1101   09-24-2016, 12:44 PM
#1
Ассламу алайкум эшак сутун дориликка ичса боладими Аллох рози болсин
Abu Solih   09-24-2016, 10:45 PM
#2
(09-24-2016, 12:44 PM)1101 Wrote: Ассламу алайкум эшак сутун дориликка ичса боладими Аллох рози болсин

Бисмиллаҳ, Алҳамдулиллаҳ вассолату вассламу аъла Росулиллаҳ, ва баъд.

Шайх Ибн Усайминдан сўралди: «Баъзи аёллар фарзандларини араб табобати билан даволайдиган табиб аёлнинг олдига шифо талабида олиб боришади. У табиб дарахтлар ва шунга ўхшаш нарсалар (ўсимликлар) билан даволайди. Аммо баъзан даволаш жараёнида эшакнинг сутидан бемор болага ичирилади. Ёш болага шу сутни даво сифатида ичирса бўладими?»

Шайх роҳимаҳуллоҳ шундай жавоб бердилар: «Бирор кишига эшакнинг сути билан даволаниши жоиз эмас. Чунки эшакнинг сути ҳаромдир ва Аллоҳ таоло бандаларига ҳаром қилган нарсаларида улар учун шифо қилмади. Агар бу нарсаларда яхшилик бўлганида уларни ҳаром қилмаган бўларди. Табиблар дориларга эшакнинг сутини аралаштиришлари жоиз эмас. Бу иш билан гуноҳкор бўладилар, улар Аллоҳдан қўрқсинлар ва дориларга ҳаром нарсаларни аралаштирмасинлар».

(«Фатава Нурун алад-Дарб», 340- кассета. )
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.