Меҳмон   08-28-2009, 01:45 PM
#1
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Азиз биродарлар, қуйидаги ҳадис қанчалик саҳиҳ? Саҳиҳ бўлса уни қандай тушунамиз? Ундаги васила тури тўғрими?
This post was last modified: 08-28-2009, 01:53 PM by Меҳмон.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
0229   01-18-2016, 12:27 PM
#2
Дилмурот биродарга савол канде койсам болади
А мени хам саволим бор
Аллохдан бир нарса соромокчиман шуни канака намоз окиб сораш керак ниятни кандай кламиз айтиворинг
mutaallim   01-19-2016, 07:44 PM
#3
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Иккинчи шубҳа

Кўр киши ҳақидаги ҳадис

Умарнинг Аббосни, Аллоҳ иккиларидан рози бўлсин, тавассул қилишлари ҳадиси атрофидаги сўзни таҳқиқ қилиб, у мухолифлар фойдасига эмас, балки уларга қарши ҳужжат эканини баён қилишдан фориғ бўлганимиздан кейин, ҳозир кўр киши ҳадиси атрофидаги сўзни таҳқиқ қилиш ҳамда у уларнинг фойдасига ҳужжатми ёки яна уларга қаршими дея унинг маъносига назар ташлашга киришиб, айтамизки:
Аҳмад ва бошқалар саҳиҳ санад билан Усмон ибн Ҳанифдан ривоят қиладилар: кўзи ожиз бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб: Аллоҳдан менга офият беришини (сўраб) дуо қилинг, деди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Агар хоҳласанг сенга дуои хайр қиламан. Агар хоҳласанг буни кейинга қолдираман ва у яхшироқдир”, дедилар. (Бир ривоятда: “Агар хоҳласанг сабр қил ва у сен учун яхшироқ”.) У: дуо қилинг, деди. Шунда у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уни таҳорат олишга, таҳоратини гўзал қилишга, икки ракат намоз ўқишга ва ушбу дуо билан дуо қилишга буюрдилар: Эй Аллоҳ! Мен пайғамбаринг Муҳаммад – раҳмат пайғамбари(нинг дуоси) билан Сендан сўрайман ва Сенга юзланаман. Эй Муҳаммад! Мен сиз(нинг дуоингиз) билан Раббимга ушбу ҳожатим борасида юзландим, уни менга ўтаб бер. Эй Аллоҳ! У кишини мен учун шафоатчи қил ва “мени у киши учун шафоатчи қил”. Киши шундай ҳам қилганди соғайиб кетди, деди. (Аҳмад “Муснад” (4.138), Термизий (4/281-282) “Туҳфа” шарҳи билан, Ибн Можа (1/418), Табароний “Кабир” (3/2/2), Ҳоким (1/313). Барчалари Усмон ибн Умар (Аҳмаднинг шайхи) ривоят йўлидан: Шуъба Абу Жаъфар ал-Маданийдан, (у) деди: Аммора ибн Хузаймани Усмондан ҳадис айтаётганини эшитдим. Термизий: “Ҳасан саҳиҳ ғариб”, деди. Ибн Можада унинг сўнгидан: “Абу Исҳоқ: саҳиҳ ҳадис”, деди. Сўнг уни Аҳмад ривоят қилди: Шўъба бизга шундай ҳадис айтди. Ва унда бошқа ривоят ҳам бор. Муҳаммад ибн Жаъфар шу маънодаги ҳадисни ривоят қилди: Шуъба бизга шундай ҳадис айтди. Ҳоким (1/519): “Исноди саҳиҳ”, деди. Заҳабий унга мувофиқ бўлди. Дарҳақиқат, “Сиянатул Инсан” ва “Татҳирул Жанан” (китоблари) соҳиблари ҳамда бошқалар каби баъзилар унинг иснодида Абу Жаъфар бор дея уни иллатли деди. Термизий: “Уни Хатмийдан эмас фақат ушбу важҳдан – Абу Жаъфарнинг ҳадисидан биламиз”, деди. Ва: у демак Розийдир. У ростгўй. Бироқ ҳифзи ёмон, дедилар.
Мен (Албоний) айтаман: бироқ бу, тўғриси у Хатмийнинг ўзи дея даф-(рад) қилинади. Аҳмад бир ривоятда (4/138) унинг (қаерга) мансублигини айтди ва бошқасида унинг айни номини айтди: “Абу Жаъфар ал-Маданий”. Шунингдек, Ҳоким ҳам унинг номини айтди. Ушбу Хатмий Розий эмас. У Маданийдир. Дарҳақиқат, Табаронийнинг “Мўъжам ас-Соғир”да шундай ворид бўлган. “Сунан Термизий”нинг “Бувлақ” босмасида ҳам шундай. Ушбу Хатмий, у Аммора ибн Хузаймадан ва Шуъбадан ривоят қилгани буни қатъий суратда таъкидлайди. Худди бу ердаги иснодидагидек. У ростгўй. Шунга кўра иснод яхши, унда шубҳа йўқ).
Мухолифлар: ушбу ҳадис дуода Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёки у кишидан бошқа солиҳларнинг обрўсини васила қилишнинг жоизлигига далолат қилади деб биладилар. Зеро Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унда (ҳадисда) кўр кишига дуосида у кишини васила қилишни ўргатдилар. Дарҳақиқат, кўр киши шундай ҳам қилганди кўзи очилди.
Биз эса ушбу ҳадисда ихтилоф қилинаётган тавассул – зотни тавассул қилишга улар учун ҳужжат йўқ, деб биламиз. Балки у биз юқорида айтиб ўтган шаръий тавассул турларининг учинчи турига бошқа бир далилдир. Чунки кўр кишининг васила қилиши у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг дуолари(ни васила қилиш) билан бўлди. Ҳадиснинг айни ўзида биз айтаётганларимизга далиллар кўп. Энг муҳимларидан:
Биринчи: кўр киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг ҳаққига дуо қилишлари учун ҳузурларига келди. Бу ушбу қавли: “Аллоҳдан менга офият беришини (сўраб) дуо қилинг”. Демак, у Аллоҳ таолога у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуоларини васила қилди. Чунки у, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуолари у кишидан ўзганинг дуосига хилоф ўлароқ Аллоҳ ҳузурида қабул қилиниши умидлироқ эканини билди. Агар кўзи ожиз киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зоти ёки обрўлари ёҳуд ҳақларини васила қилишни мақсад қилганда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб, у кишидан ўзининг ҳаққига дуо талаб қилишга бирор ҳожат бўлмасди. Балки уйида ўтириб, мисол учун Раббисига шундай дея дуо қиларди: “Эй Аллоҳ! Мен Сендан пайғамбарингнинг обрўси ва ҳузурингдаги манзилати билан менга шифо беришингни ва кўзимни очишингни сўрайман”. Бироқ у бундай қилмади. Нима учун? Чунки у араб. Тавассулнинг маъносини араб тилида ҳақ-(соғлом) фаҳм билан тушунади. Ҳамда у ҳожатманд киш айтадиган ва тавассул қилинмишнинг номини зикр қиладигн сўз эмас, балки у (тавассул) унда салоҳият ва Китоб-у Суннат илми мавжуд дея эътиқод қиладиган киши ҳузурига боришлик ва ундан ўзининг ҳаққига дуо талаб қилишни ўз ичига олишини билади.
Иккинчи: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу қавллари билан унга нима афзал эканини баён қилиш билан унга нисбатан тўла самимият ила дуо қилишни ваъда бердилар: “Агар хоҳласанг дуо қиламан. Агар хоҳласанг сабр қил ва у сен учун яхшироқ”. Ушбу иккинчги иш, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам Раббилари таборака ва таолодан ривоят қилган ҳадисда унга ишора қилганларидир: “Агар бандамни икки севиклиги билан синасам –яъни, икки кўзи- ва сабр қилса, у иккисининг эвазига жаннат бераман”. (Бухорий Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилди. У “Саҳиҳа” (2010)да).
