таолодан барчамизни охират диёрида жаннатлардаги сўриларда бир-бирларига рўбарў ўтирувчи дўст-биродарлардан қилишини, ҳар биримизни зоҳирий ва ботиний фитналардан асрашини ҳамда ҳидоятланган ва ўзгаларнинг ҳидоятига сабаб бўлувчи кишилардан қилишини сўрайман.
Бугунги маърузамизнинг мавзусини «Кечир, Рамазон!» деб номладим ва у қуйидаги бандлардан ташкил топган:
• Нега кечирим сўраймиз?!
• Мавзуга киришишдан олдин бир оз тафаккур;
• Рамазон ойи;
• Сизларга рўза фарз қилинди;
• Сиздан ва мендан талаб қилинган нарса;
• Ғариб бўлиб бошланган ва ғарибликка қайтади;
• Ғариблар ва рўза;
• Опа-сингилларга салафларнинг рўзадор аёллари хабарларидан намуналар;
• Рўзадорларнинг турлари;
• Кечир, Рамазон!;
• Сўнгги нидо.


Нега кечирим сўраймиз?!

Чунки, ҳар йили Рамазонга нисбатан биздан айни хато ва камчиликлар содир бўлади. Ҳар йили Рамазон киришидан бир неча кун олдин ўзимизни унга тайёрлагандек бўламиз, орзу-умидларга бериламиз..
- Бу йил Рамазонда ундай қиламан, бундай қиламан..
- Тунлари шунча намоз ўқийман..
- Қуръонни шунча марта хатм қиламан..
Аммо, Рамазон кириб, бир неча кун ўтмаёқ, ҳамма режаларимиз режа бўйича қолиб кетиши, орзу-умидларимиз хом ҳаёл экани маълум бўлиб қолади.
Хўш, нега шундай бўлади?! Бунинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?!
Сабаб шуки, биз ўзимизга Рамазондан илгари қилиб ўрганмаган ишларни юкламоқчи бўламиз.
Шундай экан, режаларимиз ўлда-жўлда қолиб кетганига асло ажабланмасак бўлаверади.
Ахир биз тунлари туриб намоз ўқишга, Қуръонни хатм қилишга, давомий равишда рўзалар тутишга қачон одатланибмизки, Рамазонда ушбу ишларни бирваракайига амалга оширсак?!
Аммо салафларимиз-чи...
Йилнинг ҳаммаси улар учун гўё Рамазон эди!... Рамазон ойи кирганида эса ҳимматлари яна ҳам баланд бўлиб, ибодатларга яна-да кўпроқ берилар эдилар!
Аввалдан кечир бизни, Рамазон! Чунки, кўпларимиз айни хато ва камчиликларни яна такрорлашимиз аниқ!!

Мавзуга киришишдан олдин бир оз тафаккур

Ўтган йили худди шу кунларда рўза ойига кўз тикаётган, унинг келишини кутаётган эдик. Хўш, кейин нима бўлди?!!
Тўла бир йил – ўн икки ой бирин-кетин биз қилган яхшию ёмон ишларни елкасига ортганча ўтди кетди.
Аллоҳ рост айтади – зеро, Аллоҳдан кўра ростгўйроқ ким бор?! - :
«Биз бу кунларни одамлар орасида айлантириб турамиз» (Оли-Имрон: 140).
«Аллоҳ кеча ва кундузни айлантириб туради. Албатта бунда қалб эгалари учун ибрат бордир» (Нур: 44).
Ибн Касийр раҳимаҳуллоҳ айтади: «Кунлар бирин-кетин ўтаверади, биз эса кўз кўриб турган ҳолда ажалларимиз сари бораверамиз».
Умримиздан ўтган ҳар бир дақиқа, ҳар бир сония тоғларча олтин-кумуш сарфласак-да, асло ортга қайтмайди.
Эй биродар, эй сингил, унутманг: нафаслар саноқли, ажаллар белгилаб қўйилган!
Билингки, ҳали умримиз борлиги, ушбу улуғ ойга саломат етиб келаётганлигимиз Аллоҳнинг бизга ато этаётган улкан неъматларидан биридир!
Ўлим қанча-қанча ёр-биродарларимизни орамиздан олиб кетди, не-не суйган кишиларимиз тупроқ остига кирдилар!!
Ўйлаб кўринг, ўтган йили биз билан рўза тутган, бирга ҳайит намози ўқиган кишилардан анча-мунчаси бугун орамиздан кетган, бу фано оламидан кўчиб, бақо оламига етган!!
Мана бу ҳадиси шарифдан ўзимизга керакли хулоса чиқаришга шошилайлик:
عن ابن عباس رضي الله عنهما قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : اِغْتَنِمْ خَمْساً قَبْلَ خَمْسٍ : شَبَابَكَ قَبْلَ هَرَمِكَ ، وَصِحَّتَكَ قَبْلَ سَقَمِكَ ، وَغِناكَ قَبْلَ فَقْرِكَ ، وَفَرَاغَكَ قَبْلَ شُغْلِكَ ، وَحَياتَكَ قَبْلَ مَوْتِكَ (راوه الحاكم والبيهقي).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Беш нарсадан олдин беш нарсани ғанимат бил: қариликдан олдин ёшлигингни, бемор бўлишдан олдин соғлигингни, камбағаллашишдан олдин бойлигингни, машғул бўлиб қолишдан олдин бўш вақтингни, ўлимдан олдин ҳаётингни», дедилар (Ҳоким ва Байҳақий ривоятлари).
Одамларнинг яхшиси бўлишга ҳаракат қилайлик! Биласизми, одамларнинг яхшиси ким? Мана бу ҳадисга ҳам бир қулоқ тутинг-а:
عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ بُسْرٍ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ أَنَّ أَعْرَابِيًّا قَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ مَنْ خَيْرُ النَّاسِ قَالَ مَنْ طَالَ عُمُرُهُ وَحَسُنَ عَمَلُهُ (رواه الترمذي).
Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир аъробий: «Ё Расулуллоҳ, одамларнинг энг яхшиси ким?» деб сўраган эди, ул зот: «Умри узоқ ва амали гўзал бўлган одам», деб жавоб бердилар (Термизий ривояти).

