Pages (3): 1 2 3   
Abdulloh Salafiy   08-30-2009, 01:25 PM
#1
Ҳозирда кўпгина биродарларимиз Ўзбекистонда ҳам жиҳод байроғини кўтариб бу ишларини тўғри деб билишияпти.
Ҳар ҳил жойларда портлашлар, тўқнашувлар келиб чиқмоқда.
Келинг биродарлар Бу масала борасида олимларимиз нима дейишияпти билайлик.
Яқинда олимларнинг сифатларини ўқиятиб уларнинг сифатларидан бири ёши улуғроқ бўлишини уқиб қолдим, кейин уйлаб бир савол чиқиб қолди жиҳод байроғини кўтарган биродарлар кимнинг фатвосига эргашишияпти?? Саволга жавоб эса уларга бу борада фатво бераётган кишиларнинг бирортасида шу олимнинг охирги ёши улуғ бўлиши сифати йўқ экан. Яъни улар олимлардан фатво олмасдан туриб бу амалларни қилиб юришибти, ваҳоланки Бу борада Уламоларнинг барилари уларнинг бу ишлари ҳато эканлигини айтган эканлар. Шу бўлимнинг ўзида олимларнинг портлатишлар ва Усама бен Ладен ҳақида фатволари бор.
Бу биродарларимиз жуда бўлмаса бир уйлаб қарасалар бўлар эди, чунки бу қилаётган ишлари хатто шу ерда яшайдиган мусулмонларнинг ўзларига зарар бўлияпти.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: "Қиёмат кунининг буелгиларидан бири шуки, илм кичиклардан олинади" (Ибн ал-Мубарак 61, ат-Табарани 908, ал-Ляляқи 102., ‘Абдул-Ганни ал-Мақдиси ва шайх Албоний саҳиҳ деган.)
Ибн Масъуд : "Қачонки одамлар ишончли қария олимлардан илм оларканлар улар яхшиликда бўладилар ва қачонки ёшлардан илм ола бошласалар улар ўзларининг хато ниятларини деб ихтилофларга тушадилар ва ҳалок бўладилар. (ат-Табарони 8589, ‘Абдур-Раззоқ 11/249, ал-Байхақий 1/275. Ибн Хаджар саҳиҳ деган.)

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Меҳмон   08-30-2009, 01:43 PM
#2
Аллоҳ ҳидоят қилсни ўша биродарларни.
Уларнинг бу жоҳилона ишларидан ҳам ўзлари, ҳам атрофдаги мусулмонлар жабр кўришаябти. Одамлар орасида тинчлик-хотиржамлик йўқолди. Ҳамма мусулмонларга эгри кўз билан қараябти.
Шайх Усаймин бу каби ҳаракатларни қоралаб шундай деганлар:

Ўзини хавф-хатарга мусулмонларнинг умумий фойдаси учун солишга рухсат этилади. Чунки (ўша) ғулом шоҳга уни ўлдириш йўлини кўрсатди, бу йўл уни ўлимга олиб келиши мумкин эди. Яъни у (шоҳ) ўқни ғуломнинг ўқдонидан олиши керак эди ва ҳоказо.
Шайхулислом Ибн Таймийя айтдилар: “Чунки бу Аллоҳ учун бўлган жиҳод эди. У эса бутун бир халқ иймонга келишига сабаб бўлди. Ва у (ғулом) ҳеч нарса йўқотмади, чунки у ўлган бўлса ҳам, барибир эртами, кечми ўларди”.