Учинчи: Кўзи ожиз кишининг дуо (талаб қилиш)да давом этиши ва у ушбу қавли: “Дуо қилинг”. Бу эса у Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг ҳаққига дуо қилишларини талаб этади. Чунки у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ваъдасига вафо қиладиганларнинг энг яхшисидир. Дарҳақиқат, юқорида ўтганидек агар у хоҳласа унинг ҳаққига дуо қилишни ваъда қилдилар. Батаҳқиқ, у дуо хоҳлади ва ун(и талаб этиш)да давом этди. Демак, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг ҳаққига дуо қилишларидан ўзга чора йўқ. Натижада мурод собит бўлди. Дарҳақиқат, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўзи ожиз кишини меҳрибонликларидан келиб чиқиб ва Аллоҳ таоло унинг ҳаққига қилинган дуони ижобат қилишига ҳарис бўлиб уни шаръий тавассулнинг иккинчи турига йўлладилар. У ҳам бўлса яхшиликнинг (барча) қирраларини жамлаши учун солиҳ амал билан тавассул қилишликдир. Шунда уни таҳорат қилиш, икки ракат намоз ўқиш сўнг ўзининг ҳаққига дуо қилишга буюрдилар. Ушбу амаллар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога тоат бўлиб, уни Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг ҳаққига дуо қилишларидан олдин тақдим этади. Ва у юқорида ўтганидек Аллоҳ таолонинг ушбу қавли остига дохил бўлади: “Ва Унга яқин бўлиш йўлини излангиз ”. (Моида: 35).
Шундай қилиб Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўр кишига ваъда қилган дуолари билан кифояланмадилар. Балки уни, ушбу иш барча жиҳатларида мукаммал бўлиши, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло қабул айлаши ва розилигига яқинроқ бўлиши учун Аллоҳ сунҳанаҳу ва таолога тоат ва Унга қурбат бўлган амаллар билан машғул қилдилар. Шунга кўра ушбу ҳодисанинг бари –зоҳир бўлганидек- дуо атрофида айланяпти. Унда улар даъво қилаётганларидан бирор нарса зикр қилинмаган.
Дарҳақиқат, шайх Ғомарий бундан ғофил қолди ёки ўзини ғофилликка солиб, “Мисбаҳ” (24)да шундай деди: “Агар хоҳласанг дуо қиламан”, яъни, агар хоҳласанг сен дуо қиладиган дуони сенга ўргатаман ва уни сенга талқин қиламан-(айтиб тураман). Ҳадиснинг боши охири билан мувофиқ бўлиши учун ушбу таъвил вожибдир”.
Мен (Албоний) айтаман: ушбу таъвил кўп жиҳатдан ботил. Шулардан: кўр киши у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўзининг ҳаққига дуо қилишни талаб қилди. Унга дуо ўргатишни эмас. Агар у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг унга: “Агар хоҳласанг дуо қиламан”, сўзлари унинг талабига жавоб бўлар экан, бу унинг ҳаққига дуо қилиш экани таъйин. Бундан ўзга чора йўқ ва ушбу маъно ҳадиснинг охирига мувофиқ келади. Шунинг учун Ғомарийни охиридаги ушбу қавлнинг изоҳига алоқали гап қилмаганини кўрамиз: “Эй Аллоҳ! У кишини мен учун шафоатчи қил ва мени у киши учун шафоатчи қил”. Бу эса юқорида баён қилиб ўтганимиздек тавассул у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуолари билан бўлганини очиқ кўрсатмоқда.
Сўнг деди: “Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўр кишининг ҳаққига дуо қилдилар дея кўндик ҳам дейлик. Бу эса ҳадисни ундан (кўр кишидан) бошқасининг ҳаққида умумийлаштиришдан маън қилмайди”. Бу очиқ-ойдин янглиштиришдир. Чунки бирор киши у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кўр кишидан бошқасига дуо қилиш ҳолатида ҳадисни ундан (кўр кишидан) бошқаси ҳақида умумий эканини инкор қилмайди. Бироқ у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан “Рофиқул Аъло”га кўчиб ўтганларидан кейин турли ҳожат ва истакларида васила қилувчилар учун номаълум бўлганда уларнинг ўзлари у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан кейин дуоларини васила қилмаганлар. Шунинг учун ҳукм турлича бўлади. Ва Ғомарий томондан ушбу таслим-(кўниш) унга қарши ҳужжатдир.
Тўртинчи: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга шундай дейишни таълим берган дуо: “Эй Аллоҳ! У кишини мен учун шафоатчи қил”. (Ушбу жумла Аҳмад, Ҳоким ва улардан бошқаларда ҳам мавжуд ва исноди саҳиҳ). Буни у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зотлари ёки обрўлари ёҳуд ҳақларини васила қилишга йўйиш амри маҳол. Зеро маъно: Эй Аллоҳ! У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мен ҳаққимдаги шафоатларини қабул эт, яъни, менга кўзим қайтарилишидаги дуоларини қабул айла. Шафоат луғатда дуодир. Ва у қиёмат куни у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишидан бошқа анбиё ва солиҳлар учун собит бўлган шафоатдан муроддир. Бу эса шафоат дуодан хосроқ эканини баён қилмоқда. Зотан у (шафоат) икки киши бир ишни талаб қилгандагина бўлади. Шунда бирлари бошқасига шафоатчи-(оқловчи) бўлади, ўзгаси шафоатчи бўлмаган якка талаб қилувчига хилоф равишда. “Лисанул Араб”да шундай деди: “Шафоат – шафоат қилувчи ўзгаси учун сўраётган ҳожатда подшоҳга (айтадиган) сўзи. Шафоатчи – ўзгаси учун талаб қилувчи. Уни талабгор ҳузурида шафоат қилади. Фалончини фалончига (ҳузурида) шафоат қилдим ва мени унинг ҳаққидаги шафоатимни қабул қилди, дейилади”.
Бу жиҳатдан ҳам собит бўлмоқдаки, кўзи ожиз кишининг василаси у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуолари бўлган, зотлари эмас.
Бешинчи: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўзи ожиз кишига ўргатганлари жумласидан шундай дейишидир: “Ва мени у киши учун шафоатчи қил”. (Ушбу жумла ҳадисда саҳиҳдир. Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилдилар ва Ҳоким уни саҳиҳ деди ҳамда Заҳабий унга мувофиқ бўлди. Унинг ёлғиз ўзи ҳадисни зот билан тавассул қилишга йўйиш ботил эканига қатъий ҳужжат. Худди кейинги айрим муаллифлар қўл урганидек. Зоҳири шуки, улар буни биладилар. Шунинг учун ушбу жумлани мутлақо келтирмаганлар. Бу иш эса нақл қилишда қанчалик омонатдор эканликларига далолат қилади. Бундан ҳам яқини шуки, улар ундан олдинги жумлани зотни васила қилишга далиллардан дея келтирдилар: “Эй Аллоҳ! У кишини мен учун шафоатчи қил”. Уни бунга далолат қилишини очиқлашга келсак, уни ўқувчиларга ҳавола қилмадилар. Чунки ўзида йўқ ўзгага беролмайди!). Яъни, шафоатимни, яъники, ўзимни ҳаққимда у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатларини қабул қилишингни сўраб қилган дуоимни. Яъни, менга кўзимни қайтарилишидаги дуоларини. Мана шу, ушбу жумлада ундан ўзгаси тушунилиши мумкин бўлмаганидир.
Шунинг учун мухолифлар ундан ўзларини жоҳил қолганга солаётганлари, на яқин ва на узоқдан унга алоқали бирор гап айтмасликларини кўрасиз. Чунки у уларнинг биноларини пойдеворидан бузади ва илдизларини қўпориб ташлайди. Уни эшитганларида сизга худди беҳуш бўлиб қолган кимсанинг қараши билан қарашаётганини кўрурсиз. Чунки Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кўр киши ҳақидаги шафоатлари тушунарли. Бироқ кўр кишининг Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақидаги шафоати қандай бўлади? Албатта, уларда бунга жавоб йўқ. Бу эса ушбу жумла уларнинг таъвилотларини ботилга чиқараётганини ҳис қилишларига далолат қиладики, сиз улардан бирортасини уни мисол учун ўз дуосида истеъмол қилиб: Эй Аллоҳ! Пайғамбарингни менга шафоатчи қил ва мени у кишига шафоатчи қил, деяётганини кўрмайсиз.
Олтинчи: ушбу ҳадисни уламолар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мўъжизалари, мустажоб қилинган дуолари, Аллоҳ у кишининг дуолари баракаси билан одатдан ташқари ишлар, касалликлардан тузалиб кетишдан иборат зоҳир қилганлари қаторида зикр қиладилар. Батаҳқиқ, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу кўр кишига қилган дуолари билан Аллоҳ унга кўзини қайтарди. Шунинг учун Байҳақий ва бошқалар каби мусаннифлар уни “Далаилун Нубувва” (“Нубувват далиллари”)да ривоят қилдилар. Бу эса кўзи ожиз кишининг шифо топишидаги сир Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуолари эканига далолат қилади. Ҳар бир кўзи ожиз киши Аллоҳ таолога ихлос билан, Унга тавба-тазарру қилган ҳолда у (ушбу дуо) билан дуо қилса гоҳида офият берилиши, балки камида улардан бирортасига офият берилиши уни қўллаб-қувватлайди. Бу эса бўлмаган нарса, эҳтимол ҳеч қачон бўлмаса керак.