Рамазон ойи

Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 185-оятида айтади:
«(У саноқли кунлар) Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун ҳидоят бўлиб ва ҳидоят ва фурқон (ҳақ билан ботилни ажратувчи)нинг очиқ оятлари бўлиб Қуръон нозил қилинган. Бас, сизлардан ким бу ойга ҳозир бўлса, рўза тутсин. Ким ҳаста ёки мусофир бўлса, у ҳолда (рўза тутолмаган кунлари¬нинг) саноғини бошқа кунларда (тузалгач ёки сафардан қайтгач) тутади. Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, сизларга оғир бўлишини истамайди. Бу саноқни тўлдиришингиз ва ҳидоят қилгани сабабли Аллоҳни улуғлашингиз учундир. Шояд шукр қилсангиз».
Рамазон ойи кириб келаётганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларини қутлар эдилар:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُبَشِّرُ أَصْحَابَهُ قَدْ جَاءَكُمْ شَهْرُ رَمَضَانَ شَهْرٌ مُبَارَكٌ افْتَرَضَ اللَّهُ عَلَيْكُمْ صِيَامَهُ يُفْتَحُ فِيهِ أَبْوَابُ الْجَنَّةِ وَيُغْلَقُ فِيهِ أَبْوَابُ الْجَحِيمِ وَتُغَلُّ فِيهِ الشَّيَاطِينُ فِيهِ لَيْلَةٌ خَيْرٌ مِنْ أَلْفِ شَهْرٍ مَنْ حُرِمَ خَيْرَهَا فَقَدْ حُرِمَ (رواه أحمد والنسائي).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳобларини қутлаб шундай дедилар: «Сизларга муборак ой – Рамазон ойи кириб келди. Аллоҳ сизларга унинг рўзасини фарз қилди. Бу ойда жаннат дарвозалари очиб қўйилади, жаҳаннам қопқалари беркитилади, шайтонлар занжирбанд қилинади. Бу ойда минг ойдан кўра яхшироқ бўлган бир кеча бор. Ким унинг яхшилигидан маҳрум бўлса, (барча яхшиликдан) маҳрум бўлибди» (Имом Аҳмад ва Имом Насоий ривояти).
Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ айтади: «Бу ҳадис одамлар Рамазон ойи муносабати билан бир-бирларини табриклашларига асос бўлади».
Ахир мўмин киши жаннат дарвозалари очиб қўйилиши билан қандай қутланмасин?!
Гуноҳкор банда дўзах қопқалари ёпиб қўйилиши билан қандай хурсанд бўлмасин?!
Оқил одам шайтонлар занжирбанд қилинадиган вақт хабари билан қандай шодланмасин?!
Бу фурсатга ўхшаш бошқа бирон фурсат борми дунёда?!
Муалло ибн Фазл раҳимаҳуллоҳ айтади: «Салафлар Рамазонга етказишини сўраб олти ой Аллоҳга дуо қилишар ва Рамазондан кейин олти ой рўзаларини қабул қилишини дуо қилиб сўрашар эди».
Яҳё ибн Касийр раҳимаҳуллоҳ айтади: «Улар «Парвардигоро, мени Рамазонга, Рамазонни менга саломат етказгайсан ва унинг рўзасини мендан қабул қилгайсан, эй оламлар Робби», деб дуо қилардилар».
Хуш келибсан эй пок, муборак ва улуғ ой!!
Рамазон – Қуръон ва самовий китоблар нозил қилинган ой!
Рамазон – рўза ва Қуръон билан шафоатланиш ойи!
Рамазон – таровиҳ ва таҳажжуд ойи!
Рамазон – тавба ойи, гуноҳларнинг каффорати ойи!
Рамазон – шайтонлар кишанланган ой!
Рамазон – жаҳаннам эшиклари беркитилиб, жаннат дарвозалари очилган ой!
Рамазон – хайру саховат, эҳсон ва дўзахдан қутулиш ойи!
Рамазон – сабр, шукр ва дуо-илтижолар ойи!
Рамазон – яхшиликлар бир неча баробар кўпайтириладиган ой, қадр кечаси бўлган ой!
Рамазон – жиҳод ва ғалабалар ойи!
Бу айтилганлар Рамазонда бўлган фазилатларнинг бир қисмигина холос. Шундай экан, мўмин киши бу ой билан қандай шодланмасин?!!
Кечир бизни, Рамазон! Кечир, биз сенинг қадрингга етмадик!!

Сизларга рўза фарз қилинди

Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 183-оятида айтади:
«Эй мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди»
Рўзадан бўлган ҳикмат – киши ўзини ейиш-ичишдан ва жинсий яқинликдан тийишигина эмас, балки Аллоҳ таоло айтганидек: «тақволи кишилар бўлишингиз учун» ва пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадиси шарифларида ишора қилганларидек:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ مَنْ لَمْ يَدَعْ قَوْلَ الزُّورِ وَالْعَمَلَ بِهِ وَالْجَهْلَ فَلَيْسَ لِلَّهِ حَاجَةٌ أَنْ يَدَعَ طَعَامَهُ وَشَرَابَهُ (رواه البخاري)
«Кимки, ёлғонни, унга амал қилишни ва жоҳиллик (бақир-чақир)ни тарк қилмаса, емоқ-ичмоғини тарк қилишининг Аллоҳга ҳеч қандай ҳожати йўқ» (Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Сиздан ва мендан талаб қилинган нарса

Демак, сиздан ва мендан талаб қилинган нарса – Аллоҳ азза ва жалладан тақво қилишга эришиш...
Аллоҳдан тақво қилиш – бош мақсад ва энг олий ғоядир.
Аллоҳ таоло айтади:
«Биз сизлардан илгари Китоб берилган зотларга ҳам, сизларга ҳам Аллоҳдан қўрқинглар, деб амр қилдик» (Нисо: 131).
قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : اتَّقِ اللَّهِ حَيْثُمَا كُنْتَ...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қаерда бўлсанг-да, Аллоҳдан тақво қил», деганлар (Имом Термизий Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).
Тақвонинг энг яқин маъноси – буюрилган ишни қилиш ва қайтарилган ишдан тийилишдир.
Нима дейсиз, биз тутаётган рўзамиз билан тақво ҳосил қила оляпмизми?! Ёки бизлар Аллоҳдан кундузи тақво қилиб, кечаси осий бўладиган кимсаларданмизми?!
Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ бир кишига ёзган мактубларида шундай ёзадилар: «Мен сизни Аллоҳдан тақво қилишга буюраман. Зеро, У Зот тақводан ўзгани қабул қилмас, тақво аҳлидан ўзгага раҳм этмас, тақво билан қилинган амалдан ўзгасига ажру савоб бермас. Тақво ҳақида ваъз айтувчилар кўп, тақвога амал қилувчилар оз.. Аллоҳ мени ва сизни тақводорлардан қилсин».
Аллоҳдан тақво қилиш – кишининг энг улуғ сири, энг зийнатли безаги, энг афзал захираси бўлмоғи лозим. Зеро,
«Охират Парвардигорингиз наздида тақводор зотлар учундир» (Зухруф: 35).
Энди тақводор зотларнинг хабарларидан бир шингилини диққатингизга ҳавола этаман:
Бухорий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Балоғатга етганимдан бошлаб биронта ҳам мусулмонни ғийбат қилмадим».
Шофеий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Аллоҳ номига бирор марта, на рост, на ёлғон қасам ичмадим. Агар сув одамийлигимга зарар етказишини билсам, уни ичмаган бўлар эдим».
Муҳаммад ибн Восеъ раҳимаҳуллоҳга: «Нега ҳеч суяниб ўтирмайсиз?» дейилганда: «Хотиржам одам суяниб ўтиради, мен эса доим хавфдаман», деб икки бор такрорладилар.
Абдуллоҳ ибн Ваҳб раҳимаҳуллоҳга:
«Ўшанда улар дўзах ичра ўзаро тортишарканлар...» ояти (Ғофир: 47) ўқилганда, беҳуш бўлиб йиқилди.
Масруқ раҳимаҳуллоҳ ҳаж қилганида тинимсиз намозда бўлганидан ҳатто уйқусини ҳам саждада ухларди.
Салафлардан бирлари: «Ёлғон ўз эгасига зарар етказишини билганимдан бошлаб асло ёлғон гапирмадим», дейди.
Абу Сулаймон ад-Дороний раҳимаҳуллоҳ: «Юзим гуноҳлардан қорайиб кетдимикин деб ҳар куни ойнага қарайман», деди.
Салафларнинг ҳолатлари ана шундай эди. Сиз билан бизнинг ҳолимиз-чи??!!
Эгнимизда янги либос, еганимиз ёғлиқ палов, охират азоби ёдимиздан кўтарилган, орзуларимиз чексиз... Ўзинг раҳм этгил, эй Парвардигор!
Ҳаётнинг нима қизиғи бор?!...
Яшаш нега керак?!...
Агар кўзларимиз Аллоҳдан қўрқиб ёш тўкмаса!!
Агар саҳарларда Аллоҳга ҳамду санолар айтмасак!!
Агар зикр аҳлининг карвонига қўшилмасак!!
Агар жазирама иссиқларда рўза тутмасак, махфий садақалар бермасак!!
Яшаш маъноси шу эмасми, аслида?!!
Дедилар: «Агар тунларни намоз билан, кундузларни рўза билан ўтказиш қўлингдан келмаса, билгинки, сен ҳақиқий маҳрумсан».
Аллоҳ таоло айтади:
«Албатта тақводор зотлар жаннатларда ва дарёлар (усти)да Қодир Подшоҳ ҳузуридаги рози бўлинган ўринда бўлурлар» (Қамар: 54, 55).