Бироқ айрим одамларнинг ҳаракатларига келсак, буларнинг ичида ўзини ўлдириш, ўзига портловчи моддаларни бойлаб олиб, кофирларга яқинлашиб, кейин ўзини уларнинг ичида портлатиш, бу ўз-ўзини ўлдиришдир, бундан бизни Аллоҳ сақласин. Шундай қилиб, кимки ўзини ўзи ўлдирса, дўзахга абадий (мангу) кетади. У ерда абадий қолади, худди Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларида айтилганидек (яъни Ул зот соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари: “Кимки ўзини темир билан ўлдирган бўлса, ўша темир унинг қўлида қолади ва у дўзах ўтида тўхтовсиз абадий, доимо, мангу ўзини-ўзи шу темир билан азоблаб туради” (Бухорий (№ 5778) ва Муслим (№ 109), “Китобул-Иймон”)).
Бу одам ўзини ўлдириб Исломга фойда келтирмади. Бунинг сабаби шуки, у ўзини ўн, ёки юз, ёки икки юзта бошқа одам билан ўлдирса, бунда ғулом қиссасидан фарқли ўлароқ, Ислом-га ҳеч қандай фойда йўқ. Чунки одамлар ғулом қиссага хилоф равишда Исломни қабул қилмайди. Балки бу душманни дадилроқ қилади ва бу иш душманнинг юрагида мусулмонларга зиён етказишга ҳаракат қилишгача олиб борадиган даражада ғазаб ва аччиқланишни келтиради.
Бу нарса яҳудийлар ва Фаластин халқи муносабатлари билан тасдиқланади: Фаластинлик-лардан бир одам ўзини портлатиб олтита ёки еттита одамни ўлдиради, улар эса ўч олиш учун олтмишта ёки ундан кўп одамни ўлдириб юборади. Шундай қилиб бу мусулмонларга ҳеч қандай фойда келтирмайди ва уларнинг ичида портловчи моддалар портлатилаётган одамларга ҳам фойда олиб келмайди.
Демак, биз шу фикрдамизки, ўзларини бундай (портлатиб) ўлдираётганлар, ўзларини ноҳақ ўлдирадилар ва бу дўзахга киришга олиб келади, Аллоҳ бизни бундан сақласин, ва бу одам шаҳид эмасдир. Бордию бир одам нотўғри тушунчага асосланиб, буни ҳалол деб ўйлаб қилган бўлса, унинг гуноҳкор бўлмаслигига умид қиламиз. Лекин унга нисбат берилаётган шаҳидликка келсак, унга шаҳид дейилмайди. Чунки бу одам шаҳидлик йўлидан бормади. “Кимки ижтиҳод қилиб хато қилса, бир савоб олади” (агар у ижтиҳод қилишга лаёқатли одам бўлса).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
“Кимки (қасддан) тоғдан ташланиб ўзини ўлдирса, доим дўзах (ўти)да пастга қулаб (ту-шиб, йиқилиб) туради, (у ерга у) абадий (солинади).
Кимки (қасддан) заҳар ичиб ўзини ўлдирса, бу заҳарни қўлида ушлаб дўзах (ўти)да уни ичиб доим туради, (у ерга у) абадий (солинади).
Кимки ўзини темир билан ўлдирса, бу темирни қўлида ушлаб дўзах (ўти)да у билан ўзини уриб туради, (у ерга у) абадий (солинади)”
(Бухорий ва Муслим ривояти).

(“Риёзус-Солиҳийн” китобининг шарҳи, (1-жуз, 165-166)).

Аллоҳ тўғри йўлдан адаштирмасин!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   09-02-2009, 02:01 AM
#3
Assalomu alaykum!
Alloh sizlarni ajringizni bersin...

Haqiqatdan ham hozirgi kunda sizlar ochgan mavzu juda ham dolzarb masalaga aylanib bormoqda. Odamlar ilmsizlik bilan qilayotgan ushbu nojo`ya harakatlari qanchdan-qancha musulmon birodarlarimizning hayotlariga salbiy ta`sir ko`rsatmoqda. Ayniqsa endigina islom diniga kirgan yosh mo`min birodarlarimiz bunday noto`g`ri ehtiroslarga berilib, adashib ketmoqdalar.