Худди кейинги (даврлардаги) авом тушунганидек кўр кишининг шифо топишидаги сир Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг обрўйи, қадри ва ҳақларини васила қилиш бўлганида, албатта, ушбу шифо у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг обрўларини васила қилаётган, балки унга гоҳида барча анбиё ва расулларнинг ҳамда авлиё, шаҳид ва солиҳларнинг ҳар бирини обрўсини, фаришта, жамийки инсон ва жинлардан иборат Аллоҳнинг ҳузурида обрўга эга бўлганларнинг ҳар биринини обрўсини васила қилаётган ундан бошқа кўрларда шифо ҳосил бўлиши фараз қилинган бўларди! У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан кейин шу кунгача бу узоқ асрлар давомида шунга ўхшаши ҳосил бўлганини биладиган бирор кишини билмаймиз ва гумон қилмаймиз.
Муҳтарам ўқувчига кўзи ожиз кишининг ҳадиси у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуоларини васила қилиш атрофида айланиши, унинг зотни васила қилишга алоқаси йўқлигига далолат қилувчи биз келтирган жиҳатлар маълум бўлган бўлса, ана шу дамда унга кўр кишининг ўз дуосидаги ушбу: “Эй Аллоҳ! Мен пайғамбаринг Муҳаммад …(нинг дуоси) билан Сендан сўрайман ва Сенга юзланаман”, сўзи ҳам маълум бўлади. Ундан мурод: Сенга пайғамбарингнинг дуосини васила қиламан. Яъни, “музоф” (дуо лафзи) ҳазф қилинишига биноан. Бу эса араб тилида маъруф иш. Аллоҳ таолонинг қавли каби: “Биз бўлиб қайтган шаҳардан ва биз бирга кетган карвондан сўраб-суриштиргин”. (Юсуф: 82). Яъни, шаҳар аҳли ва карвон эгалари. Биз ва мухолифларимиз бунга мувофиқмиз. Яъни, ҳазф қилинган “музоф”ни тартиблашга биноан. Ва у худди Умарнинг дуоси ва Аббосни (Аллоҳ иккиларидан рози бўлсин) васила қилишларида кўрганимизга ўхшаш. Ё тартиблаш улар даъво қилганидек бўлади: мен Сенга пайғамбарингнинг “обрў”си билан юзланаман. Эй Муҳаммад! Мен сизнинг “зот”ингиз ёки “даража”нгиз билан Раббимга юзланаман. Ёки тартиблаш биз айтганимиздек: мен Сенга пайғамбарингнинг “дуо”си билан юзланаман. Эй Муҳаммад! Мен сизнинг “дуо”ингиз билан Раббимга юзланаман. Далил далолат қилганига биноан икки тартиблашдан бирини рожиҳ қилишдан ўзга чора йўқ. Уларнинг тартиблашлари “обрўсини” ва уларда на ҳадисдан ва на бошқасидан далиллари йўқ. Зеро сўз сиёқи ва оқимида обрўнинг ёдга олиниши ёки унга далолат қиладиган бирор нарсани очиқ-ойдин айтилгани ёки ишора қилингани мутлақо мавжуд эмас. Худди уларда Қуръон ёки Суннат ёҳуд саҳобаларнинг феълидан обрўни васила қилишга далолат қиладиган бирор нарса бўлмаганидек. Демак, уларнинг тартиблашлари бирор рожиҳ қилувчисиз қолди. Натижада эътибордан соқит бўлди. Ва барча мақтовлар Аллоҳга хос.
Бизнинг тартиблашимизга келсак, унга кўплаб далиллар қойим бўлган. Улар юқоридаги важҳларда ўтди.
Ёдга олишга арзигулик бошқа бир иш бор. У ҳам бўлса, агар кўзи ожиз кишининг ҳадисини зоҳирига йўйилса, у зотни васила қилиш, албатта, ундан кейинги сўзини бекорга чиқарувчи бўлади: “Эй Аллоҳ! У кишини мен учун шафоатчи қил ва мени у киши учун шафоатчи қил”. Бу эса сир бўлмаганидек жоиз эмас. Демак, ушбу жумла билан ундан олдингисини мувофиқлаштириш вожиб бўлади. Бу эса тавассул дуо билан бўлди дея фақат биз тартиблаганимизга биноан бўлади. Шунда мурод собит бўлди. Ҳамда уни зот билан тавассул қилишга далил сифатида келтириш ботил бўлди. Барча мақтовлар Аллоҳга хос.
Шундай бўлсада мен (Албоний) айтаманки: агар кўзи ожиз киши у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг обрўларини васила қилгани саҳиҳ бўлса, бу у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга хос ҳукм бўлади. Ундан анбиё ва солиҳлардан иборат у кишидан ўзгаси шерик бўлмайди. Уларни у кишига мулҳақ қилишни саҳиҳ назар қабул қилмайди. Чунки у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг саййиди ва барчаларидан афзали. Ва бу у киши ҳақида саҳиҳ бўлган кўплаб хабарлар каби Аллоҳ у кишини улардан хос қилган нарсаларидан бўлиши мумкин. Хусусиятлар бобига қиёслар дахл қилмайди. Кимки кўзи ожиз кишининг тавассули Аллоҳга у кишининг зоти билан бўлганди деб билса, бас, унга шунда тўхташи ва унга зиёда қилмаслиги вожиб бўлади. Худди имом Аҳмад ва шайх Изз ибн Абдуссаломдан нақл қилинганидек, Аллоҳ таоло иккиларини ўз раҳматига олсин. Ана шу инсоф билан бирга илмий изланиш талаб қилгани. Аллоҳ тўғриликка муваффақ қилувчидир.
Нотўғри тасаввурни даф қилиш
Ушбу мавзуга боғлиқ муҳим жиҳатни баён қилишдан ўзга чора йўқ. У ҳам бўлса, биз Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишидан бошқа анбиё ва солиҳларнинг обрўларини васила қилишни рад этар эканмиз, бу уларнинг Аллоҳ ҳузурида обрў ёки қадр ёҳуд даражалари бор эканини инкор қилганимиз учун эмас. Худди биз уларни ёмон кўриб, Аллоҳ ҳузуридаги қадр ва манзилатларини инкор қилишимиз ҳамда қалбларимиз уларнинг муҳаббатини ҳис қилмагани учун бўлмаганидек. Доктор Бутий “Фиқҳус Сунна” (354) китобида айнан шундай дея бизга туҳмат қилганидек: “Дарҳақиқат, қалблари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муҳаббатини шуъурида ҳис қилмаган қавмлар адашиб кетди. Ва у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан кейин зотларини васила қилишни инкор қилишга тушдилар…”. Йўқ, сўнг яна йўқ. Биз алҳамдулиллоҳким одамларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни энг муносиб қадрларига етадиган ва энг кўп муҳаббат қўйиб, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг фазилатларини эътироф этадиганлариданмиз. Бу сўз агар бирор нарсага далолат қилса ҳам, албатта, у салафий даъвати – ушбу даъват ва унинг асҳоблари душманларининг қалбларини тўлдирган кўр-кўрона кек-адоватга далолат қилади. Ҳатто бу уларни ушбу хатарли, қийин маркабни минишлари, ушбу жирканч, чиркин жиноятга қўл уриш, мусулмон биродарларининг гўштини ейиш ва уларни бирор далилсиз такфир қилишга ундади. Эй Аллоҳ! У фақат сўзларнинг энг ёлғони бўлмиш гумон (сабабли бўлса керак). Буюк пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек. (Икки шайх ва бошқалар Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилди). Ўзига зулм қилган ушбу муаллиф Унга бирор нарса махфий бўлмаган, Унинг ёлғиз ўзи қалблардаги яширин ва дилларда беркинган нарсалардан хабардор Аллоҳ азза ва жаллагина қарор қилишга қодир бўладиган шунга ўхшаш ҳукмни қабул қилишга қандай йўл қўйганини билмайман.
У бунга қўл урган кимсанинг жазосини билмайди деб ўйлайсизми? Ёки у билади-ю, бироқ Суннат даъватчиларига қаттиқ кек ва пинҳоний тоқатсизлик уни кўр қилганмикин-а? Икки ишдан қай бири бўлса-да, биз унга ушбу икки ҳадиси шарифни эслатамиз. Шояд адашишидан тўхтаб, ғафлатидан уйғониб, қилмишидан тавба қилса.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Қайси бир киши мусулмон кишини кофир деса, агар у кофир бўлса (тамом). Акс ҳолда ўзи кофир бўлади”. (Икки шайх ва бошқалар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилдилар). У киши алайҳиссалоту вассалам: “Гуноҳи энг кўп рибо мусулмоннинг обрўсига ноҳақ тил текказишдир”, дедилар. (Аҳмад ва Абу Довуд Саъид ибн Зайддан ривоят қилдилар. Исноди саҳиҳ).