Ғариб бўлиб бошланган, ғарибликка қайтади

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بَدَأَ الْإِسْلَامُ غَرِيبًا وَسَيَعُودُ كَمَا بَدَأَ غَرِيبًا فَطُوبَى لِلْغُرَبَاءِ (رواه مسلم).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ислом ғариб бўлиб бошланган, қандай бошланган бўлса ўшандай, ғариб ҳолига қайтади. Ғарибларга жаннат бўлсин!», дедилар (Имом Муслим ривояти).
Салафлар ҳақидаги хабарларни ўқиган ва эшитган одам бугунги кунда дин ўз аҳли ичида ғариб ҳолга тушиб қолганини англаб етади.
Уларнинг рўзалари, тунги намозлари ва жиҳодлари ҳақида ўқиган-билган одам бугунги воқеълик нақадар ўзгартиришга муҳтож эканига ишонч ҳосил қилади.
Келинг, энди ғарибларнинг Рамазондаги кўринишларидан баъзилари билан танишиб чиқамиз, шунда беихтиёр тилларимиздан: «Кечир, Рамазон!», деган сўзлар отилиб чиқса ажаб эмас.

Ғариблар ва рўза

Ибн Умар розяллоҳу анҳумо айтади: «Умар розияллоҳу анҳу дунёдан ўтгунига қадар давомий рўзадор эди».
Яхшилар амири, ёмонлар фитнаси қурбони Усмон розияллоҳу анҳу.. Бу зот ҳақларида Абу Нуайм: «Кундуздан олган улуши саховат ва рўза, тундан олган улуши сажда ва қиём эди» дейди.
Аёллари Ҳайма айтади: «Усмон бир умр рўзадор ўтдилар, тунлари кечанинг аввалида бир оз ухлар, қолган қисмини эса намоз билан ўтказардилар».
Уни ўлдиришган пайтда ҳам рўзадор, олдида Қуръон очиқ, кўз ёшлари юзларидан оқиб, соқолларини ҳўл қилган ҳолда эдилар. Ваҳоланки, ул зот Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳабиби, содиқ вазир, дунёда яшаган яхшиларнинг тўртинчиси эдилар.
Абу Талҳа ал-Ансорий розияллоҳу анҳу... Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу саҳобий ҳақларида: «Лашкар ичида Абу Талҳанинг овози мингта одамдан яхшироқ», деганлар.. Анас розияллоҳу анҳу айтадилар: «Абу Талҳа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида ғазотлар туфайли (нафл) рўза тутолмас эди.. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан сўнг мен бу кишини Фитр ва Қурбон ҳайити кунларидан бошқа бирон кун рўзасиз кўрмадим».
Ислом умматининг донишманди, қориларнинг саййиди Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтадилар: «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар бўлишларидан илгари мен савдогар эдим. Ул зот пайғамбар қилиб юборилгач, ибодат билан тижоратни бирга олиб бормоқчи бўлдим, лекин иккаласининг боши бир жойга қовушмади. Шунда мен ибодатни ушлаб, тижоратни ташладим...» Аёллари бу киши ҳақида: «Дунёга умуман қизиқмас, тунлари намоз билан бедор, кундузлари рўзадор бўшашиш эса унга ёт эди», дейди.
Суннатга эргашувчиларнинг имоми Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу... У ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Абдуллоҳ нақадар яхши одам...» деб берган гувоҳликлари кифоя... Нофеъ айтади: «Ибн Умар сафарда рўза тутмас, муқимликда деярли рўзасиз юрмас эдилар».
Саид ибн Жобир айтади: «Ибн Умарга ўлим соати яқинлашганида дедилар: «Дунёдан уч нарсадан бошқасига қайғурмайман (ачинмайман): жазирама иссиқлардаги ташналик, кечаларда чекилган машаққат ва тажовузкор тоифага – яъни, Ҳажжожга – қарши жанг қилмаганимга..».
Ражо ибн Ҳайва ривоят қилади, Абу Умома розияллоҳу анҳу айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жангга лашкар ҳозирлар эканлар, ҳузурларига бориб: «Ё Расулаллоҳ, дуо қилинг, Аллоҳ менга шаҳидликни насиб этсин» дедим. Шунда у зот: «Парвардигоро, буларни Ўзинг саломат сақлаб, ўлжалар билан қайтаргин» деб дуо қилдилар. Биз жангдан ғалаба ва ўлжалар билан қайтдик... Шу ҳол уч бор такрорланди.. Тўртинчи маротаба у зот ҳузурларига бориб шундай дедим: «Ё Расулаллоҳ, мен уч бор ҳузурингизга шаҳидлик орзусида дуо сўраб келдим, сиз: «Парвардигоро, буларни Ўзинг саломат сақлаб, ўлжалар билан қайтаргин» деб дуо қилдингиз. Биз жангдан ғалаба ва ўлжалар билан қайтдик. Ё Расулаллоҳ, энди мени шундай бир амалга буюрингки, мен шу сабабли жаннатга киришга мушарраф бўлай», дедим. «Рўзага маҳкам бўл, зеро унга тенг келадиган амал йўқ», дедилар...
Ражо ибн Ҳайва айтади: «Ана шундан бошлаб Абу Умоманинг уйларидан кундуз куни умуман тутун чиқмас, меҳмон келган кунларигина тутун кўриниб қоларди. Агар Абу Умоманинг уйидан кундузи тутун чиқиб қолса одамлар уларникига меҳмон келганини билар эдилар» (Аҳмад, Табароний ва бошқалар ривояти).
Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтади: «Бир марта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга қаттиқ иссиқ кунда сафарга чиқдик. Иссиқнинг зўридан киши қўлини бошига қўйиб олар эди. Ичимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Ибн Равоҳадан бошқа рўзадор йўқ эди..».
Масруқ ибн Абдурраҳмон.. Чуқур илм соҳиби, ибодат ошиғи.. Бу киши ҳақида Шаъбий шундай дейди: «Жазирама иссиқ кунларнинг бирида Масруқникига бордим.. У Оишанинг қўлларида ўсган бўлиб, Ибн Оиша ҳам дейиларди.. Қизининг гапини ҳеч қайтармас эди.. Қизи унинг ҳузурига кириб: «Эй отажон, рўзангизни очинг, мана бу сувни ичинг», деди. «Бу нима деганинг, эй қизим?!», деди. «Жонингизга бироз раҳм қилинг, дейман, отажон», деди. Шунда у: «Эй қизалоғим, мен миқдори эллик минг йилга тенг бўлган Кунда жонимга раҳм қилиш истагидаман», деди...».
Аллоҳ у зотлар учун нималар ҳозирлаб қўйган, уларни нима мукофотлар кутиб турибди?!!
Аллоҳ таоло айтади:
«Бас, Аллоҳ уларни ўша Куннинг ёмонлигидан сақлади ва улар(нинг юзлари)га жилва-нур, (дилларига) сурур бахш этди. Ва уларни сабр-қаноатлари сабабли жаннат ва (жаннатда эгниларида бўладиган) ипак (либослар) билан мукофотлади. Улар у жойда тахтларга суянган ҳолларида ўтирадилар. Улар у жойда қуёш(нинг қизиғи)ни ҳам, замҳарир (қишнинг совуғи)ни ҳам кўрмаслар. (Жаннат) соялари уларга яқин ва мевалари ҳам (узиб тановул қилиш осон бўлсин учун) эгиб қўйилган бўлур. Уларга кумуш идишлар(да таомлар) ва кумушдан (ясалган) шиша қадаҳлар(да шароблар) айлантирилиб турилур. (Соқийлар улардаги шаробларни бир андозада) ўлчаб-белгилаб қўйгандир. (Жаннат аҳли) у жойда аралашмаси занжабил бўлган косалар — (жаннатлардаги) салсабил деб аталадиган чашма би¬лан суғорилурлар. Уларнинг устида мангу ёш (яъни ҳеч қаримайдиган) болалар (хизмат қилиб) айланиб турурларки, уларни кўрган вақтингизда (гўзалликлари, рангларининг тиниқлиги ва юзларининг нурлилигидан) сочиб юборилган марваридларми, деб ўйлайсиз. У жойда қачон қарасангиз ноз-неъматларни ва катта мулку давлатни кўрурсиз. Уларнинг устларида яшил ипак ва шойи либослар бўлиб, улар кумуш билагузуклар билан безангандирлар ва Роббилари уларни ниҳоятда покиза шароб-ла суғоргандир. (Уларга айтилуркиSmile Албатта бу (жаннат ва ундаги ноз-неъматлар) сизлар учун мукофот бўлди» (Инсон: 11-22).
Охирги хабарим камтар ва шикаста инсон, дунёдан воз кечиб, ўзини жиҳодга бағишлаган, охирати учун пухта тайёргарлик кўрган зот – Ало ибн Зиёд раҳимаҳуллоҳ ҳақида.. Раббоний, тақводор, ибодатга маҳкам, Аллоҳдан қўрқиб кўз ёш тўкувчи зот эди..
Ҳишом ибн Ҳассон айтади: Ало ибн Зиёднинг бир кунлик таоми бир дона кулча эди.. Кўкариб кетгунча рўза тутар ёки йиқилиб қолгунча намоз ўқир эди.. Бир куни унинг олдига Анас ибн Молик билан Ҳасан кириб: «Аллоҳ сизни бу қадар ибодатга буюрган эмас», деганларида: «Мен бир эгадор қулман, хожам учун қулликнинг не кўриниши бўлса барчасини адо этаман», деди..
Бир куни биров унга: «Тушимда сизни жаннатда кўрдим», деганида: «Қуриб кетгур, шайтон масхаралаш учун мен билан сендан бошқасини топмадими?!», деди.
Салама ибн Саид айтади: Ало ибн Зиёд (тушда) жаннат аҳлидан экани кўрилганда уч кун кўзига уйқу қўнмай, туз тотмай, тинмай йиғлади. Ҳасан (ал-Басрий)га бунинг хабари берилгач, унинг олдига келиб: «Эй биродар, жаннат хабарини эшитиб, ўзингизни ўзингиз ўлдирасизми?!» деди, бундан Алонинг йиғиси яна зиёда бўлди. Рўзадор эди, Ҳасан кечгача унинг олдида бўлди, шом бўлгач бир оз таом едирди.
Аллоҳ таоло бу зотлар ҳақида шундай марҳамат қилади:
«Албатта Бизнинг томонимиздан гўзал (манзилат-мартаба) берилган зотлар - ана ўшалар (жаҳаннамдан) узоқ қилинадилар. Улар унинг шарпасини ҳам эшитмаслар. Улар ўзлари истаган неъматларда абадий қолувчидирлар. Уларни Буюк даҳшат (яъни қиёмат) маҳзун қилмас. Фаришталар уларни: «Мана шу сизларга ваъда қилинган кундир», деб кутиб олурлар. У кунда Биз осмонни ҳам худди мактуб ёзилган саҳифани ўраган янглиғ ўраб, биринчи марта қандай яратган бўлсак, (ўша ҳолга) қайтарамиз. (Бу) Бизнинг зиммамиздаги ваъдадир. Албатта Биз (шундай) қилувчидирмиз. Дарҳақиқат Биз (Лавҳул-маҳфузда) зикр қилгандан сўнг Забур (пайғамбарларга туширилган барча китоблар)да: «Албатта (жаннатнинг) ерига менинг солиҳ бандаларим ворис бўлурлар», деб ёзиб қўйгандирмиз. Албатта мана шу (Қуръон)да ибодат қилувчи қавм учун етарли нарса бордир. (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), дарҳақиқат Биз сизни барча оламларга фақат раҳмат қилиб юбордик» (Анбиё: 101-107).
Яна шундай марҳамат қилади:
«У – Биз бандаларимиздан тақводор бўлган кишиларга мерос қилиб берадиган жаннатдир» (Марям: 63).
Аллоҳ у зотлардан рози бўлсин, нақадар олийҳиммат эдилар!! Уларнинг васфини тўла ифода этишдан тиллар ожиз қолаверади!!