Sizlarni shu mavzuda davom etishingizni so`rab, fikr-mulohazalaringizni kutib qolamiz.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
muhojir   04-18-2010, 09:07 PM
#4
(09-02-2009, 02:01 AM)Бот Wrote: Assalomu alaykum!
Odamlar ilmsizlik bilan qilayotgan ushbu nojo`ya harakatlari qanchdan-qancha musulmon birodarlarimizning hayotlariga salbiy ta`sir ko`rsatmoqda.
Ва алайкум ассалам!
Ха, албатта, исломга зид иш хеч качон яхши натижа бермаган.
Мусулмонларни хаётига салбий таъсир килаётганига яна бир мсол, якинда Москвадаги портиллашдан кейин Казанда ер ости йулида 2та хижобли кизларни нотаниш одамлар дуппослабди.Шундан кейин хижоб урагани куркиб колдик, деб гапиришибди. (телавизорда новостида курганлар айтиб беришди).
Инна лиллахи ва инна илайхи рожиун!
Abdulloh Salafiy   04-19-2010, 02:49 PM
#5
Шу портлатиш, талон тарож ва шунга ўхшаган амалларни қилаётган мусулмонларга ҳайронсан, наҳотки бу амаллар билан бошқа мусулмонларга зарар тегаётганини тушунишмаса.
Кўпинча ўша отишма-портлатишларда мусулмонлар ҳам кўп жабр кўрадилар, ўладилар.

Одамларни ўлдириш, жиҳод оддий масала бўлмаса наҳотки бу амал тўғрими йўқми билиш учун бирор олимнинг сўзини эшитиб кўришмаса.

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Ruqiyya   08-23-2010, 05:58 PM
#6
assalamu alaikum wa rahmatullahi,

uzr agar oldindan berilgan savolni qayta berayotgan bulsam. Islomda o'z o'zini portlatish, turli jihodiy guruhlarga qoshilib olishlar haqidagi fatwolarni o'qib kelyapman, Alloh rozi bulsin sizlardan ham.

Savolim:
quyidagi manbada ingliz tilida yozilgan bir maqola bor, u yerda Ibn Taymiyya rahimahullohning jihod haqidagi qarashlari va o'zlarini ham tartarlarga, mushriklarga qarshi musulmonlar yerlarini himoya qilib jihod qilganliklari va o'z davridagi podhoshlarga doim qo'rqmasdan, dadillik bilan tog'ri gapni aytib yurganliklari haqida yozilgan. Podshohlarniyam kuchli dushmanga qarshi (tartarlar) kurashishga doim chaqirib, undab kelgan ekanlar.

manba: http://www.quraan.com/index.aspx?&tabid=35&artid=64

Bugungi kundagi ahli sunnah wal jamoa olimlarni musulmon o'lkalariga bostirib kelgan, musulmonlarni qiynayotgan, zo'rlayotgan mushriklarga qarshi jihod haqidagi fikrlarini qanday? Yoki musulmonlar hozir zaif ahvolda ekanliklari uchun bunday jihod mumkin emasmi? hozirgi olimlar podshohlarga (hususan arab musulmonlar) davlatlarida doimo haq gapni aytishga jurat qilishadimi?
Bugungi kunda juda ko'p holatlarda salafi olimlarga (Ibn Boz, Usaymin, Al Albaniy rahimahumullohlar, Solih Fawzon, Solih al Munajjid va boshqa shu yoldagi olimlarga ergashishga harakat qilamiz. Ibn Taymiyya rahimahulloh (shogirdlari bilan birgalikda) ham shu olimlar yo'lida deb tushunaman.

Agar shu haqidayam maqola yoki ma'lumotlar bulsa juda o'qishni/o'rganishni hohlardik.