Унга охирида шундай деймиз: хой сен! Ушбу сўзни айтганингда бу умматнинг солиҳ салафларига раддия қилаётганинг, имом Абу Ҳанифа ва у кишининг соҳиблари каби, Аллоҳ таоло уларни ўз раҳматига олсин, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни васила қилишни жоиз деб билмайдиганлардан иборат умматнинг мужтаҳид имомларини вафотларидан кейин такфир қилаётганингни биласанми?! Дарҳақиқат, юқорида ўтганидек Абу Ҳанифа: “Аллоҳга фақат Аллоҳ билан тавассул қилинишини хуш кўраман”, деди.
Агар билмасанг, демак, бу мусибат
Агар билган бўлсанг, бас, мусибат улканроқ
(Мавзуга) қайтиб айтамизки, ҳар бир инсофли ихлосманд киши, албатта, биз алҳамдулиллоҳким одамларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни энг кўп яхши кўрадиганларидан, у кишининг қадр, ҳақ ва фазилатларини ҳамда у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбарларнинг энг афзали, элчиларнинг саййиди, уларнинг сўнгиси ва энг яхшилари, мақталган туғ, (одамлар ичиш учун) тушиб борадиган ҳовуз, улкан шафоат, васила, фазилат ва гўзал мўъжизалар соҳиби, Аллоҳ таоло у кишининг дини билан барча динларни бекор қилгани, у кишига етти қайта такрорланувчи (Фотиҳа сураси) ва буюк Қуръонни нозил қилгани, у кишининг умматларини одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат қилгани ва бундан бошқа у кишининг улкан қадрлари ва баланд обрўларини баён қиладиган фазилат ва маноқибларини билувчироқ эканимизни ишонч билан билади. У киши ва аҳли оилаларига Аллоҳнинг кўпдан-кўп саловат ва саломлари бўлсин.
Биз –алҳамдулиллоҳким- бунинг барини одамлар ичида биринчилардан бўлиб эътироф этадиганлариданмиз. Эҳтимол у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг манзилатлари бизнинг наздимизда у кишининг муҳаббатини даъво қиладиган ва ўзини у кишининг қадрларини билишини кўрсатаётгандек бўлаётганларда сақланиб қолганидан бир неча бор кўпроқ сақлангандир. Чунки бунинг баридаги эътиборга молик нуқта у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш, буйруқларига бўйсуниш ва қайтқариқларидан четлашишда. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтганидек: “Айтинг (эй Муҳаммад): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гунохларингизни мағфират қилади”. (Оли Имрон: 31). Биз Аллоҳнинг фазли билан Аллоҳ азза ва жалланинг тоати ва пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишда одамларнинг энг ҳарислариданмиз. У иккиси Аллоҳ таоло қайтарган улуғлашда ғулувга кетиш ва сифатлашда ҳаддан ошишга хилоф ўлароқ яхши кўриш ва чинакам муҳаббатга энг рост далиллардандир. У субҳанаҳу деди: “Эй аҳли Китоб, (Ийсони худо дейиш билан) динингизда ҳаддингиздан ошмангиз! Аллоҳ шаънига эса фақат ҳақ гапни айтингиз!”. (Нисо: 171). Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам у иккисидан қайтариб, шундай дедилар: “Насронийлар Марямнинг ўғлини мақташда ҳаддан ошганлари каби мени мақташда ҳаддан ошманглар. Балки: Аллоҳнинг бандаси ва элчиси, денглар”. (Бухорий “Саҳиҳ” (7/300, 15/161) “Фатҳ” билан, Термизий “Шамоил”, Аҳмад ва Доримий ривоятлари).
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаж қилувчи Минода тош отишни хоҳлаганда катта (шағал) тошларни танлаши динда ҳаддан ошиш жумласидан деганлари ҳам эслашга лойиқдир. У киши (тошлар) бармоқ учларида отиладиган кичик тош бўлишига буюрдилар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга тош отиш куни эрталаб: “Менга (тош) териб келинг”, дедилар. У киши: у кишига бармоқ учларида отиладиган кичик тошчаларга ўхшашини териб келдим. Уларни у кишининг қўлларига қўйганимда: “Шуларга ўхшаш –уч марта- динда ҳаддан ошишдан сақланинглар. Батаҳқиқ, сизлардан олдингилар динда ҳаддан ошиш сабабли ҳалок бўлди”, дедилар. (Аҳмад (1/215, 347), Насоий, Ибн Можа ва бошқалар ривояти. Исноди саҳиҳ. У “Саҳиҳа” китобимда (1283) ҳамда Ибн Осим “Сунна” (98)да тахриж қилинган). Чунки у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам тош отиш масаласини рамзий масала деб ҳисоблдиларки, ундан мақсад шайтонни қайтариш ва унга қарши курашишдир. У билан уни қатл қилиш ва ўлдириш ирода қилинадиган ҳақиқат эмас. Мусулмонга буйруқни рўёбга чиқариши, инсоннинг ашаддий душмани шайтонга нафрат билан –бошқаси билан эмас- қаршилик қилиши вожиб бўлади. Динда ҳаддан ошишдан ушбу қаттиқ эҳтиёткорликка чақириш бўлишига қарамай афсуски мусулмонлар унга тушди. Аҳли Китобнинг йўлларига эргашди. Улардан бири шундай деди:
Насронийлар ўз пайғамбарлари ҳақида даъво қилаётганларини ташла
У киши ҳақида хоҳлаганингча мақта ва пухта қил
Кўпчилик мусулмонлар уни улуғлайдиган, унинг “Бурда” дея машҳур бўлган ушбу қасидасидасини тараннум қилиб, ундан барака ҳосил қиладиган, уни мавлидхонлик ва баъзи ваъз-насиҳат ва илм мажлисларида куйлашадиган ҳамда буни Аллоҳ таборака ва таолога қурбат ва пайғамбарлари соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўришларига далил деб ҳисоблашадиган ушбу шоир, айтаманки: ушбу шоир, дарҳақиқат, юқоридаги ҳадисда ворид бўлган қайтариқ фақат Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни Аллоҳнинг ўғли деб даъво қилиш ҳақида деган ўйга борди. Ва ушбу сўздан қайтарди. Ҳамда қанчалик бўлмасин бошқа нарса билан (мақтаса бўлаверади) деган сўзга чақирди. Бу эса қўпол хато ва очиқ-ойдин залолат. Бунинг сабаби, ҳадисда қайтарилган мақтовда ҳаддан ошишлик икки маънога эга. Биринчиси мутлақ мақташдан (қайтарув). Иккинчиси чегарадан ўтадиган мақташдан (қайтарув). Шунга кўра ҳадисдан мурод важ-(баҳона)ларни тўсиш, Аллоҳ таоло у кишини набий ва расул, ҳабиб ва халил-(севикли) қилиб танлаши, У субҳанаҳу у кишига ушбу қавлида: “Албатта сиз улуғ Хулқ устидадирсиз” (Қалам: 4), дея олқиш айтиши билан кифояланган ҳолда у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламни мутлақ мадҳ қилишдан қайтарув бўлиши мумкин. Зотан башарга у киши ҳақларида Аллоҳ таборака ва таолонинг ушбу қавлидан кейин бирор нарса дейишлари мумкин бўладими?
mutaallim   01-19-2016, 07:45 PM
#4
Аллоҳ таолонинг ушбу шаҳодати олдида улар айтадиган қайси сўзнинг қиймати бор? У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламни энг улуғ мақташлик у киши ҳақларида Раббимиз азза ва жалла айтганини айтишимиздир: у киши Унинг бандаси ва Расули. Мана шу у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун энг катта тазкия. Унда ошириб юбориш ва камчиликка йўл қўйиш, ҳаддан ошиш ва нуқсонга йўл қўйиш йўқ. Дарҳақиқат, Раббимиз субҳанаҳу у киши энг олий даража ва Аллоҳ таоло томонидан у кишини энг юқори мукаррамликка кўтариш ҳолатида ва бу у кишини тунда сайр қилдирилиб, юқори осмонларга кўтарилганда у кишига Раббилари катта оятларни кўрсатган кезда сифатлаганидир. У Зот у кишини ўша дамда убудият-(бандалик) билан сифатлаб, шундай деди: “(Аллоҳ) бир кеча, Ўз бандаси (Муҳаммад)ни … (Маккадаги) Масжид-ал-ҳаромдан (Қуддусдаги) … Масжид-ал-Ақсога сайр қилдирган (барча айбу нуқсондан) пок Зотдир”. (Исро: 1).
