0891   05-19-2016, 06:30 PM
#1
Ассалому алейкум ва рахматуллох ва баракатух, Устоз тавбани шарларини айтсангиз илтимос, Аллох Рози болсин.
Admin   05-19-2016, 06:49 PM
#2
Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Тавба шартлари

Банда барча гуноҳдан тавба қилиши ҳамда тавбаси қабул бўлиши учун тавба шартларини тўла бажариши вожибдир.
Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ буюк китоби бўлмиш «Риёз ас-Солиҳийн»да шундай деди: «Уламолар деди: Ҳар бир гуноҳдан тавба қилиш (лозим). Агар маъсият банда билан Аллоҳ таоло ўртасида бўлиб, одам зотига боғлиқ бўлмаса, бас, унинг уч шарти бор:
Биринчи: Маъсиятдан қутулиш;
Иккинчи: Унга қўл урганига надомат чекиш;
Учинчи: Унга асло қайтиб қўл урмасликка азму қарор қилиш.
Агар уч (шарт)нинг бири топилмаса тавба саҳиҳ бўлмайди. Агар маъсият одам боласига тааллуқли бўлса, бас, унинг шарти тўртадир. Ушбу (юқоридаги) учтаси ҳамда соҳиби ҳаққидан озод бўлмоқлик. Агар мол ёки шунга ўхшаш нарса бўлса уни унга қайтаради. Агар бузуқликда айблаш ҳадди ва шунга ўхшаш нарса бўлса унга имкон беради ёки афв қилишини сўрайди. Агар ғийбат бўлса ундан кечирим сўрайди. Ҳамда барча гуноҳлардан тавба қилиши вожиб бўлади. Агар айримларидан тавба қилса, ҳақ аҳли наздида ана шу гуноҳидан тавбаси саҳиҳ бўлади ва зиммасида қолгани қолади»
(«Риёз ас-Солиҳийн» (7)). Сўзи тугади.
Аллоҳдан барчага чинакам тавба қилиш, тавбаларимизни қабул айлаш, гуноҳларимизни ювиш ҳамда дуоларимизни ижобат қилиш ила марҳамат кўрсатишини сўраймиз. Албатта, У Эшитгувчи (дуларни) ижобат қилгувчидир.

  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.