Ассаламу алейкум!
мана бу хадис сахих ми? ва унинг шархини ёзсангизлар!
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ t قَالَ: "جَاءَ ذِئْبٌ إِلَى رَاعِي غَنَمٍ فَأَخَذَ مِنْهَا شَاةً فَطَلَبَهُ الرَّاعِي حَتَّى انْتَزَعَهَا مِنْهُ قَالَ فَصَعِدَ الذِّئْبُ عَلَى تَلٍّ فَأَقْعَى وَاسْتَذْفَرَ فَقَالَ عَمَدْتَ إِلَى رِزْقٍ رَزَقَنِيهِ اللَّهُ انْتَزَعْتَهُ مِنِّي فَقَالَ الرَّجُلُ تَاللَّهِ إِنْ رَأَيْتُ كَالْيَوْمِ ذِئْبًا يَتَكَلَّمُ قَالَ الذِّئْبُ أَعْجَبُ مِنْ هَذَا رَجُلٌ فِي النَّخَلاَتِ بَيْنَ لْحَرَّتَيْنِ يُخْبِرُكُمْ بِمَا مَضَى وَبِمَا هُوَ كَائِنٌ بَعْدَكُمْ وَكَانَ الرَّجُلُ يَهُودِيًّا فَجَاءَ الرَّجُلُ إِلَى النَّبِيِّ r فَأَسْلَمَ وَخَبَّرَهُ فَصَدَّقَهُ النَّبِيُّ. ثُمَّ قَالَ النَّبِيُّ r: إِنَّهَا أَمَارَةٌ مِنْ أَمَارَاتٍ بَيْنَ يَدَيِ السَّاعَةِ قَدْ أَوْشَكَ الرَّجُلُ أَنْ يَخْرُجَ فَلاَ يَرْجِعَ حَتَّى تُحَدِّثَهُ نَعْلاَهُ وَسَوْطُهُ مَا أَحْدَثَ أَهْلُهُ بَعْدَهُ". (رواه أحمد
Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: «Бир бўри чўпоннинг олдига келди ва унинг қўйларидан бирини олиб қочди. Чўпон бўрининг орқасидан етиб олиб, қўйини тортиб олди. Шунда йиртқич жонивор (яъни, бўри) бир тепаликка чиқиб думини оёқлари орасига қисиб чўнқайиб ўтирди ва: “Сен Аллоҳ таоло берган ризқни мендан тортиб олдинг”, деди чўпонга қараб. “Аллоҳга қасам, мен бўрининг бундай гапирганини ҳеч эшитмаган эдим!”, деб ҳайратланди чўпон. “Бундан ҳам ажабланарлироқ нарса бор”, дея сўзлашда давом этди бўри: “Икки (вулқон ўчганидан кейин ҳосил бўлган) тошлоқ ер ўртасидаги хурмозорда бир одам сизларга бўлиб ўтган ва сизлардан кейин бўладиган ишлар ҳақида хабар бермоқда!”. Ҳалиги чўпон яҳудий эди. У Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига келиб, Исломни қабул қилди ва бўри билан бўлган воқеани айтиб берди. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уни тасдиқладилар ва: “Бу Қиёмат олдидан бўладиган аломатларнинг биридир”, дедилар. Биров (уйидан) чиқиб кетади. Қайтиб келса, у кетганидан сўнг оиласининг нима билан машғул бўлганини ҳатто оёқ кийимлари ва қамчиси сўзлаб беришига яқин қолади”, дедилар» (Имом Аҳмад).
Аллох рози булсин!
«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)