(Ҳадисдан) мурод шундай бўлиши ҳам мумкин: мени мақташда муболаға қилмангалар. Акс ҳолда лойиқ бўлганимдан кўпроғи билан мени сифатлаб, менга Аллоҳ таборака ва таолонинг баъзи хусусиятларининг тусини бериб қўясизлар.
Шояд ҳадисдаги рожиҳроғи икки иш сабабли биринчи маъно бўлса керак: биринчиси ҳадиснинг охири бўлмиш у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавллари: “Бас, Аллоҳнинг Расули ва бандаси денглар”. Яъни, Аллоҳ азза ва жалла мени ўзига банда ва Расул дея ихтиёр қилиб сифатлагани билан чекланинглар. Иккинчиси, баъзи ҳадис имомлари у ҳақда (алоҳида) боб битганларидир. Мисол учун имом Термизий уни “Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг камтарликлари ҳақидаги боб” остида келтирди. Ҳадисни мутлақ мадҳ қилишдан қайтарувга йўйди. Камтарлик маъноси билан уйғунлашадиган ва у билан келишадигани ҳам айни шудир.
Огоҳлантирув:
Юқоридаги кўзи ожиз киши ҳадисининг бошқа баъзи ривоят йўлларида икки зиёдалик юз берганини биламан. Уларнинг шоз ва заиф эканини баён қилиш лозим. Тоинки ўқувчи улар борасида ҳужжат устида бўлсин. Натижада уларни ҳақ ва тўғрисининг хилофига ҳужжат қилаётганларнинг сўзига алданмайди.
Биринчи зиёдалик:
Ҳаммод ибн Саламанинг зиёдалиги. У деди: Абу Жаъфар ал-Хатмий бизга шундай ҳадис айтди… Ва ўз иснодини Шўъбанинг ривоятига ўхшаб келтирди. Шунингдек, матн ҳам. Бироқ у баъзи нарсаларни мухтасар қилди ва ушбу: “Пайғамбаримни кўзим қайтишида шафоатчи қил”, қавлидан кейин охирида шундай зиёдалик киритди: “Агар сенда бирор ҳожат бўлса, бас, шунга ўхшашини қил”. Абу Бакр ибн Хайсама уни ўз “Тарих”ида ривоят қилиб, шундай деди: Муслим ибн Иброҳим бизга шундай ҳадис айтди: Ҳаммод ибн Салама бизга шундай ҳадис айтди.
Дарҳақиқат, Шайхул Ислом Ибн Таймия ушбу зиёдаликни “Ал-Қоваъид ал-Жалийла” (102)да Ҳаммод ибн Саламанинг ёлғиз ўзи уни ривоят қилгани ҳамда Шўъбанинг ривоятига мухолиф бўлгани сабабли иллатли деди. У (Шўъба) ушбу ҳадисни ривоят қилганларнинг энг ёрқини. Ушбу иллатни кўрсатиш ҳадис қоидаларига мувофиқ келади ва албатта унга хилоф келмайди. Ғомарийнинг “Мисбаҳ” (30)да Ҳаммод ишончли, “Саҳиҳ”(даги иснод) кишиларидан, ишончли (ровий)нинг зиёдалиги мақбул деган сўзи, у томондан ғафлат ёки “Мусталаҳ” (илми)да қарор топган нарса-(қоида)лардан ўзини ғофилликка солишки, мақбул бўлиши ўзидан кўра ишончлироқ ровийга хилоф келмаслиги билан шарт қилинган. Ҳофиз “Нухбатул Фикр”да деди: “Зиёдалик модомики ишончлироқ киши-(ровий)га зид бўлмас экан мақбулдир. Агар рожиҳроққа хилоф келса, рожиҳ сақланиб қолади ва унинг қаршисидаги шоздир”.
Мен (Албоний) айтаманки: ушбу шарт бу ерда йўқ. Ҳаммод ибн Салама гарчи Муслимнинг (ривоят иснодидаги) кишиларидан бўлса-да у шак-шубҳасиз ҳифзда Шўъбадан қуйи. Бу эса сизга ана шу қавмнинг (“Жарҳ ва Таъдил” имомларининг) китобларидаги ана шу икки кишининг таржимаи ҳолига мурожаат қилиш билан маълум бўлади. Биринчисини Заҳабий “Мезон”да келтирди. У киши у ерда у ҳақда гап бўлган (“жарҳ” қилинган)ларни келтиради. Уни (Ҳаммод ибн Самамани) шундай сифатлайди: “Ишончи, янглишишлари бор”. Ҳолбуки у ерда Шўъбани мутлақо келтирмаган. У иккиси ўртасидаги фарқ сизга Ҳофизнинг улар ҳақидаги таржимаи ҳолини чуқур ўйлаб кўриш билан зоҳир бўлади. “Тақриб”да деди: “Ҳаммод ибн Салама ишончли, ибодатгўй. Собитликда одамларнинг энг собитқадами. (Умрининг) охирида ҳифзи ўзгарди”. Сўнг деди: “Шўъба ибн Ҳожи ишончли, ҳофиз, пухта-метин. Саврий шундай дерди: у, ҳадисда мўминларнинг амири. У Ироқда (исноддаги) кишиларни тафтиш қилган биринчи киши. Суннатни ҳимоя қилди. Ибодатгўй эди”.
Мен (Албоний) айтаман: сизга шу маълум бўлса, Ҳаммоднинг ушбу ҳадисда Шўъбага хилоф келиши ва унга ушбу зиёдаликни киритиши мақбул эмаслигини билдингиз. Чунки у ўзидан кўра ишончлироқ кишига зид келяпти. Балки у юқорида ўтган Ҳофизнинг “Нухба”даги сўзи ишора қилганидек шоз зиёдаликдир. Эҳтимол Ҳаммод ушбу ҳадисни ҳифзи ўзгарганда ривоят қилиб, хатога йўл қўйгандир. Худди имом Аҳмад ушбу зиёдаликни шоз эканига ишора қилганидек. У киши ушбу ҳадисни Муаммалнинг (ривоят) йўлидан, (у Ибн Исмоил) Ҳаммоддан –юқоридаги Шўъбанинг ривояти кетидан- ривоят қилди. Бироқ у ҳадис лафзини келтирмади. Балки уни Шўъбанинг ҳадиси лафзига ўтказиб-(узатиб): “Ва ҳадисни зикр қилди”, деди. Зиёдалик Муаммалнинг Ҳаммоддан қилган ривоятида юз бермаган бўлиш эҳтимоли бор. Шунинг учун имом Аҳмад, бир ривоятни бошқасига ўтказганда ўтказилган ривоятда биринчисига нисбатан мавжуд зиёдликни баён қилганларидаги ҳофизларнинг одатидагидек унга ишора қилмади. Гапнинг хулосаси шуки: ушбу зиёдалик шоз экани сабабли саҳиҳ эмас. Гарчи саҳиҳ бўлганда ҳам у кишининг: “Шунга ўхшашини қил”, қавлининг маъноси у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳоли ҳаётликларида ҳузурларига бориш, у кишидан дуо талаб қилиш ва уни (дуони) васила қилиш, таҳорат олиш, намоз ўқиш ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўргатган дуо билан дуо қилиш маъносида бўлиши эҳтимоли бўлгани учун у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зотларини васила қилиш жоиз эканига далил бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Иккинчи зиёдалик: Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу) билан бир кишининг қиссаси ва унга ҳожатини ўтагунларигача у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламни васила қилиши. Табароний “Мўжам ас-Соғир” (103-104) ва “Кабир” (2-1/1/2/3)да Абдуллоҳ ибн Ваҳбнинг (ривоят) йўлидан, (у) Шабиб ибн Саъид ал-Маккийдан, (у) Ровҳ ибн Қосимдан, (у) Абу Жаъфар ал-Хатмий ал-Маданийдан, (у) Абу Умома ибн Саҳл ибн Ҳанифдан, (у) амакиси Усмон ибн Ҳанифдан ривоят қилди: бир киши ўзининг бир ҳожати билан Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу ҳузурларига тез-тез бориб турарди. Усмон эса унга қайрилиб ҳам қарамас, ҳожатига боқмасди. Шунда у Усмон ибн Ҳанифга йўлиқди. Ва буни унга шикоят қилди. Шунда Усмон унга: таҳоратхонага бориб, таҳорат қил. Сўнг масжидга келиб, икки ракат намоз ўқи. Сўнг шундай деб айт: “Эй Аллоҳ! Мен пайғамбаримиз Муҳаммад – раҳмат пайғамбари(нинг дуоси) билан Сендан сўрайман ва Сенга юзланаман. Эй Муҳаммад! Мен сиз(нинг дуоингиз) билан Раббингиз азза ва жаллага юзландим, ҳожатимни менга ўтаб берса”, ва ҳожатингни ёдга оласан. Сен билан боришим учун ҳузуримга кел. Киши жўнади ва унинг айтганини қилди. Сўнг Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг эшигига келди. Эшикбон келиб, унинг қўлидан олди ва унинг ҳузурига олиб кирди. Уни у билан бирга гилам устига ўтқизди. Ва: ҳожатинг борми?