Опа-сингилларга рўзадор салаф аёллари хабарларидан

Сиддиқа бинти Сиддиқ, Атиқа (дўзахдан озод қилинган) бинти Атиқ, Ҳабибатул Ҳабиб (пайғамбарнинг суюклиси), айблардан пок зот – Оиша розияллоҳу анҳо ва арзоҳо...
Абдурраҳмон ибн Қосим айтади: «Оиша розияллоҳу анҳо узлуксиз рўза тутар эдилар»..
Урва айтади: «Оиша розияллоҳу анҳо давомий рўзадор эдилар»..
Қосим айтади: «Тинимсиз рўза тутар, фақат Қурбон ва Фитр ийди кунлари тутмас эдилар.»..
Бир марта Муовия розияллоҳу анҳу юз минг дирҳам ҳадя юборганларида Оиша розияллоҳу анҳо бир дирҳам ҳам қолдирмай, ҳаммасини садақа қилиб юбордилар. Барира: «Ўзингиз рўзадорсиз, шунча пулдан атиги бир дирҳамига ифторлик учун гўшт сотиб олсангиз бўларди-ку?» деганида: «Танбеҳ бермай қўяқол, агар эслатганингда шундай қилган бўлардим», дедилар...
Қаввома (тунлари кўп намоз ўқувчи) ва Саввома (кўп рўза тутувчи) Ҳафса бинти Умар.. Аллоҳ ундан, отасидан, ака-укаларидан ва Умарнинг барча оила аъзоларидан рози бўлсин!!..
Ҳоким ва Табароний Қайс ибн Зайддан ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳафсани талоқ қилганларида, тоғалари Қудома ва Усмон ибн Мазъунлар унинг олдига кирдилар. Шунда Ҳафса розияллоҳу анҳо йиғладилар ва: «Аллоҳга қасамки, мендан тўйиб кетганларидан талоқ қилмадилар», дедилар. Шу пайт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кириб келдилар, Ҳафса дарҳол ҳижобларини кийдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга: «Ҳузуримга Жибрил келиб: «Ҳафсани қайтариб олинг, зеро у Саввома ва Қаввома ҳамда сизнинг жаннатдаги жуфтингиздир», деб айтди», дедилар.
Аллоҳнинг ва Жибрил алайҳиссаломнинг Ҳафса розияллоҳу анҳога берган бу гувоҳликларидан ортиқ яна қандай гувоҳлик бўлиши мумкин?!! Уммул мўъминийн Ҳафсани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга жаннатдаги жуфтлари бўлиш мақоми билан қайтишларига сабаб бўлган ибодатга шарафлар бўлсин!!
Нофеъ айтади: «Ҳафса розияллоҳу анҳо ўлгунларича рўзадор бўлиб ўтдилар».
Яна бир хабар...
Ўқиб кўринг, ичингиздан: «Кечир, Рамазон!» деган ҳайқириқ келса ажаб эмас!!
Саид ибн Абдулазиз айтади: На Шомда, на Ироқда Муовиянинг мавлоси (озод қилган чўриси) обида Раҳматдан афзалроқ ҳеч ким бўлмади.. Уламолардан бир неча нафари унинг ҳузурига кириб, ўзига раҳм-шафқат қилишга чорлаганларида уларга шундай жавоб берди:
«Дам олишга вақт қаёқда?!! Кунлар шошқин ва саноқли бўлса!! Бугунини қўлдан берган одам эртага уни асло қайтариб ололмайди!!
Эй оғалар, Аллоҳга қасамки, аъзоларим яйраб тураркан, Аллоҳ учун намоз ўқийвераман..
— То тирик эканман, У зот учун рўза тутавераман..
— Кўзларимда ёш бор экан, У учун йиғлайвераман..
— Қай бирингиз қулини ишга буюрганида, қули унинг ҳаққида қосирлик қилишини истайди?!!..»

