Меҳмон   10-04-2013, 10:26 AM
#1
Assalamu alaykum va rohmatulloh! Rosul sollollohu alayhi va sallam aytdilar: "Kim jonlig'ini terisini sotsa, qurbonlik qilmapti". Shayh Albani rohimahulloh xasan degan.

Qurbonlik terisini sotib pulini muxtoj odamga bersa joizmi? Barokallohu fiykum!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
mutaallim   10-14-2013, 10:32 AM
#2
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аллома Зайд ибн Ҳадий ал-Мадхалий роҳимаҳуллоҳ

[audio]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/taom_va_sharob/qurbonlik/qurbonlik_001_qurbonlik_terisini_sotish.mp3[/audio]
Савол: Бизда Ийдул Адҳода бир одат кенг тарқалган. У ҳам бўлса масжидларга қурбонлик териларини садақа қилишлик (одати)дир. Шуни билмоқ лозимки, масжид жамғармаси аъзолари садақа қилувчиларга, терилар сотилади ва масжид фойдасига сарф этилади, дея хабар берадилар. Ушбу ишнинг ҳукми нима? Агар ушбу терилар сотилса сўнг ҳашаматдан иборат масжид фойдасига сарф этилса, бу ишнинг ҳукми нима? Аллох сизни яхшилик билан мукофотласин!
Жавоб: Қурбонлик териларидан ё қурбонлик қилувчи фойдаланади. Унга бу жоиз, ҳудди гўшнинг бир қисмидан фойдалангани каби. Ёки уни фақир ва мискинларга садақа қилади. Уни сотмайди ва сотадиган томонларга бермайди. Балки ундан фойдаланишлари учун фақир ва мискинларга беради. Агар ундан ўзи фойдаланса, унга ҳараж-(танглик) йўқ. Бу, ушбу масаладаги рожиҳ қавлдир.

rinat80_09   10-17-2013, 06:40 PM
#3
Ассаламу алейкум!

Агар курбонлик терисини сотмайдиган булса ва у теридан узи хам фойдалана олмаса фойдаланадиган одам хам булмаса (яъни хеч кимга керак эмас булиши мумкин шу шахарнинг одамларига) унда тери зоя булади ва исроф булиб колмайдими? терини бошка шахарга сотиб пулидан бир тийин хам олиб колмай хаммасини камбагалларга садака килса булади ми? бу ишда гунох йук ми? худди шундай корамолни 7 киши шерик булиб курбонлик килган булса улар хам шу йулни тутса 7 киши сотилган терининг пулини тенг таксимлаб олиб хар ким узи биладиган камбагалга садака килса жоиз ми?

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Муслим   09-11-2016, 05:57 PM
#4
(10-17-2013, 06:40 PM)rinat80_09 Wrote: Ассаламу алейкум!
Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
(10-17-2013, 06:40 PM)rinat80_09 Wrote: Агар курбонлик терисини сотмайдиган булса ва у теридан узи хам фойдалана олмаса фойдаланадиган одам хам булмаса (яъни хеч кимга керак эмас булиши мумкин шу шахарнинг одамларига) унда тери зоя булади ва исроф булиб колмайдими?
Терига эҳтиёжингиз бўлмаса, бировга ҳадя ёки садақа қилиб юборсангиз бўлади, шунда исроф бўлмайди. Терини сотишга келсак, бу жоиз эмас.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Ким қурбонлигининг терисини сотса, бас, унинг қурбонлиги йўқ» (Ҳоким ва Байҳақий ривояти. Шайх Албоний «Саҳиҳ ал-Жомеъ»да «Ҳасан» даражасида деди).
Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ деди: «Гўшт ёки ёғ ёҳуд мой ёкида тери ё ундан бошқа қурбонликдан бирор нарсани сотиш ҳаром бўлади. Чунки, у Аллоҳ учун чиқарган мол бўлиб, садақа каби унда қайтишлик-(қайтариб олишлик) жоиз эмас. Қассобга хизмат ҳақи муқобилига ундан (қурбонликдан) бирор нарса бермайди. Чунки, бу савдо маъносидадир. Аммо кимга ундан (қурбонликдан) бирор нарса ҳадя ёки садақа қилинса, унга у нарсада савдо ёки бошқадан иборат истаганича тасарруф қилиши жоиз» (Ибн Усаймин «Фатво ва рисолалар тўплами» (25/162)).

Таржимон: mutaallim

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.