-деди. У ўз ҳожатини зикр қилди ва унга ҳожатини ўтаб берди. Сўнг унга: шу соатгача ҳожатингни эсламадим, деди. Ва: қандай ҳожатинг бўлса ҳузуримизга келавер, деди. Сўнг киши унинг ҳузуридан чиқди ва Усмон ибн Ҳанифга йўлиқди. Ва унга: Аллоҳ сени яхшилик билан мукофотласин. То у билан мен ҳақимда гаплашмагунингча ҳожатимга боқмади ва менга қайрилиб ҳам қарамади, деди. Усмон ибн Ҳаниф: Аллоҳга қасамки, у билан гаплашмадим. Бироқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишининг ҳузурларига кўзи ожиз киши келганига гувоҳ бўлганман. Шунда у, у кишига кўзи ожизлигини шикоят қилди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: “Сабр қиласанми?-дедилар. У: эй Расулуллоҳ! Менинг йўлбошловчи-(етаклаб юрувчи)м йўқ. Дарҳақиқат, бу менга машаққат туғдирди”, деди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Таҳоратхонага бориб, таҳорат қил. Сўнг икки ракат намоз ўқи. Сўнгра ушбу дуолар билан дуо қил”, дедилар. Усмон ибн Ҳаниф айтади: Аллоҳга қасамки, тарқалиб кетмадик. То олдимизга (кўр) киши гўёки унда ҳеч қачон кўзи ожизлик бўлмагандек кириб келгунча суҳбатимиз чўзилди. Табароний: “Уни Ровҳ ибн Қосимдан фақат Шабиб ибн Саъид Абу Саъид ал-Маккий ривоят қилган. У ишончли. Аҳмад ибн Шабиб ундан ҳадис ривоят қилган, (Аҳмад) отасидан, (у) Юнус ибн Язид ал-Айлийдан (ривоят қилган). Дарҳақиқат, ушбу ҳадисни Шўъба Абу Жаъфар ал-Хатмийдан –исми Умайр ибн Язид- ривоят қилди. У ишончли. Усмон ибн Умар ибн Фарис ундан ёлғиз ўзи ривоят қилди, (Усмон) Шўъбадан (ривоят қилди). Ҳадис саҳиҳ”.
Мен (Албоний) айтаман: ҳадиснинг саҳиҳлигида шак-шубҳа йўқ. Балки ҳозир изланиш Табароний айтганидек Шабиб ибн Саъиднинг ёлғиз ўзи ривоят қилган ушбу қисса борасидадир. Ушбу Шабиб ҳақида салбий сўзлар айтилган. Хусусан Ибн Ваҳбнинг ундан ривоятида. Бироқ ушбу Шабиб ибн Саъиднинг икки ўғли Исмоил ва Аҳмад ундан бошқа йўлга кўра ривоят қилди. Исмоилга келсак, уни билмайман. Уни зикр қилган кишини ҳам топмадим. Иниси Аҳмадга хилоф равишда уни эътибордан соқит қилдилар. Ҳатто уни отасидан ривоят қилувчилар ичида ҳам зикр қилмадилар. (Иниси Аҳмад) ростгўй. Отаси Шабибга келсак, у ҳақдаги сўзларининг қисқача баён қилингани шундай: у ишончли, ҳифзида заифлик бор. Бироқ унинг ушбу ўғли Аҳмаднинг ундан, (у Шабиб) Юнусдан ривояти, бас, у ҳужжатдир. Заҳабий “Мезон”да: “Ростгўй ғариб нарсаларни ривоят қилади. Ибн Адий уни “Комил”да зикр қилиб: “Унинг Юнус ибн Язиддан (кўчирган) нусхаси тўғри. Ундан Ибн Ваҳб “мункар”ларни ривоят қилди”, деди. Ибнул Мадиний деди: Мисрга тижорати (давоми)да чалкаштириб юборди. (Ҳадис) ёзиши саҳиҳ. Дарҳақиқат, ўғли Аҳмаддан (ҳадис) ёздим. Ибн Адий деди: Шабиб эҳтимол ҳифзидан ҳадис ривоят қилганда хатога йўл қўяди ва чалкаштиради. У қасддан бундай қилмаган деб умид қиламан. Агар ўғли Аҳмад ундан Юнуснинг ҳадисларини ривоят қилса гўёки у бошқа Юнусдек. Яъни, яхши (ривоят) қилади”, деди.
Ушбу сўз Шабибнинг ҳадиси икки шарт билан ҳечқиси йўқ эканини ифодалайди: Биринчи, ўғли Аҳмаднинг ундан ривоят қилган бўлиши. Иккинчи, Шабибнинг Юнусдан ривоят қилган бўлиши. Бунинг сабаби шуки, унда Юнус ибн Язиднинг китоблари бўлган. Ибн Абу Ҳатим “Жарҳ ва Таъдил” (1/2/359)да айтганидек. Агар у, ушбу китобларидан ҳадис ривоят қилса яхши (ривоят) қилади. Агар ҳифзидан ривоят қилса Ибн Адий айтганидек хатога йўл қўяди. Шунга кўра Ҳофиз “Тақриб”да унинг таржимаи ҳолидаги: “Ибн Ваҳбнинг ривоятидан эмас, (айнан) ўғли Аҳмаднинг ундан ривоят қилган ҳадисида ҳечқиси йўқ”, қавлида назар бор. Чунки у Аҳмаднинг ундан мутлақ ривоят қилган ҳадисида ҳечқиси йўқ деган ўйга борди. Бу ундай эмас. Балки бу юқорида ўтганидек унинг Юнусдан ривояти бўлишига қайдланган. Ҳофизнинг ўзи ушбу қайдловга ишора қилгани уни қўллаб-қувватлайди. У ушбу Шабибни “Муқаддима Фатҳул Борий” (133)да “Бухорийнинг (ривоят санадидаги) кишилари орасида салбий сўз айтилганлари”да келтирди. Сўнг ушбу сўзи билан уни салбий сўздан –уни ишончли деганлар ва Ибн Адийнинг у ҳақдаги сўзини зикр қилгандан кейин- ҳимоя қилди: “Айтаманки: Бухорий ўғлининг ундан, (унинг) Юнусдан ривоятини келтирди. Унинг Юнусдан ўзгаси, на Ибн Ваҳбнинг ундан бирор ривоятини келтирмади”. Дарҳақиқат, у киши раҳимаҳуллоҳ ушбу сўз билан Шабибнинг ривояти Юнусдан ўзгасидан бўлганда, унда (салбий сўз айтувчиларнинг) таънаси қоим эканига ишора қилди. Гарчи ўғли Аҳмаднинг ундан ривояти бўлса-да. Боя баён қилганимдек ана шу тўғрисидир. Икки сўзи орасини мувофиқлаштириш ва ўртадаги зиддиятни кўтариш учун “Тақриб”даги сўзини шунга йўйишлик вожиб бўлади.
Агар шу маълум бўлса ушбу қиссанинг заифлиги ва уни ҳужжат қилишга яроқсиз экани сизга ошкор бўлади. Сўнг у ерда менга бошқа иллат зоҳир бўлди. У ҳам бўлса Аҳмаднинг турлича келганидир. Дарҳақиқат, ушбу ҳадисни Ибн Сунний “Амалул Явми валлайла” (202) ва Ҳоким (1/526) Аҳмад ибн Шабибдан ушбу қиссасиз уч ривоят йўлидан келтирди. Шунингдек, уни Авн ибн Аммора ал-Басрий ривоят қилди: Ровҳ ибн Қосим бизга шундай ҳадис айтди. Ҳоким ҳам уни ривоят қилди. Ушбу Авн заиф бўлса-да унинг ривояти Шўъба ва Ҳаммод ибн Саламанинг Абу Жаъфар ал-Хатмийдан ривоятига мувофиқ келгани учун Шабибнинг ривоятидан авлороқ.
Гапнинг хулосаси шуки, ушбу қисса уч иш сабаб заиф, “мункар”: уни ёлғиз ривоят қилган (ровий)нинг ҳифзи заиф, у ҳақдаги ихтилоф, уни (қиссани) ҳадисда зикр қилмаган ишончли (ровий)ларга хилоф келиши. Ушбу ишлардан бирининг ўзи бу қиссани соқит қилишга етарли. Жамлангани ҳақида нима дейсиз?
