Admin   09-13-2010, 07:51 AM
#1
Жимоъ қилган одамнинг каффороти

Савол: Биров хотинига рўзадорлик пайтида жинсий алоқа қилган бўлса, каффороти учун олтмиш мискинни тўйдириши жоизми?
Жавоб: Биров зиммасида фарз бўлган рўзани тутар экан рамазон наҳорида хотини билан жинсий алоқа қилса, каффрот бериш шарт. Каффорот эса битта қулни озод қилишдир. Агар бунга қодир бўлмаса икки ой пайдарпай рўза тутади. Банда бирон ишга қасд қилса, уни қилиш осон бўлади. Агар танбал ва дангасалик қилса, оғирдек туюлади. Биздан бу дунёда охират жазоларини соқит қиладиган нарсаларни жорий қилиб қўйган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Биз мазкур биродарга шундай деймиз: «Сиз бирон қулни топа олмасангиз икки ой пайдарпай рўза тутинг! Аллоҳдан ёрдам сўранг! Агар ҳозирги кунда кундузлар иссиқ ва кунлар узун бўлса, икки ойлик каффорот рўзасини кунлари қисқа ва ҳаволари аёз бўлган қиш кунларига кечиктришингиз мумкин».
Агар хотини ҳам жинсий алоқага ўз ихтиёри билан рози бўлган бўлса, унинг ҳам эрига жорий қилинган каффоротни адо этиши шарт бўлади. Бироқ, мажбурланган ва ўзини ҳимоя қилишга кучи етмаган бўлса, хотинининг рўзаси раводир ва унга каффорот буюрилмайди. Ва мажбурлаб жинсий алоқа қилинган ўша куннинг қазосини ҳам тутмайди.

Admin   09-13-2010, 07:53 AM
#2
Рўзадор, хотинига бир неча марта қўшилди

Савол: Рўзадор, хотинига бир кунда бир неча марта қўшилди. (У нима қилиши керак?).
Жавоб: Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ мазҳабига кўра агар рўзадор бир кунда бир неча марта хотини билан жинсий алоқа қилган ва биринчисига каффорот бермаган бўлса, улар учун битта каффорот бериши кифоядир.

Admin   02-21-2011, 12:26 PM
#3
Рўзадор ҳукмини билмай жинсий алоқа қилди

Савол: Эр хотинининг олдига кириб, рамазон наҳорида жинсий алоқа қилди. Улар рамазон наҳорида жинсий алоқа қилиш ҳаром эканининг ҳукмини билмасликларини, ўзлари саҳрода яшаганларини даъво қилдилар. (Айтингчи, уларнинг ҳукми нима?).
Жавоб: Агар у иккиси рамазон наҳорида жинсий алоқа қилиш рўзани бузишини билмасалар ва ҳақиқатан рост гапираётган бўлсалар ҳамда хотин ҳам ўз ихтиёри билан қовушган бўлса, ҳар иккисига ҳам қилган қилмишлари сабабли рўзаларининг қазосини тутишлари ва каффорот беришлари зарур эканини етказинглар. Уларга бу мавзуда тўлиқ маълумот беринглар.

  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.