Abu Muhammad   05-05-2010, 11:44 PM
#1
Хазарда (Муким холатда) номозларни жамланишлиги! (Турк тилида)

Hazarda Namazların Mutlak Cem'i


Ebu Muaz Seyfullah el-Çubukâbâdî


http://www.archive.org/download/Namazlar...akCemi.pdf

PS: Турк тилида булгани учун Номоз булимига куймадим.
Меҳмон   12-03-2011, 10:54 PM
#2
Assalamu aleykum va rohmatullohi va barokatuh
...
4.Muqimlikda ba'zan hechqanday uzrsiz namozlarni jamlasa bo'ladimi?
mutaallim   03-31-2012, 04:30 PM
#3
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ жавоблари
Мусулмон кишига муқимликда бирор сабаб-узрсиз намозлар орасини жамлашлиги жоиз эмас
Савол: “Биз ишлайдиган жойда бир неча одамлар жамоат бўлиб намозни адо этадилар. Бироқ қуйидаги сабабларга кўра мен улар билан бирга бўлмайман: Биринчидан: улар ҳар доим бирор сабабсиз пешин билан аср ҳамда шом билан ҳуфтон намозларини жамлайдилар. Қўлларини кўкракнинг қуйи (қисмига) қўймайдилар. Энди улар билан намоз саҳиҳ бўладими? Бизга йўл-йўриқ кўрсатсангиз, жазакумуллоҳу хойрон”.
Жавоб: “Мусулмон кишига муқимликда касаллик ёки аёлларда истиҳоза (қони бўлиши) каби бирор сабаб-узрсиз намозларни жамлашлиги жоиз эмас. Балки ҳар бир намозни ўзининг вақтида адо этишинг вожиб бўлади. Пешин, аср, шом, ҳуфтонни ўз вақтида (адо этасан). Намозларни бирор шаръий сабаб-узрсиз жамлашлик жоиз эмас. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан, у киши Мадинада пешин, аср, шом ва ҳуфтонни жамлаб адо этганлар деб ворид бўлган (ривоятга) келсак, ушбу ҳолат илм аҳли наздида сабабга кўра (рўй берган). Баъзилари айтишдики: У ерда (Мадинада) вабо (яъни, умумий касаллик) бўлганди. Бу эса мусулмонларга машаққат туғдирди. Шунда у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни (намозларни) жамлаб адо этдилар. Ушбу ҳолат у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламдан мазкур узр сабабли бир маротаба қилганликлари собит бўлган. У кишидан доимо ёки бир неча мартта шундай қилганликлари (бизгача) етиб келмаган. Балки Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бир мартта шундай (қилганликлари) ворид бўлган. Бошқалар айтишдики: Ушбу (намозларни) жамлаб (адо этишлик) суратигина бўлганди, ҳақиқатда эмас. Балки пешинни ўзининг охирги вақтида, асрни эса аввалги вақтида адо этдилар. Шомни охирги вақтида, ҳуфтонни эса аввалги вақтида адо этдилар. Ушбу (ривоятни) Насоий Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумодан) саҳиҳ иснод ила ривоят қилди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) пешинни охирги вақтида, асрни эса аввалги (вақтида) адо этдилар. Шомни охирги вақтида, ҳуфтонни эса аввалги (вақтида) адо этдилар. Натижада (ушбу ҳолат) жам деб номланди. Ҳақиқатда эса у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳар бир намозни ўзининг вақтида адо этдилар. Ушбу ҳолат Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумодан) саҳиҳ ривоятларда айтиб ўтилган ва бу аниқ-тайин қовлдирки, у суратдаги жам бўлган. Бирор кишига ушбу (ривоят билан) узрсиз (намозларни) жамлашликка ҳужжат келтиришлиги ярамайди. Сен савол берувчи эса улар билан фақат пешин ва шомни ўз вақтида адо этишинг мумкин. Аср ва ҳуфтонни улар билан адо этишинг жоиз эмас. Балки уларни (аср ва ҳуфтонни) ўз вақти (киргунгача) кечиктишинг вожиб бўлади”.