Таассуб ва нафси ҳавога эргашишнинг ажойиботларидан бири, шайх Ғомарий ушбу қиссанинг ривоятларини “Мисбаҳ” (12, 17)да Байҳақийнинг “Далаил”даги ва Табаронийнинг (ривоят) йўлидан келтирди. Сўнг у ҳақда на саҳиҳ дейиш ва на заиф дейиш нуқтаи назаридан мутлақо оғиз очмади. Саҳиҳ дейишга келсак, (ҳадис) синоати жиҳатидан бу мумкин эмас. Заиф дейишг келсак, бас, у ҳақ. Бироқ…
“Исоба”да муваффақ қилинмаганлар ҳам шундай қилди. Улар ҳадисни (21-22) ушбу қисса билан келтирдилар. Сўнг: “Бу ҳадисни Табароний “Сағир” ва “Кабир”да саҳиҳ деди”, дедилар?!
Ушбу сўзда (ҳажми) кичик эканига қарамай бир қанча жаҳолатлар бор:
Биринчи: Табароний ҳадисни “Кабир”да эмас, балки фақат “Сағир”да саҳиҳ деган. Мен ҳадисни у кишидан ўқувчиларга анавилар ушбу шарафли илмда ожиз эканликлари сабабли қўл урганидек билвосита эмас бевосита нақл қилдим. “Денгизга тушган кичик дарёларни оз санайди”.
Иккинчи: Табароний ўз қавли далили билан қиссани эмас фақат ҳадисни саҳиҳ деди. Дарҳақиқат, юқорида ўтди: “Ҳадисни Шўъба ривоят қилди… Ҳадис саҳиҳ”. Бу эса Шуъбанинг ҳадисини ирода қилганига ҳужжатдир. Шўъба эса ушбу қиссани ривоят қилмаган. Демак, Табароний уни саҳиҳ демаган. Унинг сўзида уларга ҳужжат йўқ.
Учинчи: Усмон ибн Ҳанифдан қисса собит бўлса-да, у ушбу кишига унда кўзи ожиз кишининг дуосини охиригача ўргатмади. Батаҳқиқ, у ундан “Эй Аллоҳ! Уни менга шафоатчи қил ва мени унга шафоатчи қил”, жумласини тушириб қолдирди. Чунки у арабийлик табиати билан ушбу сўз Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ана шу кишига дуо қилишларини талаб этишини тушунган. Худди кўзи ожиз кишига дуо қилганларидек. Бу эса ушбу кишига нисбатан мумкин бўлмаганда ушбу жумлани зикр қилмади. Шайхул Ислом (104)да деди: “Маълумки, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан кейин бир киши: эй Аллоҳ! У кишини менга шафоатчи қил ва мени у кишига шафоатчи қил –ҳолбуки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга дуо қилмадилар- деса, бу ботил сўз бўлади. Ҳолбуки Усмон ибн Ҳаниф уни Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бирор нарса сўрашга ва: “У кишини менга шафоатчи қил”, деб айтишга буюрмади. Ҳамда асарда келган дуони ўзининг важҳига кўра (қандай бўлса шундайлигича дуо қилишга) буюрмади. Балки унга (дуонинг) баъзисини буюрди. Бу ерда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан шафоат йўқ. Ва у шафоат дея гумон ҳам қилинмайди. Агар вафотларидан кейин “У кишини менга шафоатчи қил”, деса, албатта, маъносиз сўз бўлади. Шунинг учун Усмон унга буюрмади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган дуога буюрмади. У буюргани Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинмаган. Бунга ўхшаши билан шариат собит бўлмайди. Худди ибодатларни яхши санаш ёки мубоҳ-(ҳалол) қилиш ёҳуд вожиб қилиш ёкида ҳаром қилишда саҳобаларнинг бирларидан нақл қилингани каби. Зеро ундан бошқа саҳобалар у кишига мувофиқ бўлмаган. Ҳамда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлгани у кишига хилоф бўлган ва мувофиқ бўлмаган. Унинг феъли мусулмонларга эргашиш вожиб бўлган суннат бўлмайди. Балки унинг чўққиси, унда ижтиҳод қилиш мумкин бўлган ҳамда уммат унда тортишган нарсалар жумласидан бўлади. Натижада уни Аллоҳ ва Расулга қайтариш вожиб бўлади”.
Сўнг саҳобаларнинг баъзиларидан ёлғиз ўзи амал қилган ва унга эргашилмаган нарсалардан кўплаб мисоллар келтирди. Мисол учун Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)нинг таҳорат олишда сувни кўзлари ичига киргазиши ва шунга ўхшашлар. Унга мурожаат қилинг.
Сўнг деди: бу борада шундай бўлса, маълумки, Усмон ибн Ҳаниф ёки бошқасидан Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан кейин у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг ҳаққига дуо қилмай, уни шафоат қилмай у кишини васила қилиш жорий қилинган, мустаҳаб деса, дарҳақиқат, Умар ва кибор саҳобалар у кишининг ҳаётларида жорий бўлгани каби вафотларидан кейин машруъ деб билмаганларини биламиз. Балки улар у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётларида ёмғир сўрашда васила қилардилар. Вафот этгач эса у кишини васила қилмадилар. Балки Умар илм аҳли иттифоқи билан саҳиҳ, машҳур, собит дуосида машҳур қурғоқчилик йилида муҳожир ва ансорлар ҳозирлигида, ҳосилсизлик қаттиқ келганда ҳатто Умар: то одамлар серҳосил бўлмагунча бирор нарса емаслигига қасам ичди. Сўнг одамлар билан ёмғир сўраганда шундай деди: эй Аллоҳ! Бизга қурғоқчилик келганда Сенга пайғамбаримизни васила қилардик ва бизга ёмғир берардинг. Биз Сенга пайғамбаримизнинг амакисини васила қиламиз. Бизга сув бер. Шунда улар устига ёмғир ёғди. Ушбу дуога жамийки саҳобалар иқрор бўлдилар. Машҳур бўлишига қарамай бирор киши уни инкор қилмади. Ва у иқрорий ижмоъларнинг энг зоҳирларидандир. Муовия ибн Абу Суфён ҳам халифалигида шунга ўхшаши билан дуо қилди. Агар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни вафотларидан кейин васила қилишлари ҳаётларида васила қилишлари каби бўлганида, албатта, шундай дердилар: Аллоҳ ҳузурида махлуқотларнинг энг афзали, василаларнинг энг буюги ва афзали бўлмиш Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни васила қилишни қўйиб, Аббос, Язид ибн Асвад ва уларга ўхшашини қандай васила қилайлик? Улардан бирор киши бундай демагач, дарҳақиқат, улар у киши ҳаётларида дуо ва шафоатларини васила қилишгани, вафотларидан кейин эса бошқасининг дуо ва шафоатини васила қилганлари маълум бўлади. Улар наздида машруъ бўлгани тавассул қилинувчининг дуосини васила қилиш экани маълум бўлади, унинг зотини эмас”.
Қиссада бир жумла бўлиб, саҳобаларнинг фазилатларини биладиган оқил киши у ҳақда ўйлаб кўрса, уни “мункар” ва заиф эканига бошқа далилларни топади. У ҳам бўлса тўғри йўлдаги халифа Усмон розияллоҳу анҳу ушбу кишининг ҳожатига боқмагани ва унга қайрилиб ҳам қарамагани! Ахир бу, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан саҳиҳ бўлган нарса-(ривоят) бўлмиш фаришталар Усмондан ҳаё қилиши ҳамда у киши розияллоҳу анҳудан маъруф бўлган одамларга мулойимликлари, уларга эзгулик қилишлари ва уларга юмшоқ бўлганлари билан қандай мувофиқ келади? Бунинг бари бизни бу нарса у кишидан юз берганини узоқ санашимизга ундайди. Чунки у зулм у кишининг шамоилларига зид келмоқда, Аллоҳ у кишидан рози бўлсин ва рози қилсин.
