Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ.!
Аввало айтиб ўтиш жоизки Фитр закоти пул сифатида берилмайди чунки бундай тарзда на Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам ва на саҳобалар берганлар. Фақатгина бир етказувчи одамга пул берганизда, у шу пулларга озуқа олиб берадиган бўлсагина жоиз саналади.
Кейин Агар фитр закотини то намозгача тарқатишга улгурмаслик ҳавфи бўлса бир кун олдин берса бўлади.
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳунинг қули Нофеъ разияллоҳу анҳу: «Саҳобалар фитр закотини ҳайитдан бир ёки икки кун аввал берар эдилар» - деди (Имом Бухорий ривояти).
Энди саволизни ўзига тўхтасак. Фитр закотини то Ҳайит намозигача бериш лозим, ундан кейин берилса у оддий садақа сифатида бўлади.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр закотини рўзадор одамга бекорчилик ва нолойиқ сўзлардан покланиши ҳамда камбағални таомлан-тириши учун вожиб қилдилар. Кимки уни Ҳайит намозидан олдин берса, у фитр садақасидир, кимки уни ҳайит намозидан кейин берса, у оддий садақадир» (Абу Довуд ривояти, Албоний «Саҳиҳ Аби Довуд»да ҳасан ҳадис деб тасниф этган)
Шайх Албонийдан "Фитр закотини Хайт намозидан бир неча кун ёки бир неча хафта олдин берса бўладими?" деб сўрашганда. У киши: "Бундай қилиш мумкин эмас, чунки Фитр закотидан мурод, муҳтожларнинг байрам кунидаги муҳтожликдан озод қилишдир. Агар Сиз Фитр закотини анча олдин берсангиз, бу озуқа байрам кунигача бормаслиги мумкин" (Ал-Хавуи мин Фатава шайх Албоний 283). Бундан мустасно ҳолат эса (Бир кун, икки кун аввалгиси) юқорида келтирилди.
Шайх Албонийнинг фатвосидан кўриниб турибтики одамларни байрам куни муҳтож бўлмасликлари лозим бунинг учун эса фитр закотини нафақат анча олдин, намоздан кейингача кечиктириш ҳам жоиз эмас.
Валлоҳу аълам.
This post was last modified: 09-08-2010, 11:55 PM by Муваҳҳид.