0429   01-21-2016, 10:55 AM
#1
Assalomu alaykum! Bir birodarimiz o'z faoliyatini sug'urta kompaniyasida boshlash niyatida ekan. Va bu qilmoqchi bo'layotgan ishi shar'iy jixatdan qanchalik to'g'ri, yoki noto'gri? U shu masalaga oydinlik kiritish maqsadida menga murojaat qilgan edi. Umuman shu yo'nalishda rizq topish maqsadida ishlash joizmi? Javob uchun oldindan rahmat! Olloh rozi bo'lsin!
mutaallim   01-21-2016, 04:42 PM
#2
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Суғурта

Савол: шаҳримда мен учун доимий иш ёки вазифа йўқ. Дарҳақиқат, биз тобе бўлган томон ижтимоий кафолат лоҳиясини амалга оширди. Мазмуни: аъзо молдан йиллик улуш тўлайди. Олтмиш ёшга тўлганда тўлаган молдан бир неча баробар кўп маблағ сарфлашга ҳақли бўлади ёки шерик бўлган аъзонинг ўлим ҳодисалари вақтида сарф қилинади. Шу шаклдаги сандиқларга ўхшашида шерик бўлиш ҳалолми ёки ножоиз деб эътибор қилинадими?
Жавоб: бу ярамайди. Чунки у рибо-(судхўрлик). Уларга улуш беради ва унга зиёдалик берадилар???????? Бу, суғурта жинсидан бўлиб, фалон нарса суғурта қилинади ва шунча (мол) берилади. Ёки улушни тасарруф қилиб, ундан фойдаланадилар. Муддат тугаганда унга буни берадилар. Бу ярамайди.
Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ
Манба: http://binbaz.org.sa/node/14984

Сиҳат-саломатликни суғурта қилиш ҳукми

Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боздан ҳурматли биродар/ Мадинаи Мунавварадаги “Даъват ва Иршод Маъҳади” мудири ҳазратларига –Аллоҳ у кишини саломат қилсин-.
Саламун алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Сўнг:
25/7/1407 ҳ тарихдаги с/9/522 рақамли мактубингиз ҳамда унга Мадинаи Мунаввара минтақасидаги Сиҳҳий Ишлар бош мудирининг бириктирилган мактубига ишора қилмоқдаманки, унда:
Якка шахс ёки оила аъзоларига бир йил давомида бепул муолажа хизмати тақдим қилишиниши муқобилига молдан маълум миқдордаги маблағни олдиндан тўлашда мужассам бўлган сиҳҳий суғурта лойиҳасини ишлаб чиққан Мадинадаги “Муставсаф ал-Фаҳд ал-Хос” ҳамда шу мавзу борасида шаръий фатво талаб қилишингиз ҳақида гап боради.
Сизларга шуни маълум қиламанки: сиз эслаб ўтган нарса тижорий суғурта кўринишларидан деб эътибор қилинади. Дарҳақиқат, Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доийимий Қўмитаси томонидан буни ҳаром экани ҳақида фатво берилди. Сизларга унинг суратини қўш(иб жўнат)амиз. Ин шаАллоҳ шу етарли.
Аллоҳ барчани ўзининг розилиги бўлган ишга муваффақ қилсин. Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Илмий Изланишлар ва Фатво Бериш ҳамда Даъват ва Иршод Идораси бош раҳбари
(Фатво муҳтарамнинг Илмий Изланишлар ва Фатво Бериш ҳамда Даъват ва Иршод идораларининг раҳбари бўлган вақтда 13/10/1407 ҳ 2/2785 рақам остида девонлари томонидан берилган).

Рибога асосланган муассасаларда ишлаш

Савол: мен 1981 йилдан ҳозиргача “Ҳаётни суғурта қилиш” Миср Миллий Суғурта Ширкатида ҳисобчи бўлиб ишлайман. Шу муддат давомида маош + ҳар ой рағбатлантирувчи (имтиёз) + қўшимча ҳақ + йиллик фойда мукофотлари оламан. Биринчидан, шу иш ҳақидаги, иккинчидан юқорида эслаб ўтилган ҳақ-(маош)лар борасидаги диннинг ҳукми нима? Агар ҳалол бўлмаса шу муддатда у (ширкат)дан тўпланган ва мен ундан ҳаж қилиш ёки Аллоҳ йўлида инфоқ қилишни хоҳлаган моллар борасида диннинг ҳукми нима? Олий, Қодир Аллоҳдан имкон қадар тезроқ (жавоб) қайтаришингизни талаб қиламан. Чунки мен ҳайрат ва ташвишдаман. Аллоҳ сизларни биз ва мусулмонлар номидан яхшилик билан мукофотласин. Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Жавоб: биринчидан: ҳаётни суғурта қилиш тижорий суғурта жумласидан бўлиб, у ҳаромдир. Чунки унда жаҳолат-(билмаслик) ва алдов ҳамда ботил йўлга кўра мол ейиш мавжуд. Ушбу ширкатда ишлаш жоиз эмас. Чунки у гуноҳ устида ҳамкорлик қилиш. Дарҳақиқат, Аллоҳ бундан ушбу қавлида қайтарди: “Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз!”. (Моида: 2).
Иккинчидан: ҳаром эканини билишингиздан олдин ушбу ширкатда ишлаб топган маош ва моллардан фойдаланишда ҳечқиси йўқ. Аллоҳ таолонинг ушбу қавлига биноан: “Бас, кимга Парвардигоридан мавъиза — насиҳат етгач (судхўрликдан) тўхтаса, у ҳолда аввал ўтгани ўзига ва унинг иши Аллоҳга (топширилади)”. (Бақара: 275).
Тавфиқ Аллоҳдан. Пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли оила в саҳобаларига Аллоҳнинг саловат ва саломлари бўлсин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
Фатво №14839 (15/9)
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Манба: http://www.alifta.net/Fatawa/OccasionalF...9%8a%d8%a9
Инсон   01-21-2016, 08:47 PM
#3
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракатух!
Мавзуга оид савол: бази иш уринларида мажбурий сугурта килиниди, ушбудан фойдаланишлик жоизми?
Жазакаллоху хойрон

«Эй инсон, албатта сен меҳнат-машаққат чекиб Роббингга боргувчисан, бас, У зотга йўлиққувчисан» (Иншиқоқ: 6).
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.