Манба: http://binbaz.org.sa/mat/1300
Муқим киши ёмғир, касаллик ёки ушбулардан бошқа бирор узр сабабли намозларни жамлайдиган бўлса, унга кунлик суннат намозларини адо этишлиги жоиздир. Бироқ бу унга вожиб бўлмайди. Чунки у (намозлар) суннат бўлиб, вожиб эмас. Агар пешин билан асрни жамлайдиган бўлса, пешиннинг (фарзидан) олдинги суннат намозини адо этади. Сўнг икки намоз (пешин ва асрни) жам қилиб адо этади. Сўнг аср намозидан (фарзидан) кейин пешиннинг (қолган) суннатларини адо этади.
Шом ва ҳуфтон намозларини жамласа, намоздан сўнг шомни суннатини сўнг эса ҳуфтонни суннатини адо этади.
Нававий “Ровзо ат-толибин” (1/402)да шундай дедилар:
“Шом ва ҳуфтонни жамлаганда икки фарзни сўнг шомни суннатини сўнг эса ҳуфтонни суннатини сўнг витрни адо этади. Пешин намозига келсак: тадқиқотчи (уламолар) айтишган тўғри қовл шуки, пешинни (фарзидан) олдинги суннатни сўнг пешин(ни фарзи) сўнг аср(ни фарзи) сўнг пешиннинг (фарзидан) кейинги суннат сўнг эса асрни суннатини адо этади”.
Admin   05-10-2014, 01:00 PM
#4
«Саҳифамизга келган савол» Wrote:ассаламу аълейкум ва рохматуллохи ва барокатух. биламизки ҳанафий мазхабида намозларни жамъ қилиб ўқиш мумкин эмас. ваҳоланки Набий с.а.в. сафар чоғларида пешин ва аср ҳамда шом ва хуфтон намозларини қўшиб ўқиганлар. шайх Фавзон р.а.нинг фатволарида дарс сабабли намозларни вақтида уқий олмаган кишилиарга пешин билан асрни жамъ тақдим ва шом билан хуфтонни жамъи таъхир қилиб ўқишга рухсат берганлар. менинг саволим шундан иборатки, мен Ўзбекистонда давлат ишига кирмоқчиман. аммо у ерда намоз ўқишга руҳсат берилмайди. агар ўқилса жонга ва молга зарар етиши ҳавфи бор. шундай ҳолатда намозни жамъ қилиб ўқишга рухсат бериладими????
Муслим   05-10-2014, 02:20 PM
#5
Quote:ассаламу аълейкум ва рохматуллохи ва барокатух.
وعليكم السلام ورحمة الله وبركاته
Quote:шайх Фавзон р.а.нинг фатволарида дарс сабабли намозларни вақтида уқий олмаган кишилиарга пешин билан асрни жамъ тақдим ва шом билан хуфтонни жамъи таъхир қилиб ўқишга рухсат берганлар.
Ушбу фатвони билмадимку, Доимий фатво қўмитаси бунга рухсат беришмаган.

Талаба намозларни жам қилиб ўқиши мумкинми?

Савол: Талаба пешин ва аср намозларини жамлаб ўқиши мумкинми? Чунки у ўқитувчи ва масъул шахсларнинг рухсат бермагани учун, бу намозлар асносида дарсда бўлишга мажбурдир.
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Талаба пешин ва аср намозларини ўз вақтида тўрт ракаатдан ўқиши фарздир. Ўқитувчиларнинг рухсат бермаслиги икки намозни жамлаб ўқиши учун ҳужжат бўла олмайди.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 5741­-2.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Валлоҳу аълам.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Mixlr   10-27-2016, 07:37 PM
#6
as Salaamu Alaikum namozlarni qoshib jaam qilib oqish haqida, kufr diyorda masjidlar kamligi un Ishi sabab bolib jaam qilsa boladimi? Musofir bn Muqimni jam qilishida farq bormi? jam qilishning shartlari. Jazaka Allah hairan
  
Users browsing this thread: 6 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.