Намоз ўқийверганидан кучсизланиб, ўтқизиб қўйиладиган бўлди..
Рўза тутавериб қорайиб кетди..
Йиғлайвериб кўзларидан айрилди..
Айтар эди: «Нафсимнинг қандайлигини билишим, дилимни яралади, қалбимни тилка-пора қилди. Аллоҳга қасамки, қанийди Аллоҳ мени яратмаган бўлса-ю, мен тилга олгудек бирон нарса бўлмаган бўлсам!!».
Соҳилга бориб, Аллоҳ йўлида қўриқчилик қилувчи мужоҳидларнинг кийимларини ювар эди.. Аллоҳ Ўз раҳматига олсин!...
Аллоҳ таоло бу зотларни қуйидаги мақтовли сўзлар билан тилга олган:
«Дарҳақиқат улар яхши ишларни қилишга шошар ва Бизга рағбат ва қўрқув билан дуо-илтижо қилар эдилар. Улар Бизга таъзим-итоат қилувчи эдилар» (Анбиё: 90).
Уларнинг жаннатга киргандаги ҳолатлари Қуръони Каримда мана бундай таърифланади:
«Улар бир-бирларига боқиб, савол-жавоб қилишиб, дейдилар: «Ҳақиқатан бизлар илгари (ҳаёти дунёда) аҳли-оиламиз орасида (бўлган чоғимизда охиратда Аллоҳнинг азобига дучор бўлишдан) қўрқар эдик. Мана, Аллоҳ бизларга марҳамат кўргузди ва бизларни самумдан (яъни баданларни илма-тешик қилиб юборадиган дўзахий шамолдан) сақлади. Дарҳақиқат бизлар илгари (ҳаёти-дунёда) У зотга дуо-илтижо қилар эдик. Албатта Унинг Ўзигина марҳаматли, меҳрибондир» (Ват-Тур: 25-28).
Кечир бизни, Рамазон!

Рўзадорларнинг турлари

Қуйида рўзадорларнинг турлари зикр этиладики, шояд ўз нафсимизни танисак ва узримизни баён қилиб: «Кечир, Рамазон!» десак...
Ким емоқ-ичмоқдан рўза тутса, унинг рўзаси одатдир.
Ким судхўрлик ва ҳаромдан рўза тутса (тийилса) ва ҳалол-пок нарсаларга оғзи очиқ бўлса, унинг рўзаси охиратга тайёргарлик ва ибодатдир.
Ким гуноҳ ва исёндан рўза тутса, Раҳмон таолонинг тоатига оғзи очиқ бўлса, у ризолик рўзадоридир.
Ким қабоҳатлардан рўза тутса ва ғайбларни билувчи Зотга тавба қилишга оғзи очиқ бўлса, у тақволи рўзадордир.
Ким ғийбат, чақимчилик ва бўҳтондан рўза тутса, Қуръон тиловатига оғзи очиқ бўлса, у ҳаққа йўлланган рўзадордир.
Ким бузуқ-мункар ишлардан рўза тутса, тафаккур ва ибратланишга оғзи очиқ бўлса, у бахтли рўзадордир.
Ким риё ва нуқсонлардан рўза тутса, тавозе ва ихлосга оғзи очиқ бўлса, у ақлирасо рўзадордир.
Ким бузуқ нафс ва ҳою-ҳавасдан рўза тутса, шукр ва ризога оғзи очиқ бўлса, у фурсатни ғанимат билган рўзадордир.
Ким ёмон феъллардан рўза тутса, орзу-ҳавасларни камайтиришга оғзи очиқ бўлса, у мушоҳадали рўзадордир.
Ким хомхаёллардан рўза тутса ва ажалини яқин билишга оғзи очиқ бўлса, у зоҳид рўзадордир.
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Рўза тақводорларнинг жилови, жангчиларнинг қалқони, оламлар Роббисига яқин бўлган аброрларнинг риёзатидир».
Аллоҳнинг: «Рўза Мен учун ва унинг мукофотини Ўзим бераман» деган сўзлари кифоя!!
Донолар рўза ҳақида дедилар:
Рўза – маҳрумлик лаззати.
Рўза – ошкора жасорат ва олий ирода.
Рамазон – Аллоҳдан бошқасидан озод бўлиш ойи, озодликда убудият (қуллик, бандалик)нинг тўла кўриниши мужассам, мукаммал озодлик – убудиятни рўёбга чиқаришдадир.
Рамазон - куч-қувват ойи (Ҳақиқий полвон – курашда енгган киши эмас, балки ғазаби келганда ўзини боса олган кишидир).
Рамазон - сабр-бардош, итоат ва интизомдир.
Ушбу сифатларга эга бўлган бирон бир халқни таназзулга юз тутганини кўрганмисиз?!
Сабр-бардош, итоат ва интизом!
Ушбу кучли ахлоқлар соҳиби бўлган ҳеч бир лашкар мағлубият остонасига қадам босади, деб тасаввур қиласизми?!
Рўза тутаркансиз, ҳеч қачон унутмангки, Аллоҳ таоло бизни рўза воситасида куч-қудрат ва омонат соҳиби қилиб тарбиялашни истайди!!
Ҳушёр бўлинг, Рамазон бизларни заиф ва хоинлар бўлган ҳолимизда тарк этмасин!!
Азизлар! Биз юқорида ғарибларнинг рўза хусусидаги ҳолатларидан баъзи намуналар келтирдик.
Ғарибларнинг тунги намоз, Қуръон тиловати борасидаги ҳолларини зикр этишга, уларнинг тавба-тазаррулари, дуо-илтижолари, саховату эҳсонкорликларини бирма-бир айтишга ва уларнинг Рамазон ойида жиҳод майдонларидаги ботирликларини, жасорату қаҳрамонликларини айтиб ўтишга мақом торлик қилади.
Бироқ, уларнинг хабарларидан айтиб ўтганларимиз ибратланишга кифоя қилар. Зеро, оқилга ишора кифоя!

Кечир, Рамазон!

Рамазон – ибодат ва ижтиҳод ойи эди.. Салафларимизнинг ҳолатлари Рамазондан олдин ҳам, кейин ҳам шундай эди, аслида..
Аммо, бизнинг аҳволимиз-чи?!
Бизнинг аҳволимиз ҳақида қуйида айтилажак сўзларга бир кўз югуртириб чиқинг, шояд сизнинг бўғзингиздан ҳам биз айтаётгандек: «Кечир, Рамазон!» нидоси отилиб чиқса!
Жамиятнинг эркак ва аёл, хизматчи ва талаба каби қатламларидан иборат бир гуруҳ кишиларга Рамазонда вақтларини қандай ўтказишлари ҳақида берилган сўровларга келган жавоблар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Ислом ғариб бўлиб бошланган ва ғарибликка қайтади» деган сўзларининг нақадар ҳақ эканини, шунингдек бизнинг ҳам ушбу маърузага ном танлашда янглишмаганимизни яна бир бор тасдиқлади.
Кимдир: Тунни улфатларим билан то саҳарлик вақтигача ойнаижаҳон қаршисида фазовий каналларни томоша қилиш билан ўтказаман, деб жавоб берибди.. «Кечир, Рамазон!»
Кимдир: Рамазон кечаларида уюштириладиган мусобақаларни томоша қилиб, вақтимни ўйингоҳ прожекторлари остида ўтказаман, деган.. Яна бир бор: «Кечир, Рамазон!» дейман..
Кимдир: Вақтимни кўча айланиб ёки кўчада дўстларим билан ўтириб ўтказаман, деган. «Кечир бизни, Рамазон!»
Кимдир: Вақтимни баъзан паркларда, баъзан бозорларда ўтказаман, деган.. «Кечир бизни, кечир Рамазон!»
Ишчи хизматчилар тунларни бедор ўтказишади-да, кейин кун бўйи мудраб юришади..
Натижа – раҳбардан гап эшитиш, танбеҳ ва ҳайфсан эълон қилиниши...
Айримлар эса: Бошқалардан кўра менинг аҳволим яхши, чунки идорада ухлаб олиш имконим бор, дейди.
Иш жойида ухлаш – омонатга хиёнатнинг бир тури!
Кимдир биров: Рамазонда кўпинча ишга боролмайман, (маошимдан) чегирмалар ҳам кўпайиб кетади, дейди.
Имомлар билан учрашганимизда баъзилари Рамазонда намозхонлар сонининг ортиши ва одамларнинг тоат-ибодатга юз буришлари ҳақида айтади..
Баъзилари эса ҳатто Рамазонда ҳам ибодатга бепарво қарайдиган одамларнинг ҳолига ачиниш изҳор қилиб гапиришади.
Улардан бирининг айтишича, одамлар бомдод намозида кўпайиб, ҳатто масжид одамга тўлиб кетаркан. Лекин, пешин билан аср намозларида уларнинг қорасини ҳам кўрмайсиз, дейди у афсус билан.. Гўёки, ҳаёт уларнинг наздида алмашиб қолган, кеча кундузга, кундуз кечага айланиб қолган..
Бозорлардаги аҳволни айтиб ўтирмасам ҳам бўлади..
Чойхона ва кафелардаги аҳвол... Кафелардан бирида ишловчи бир хизматчидан уларга нисбатан Рамазондаги ва бошқа ойлардаги ишларнинг фарқи ҳақида сўралганда: «Рамазонда иш анча оғир ва тинкани қуритадиган даражада кўп бўлади. Чунки, бошқа ойларга қараганда Рамазонда мижозлар сони кескин ортиб кетади», деб жавоб берди.
«Кечир, Рамазон!» демасдан бошқа илож йўқ!!
Фарзандлар йўлларда, йўлаклар устида... Шовқин-сурон.. Беҳуда ўйин-кулгилар...
Аёллар тунлари бедор, ошхонада куймаланиб ҳар хил пишириқлар, емак-ичмаклар ҳозирлаш билан банд..
Рамазон шунинг учун фарз қилинганмиди?!
Оналар саҳарлик пайтига тиғиз кириб келадиган фарзандларини кутиб тонггача бедор..
Бозор ва дўконларда иш қизғин, қўл қўлга тегмайди..
Ибодатлар қаерда қолди?! Тоатга берилишлар қаерда қолди?!
Умрлар чекланган эмасми, ахир?!
Биров: Бомдоддан кейин ухлаб, шу бўйи асрдан кейин тураман, дейди.. Уйқу ҳам ибодат-да.., деб қўшиб қўяди. Астағфируллоҳ..
Яна биров эса: Отам мени ифтор пайтида уйғотади, гоҳида хуфтон маҳали туриб ифтор қиламан, дейди.. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиуун..
Қаҳвахоналардан бирининг бир мижози билан қуйидаги савол-жавоб бўлиб ўтди:
- Қачондан бери шу ердасиз?
- Соат ўн иккидан бери.
- Қачонгача ўтирасиз?
- Саҳарлик вақтигача.
- Бирон жойда ишлайсизми?
- Ҳа, давлат идорасида хизматчиман.
- Ухлаб қолиб, ишингиздан кечикмайсизми?
- Оз-моз кечикаман, кейин уйқуни идорада давом эттираман.
Жуда кўпчилик одамларда бугун Рамазондаги аҳвол шу!
Кечир бизни, Рамазон! Сенинг қадрингга етмадик.