hatolarim uchun uzr oldindan
assalamu alaikum
Abdulloh Salafiy   08-24-2010, 10:01 AM
#7
Ва алайкумуссалам ва рохматуллоҳи боракатуҳ
Ҳурматли Ruqiyya бу масала оддий масала эмас, аслида бу ҳақда олимлар гапириши керак, юқорида эса олимларнинг фикрини ўқишингиз мумкин.
Энди биз эса Аллоҳ қодир қилгунча тушунтиришга ҳаракат қиламиз.
Ҳали Ҳеч қайси олим жиҳодни инкор қилмади, аммо жиҳод шундай масалаки уни ҳоҳлаган одам эълон қилиб одамларни бу йўлга бошлаши мумкин эмас.
Агар эътибор бериб, шу жиҳод байроғини кўтарган биродарларимиздан бу ҳақда(яъни шу масаланинги ўзи ҳақида) қайдай китобни ўқидинг?, жиҳод қачон фарз? кимлар билан? уни қандай турлари мавжуд деб сўрасангиз жавоб бера олармикан???
Мусулмон киши қай масала бўлмасин бошини шунга тиқдими у ҳақда илмга эга бўлиши лозим. Буларга устозлари шу бўлаётган зулмлар ҳақида ҳақида гапириб ҳиссиётларни жўш урдириб кейин жиҳодга чақирса боришияпти. Аммо бир Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламинг Макка давридаги ҳаётлари қарашсин, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам ҳам камгина мусулмонлар билан мушриклар зулмида яшамадиларми???
Ўша пайтда саҳобалар зулм остида эмасмидилар??
Ваҳоланки ҒАЛАБА Аллоҳдандир, гар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам мушрикларга қарши жанг қилиб Аллоҳ таолодан ғалабани сўрашлари мумкин эдику, аммо у киши бундай қилмадилар!
У киши зулм остида яшасаларда Тавҳидга даъват қилиб юравердилар бу 1-2йил эмас, 3-4 йил ҳам эмас, 13 йил давом этди.
Фақат шундан кейингина Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам Мадинадан мусулмонлар КУЧГА эга бўлиб ва уларга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам РАҲБАР бўлганларидагина уларга қаршилик қилганлар билан жанг қилдилар.
Яна биродарларимиз бир ўйлашсин Макка даврида Саҳобалар зулм кўрганда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам уларни Насоролар давлатига боришга чақирдилар ва бир қанча саҳобалар ИСЛОМИй БЎЛмаган Насоролар давлатида яшашди, аммо улар Насоро подшосига қарши чиқишмади! Ваҳоланки Насороларнинг кофир эканлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ эди!
Энди эса сиз келтирган линкдаги мақолага келсак, шубҳасиз мусулмонлар уларга қарши жанг қилдилар, аммо савол шуки
1. Улар(мус-нлар) битта давлат сифатида курашдиларми ёки майда майда гуруҳ бўлибми?
2. Мусулмонлар ҳимояси учун қилинган бу жангда олимлар якдил бўлдиларми??
3. Мусулмонларни кучга эга бўлган амири бор эдими??
4. Уларнинг душмани ким эди мусулмонларми ёки мушрикларми?

Энди худди шу саволни ҳозирги даврга бериб кўрингчи.

Бир биродаримиз чиройли мисол келтиргандилар:
шомдан кейин Олим илм мажлисида АСР намозининг фазилати ҳақида гапирса ва уни тарк қилиш куфр эканлигини айтиб ўтса шу мажлисда турганлар турибоқ АСР намозини ўқишлари мумкин бўладими???
Йўқ. тўғрими, чунки буни камида битта шарти бор, яъни унинг белгиланган ўз вақти!
Худди шундай Жиҳод ҳақида гапириб, зулмларни мисол келтирилса дарров туриб жиҳод қилинмайди, унинг шартлари аввал билиб кейин шу шартларга тўғри келсагина бу амаллар қилинади.

Шунинг учун бу жиҳодчи биродарларимиз ўз жонларини бу йўлга тиккан экан, қилаётган амалларини илм билан қилсинлар.
Шайх Абдурраззоқ ал-Бадрнинг Жиҳод ҳақида китоблари бор, жуда яхши тушунтирганлар ўша ерда.