“Огоҳлантирув”. Ушбу чиқарилаётган асар навбатидан кейин шайх Муҳаммад Насиб Рифоъийнинг “Ат-Тавассул ила Ҳақиқотит Тавассул” китобидан хабар топдик. Унинг устига (муқовасига) исмини “Салафий даъватининг асосчиси ва ходими” лақабини қўшиб қўйибди. Илмий омонат, диний насиҳат ва ҳақ сўзни айтиш биздан Аллоҳ таолонинг ушбу лақаб ҳақидаги ҳукмини тушунганимиздек ва Аллоҳ таолога эътиқод қилганимиздек баён қилишимизни талаб этади. Айтамизки:
Қўшимча қилиб, шуни баён қиламизки, салафий даъвати - Аллоҳ таоло элчи ва пайғамбарларининг сўнгиси Муҳаммад соллалоҳу алайҳи ва салламга нозил қилганидек ҳақ ислом даъватидир. Аллоҳ субҳанаҳунинг ёлғиз ўзи унинг асосчиси ва жорий қилувчисидир. Ким бўлишидан қатъий назар башариятдан бирор киши учун унга асос солгани ва уни жорий қилганини даъво қилиши жоиз эмас. Ҳатто буюк пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам. Балки у кишининг бу борадаги роли омонатдор, онгли қабул қилиб олиш ва мукаммал, дақиқ етказиш. У кишига Аллоҳ таолонинг шариати ва ваҳийсидан бирор нарсада тасарруф қилишларига йўл берилмаган. Шунинг учун инсон ҳар қанча белги-(сифат) жиҳатидан олий бўлмасин ушбу илоҳий, муборак даъватнинг асосчилигини даъво қилиши, у ҳақиқатда улкан хато ва етук жароҳатдир. Бу агар катта ширк бўлмаса, Аллоҳ таолонинг паноҳига қочамиз.
Шом юртидаги Ҳалаб ва бошқа (жой)ларда биродарлари билан узоқ вақт салафий даъватида яшаган кишидан бу қандай юз берганини билмаймиз. (Салафий даъватининг) энг хос хусусият ва энг муҳим эътибор қаратадиганларидан эътиқодий ширкиётларни-ку қўя туринг лафзий ширкиёт ва бутпарастликка қарши курашишдир. Сўнг уларнинг (биродарларининг) ҳаммасидан четлашди. Ушбу хатарли оғишиш жамоатдан чиққаннинг асоратларидандир. Аллоҳ таоло бизни ва уни ҳидоятга бошласин. Бизни қоқилиш, фитна ва адаштирувчи ҳаво-(бидъат)лардан узоқ қилсин.
Эҳтимол бирор киши муаллифга, у балки бу лақаб билан салафий даъватининг мужаддиди экани, асосчиси ва таълимотларини яратувчи эмаслигини мақсад қилгандир дея узр қидиришга уринар. Дарҳақиқат, мусулмонлар ичида қадимда ва ҳозирда мужаддидлар бўлган. Муаллиф гумонича ўшалардан биридир.
Айтамизки: ҳа, замонлар ўтиши билан ҳақ ислом даъватининг мужаддидлари бўлган. Бироқ муаллиф билан у мужаддидлар ўртасида катта фарқ бор. Унга ўшалардан бирининг эргашувчиси бўлиши етарли. Ўзини улар билан бирга жамлашида унга мужодала нуқтаи назаридан мувофиқ келсак, батаҳқиқ, унга шаҳар ёки ўлка каби даъво қилинган мужаддидлик доирасини чеклаши вожиб бўлади. Ушбу кенг лақабни мутлақ айтишига келсак, батаҳқиқ, у ўқувчиларга ушбу асрдаги барча исломий оламдаги ислом мужаддиди деган ўйни олиб келади. У қайда-ю, бу қайда?
Бунга яна мусулмон даъватчи сифатланиши вожиб бўладиган асосий хулқлардан камтарлик, зоҳир бўлишни яхши кўриш, фахр ва (илмни) даъво қилишдан узоқ бўлишни қўшиб қўйинг. Албатта бу ўлдирувчи дард бўлиб, у сари ҳаракат қилган ва унга ҳарис бўлган кишини даъватга лойиқ бўлишидан холий қилади, даъват душманларига қарши нусратидаги кескир қуролини йўқотади ҳамда унинг амалини тўзғиган чанг қилиб қўяди, Аллоҳ сақласин. Эй Аллоҳ! Сақловинг ва ҳидоятингни сўраймиз.
Дарҳақиқат, ишора қилинган китобни шошилинча варақлаб чиқдик. Унда баъзи хатоларни топдик. Уларнинг айримига ўз ўрнида огоҳлантиш бериб ўтамиз. Шулардан (237)-саҳифада юқоридаги қисса исноди ҳақидаги сўзида айнан шундай деган: “Ушбу ҳадис санадида исми Ровҳ ибн Солаҳ деган киши бор. Дарҳақиқат, уни жумҳур ва Ибн Адий заиф деган. Ибн Юнус: “мункар” ҳадислар ривоят қилади, деди”. Бу очиқ хато бўлиб, унинг важҳини билмаймиз. Бу киши, яъни, Ровҳ ибн Солаҳ учинчи ҳадис иллати, қуйида келади… (Аллома Албоний раҳимаҳуллоҳ “Тавассул. Анваъуҳ ва Аҳкамуҳ” (68-91)).

Ҳожат намозининг ҳукми нима

Савол: ҳожат намозининг ҳукми нима? Чунки мен баъзи биродарлардан Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган ҳадисга биноан у суннат деб эшитганман: “Ким таҳорат қилса ва таҳоратини комил қилса, сўнг икки ракат тўкис намоз ўқиса Аллоҳ унга ўша заҳоти ёки кейинроқ сўраганини беради”.
Жавоб: буни билмайман. Бироқ тавба намози, истихора намози (бор). Тавба намози, бирор гуноҳ қилса сўнг таҳорат олиб, икки ракат намоз ўқийди. Раббисидан уни мағфират қилишини сўрайди. Шунда Аллоҳ уни мағфират қилишини ваъда берган. Истихора намози, агар инсон бир ишга қарор қилса ва унга мушкил бўлса Раббисидан истихора сўрайди. Икки ракат намоз ўқийди. Сўнг намоздан кейин истихора қилади. Икки қўлини кўтариб, шундай дейди:
اللهم إني أستخيرك بعلمك ، وأستقدرك بقدرتك، وأسألك من فضلك العظيم، فإنك تعلم ولا أعلم ، وتقدر ولا أقدر، وأنت علام الغيوب. اللهم إن كنت تعلم أن هذا الأمر ويسميه - زواج أو سفر أو نحوه - هو خير لي في ديني ومعاشي وعاقبة أمري، فيسره لي، ثم بارك لي فيه، وإن كنت تعلم أن هذا الأمر شر لي في ديني ومعاشي وعاقبة أمري، فاصرفه عني واصرفني عنه، وقدر لي الخير حيث كان ثم أرضني به
(“Аллоҳумма инний астахирука биъилмика ва астақдирука биқудратика; ва асъалука мин фадликал ‘азим, фа иннака таъламу вала аъламу ва тақдиру вала ақдиру ва анта алламул ғуюб. Аллоҳумма ин кунта таъламу анна ҳазал амро ва юсаммийҳи –заваж ив сафар ав наҳвуҳ- ҳува хойрун лий фий диний ва маъаший ва ‘аақибати амрий. Фаяссир лий. Сумма баарик лий фийҳи. Ва ин кунта таъламу анна ҳазал амро шаррун лий фий диний ва маъаший ва ‘аақибати амрий, фасрифҳу анний васрифний анҳу. Ва қоддир лий ал-хойро ҳайсу каана сумма ардиний биҳи”).
Маъноси: “Эй Аллоҳ! Мен Сенинг илминг билан Сендан истихора топаман-(яхшиликни сўрайман). Сенинг қудратинг билан Сендан қудрат-(қодирлик) тилайман. Сендан улкан фазлингни сўрайман. Сен (ҳамма нарсани) билувчисан, мен билувчи эмасман. Сен Қодирсан. Мен қодир эмасман. Сен ғайбни билгувчидирсан. Эй Аллоҳ! Агар мана шу ишни –ҳожатини айтади: турмуш қуриш ёки сафар ёҳуд шунга ўхшаш- мен учун динимда, ҳаётимда ва оқибатимда яхши эканлигини билсанг мени унга муяссар қил. Сўнг уни менга барокатли этгин. Агар бу ишни мен учун динимда, ҳаётимда ва оқибатимда ёмон эканлигини билсанг, уни мендан, мени ундан узоқлаштиргин-(четлатгин). Қаерда бўлса ҳам менга яхшиликни насиб этгин. Сўнг мени бу яхшилик билан рози қилгин”. Ана шу истихора намози борасида маъруф бўлгани. Аммо ҳар бир ҳожатга келсак, бу борада собит бўлган бирор нарса бор эканини эсламайман.
Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ
Манба: http://www.binbaz.org.sa/node/21089
AzizbekMarupov   11-20-2019, 02:30 AM
#5
Assalomu alaykum! Ustozlar, xojat namozi aslida mavjudmi? Bir savolga javob berishda mavjud emas degan ma'no kelib chiqqan ekan. Lekin Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hazratlarining "Mo'minning me'roji" kitoblarida bu hadis sahih qilib keltirilganku. Vallohu a'lam. Rahmat!
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.