Сўнгги нидо

Ҳолимизга вой бўлсин.. Бунчалар алданган бўлмасак!!
Ҳолимизга вой бўлсин.. Бунчалар ғофил бўлмасак!!
Ҳолимизга вой бўлсин.. Бунчалар жоҳил бўлмасак!!
Ҳолимизга вой бўлсин.. Нима учун яратилдик? Жаннат учунми, дўзах учунми??!!!
Эй ғафлат булути, қалблардан сурил..
Эй иймон ва тақво қуёши, нурларингни соч..
Эй яхшиларнинг амал саҳифалари, осмону фалакка кўтарил..
Эй рўзадорларнинг қалблари, хушуъ ва тазарру қил..
Эй тунги намозда турганларнинг оёқлари, Роббингга рукуъ ва саждалар қил..
Эй бедорларнинг кўзлари, ухлаб қолма..
Эй тавба қилувчиларнинг гуноҳлари, қайтиб келмас бўлиб кет..
Эй ҳою-ҳавас ери, сувингни ютгил..
Эй нафс-ҳаволар осмони, ўзингни тутгил..
Эй орифлар кўнглидан кечган фикрлар, ҳаётга кўчгил..
Эй Аллоҳдан ўзгага кўнгил қўйганларнинг мақсади, ҳаргиз ушалма..
Шу кунларда рўзадорлар учун инъом дастурхонлари ёзилган, ҳар бирингиз унга таклиф этилгансиз..
Рамазон сизларга қараб нидо қилмоқда:
«Эй қавмимиз, Аллоҳга даъват қилувчи (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даъвати)ни қабул қилинглар ва унга иймон келтиринглар, (шунда Аллоҳ) сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қилур ва сизларга аламли азобдан паноҳ берур. Ким Аллоҳга даъват қилувчи (даъвати)ни қабул қилмаса, бас, у Ер юзида (бирон жойга) қочиб қутулувчи эмасдир ва унинг учун (Аллоҳдан) ўзга (Унинг азобидан қутқарувчи) «дўстлар» ҳам йўқдир. Ана ўшалар очиқ залолатдадирлар» (Аҳқоф: 31-32).
Бу чорловга ижобат қилиб, саодатга эришганларга жаннат, эшик олдидан қувилганлар ҳолига эса вой бўлсин!
Эй Роббимиз! Сени таниб туриб, Сендан бошқага кўнгил қўйган одамларга хайронман!
Сенга чорлаётган жарчингни эшитиб туриб, Сенга интилмаган кимсаларга хайронман!
Кечир бизни, Рамазон! Кечир, сенинг қадрингга етмадик..
Аллоҳим, ёмонликларимиз сабабли бизни Ўз ҳузурингдаги яхшиликлардан маҳрум қилма..
Аллоҳим, бизни Рамазонга етказ.. Аллоҳим, бизни Рамазонга етказ.. Аллоҳим, бизни Рамазонга етказ..
Бизга унинг рўзасини ва таровеҳ намозларини иймон билан, савоб умидида адо этишни насиб айла, ё зал-жалоли вал-икром..
Аллоҳим, унда бизни тоат-ибодатлар қилишга муваффақ айла..
Унда бизни гуноҳ ва маъсиятларни тарк қилишга муваффақ айла..
Унда бизнинг ўрталаримизни жамла.. Унда сафларимизни бирлаштир..
Унда пешволаримиз ҳолини ислоҳ айла..
Унда мужоҳидларга нусрат бер..
Унда даъват соҳибларини ва раббоний уламоларни тўғриликка йўлла..
Унда ёшу қарини, эркагу аёлни, барча-барчани холис тавба қилишга, ҳақ устида то ўлгунча барқарор ва собитқадам бўлишга муваффақ айла..
Парвардигоро, бизлар ўз жонимизга зулм қилдик. Агар Сен бизларни мағфират қилмасанг ва бизларга раҳм этмасанг, шубҳасиз, зиёнкорлардан бўламиз.
Улуғ парвардигоримиз Аллоҳ таолога истиғфорлар айтаман..
Ва соллаллоҳу ала Муҳаммад ва ала алиҳи ва соҳбиҳи ажмаийн.

Admin   09-20-2010, 08:47 AM
#89
Рамазон қазосини ўтагандан сўнг Шавволдаги олти кунлик рўза тутилади

Савол: Ийд кунидан кейинги Шавволнинг олти куни борасида: аёл киши ҳайз сабабидан қолдирган рўза қазосини ўтаб бўлибгина Шавволда олти кун рўза тутиши керакми ёки йўқми?
Жавоб: Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.
Агар у (аёл) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисида айтилган: «Кимки Рамазон рўзасини тутса, сўнгра унга Шавволнинг олти кун рўзасини қўшиб қўйса, гўё йил давомида рўза тутгандек бўлади» (Муслим 1984) ажрга эга бўлмоқчи бўлса, ушбу ҳадис унга тўғри келиши учун ва ажрга эга бўлиши учун, у аввал Рамазон кунлари қазосини ўтаб қўйиши лозим. Шундан кейингина Шавволда олти кун рўза тутиши керак. Рухсатга келсак, у Рамазон кунлари қазосини ўташни кечиктириши мумкин. Бироқ у кейинги Рамазон киришига қадар қазоларни ўтаб қўйиши керак.

