(03-29-2012, 09:58 PM)mutaallim Wrote: Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ фатволари
Савол: “Жазакумуллоҳу хойрон фазилатли шайх, дастурдаги савол берувчи ушбу саволда айтадики: фазилатли шайх ушбу мамлакатга келган дорилфунун талабалари борасида (намозни) қаср (ўқиш) масаласидаги рожиҳ сўзни билишга ошиқмандман. (Ушбу талабалар) ҳар (ўқув) йилидан кейин татилда ўз диёрларига сафар қиладилар. Ўқув муддати тугагунча шундай давом этади. Шуни билмоқ лозимки, биз баъзи уламолардан уларга (ушбу талабаларга) қаср ўқиш лозимлигини айтишганини, бошқа баъзи уламолар эса ушбу райни айтмаслигини эшитамиз. Эй фазилатли шайх Муҳаммад ушбу иш борасида бизга фатво берсангиз, жазакумуллоҳу хойрон!”.
Жавоб: “Ушбу масала ихтилофли масалалардандир. Бу билан сафар рухсатларидан фойдаланишни маън қиладиган (даражадаги) яшашликдаги сафар муддати чекланганми ёки чекланмаганми деган масалани назарда тутяпман. Бу борада илм аҳли ўртасидаги ихтилоф йигирмадан зиёд қовлга етади. Ихтилоф вақтидаги қайтиладиган (асос) эса Аллоҳнинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва алиҳи ва салламнинг Суннатларидир. Ушбу масалада биз тўғри деб биладиган раъй шуки, модомики киши (сафар қилиб борган) диёрни ватан тутмаган ёки мутлақ-турғун яшаб қолишга қарор қилмаган экан, бас, у мусофирдир. Гарчи муддат узайиб кетса ҳам. Чунки у ушбу диёрни ватан тутмади ва у ерда мутлақ-турғун яшаб қолишни ҳам ният қилмади. Балки бирор замон ё бирор ишга қайдланган муқимликни ният қилди. Замонга қайдланганга мисол: ушбу диёрда ўн кун, йигирма кун, бир ой, икки ой қоламан деб айтишига ўхшаш. Ушбулар замонга қайдлангандир. Бирор ишга қайдлангани эса: ушбу диёрда тижорат мавсуми тугагунча қоламан деб айтишига ўхшаш. Ҳолбуки у ушбу (мавсум) қачон тугашини билмайди. Ёки: ушбу шаҳарда модомики мана бу олим дарс берар экан ёки ушбу шаҳарда модомики муолажа олаётган эканман яшаб қоламан деб айтишига ўхшаш. Бу ҳам яшаш (муддатини) бирор амалга чеклади. Иккинчи масала шуки -яшаб қолишни бирор амалга чеклашни назарда тутяпман- фуқаҳоларнинг барчалари модомики ушбу киши мутлақ-турғун яшашни қарор қилмаган экан, унга намозни қаср ўқиши жоиз бўлади деб айтишди. Ушбу (қовл) мухтасар матнлар ва катта китобларда мавжуддир. Ушбу киши қаср ўқийди, гарчи бир неча йилга қолиб кетса ҳам доим қаср ўқийди. Фараз қилинсаки, ушбу киши муолажа учун яшаяпти ва муолажаси бир неча йилга чўзилиб кетди, шунда унга қаср ўқиши жоиздир. Чунки у мутлақ-турғун яшашни ният қилмади. Балки ушбу амалга ё ушбу мақсадга қайдланган яшашликни ният қилди. Шунингдек, модомики ушбу олим мавжуд экан яшаб қоладиган бўлса, эҳтимол ушбу олим эллик ёки олтмиш йил яшаса-да қаср ўқийди. Бирор муддатга чекланган ҳолда истиқомат қилиш борасида уламолардан ушбу (истиқомат)ни бирор ишга чекланган истиқомат ҳукмини олади деганлари ва ушбу ҳукмни олмайди деганлари бор. Сўнг ушбу ҳукмни олмайди деганларнинг баъзилари айтишдики: истиқомат тўрт кундан ошиб кетса, қачон тўрт кундан зиёд истиқомат қилишни ният қилса, унга (намозларини) тўла адо этишлиги вожиб бўлади. Ва у сафар рухсатларидан фойдаланолмайди. Шу билан бирга у муқим-турғун яшовчи ёки маҳаллий халқдандир деган ҳукмни ҳам беришмади. Балки: унга жума жорий бўлмайди, ушбу шаҳарда имом бўлишлиги саҳиҳ эмас, чунки у маҳаллий халқдан эмас деб айтишди. Уламолар ичида ушбуни (шаҳарга) етиб келиш ва жўнаб кетиш кунларини ҳисобга олмаган ҳолатда тўрт кунга қайд этганлари бўлди. Ва яна уламолардан ушбуни ўн беш кунга қайдлаганлари бўлди. Ва яна улар орасида ушбуни ўн тўққиз кунга қайдлаганлари бўлди. Ушбуларнинг бари истинбот қилинган қовллардир. Мен тўғри деб билишим бўйича шаръий далиллар далолат қилгани шуки, модомики мутлақ-турғун истиқоматни ёки ватан тутишни қарор қилмаган экан, у мусофир ҳукмидадир. Чунки мисол учун дорилфунундаги ушбу талаба: агар бугун шаҳодат-дипломни қўлга киритсам, албатта сафар қиламан. Мен ушбу диёр аҳлидан эмасман. Ва ушбу диёрда истиқомат қилиб қолишни ҳам хоҳламайман. Мен илм мақсадида келдим. Бироқ ушбу ўқув (муддати) тўрт йилга ёки кўпроқ муҳлатга чекланган. Модомики (дорилфунунни) битирмаган эканман, бас, ушбу шаҳарда истиқомат қиламан, дейди. Мана бу одамнинг сўзи ҳам шунга ўхшаш: шифо топгунимча ёки мен уни ҳузурида дарс қиладиган ушбу олим вафотига қадар ушбу шаҳарда қоламан. Бу билам мен зикр қилган (мисолларим) ўртасида фарқ йўқдир. Ва бу шайхул ислом Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳнинг ихтиёрларидир. Фатволар (тўпламининг) “Жума намози ҳақидаги боб”да узундан-узун изланиш олиб борганлар. Бу борада зиёда (малумот) олмоқчи бўлганлар ўшанга мурожаат қилсин”.
Савол: Россия каби бошқа давлатда ишлашга борган баъзи биродарлар сафар масаласида Ибн Усаймин фатволарини ўқиб, сафарни муддати чекланмаган экан, мен бу ерда мусофирман деб йиллаб намозни қаср қилиб ўқилаётган ҳолатлар ршй бераётган экан. Мана шу бобда биродарларимизга насиҳат қилсангиз.