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Меҳмон   08-24-2010, 11:10 PM
#8
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Quote:Bugungi kundagi ahli sunnah wal jamoa olimlarni musulmon o'lkalariga bostirib kelgan, musulmonlarni qiynayotgan, zo'rlayotgan mushriklarga qarshi jihod haqidagi fikrlarini qanday? Yoki musulmonlar hozir zaif ahvolda ekanliklari uchun bunday jihod mumkin emasmi?
Шайх Усаймин ушбу саволингизга ажойиб тарзда жавоб берган эканлар (жавоб рус тилида):
Шейх аль-Усаймин говорит: Если кто-то сегодня скажет, почему же мы не воюем с Америкой, Францией, Англией и т.д.? Ответ, потому что нет у нас силы. В наших руках списанное ими - неверующими оружие. А это оружие, по сравнению с их оружием, подобно ножу, против ракет. Нет от него никакой пользы. Что же тогда мы должны предпринять? Говорит, что мы должны воевать, является дуростью. Это не соответствует мудрости Всевышнего Аллаха и Его шариату. Однако мы должны делать то, что приказал Всевышний Аллах: «И готовьте против них то, что вы можете из сил». Это и является нашей обязанностью. И самая великая сила, которую надо готовить, это вера и богобоязненность. Иман и такуа, эта та сила, с помощью которой мы справимся с нашими страстями, с нашей медлительностью и халатностью и любовью к этой жизни.
Так же шейх сказал: Я говорю вам, что сейчас нашей обязанностью является воспитание в себе веры и богобоязненности, и следует отдать этому все силы, а то, что не в наших силах, не входит в нашу обязанность. И обращаемся к Аллаху с мольбой о помощи против наших врагов!
Манба: Пример исламской общины

Quote:hozirgi olimlar podshohlarga (hususan arab musulmonlar) davlatlarida doimo haq gapni aytishga jurat qilishadimi?
Менимча ҳақиқий раббоний уламолар ҳар доим ҳокимларга ҳақ сўзни айтиб холис насиҳат қилиб келишган.
Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Уч нарса борки, улар устида мўминнинг қалби хиёнат қилмайди: амални Аллоҳ учун холис қилиш, волийларга насиҳат қилиш ва мусулмонларнинг жамоатини лозим тутиш» (Ибн Аби Осим «Сунна»да ривоят қилган, Албоний саҳиҳ санаган).
Фақат буни биз билишимиз ёки билмаслигимиз мумкин. Чунки ҳокимларга насиҳат соғлом манҳажга кўра ошкор этилмайди.
Иёз ибн Ғанм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кимда-ким салтанат соҳибига насиҳат қилмоқчи бўлса, уни очиқ-ошкор қилмасин. Қўлидан ушлаб, холи қилиб гапирсин. Қабул қилса қилди, бўлмаса зиммасидаги вазифани адо этган бўлади» (Аҳмад, Ибн Аби Осим ривояти, Албоний саҳиҳ санаган).
Иёз ибн Ғанм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кимнинг султонга насиҳати бўлса, уни холи топиб, қўлидан тутиб гапирсин. Қабул қилса қилди, рад қилса ҳам у ўз зиммасидаги вазифани адо қилган бўлади» (Аҳмад, Ибн Аби Осим ривояти, Албоний саҳиҳ санаган).
Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Усмон розияллоҳу анҳунинг даврларидаги фитналар вақтида Усома ибн Зайдга одамлар келиб: «Усмон билан гаплашмайсизми?» дейишди. У киши: «Сизлар буни мендан эшитмаганинглар учун мен у (Усмон) билан гаплашмадим деб ўйлайсизларми? Албатта, мен у билан ўзаро бўлган нарса ҳақида гаплашамиз ва бу ишни мен фош қилмайман, мен буни биринчи бўлиб фош қилишни хуш кўрмайман» дедилар. (Аҳмад (3\403) ва Ибн Аби Осим (2\521) ривоят қилишган саҳиҳ ҳадис. (Ибн Боз сўзлари тугади. «Маълум мин важибил-илоқаҳ байнал-ҳаким вал-маҳкум» 22-33-с.).
Валлоҳу аълам ...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   09-01-2010, 11:47 PM
#9
Jazakalloh!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Abdulloh Salafiy   09-08-2010, 09:14 AM
#10
Barakallohu fiykum

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Pages (3): 1 2 3   
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.