Admin   09-21-2010, 08:27 AM
#90
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳга ҳамду санолар, пайғамбарлар сўнггиси саййидимиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга ҳамда у зотнинг аҳлу асҳобига салавоту саломлар бўлсин. Уларга эргашган, уларни дўст тутган ҳидоят имомларидан, улар қатори бизлардан ҳам Аллоҳ рози бўлсин, барчамизни Ўзи суйган ва рози бўладиган амалларга муваффақ айласин.. Аммо баъд...
Асри саодатда мусулмонлар Рамазон ойини ўзгача бир муштоқлик билан кутиб олишар, унга қаттиқ аҳамият беришар, унинг келишидан бошлари осмонга етгудек қувониб, алоҳида тайёргарлик кўришар эди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазонга етказишини сўраб Аллоҳга дуо қилардилар.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ражаб ойи кирганида: «Парвардигоро, Ражаб ва Шаъбонни бизлар учун баракотли қилгин ва бизларни Рамазонга етказгин» деб дуо қилардилар. (Имом Аҳмад, Табароний, Байҳақий ривоятлари).
Мусулмонлар уни: «Парвардигоро, Рамазон ойи кириб келмоқда. Уни бизга, бизни унга саломат етказгин, унинг рўзаси ва таровеҳларини бизга насиб айла. Унда бизни ибодатга астойдил бел боғлашимизга муваффақ қилиб, ялқовлик ва сустликдан узоқ қил. Унда бизни фитналардан асра» деган илтижолар билан кутиб олишарди.
Чунки улар Рамазоннинг фазилатини, бу ойда ўзларига бўладиган Аллоҳнинг фазлу марҳаматларини, Аллоҳ таоло бандаларига мўл-кўл раҳматини туширишини, улар устига файзу баракотини ёғдиришини, ризқи рўзларини сероб қилишини ҳамда уларни гуноҳ-хатолардан асрашини яхши билардилар. Чунки, бу ойда улар учун жаннатларнинг дарвозалари очилиб, жаҳаннам қопқалари беркитилади. Бу ой Ислом уммати учун фасли баҳор, ибодатлар мавсуми, яхшиликлар бозоридир. Мўмин учун бу ойдан афзали йўқ, бу ойда қилинган амаллардан афзалроқ амал йўқ. Бу, ҳақиқатан, мўминлар учун ғанимат ойидир.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أَظَلَّكُمْ شَهْرُكُمْ هَذَا، بِمَحْلُوفِ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَا مَرَّ بِالْمُسْلِمِينَ شَهْرٌ قَطُّ خَيْرٌ لَهُمْ مِنْهُ وَمَا مَرَّ بِالْمُنَافِقِينَ شَهْرٌ قَطُّ أَشَرُّ لَهُمْ مِنْهُ، بِمَحْلُوفِ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِنَّ اللَّهَ لَيَكْتُبُ أَجْرَهُ وَنَوَافِلَهُ وَيَكْتُبُ إِصْرَهُ وَشَقَاءَهُ مِنْ قَبْلِ أَنْ يُدْخِلَهُ، وَذَاكَ لِأَنَّ الْمُؤْمِنَ يُعِدُّ فِيهِ الْقُوَّةَ مِنْ النَّفَقَةِ لِلْعِبَادَةِ وَيُعِدُّ فِيهِ الْمُنَافِقُ ابْتِغَاءَ غَفَلَاتِ الْمُؤْمِنِينَ وَعَوْرَاتِهِمْ، فَغُنْمٌ يَغْنمُهُ الْمُؤْمِن (رواه أحمد وابن خزيمة).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар:
«Сизларга ушбу ойингиз кириб келмоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қасамёд қилувчи Зотга (Аллоҳга) қасамки, мусулмонларга бу ойдан кўра яхшироқ ой, мунофиқлар учун эса бу ойдан кўра ёмонроқ ой асло келмаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қасамёд қилувчи Зотга қасамки, албатта, Аллоҳ бу ойнинг ажру савобини ва инъомларини, ҳамда унинг гуноҳ ва бахтсизликларини уни киритмасдан илгариёқ ёзиб қўяди. Зеро, мўмин киши бу ойда ибодат қилиш учун (аввалдан) куч-қувватни ҳозирлаб қўяди, мунофиқ эса бу ойда (имкони бўлди дегунча зиён етказиш мақсадида) мўминларнинг ғафлат ва заифлик онларини пойлаб юради. Бу мўмин учун ғанимат фурсатдир» (Имом Аҳмад ва Ибн Хузайма ривоятлари).
Зотан, бу ой мўмин учун ибодатлари ғанимат бўлган ойдир, унда намоз ва садақотларнинг ажри бир неча баробар зиёда қилинади, рўза билан биргаликда таровеҳ намозлари ажридан фойдаланиб қолиш имкони берилади, мўмин киши унда Қуръон тиловатига, иймоний мажлисларга интилади, келгуси йилгача етарли руҳий-маънавий озуқа жамғаради. Шу боисдан ҳам салафларимиз Рамазонга етказишини сўраб олти ой Аллоҳга дуо қилишар, Рамазонга етгач, бу ойда ўзларига тавфиқ, жидду жаҳд ва ғайрат тилашар ва Рамазондан кейин олти ой рўзаларини қабул қилишини сўраб дуо қилишар эди.
Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон ойининг фазилатидан маҳрум бўлган одам энди бошқа ойларда ҳаргиз унга етолмаслигини, Рамазонда гуноҳлари мағфират қилинмаган инсонни Аллоҳ жаҳаннамнинг узоқ қаърига улоқтиришини хабар берганлар.
Бир куни минбарга кўтарилиб: «Омин... Омин... Омин...» дедилар. Саҳобалар бундай дейишларининг сабабини сўрашганда: «Ҳузуримга Жаброил келиб: «Ким Рамазон ойига етса-ю, гуноҳлари мағфират қилинмаган бўлса, Аллоҳ уни (Ўз раҳматидан) узоқлаштириб, дўзахга улоқтирсин, «Омин» денг», деди, мен «Омин» дедим. «Ким ота-онасини ёки улардан бирини (кексалик пайтларида) топган бўлса-ю, (уларни норози қилиб) гуноҳлари кечирилмаган бўлса, Аллоҳ уни (Ўз раҳматидан) узоқлаштириб, дўзахга улоқтирсин, «Омин» денг», деди, мен «Омин» дедим. «Ким сизнинг номингиз зикр этилганда сизга салавот айтмаса, Аллоҳ уни (Ўз раҳматидан) узоқлаштириб, дўзахга улоқтирсин, «Омин» денг», деди, мен «Омин» дедим», дедилар (Табароний, Байҳақий, Абу Яъло, Ибн Ҳиббон ривоятлари).
Ажабо, Жибрил алайҳиссаломдек ваҳий ва раҳмат фариштаси бўлган зот Рамазон ойига етиб, гуноҳлари кечирилмаган мусулмон банда ҳақида «Аллоҳ уни дўзахнинг қаърига улоқтирсин» дебдилар, деган фикр кўнгилдан кечади. Лекин, Рамазоннинг фазилатларини тааммул қилиб кўрсак ва унинг хосиятларини ўргансак, ҳақиқатан унинг раҳмат ва мағфират ойи эканини, унда мағфират ва раҳматга сабаб бўлувчи тоат-ибодатлар бисёр ва муяссар эканини, хоҳлаган киши бунга осонгина эришиши мумкинлигини ва шу билан бирга ёмонлик омиллари чекланган, шайтонлар занжирбанд этилган, Аллоҳ таолонинг раҳмати ёғилиб турган, Аллоҳ ҳар кеча дўзахдан ўзи хоҳлаганча одамни озод қилиб турган, жаннат дарвозаларининг ҳаммаси очиб қўйилган, дўзах эшиклари ёпиб қўйилган эканини, шунчалар имкониятлар бўлишига қарамасдан ушбу кимса гуноҳларининг кечирилишига эришмаганини билгач, ажабланишимиз ўз-ўзидан ғойиб бўлади. Ахир, шунчалар шароитлар муҳайё бўлатуриб, кимки Аллоҳнинг раҳматига эришолмаган бўлса, унда қачон эришади. Кимки шу ойда мағфиратга лойиқ бўлолмаса, энди қачон лойиқ бўлади?! Ким даромад мавсумида фойда ўрнига зиён қилса, унда қачон фойда қилади?! Ким денгизда чўмилиб, тозаланмаган бўлса, унда қаерда тозаланади?!
