Admin   02-07-2010, 11:44 PM
#1

Шайх, аллома Робиъ ибн Ҳадий ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳ шундай дедилар: «Ёшлар бидъат аҳли билан ўралашиб юришдан ҳазир бўлишлари лозим. Улардан илм талаб қилмайди. Аллоҳга қасамки, ақли, фитрати ва қалби саломат жоҳил ҳолда қолиши бидъат аҳлидан таълим олишидан яхшироқдир. Акс ҳолда ўз кўзимиз билан кўриб турганимиздек ақидаси барбод бўлади ва манҳажи фасодга юз тутади» (Фатава (1/103)).
Admin   04-23-2016, 08:02 PM
#2
Илм бидъат аҳлидан олинмайди

Илм бидъат аҳлидан олинмайди, ким бўлишидан қатъий назар. Хоҳ бу бидъатлар қадимги ёки ҳозирги асрдаги бўлсин баробар. Қадарий, муржиа, хавориж, мўтазилий, ашъарий, мотуридий, куллобий, сўфий тасаввуф тариқатларининг қайси тариқатида бўлса ҳам, ихвоний, таблиғий, такфирий, жиҳодчи, ишидчи, ал-қоидачи, нусрачи… Янгиланиб турадиган бу бидъатлардан хоҳлаганингизча айтинг. Туросий, сурурий… Хоҳлаганингизча айтинг. Бу бидъатларни санаб адоғига етиш имкони йўқ. Нима учун? Чунки, улар сизни ўзларининг тўрларига йиқитадилар, туширадилар. Авзоий раҳимаҳуллоҳ айтганларидек, улар салоҳият, художўйлик, ибодатгўйлик билан намоён бўлиш сабабли ов қиладилар. Мусулмонларнинг фарзандларини овлайдилар.

  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.