Худди шунга ўхшаш, кимки Рамазонда тавба билан, гуноҳлардан тийилиш, Аллоҳнинг ибодатига қайтиш, дуо ва илтижолар билан гуноҳларининг кечирилишига эришмаса, унда қачон эришади?! Минг ойдан яхшироқ бўлган бир кечада бу шарафга ноил бўлмаса, унда қачон ноил бўлади?! Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадислари мазмунига ўхшаб кетадики:
مَنْ لَمْ تَنْهَهُ صَلاتُهُ عَنِ الْفَحْشَاءِ وَالْمُنْكَرِ، لَمْ يَزْدَدْ مِنَ اللَّهِ إِلا بُعْدًا
«Кимни намози фаҳшу мункардан қайтармаса, унинг Аллоҳдан узоқлашиши яна ҳам зиёда бўлади» (Табароний Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).
Яъни, бир кунда беш бор Парвардигорининг ҳузурида туриб, У зотга муножот қилиши ўз нафсига таъсир ўтказмаса, ким энди уни ёмонликдан тия олади?!! Рўза хусусидаги гап ҳам худди шунинг ўзи!
Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳар бир мўмин устидаги ҳақлари нақадар буюк ва Аллоҳнинг ҳузурида қадрлари қанчалар улуғ бўлгани ҳолда, Аллоҳ бу умматга ва бутун инсониятга ато этган яхшиликларни у зотнинг қўллари билан етказгани, бизларни Аллоҳга яқинлаштирадиган бирон бир яхшилик борки унга йўллаганлари, бизларни Аллоҳдан узоқлаштирадиган бирон бир ёмонлик борки ундан огоҳлантирганлари ҳолда, Аллоҳ таоло у зотга салавот ва салом айтишимизга буюриб, ким бир марта салавот айтса унга ўнта салавот айтишни ваъда қилган бўлса-ю, номлари зикр қилинган пайтда у зотга салавот айтмаган ёки унга бепарво қараган одам куфрони неъмат ва нонкўрлик қилган бўлади, Аллоҳнинг раҳматидан узоқ бўлиб, жаҳаннамга улоқтирилишга лойиқ бўлади.
Шунингдек, ким дунёга келишига сабабчи бўлган ота-онасини топган бўлса-ю, уларни ўзининг жаннатга киришига сабабчи қилолмаса – ҳолбуки, жаннат оналар оёқлари остида – ота-онага яхшилик қилмасдан уларга оқ бўлса, бу одам ҳам ҳақиқатан, Аллоҳнинг раҳматидан узоқ бўлиб, дўзахга улоқтирилишга лойиқдир.
Мазкур учта иш – Рамазон ойи, ота-онага яхшилик қилиш ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг номлари зикр қилинганда салавот айтиш жаннатга кириш сабабларидан ва дўзахдан узоқлаштирувчи ишлардан бўлиши жиҳатидан бир ўринда келтирилиши диққатни тортади. Зеро, ота-онанинг ҳаққи Аллоҳнинг ҳаққи билан боғлиқ ва ёнма-ён:
«Парвардигорингиз ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилишларингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишларингизни амр этди» (Исро: 23).
Маълумки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зикрлари Аллоҳнинг зикри билан боғлиқ ва ёнма-ён. Худди шу каби, Рамазон ҳам ҳаққи улуғ ва фазли зиёда бўлгани учун ҳамда бу ойда ислом умматига ато этилган улуғ хосиятлар туфайли улар билан ёнма-ён келтирилди.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أُعْطِيَتْ أُمَّتِي خَمْسَ خِصَالٍ فِي رَمَضَانَ لَمْ تُعْطَهَا أُمَّةٌ قَبْلَهُمْ خُلُوفُ فَمِ الصَّائِمِ أَطْيَبُ عِنْدَ اللَّهِ مِنْ رِيحِ الْمِسْكِ وَتَسْتَغْفِرُ لَهُمْ الْمَلَائِكَةُ حَتَّى يُفْطِرُوا وَيُزَيِّنُ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ كُلَّ يَوْمٍ جَنَّتَهُ ثُمَّ يَقُولُ يُوشِكُ عِبَادِي الصَّالِحُونَ أَنْ يُلْقُوا عَنْهُمْ الْمَئُونَةَ وَالْأَذَى وَيَصِيرُوا إِلَيْكِ وَيُصَفَّدُ فِيهِ مَرَدَةُ الشَّيَاطِينِ فَلَا يَخْلُصُوا إِلَى مَا كَانُوا يَخْلُصُونَ إِلَيْهِ فِي غَيْرِهِ وَيُغْفَرُ لَهُمْ فِي آخِرِ لَيْلَةٍ قِيلَ يَا رَسُولَ اللَّهِ أَهِيَ لَيْلَةُ الْقَدْرِ قَالَ لَا وَلَكِنَّ الْعَامِلَ إِنَّمَا يُوَفَّى أَجْرَهُ إِذَا قَضَى عَمَلَهُ (رواه أحمد).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:
«Рамазон ойида менинг умматимга улардан аввалги умматларга берилмаган бешта хислат берилди:
Рўзадор оғзининг бўйи Аллоҳнинг наздида мушк ҳидидан хушбўйроқдир;
Уларга то ифтор қилгунларига қадар малоикалар истиғфор айтиб турадилар;
Аллоҳ азза ва жалла ҳар куни жаннатини зийнатлайди, сўнг унга: «Солиҳ бандаларим машаққат ва озорлардан қутилиб, сенга келишларига оз қолди», дейди.
У кунда шайтонларнинг ашаддийлари занжирбанд қилиниб, бошқа пайт қилиб юрган ишларига эриша олишмайди;
Рамазоннинг охирги кечасида рўзадорларнинг гуноҳлари мағфират қилинади.
Шунда: - «Ё Расулаллоҳ, у кеча қадр кечасими?» - деб сўрадилар.
— «Йўқ, хизматчи қачонки ишини тугатса унинг ҳаққини тўла қилиб берилади», - дедилар (Имом Аҳмад ривояти).
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا كَانَ أَوَّلُ لَيْلَةٍ مِنْ شَهْرِ رَمَضَانَ صُفِّدَتْ الشَّيَاطِينُ وَمَرَدَةُ الْجِنِّ وَغُلِّقَتْ أَبْوَابُ النَّارِ فَلَمْ يُفْتَحْ مِنْهَا بَابٌ وَفُتِّحَتْ أَبْوَابُ الْجَنَّةِ فَلَمْ يُغْلَقْ مِنْهَا بَابٌ وَيُنَادِي مُنَادٍ يَا بَاغِيَ الْخَيْرِ أَقْبِلْ وَيَا بَاغِيَ الشَّرِّ أَقْصِرْ وَلِلَّهِ عُتَقَاءُ مِنْ النَّارِ وَذَلكَ كُلُّ لَيْلَةٍ (رواه الترمذي)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Рамазон ойининг биринчи кечасидан шайтонлар ва жинларнинг ашаддийлари кишанланади. Дўзах қопқалари ёпилиб, уларнинг биронтаси очилмайди. Жаннат дарвозалари очилиб, уларнинг биронтаси ёпилмайди. Бир фаришта: «Эй яхшилик талабгори, савоб ишларга кириш! Эй ёмонлик талабгори, гуноҳ ишлардан тийил!», - деб нидо қилиб туради. Бу ойда Аллоҳнинг марҳамати билан кўплаб дўзахдан қутулувчилар бўлур. Бундай фазилатлар унинг ҳар бир кечасида мавжуддир» (Имом Термизий ривояти).
Аллоҳ таолодан бизларни яхшиликларга муваффақ қилиши, яхши ишларга қадам қўйишни бизларга насиб айлаши, бизларни ёмонликлардан узоқ қилиши, қадамларимизни ёмонликдан тийиши ва бизларни Ўзининг марҳамати билан дўзахдан озод қилинувчилар сафида қилишини сўраймиз. У эшитувчи ва ижобат қилувчи Зотдир.

Pages (13):    1 7 8 9 10 11 13   
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.